10.3. Кучига ярашалилик ва индивидуаллаштириш
услубий принципи
Индивиднинг имконияти, қобилияти, хусусияти, жинси, ёши, жисмоний ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлиги ваҳоказолар бу принцип мазмунининг омиллари бўлиб, таoлим жараёнини бойитади. Таoлимга онгли муносабат, бу жараёндаги фаолликни намоен бўлиши, танланган фаолиятнинг ижросида кўргазмаликнинг самараси, кучига ярашалилик ва индивиднинг хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқ ва кўзланган мақсадга тез эришиш учун воситадир.
Кучига ярашалиликнинг туб маoноси организмнингҳаётий фаолиятининг маoлум ишдаги функционал хусусияти ва қобилиятиниҳисобга олиш демакдир. Бу принцип қобилиятнинг чегарасини аниқлай олиш талабини қўяди. Демак, таoлим жараёни турли шароитда хилма-хил ташқи таoсириниҳисобга олишни, шуғулланувчи учун меoёр танлай билишни тақазо этади. Меoёр бўлиб турли хил ёшдагиларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланиш дастурлари, уларнинг жисмоний сифатлари учун белгиланган нормалар хизмат қилиши лозим. Собиқ Иттифоқ жисмоний тарбия тизимида “Меънатга ва Ватан мудофаасига тайёр” физкулpтура комплекси жамият аoзолари-нинг, барча ёшдагиларнинг (6 дан 60 ёшгача) жисмоний тарбиясининг дастури ва жисмоний тайёргарлиги нормаларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, кучига ярашалилик принципи талаблари чегарасидан чиқмаган. Мамлакатимизда эса бу вазифани Республика аъолисининг жисмоний тайёргарлигини аниқлайдиган «Алпомиш ва Барчиной» тести талаблари ва нормалари бажаради.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида меoёрни аниқлаш тарбиячи мураббийлар ва педагоглар, тиббий ходимнинг биргаликдаги тизимли изланишлар орқали амалга оширилади. Машқ қилиш учун организмга кучига яраша бўлмаган машқ меoёрига машқни организмни зўриқиши орқали энергия сарфлашга системали мажбур қилишнинг салбий оқибатлариҳамҳозирги кундаҳам илмий,ҳам амалий жиъатдан исботланган. Маoлум даражадаги жисмоний тайёргарликка эга бўлган спорт тайёргарлиги бор шуғулланнувчининг организми учун меoёрҳисобланганҳажмдаги жисмоний машқлар янги, шуғулланишни эндигина бошлаганлар учун кучига яраша бўлиши мумкин, лекин уни меoёр қилиб олиш нотўғри бўлади.
Жисмоний тарбияда кучига ярашалилик ўзгарувчандир. Шуғулланишнинг маoлум даврида танланган меoёрга чидаш учун катта жисмоний, руъий зўриқиш талаблари қўйилса, бир мунча вақтдан сўнг у кучига яраша бўлиб, меoёрга айланади-буни тарбия натижасининг ижобий томонга ўзгариши деб қаралади.
Маoлумки, янгиҳаракат вужудга келганҳаракатларнинг эскиларини базасида шаклланади. Шунга кўра жисмоний тарбия жараёнидаги асосийҳал қилувчи ролни машқни ўзлаштириш эгаллайди. Материални шундай ўргатиш лозимки, унинг мазмуни, организмга таoсирининг кучи, ўқитишнинг навбатдаги этапи учун янги поғона ролини ўйнасин. Амалиётда бу фикр “маoлумдан номаoлумга”, “ўзлаштирилмагандан ўзлаштирил-ганга”, жисмоний машқлар билан шуғулланишда эса “кучига яраша эмасдан кучига ярашаликка” деб формулировка қили-нади.
Бундан ташқари, вазифаларни машғулотдан-машғулотга, аста-секинлик билан қийинлаштиришҳам таoлим жараённинг асосий шартларидан биридир. Бу эса осондан қийингалиликни тақазо этади. Булар албатта таoлим жараёнининг услубий хусусиятларини вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |