Маoлумотнома


Такрорийлик ва вариациялаш



Download 1,87 Mb.
bet69/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

10.5. Такрорийлик ва вариациялаш
(шаклини ўзгартириб қўллаш принципи)


Жисмоний тарбия жараёнида тарбиянинг бошқа турларига нисбатан такрорийлик қайта бажариш муъим аъамиятга эга. И.П. Павлов ва А.Н. Крестовников кўрсатганидек,ҳаракат мала-касининг физиологик асосиҳисобланган динамик стериотипни кўп маротабалаб такрорлашсиз шакллантириш ва тартибга солиш мумкин эмас.
Такрорлаш, энг аввало организмдаги морфофункционал ўзгаришни тартибга солиш ва қайта мосланиши узоқ муддат давомида таoминланиши учун зарур бўлиб, унинг базасида жисмоний сифатларнинг ривожланиши рўй беради, эришилган-лари мустаъкамланади, кейинги прогресс учун шароит ярати-лади. Такрорлашларсиз жисмоний тарбияни амалга ошириб бўлмайди.
Фақатгинаҳар бир машғулот такрорланмай, машғулот-лардаги кетма-кетлиликҳам, қайсидирҳолларда айнан шу машғулотларни ўзиниҳафтада, ой, давомида ва машғулотлар вақтининг маoлум даврлари ичида (ъафталик, ойлик ваҳ.к. цикллар) такрорланади. Такрорийликнинг даражаси қўлланилаё-тган машқларнинг қандай мақсадга қаратилганига, жисмоний тарбиянинг у ёки бу этапидаги умумий йўналишига, шуғулла-нувчилар контингенти ва хусусятларига жисмоний юкнинг характерига таoсир қилувчи бошқа факторларига боғлиқ. Шунинг учун такрорийлик дақиқаси айримҳолда кўпроқ ва айримҳолларда оз бўлиб унинг аниқ натижаси жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларнинг мунтазамли-лигида ифодаланади.
Жисмоний тарбия жараёни учун такрорийлик қаторида вариативликҳам ўз аъамиятига кўра маoлум ўринга эга. Машқларни бажариш шароити унинг кўринишини, нагрузка динамикасини ўзгартириб, усулиятларни турличасини қўллаш билан машғулотларнинг шакли ва мазмунини бир хил машғу-лотни ёки унинг машқларини шаклини бирваракайига ўзгар-тириш вариациялаш деб қабул қилинган.
Бу ўринда қуйидаги обoектив қарама-қаршиликларга диққат эoтиборини қаратиш лозим. Кўп маротабалаб қайтариш жараёнидаҳаракатларнинг динамик стериотипи ва организмни унга қўлланилаётган нагрузкага жавоб реакцияси янада стабил-лашуви ва стандартлашуви содир бўлади. Шунинг учун машқниҳаракатҳолатининг шакли ва мазмунини айтарли ўзгартирмай такрорлаш ва уни давомийлиги чегараланмаса, эртами-кечми, барибир,ҳаракат малакасининг йўналишидан четланиши содир бўлиши ва жисмоний сифатларнинг ривожланишининг тўхташи рўй бериши мумкин. Бу қарама-қаршилик такрорийлик ва вариативликни қўшиб қўллаш орқалигинаҳал этилади.
Стандарт машқларни билан шуғулланишда вариативлик нагрузкаларни такрорлаш фонида унингҳажми ва инттенсив-лигини машғулотларнинг тузилиши ва мазмунини сақлаганҳолда ўзгартириб қўллаш билан янгилаш орқали тарбия жараёнини юқори поғонага кўтаришга эришамиз.

Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish