Маoлумотнома



Download 1,87 Mb.
bet64/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

Вариатив такрорлаш бошқача вазифани назарда тутади: уҳаракат малакасига шундай мосланувчанлик, эгулувчанлик беришки, ундан турли шароитларда фойдаланиш мумкин бўлсин. Шу мақсаддаҳаракат фаолиятини такрорлаш тизимли равишда ўзгарувчан вариантларда ва шароитларда бажарти-рилади. Вариатив такрорлашдан онгли равишда фойдаланиш катта самара беради:
1) агарда вариатив такрорлаш ўқувчидан оптимал даража-даги усулни топишни талаб қиладиган қилиб вазифа қўйиш билан амалга оширилса, бу муаммоли ўқитишга асос бўлиб қолаверади. Маoлумки, муаммоли ўқитиш,ҳаракат вазифасиниҳал этиш, мустақил фикр юритиш ва унга ижодий ёндошишга ёрдам беради;
2)ҳаракат фаолиятини ўзгарувчан турлича вариант ва шароитда такрорлаш, малакани фақат ўзгарувчан спорт кураши шароитидагина эмас, меънат,ҳарбий амалиёти ва турмуш шароитида қўллай олишга ўргатади;
3) машғулотларда ижронинг турли вариантларда бажарилиши ўқувчиларнинг қизиқишини оширади. Маoлумки, болалар бажарилиши қийин бўлганҳаракат фаолиятини, ўзлаш-тириш, мустаъкамлаш ва такомиллаштиришда янгича вазифа қўйиб бажартирилса машқни зўр истак ва интилиш билан амалда такрорлайдилар, бу ўз навбатида, уларнинг иқтидорини,ҳаракат заъираси ва тажрибасини орттиради, бойитади.
Максимал педагогик самарага эришиш учун такрорлашлар сони оптимал бўлиши керак. Машқ натижасининг ортириш уни такрорлашлар сонига боғлиқ, лекин унга тўғри пропорционал эмас. Кўп сонли қайтаришлар тездагина механик бажаришга айланиб қолиб, машғулотлардаги фаоллик пасаяди.
Такрорлашлар сони, таoлимнинг вазифаси, фаолиятнинг мураккаблиги, ўқувчининг тайёргарлик даражаси ва ўқитиш методикасини такомиллашганлилиги факторларигаҳам боғлиқ. Мактабда жисмоний тарбия дастури материалинингҳажми ва мураккаблиги ўқув режаси чегарасидан чиқмаганҳолда, такрор-лашлар сонини етарли тарзда белгилашга имкон беради. Агар шаклланган малака етарли даражада пухта, мустаъкам бўлиб қолган бўлса,ҳаракатҳиссиёти янги материални ўзлаштиришни қийинлаштирмаса, такрорлашлар сонини фақат шундагина қисқартириш мумкин.
Қайтаришлар сониҳаракат фаолиятини биринчи маротаба такрорлаш учун керагидан ортиқрок сонда белгиланади. Бу ортиқча қайтаришларҳаракат малакасининг мустаъкамлигини оширишҳаракат заъираси (запаси)ни бойитишни назарда тутиб белгиланади.
Такрорлашларни вақтига қараб, маoлум низомга таянганҳолда, ўзлаштарилганларни эсдан чиқармай, тизимли такрор-лашни тўхтатиб қўймай вақтидан бошлашни унутмаслик лозим.
Методик нуқтаи назардан ўқитувчи икки вазифаниҳал қилади:
1) ўзлаштирилган фаолиятни такрорлашни бир дарсда ва бир қатор дарсларда қандай кетма-кетликда жойлаштириш;
2) таoлимнинг тўла этапларида машқни қандай частотада (такрорлаш тезлиги)да такрорлаш кераклиги.
Бунинг учун ўқитиш жараёнидаги барча факторларни аниқ равишдаҳисобга олиш ва такрорлашнинг икки услубини чўзиб илмий асосда қўллаш. Бу услублар: (узоқ муддат давомида) такрорлаш ва концентрация қилинган машқ жараёнини сиқиғ, йиғиштирилган ёкиҳаракат таркибидаги айрим звенога эoти-борни чуқурроқ тарзда такрорлашдан фойдаланиш керак бўлади.
Дам олиш интервали ва унинг узунлигини белгилашда икковининг умумий йиғиндиси тенг бўлса, узоқ вақт дам олиб, нагрузка интервали сийрак бўлганга қараганда, интервали қисқа дам олиш интервали кўп бўлган машғулотлар организмнинг иш қобилиятини яхшилайди. Шунинг учун жисмоний тарбия дарсларини мактабда икки дарсни бирлаштириб ўтишҳар доимҳам ижобий самара бермайди.
Ўқитишни тезлаштириш натижага эришиш, эoтиборна айнан бир нарсага (концентрация қилиб) қаратиб такрорлаш орқали амалга ошириш, оммавий ўргатишда катта самара бермаган. Лекин юқори маъоратли спортчиларни тайёрлашда юқорида қайд қилинган тез натижага эришиш усули таoлим методикасининг асосини ташкил қилади.ҳаракат малакасини бошланғич этапида қайтаришнинг бу усулидан фойдаланиб бўлмайди. У фаолият техникасини тўғри тушинишҳамда фикр-лашга салбий таoсир этиб,ҳосил бўлган малаканинг пухтала-шишига тўсиқ бўлиши, пухталашишининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Малаканинг тўғри шаклланиши лозим бўлган жисмоний сифатларини мувофиқ даражада ривожланишига боғлиқ, бу албатта, узоқ муддат давомидаҳаракат фаолиятини такомиллаштиришни тақозо этади.
Такрорлашнинг икки услубига хос тугал натижани аниқ-лашда, яoни такрорлашларнинг яхши-ёмонлигига баъо беришда узоқроқ чўзиб такрорлаш қийин ўзлаштираётган ўқув материа-лини ўзлаштиришда самарадорроқҳисобланса осонроқ материал учун концентрациялаштириб такрорлаш мақсадга мувофиқдир.
Иккала услубдаҳам такрорлашни тақсимланишининг характери бир хил эмаслиги билан ажраб туради: ўқитишнинг биринчи босқичида такрорлашлар частотаси максимал даражада, бажаргиси келса ижозат бериш лозим, вақт ўтиши билан бу кўтаринкилик бир оз сусаяди. Буни янги малакаҳосил бўлиши янги нерв алоқаларини юзага келиши уларни мустаъкамланиши билан тушунтириш мумкин. Бу алоқаларнинг пухталиги етарли даражага етса, уларнинг сақлаш учун такрорлашларга талабни камайиб кетиши билан кузатиш мумкин.
Оммавий ўргатиш шароитида фаолият техникасини эгал-лашнинг амалий чегарасига етишда дам олиш интервалининг узунлиги ўзининг принципиал аъамиятини йўқотади. Кўникмани сақлаш учун, унга керак бўлган қисмида ўзгартиришлар кири-тиш мақсадга мувофиқ. Бу ўзгаришлар шуғулланувчининг жисмоний тайёргарлиги маoлум даражада ошганлиги сабабли қилинади. Агарда бу такрорлашларҳаракат малакасини доим такомиллаштиришни вазифа қилиб қўймаса, керак бўлган дара-жадагиҳаракат сифатларини қўллаб-қувватлаш учунгина, эгал-лаган малаканинг сўнишини олдини олиш мақсадида такрор-ланади холос.
Шунга кўра, мактаб дастурида берилган янги фаолият-ларни ўзлаштириш давомида асосий такрорлашларни чорагидаги аралаш типига кирувчи дарсларда ўтказиш мақсадга муво-фиқдир.



Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish