10.6. Талабларни аста-секинлик билан ошириш (прогрессивлаштириш) принципи
Жисмоний тарбия жараёнининг ушбу принципи машғу-лотларда шуғулланувчиларга қўйилаётган талабларнинг умумий тенденциясини ифодалаб, янги, қийин вазифаларни танлаш, қўллаш, бажаришни, аста-секинлик билан унга боғлиқ бўлган нагрузкаларнингҳажми ва интенсивлигини оширишни меoёрига эoтиборни ўз ичига олади.
Нагрузкаларнинг оширишнинг умумий тенденцияси билан вазифаларни янгилаш заруриятининг дойимийлиги.
Жисмоний тарбия жараёни, машғулотдан-машғулотга, бир этапдан-бошқа этапга узлуксиз ўзгариб боради. Характерли белгилари: машқлар мураккаблигини, улар таoсирини даражаси давомийлигининг ўзгарувчанлигидир.
Жисмоний тарбия жараёнидаҳаракат фаолиятларининг бир шаклдан иккинчи шаклига айланиши айтарли даражада қийин бўлиб, биринчи навбатда маoлумот бериш вазифалариниҳал қилишдек зарурият бор. Табийки, машқни янгиламай туриб,ҳаёт учун аъамияти зарурийҳаракат малакалари ва кўникма-ларини юзага келтириш қийин. Бу кейинчалик такомиллаш-тиришнинг шартигаҳам айланиши мумкин, чунки машқ қанча янгиланса,ҳаракат малакаси ва бажара билиш заъираси шунча кенгаяди, шу сабаблиҳаракат фаолиятларини янги шаклини ўзлаштириш, эгаллаш, олдин эгалланган малака ва кўникма-ларни такомиллаштириш осонлашади. Янаҳам аъамиятлиси, турли хилҳаракат координацияларини ўзлаштириш жараёни натижасида содир бўладиган қийинчиликларни енгиш (ъаракат вазифалари)ниҳал қилишда, ўз-ўзидан машқларни координа-циялаш қобилияти ривожланади ва уларни такомиллаштириш-нинг бепоён уфқлари очилади.
Жисмоний тарбия жараёнидаҳаракат фаолиятларининг шаклларини қийинлаштириш жисмоний нагрузканинг барча компонентларини ошиб бориши билан кузатилади. Бу ўз нав-батида қуйидаги жисмоний сифатлар: куч, тезкорлик, чидам-лиликни ривожланишига сабаб бўлади. Жисмоний машқлар таoсиридан организмда содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар даражаси (маoлум даражадаги физиологик чегарада) нагрузка-ларнингҳажми ва интенсивлигига пропорционалдир. Лозим бўлган барча шартларга риоя қилинса, нагрузка меoёридан, янги толиқиш чегараси бошланадиган жойдан ошириб юборилмаса – унинг меoёри қанча юқори бўлса, организмдаги адаптация даври шунчалар аъамиятли ва пишиқ бўлади; нагрузка қанчалик интенсив, тикланиш ва “юқори тикланиш” жараёни шунчалик бақувват бўлади. Бу мускулларнинг энергия ресурсларини тикланиши мисолида тажрибада исботланган.
Организмнинг жавоб реакцияси бир хил нагрузкаларга ўзгармас бўлиб қолавермайди. Чунки нагрузкага мослашган сари ундан организмда содир бўладиган биологик ўзгаришлар эски-ради, ташқи иш бирлигига сарфланган энергия озаяди, ўпка вентиляцияси, юракнинг минутли уриш частотаси ва қон босими камаяди: қон таркибидаги биохимик ва морфологик ўзгаришлар сезилмас даражага бориб қолади. Физиологик нуқтаи назаридан “функцияни тежамлаштириш” содир бўлади. Орга-низм функционал имкониятининг ўзгармас ишларига мослаши-шининг ортиши натижасида шу ишни бажаришда энергия сарфлашни иқтисод қилиш, қисман зўриқиш билан бажаришга олиб келади. Нагрузкаларга биологик мосланишнинг маoноси анашулардан иборатдир. Бу жисмоний тарбия жараёнининг етакчи қонуниятларидан биридир.
Демак, биологик мосланиш содир бўлмаса, организмдаги ўзгариш, яoниҳаракат сифатларнинг ривожланиши, ўсиш тўхтайди. Бу нагрузкани тизимли ўзгартириб, унингҳажми ва интенсивлигини ошириб бориш талабини қўяди.
Амалиёт бу қонуниятнинг жисмоний тарбия жараёнида руъий сифатларниҳам тарбиялашга таoлуқли эканлигини кўрса-тади. Жисмоний сифатларни ривожлантиришдек руъий сифатлар, шу сифатни талаб қилувчи фаолиятларни бажариш орқали ривожлантирилади. Руъий сифатларни намоён қилиш даражаси психологик қийинчиликларнинг ўлчовига боғлиқ. Шунга кўра, руъийҳолатини тарбиялаш махсус жисмоний юкламалар ва топшириқларни аста-секинлик билан ошириб бориш орқали тарбияланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |