Индивидуаллаштириш ўқитишнинг муъим омили. Ўқувчи-нинг жисмоний ривожланганлиги кўрсаткичлари – бўйи, танаси ва аoзоларининг узун ёки қисқалиги, йўғон ёки ингичкалилиги, вазни, бўғинларҳаракатчанлиги, кўкрак қафаси, экскурсияси жисмоний сифатлари – кучлилиги, тезкорлиги, чаққонлиги, чидамлилигининг ривожланганлиги, психология нуқтаи назари-дан қайси типга мансублиги ва бошқалар индивиднинг хусу-сиятлариҳисобланиб, улар таoлимнинг самарадорлигига катта таoсир кўрсатади. Ўқитувчи ёки мураббийнинг индивидни қайд қилинган хусусиятларидан бирортасига нисбатан лоқайдлиги тарбия жараёнида, машғулотлар самарадорлигидан кўзланган мақсаддан узоқлаштиради. Масалан, жисмоний ривожлан-ганлик кўрсаткичларидан, буйининг дарозлиги (баландлиги) – “акцелерат”лигидек хусусияти паст бўйли тенгдоши билан бир гуруъда шуғулланаётганида таoлим жараёнига салбий ёки ижобий таoсир кўрсатиши мумкин. Шуҳолатга таяниб узунасига қўйган конpдан сакраш машқида ўқитувчи учун муаммони вужудга келтиради, яoни баланд бўйили учун депсиниш “мост”ини спорт жиъозидан узоқроқ қўйиш лозим, бўйи тенг-дошидан паст бўлган ўқувчини машқ техникасини бузиб бажаришга сабаб бўлади. Чунки жиъозидан узоқ қўйилган мостдан депсиниш бўйи тенгдошидан паст ўқувчи учун кучига ярашадан кўпроқ зўриқиш талаб қўйибгина эмас, ўқитишда шуғуллаувчининг индивидуал хусусиятини эoтиборга олмас-ликга, ортиқча муаммоларни вужудга кетишига олиб келади.
Жисмоний юк меoёри бир хил ўқув гуруъдаги ўқувчилар учун жисмоний тайёрлик кўрсаткичларига турлича таoсир кўрса-тиши мумкин. Танланган машқни шуғулланувчи кучига, тезкор-лигига, чидамлилигига боғлиқлиги индивиднинг хусусий портре-тининг тўлалигича чўзиш имконини беради.
10.4. Мунатазамлилик услубий принципида
Машғулотларнинг тизими, дам олиш билан жисмоний юкнинг алмашувининг тўғри навбатлашуви ва уларнинг кетма-кетлигининг ўзаро боғлиқлиги таoлим жараёнида мунтазамлилик услубий принципининг асосий низомидир.
Машғулотларнинг мунтазамлиги ва жисмоний юк(лама)-нинг дам олиш билан рационал алмашинуви.
Машқ қилишнинг мунтазам эмаслиги таoлим жараёнида етарли даражада самара бермайди. Табиий ривожланиш қону-ниятларидан амалиётда биз шунга гувоъмизки, машғулотлар узлуксиз ва мунтазам олиб борилса, жисмоний машқлар таoсиридан организмнинг функционал имконияти, жисмоний қобилияти яхшиланади.
Мунтазам машғулотларданҳосил бўлган рефлекслар узлуксизликни талаб қилади. Узлуксизликнинг бузилиши малакани аста-секинлик билан сўнишига олиб келади. Мустаъ-камланиб автоматлашган ёки “олийҳаракат мақоми”да бажарила бошлаганҳаракат таoлим жараёнида фаолиятнинг мунтазам такрорлаш шартини, керак бўлса, талабини қўяди. Чунки организмнинг функционалҳолати яхшиланиб мунтазам машқ қилиш ва машғулотлар натижасида маoлум натижани кўрсата бошлаган бўлса мунтазамлиликни бир оз бузилиши,ҳосилани аста-секин йўққа чиқишига олиб келиши мумкин.
Образли қилиб хулоса килганда, мунтазам тизимли машғулотлар қолдирган яримшарлар пуўтлоғидаги “из”дан ижобий ўзгаришлар содир бўлади, янги ўзлаштирилмаганини ўрганиш осонлашади. Ж. Ламарк фикрича, «тизимли ва мунта-зам равишда машқ қилдирилган орган аста-секинлик билан ривожланади, ўсади, машқ қилдирилмагани ўз қобилиятини сусайтиради ва хусусиятини йўқотиб боради».
Нисбатан катта бўлмаган танаффус актив мускулҳужай-ралари вазнининг камайишига, компонентлари тузилишининг лозим бўлмаган ўзгаришларига,ҳатто морфологиясининг регресс-сиясига олиб келади. Айрим регрессив ўзгаришларҳатто 5-7 кунлик танаффуслардаҳам содир бўлиши мумкин (Н.В. Зимкин, Д.Л. Фердман, О.И. Файншмидт ва бошқалар).
Жисмоний камолотга эришиш жисмоний тарбия жараёни-нинг узлуксиз олиб борилиши танаффусларсиз, оқланмаган йўқотишларсиз,ҳар бир машғулотдаги самара олдинги машғу-лотнинг “из”иҳисобига қатлам-қатлам бўлиб қалинлашса, аввалги машғулотлар келтириб чиқарган ижобий ўзгаришар такомиллаштирилса ва ривожлантирилсагина содир бўлади.
Бу талабни амалга ошириш жисмоий тарбия амалиётидаҳафтада 2, 3, 4,ҳатто 5 мартабали машғулот (эрталабки зарядка ва бошқа қўшимчаларниҳисобга олмаганҳолда)лар орқали йўлг қўйилади. Қолаверса, “шуғулланганлик” қанча юқори бўлса, машғулотлар орасидаги интерваллар шунча қисқаради ва жисмоний тарбия жараёни шунчалар зичлашади. Бу ўз навбатида организмнинг функционал имкониятини ижобий томонга ўзгар-тиради. Машғулотларнинг концентрацияси қанчалик юқори бўлса, академик машғулотлар ва спорт тренировкаси учун узлук-сизликнинг ифодаланиши шунчалар характерли бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |