Маoлумотнома


Топшириқларни қийинлаштириш шартлари ва нагрузка-ларни ошириш шакллари



Download 1,87 Mb.
bet73/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

Топшириқларни қийинлаштириш шартлари ва нагрузка-ларни ошириш шакллари.
Кучига ярашалилик, индивидуаллаштириш ва системали-лик принципларида биз жисмоний тарбия жараёнида талабларни оширишнинг айрим шартлари устида тўхталдик. Талабларни ошириш янги вазифалар ва унга боғлиқ бўлган юкламаларнинг шуғулланувчилар учун кучига яраша қилиб танлаш, организмга керагидан ортиқ талаб қўймаслик, жинси, ёшиҳамда индивид-нинг бошқа хусусиятларига мос келсагина, ижобий натижаларга олиб келиши мумкинлигини тушуниб олдик. Яна асосий шартларидан бири кетма-кетлилик (машқларнинг бирини-бири-га мослаб улаш, ўзаро боғлиқлик), машғулотларнинг мунта-замлилиги ва нагрузкани дам олиш билан оптимал навбатлаш-тириш билишҳисобланади.
Шу ўринда пухталиликнинг аъамиятиниҳам эoтибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Бунда гап жисмоний сифатларни ривожлантириш асосида ётувчи эгалланган малака ва кўникма-ларнинг пухталиги ва организмнинг мослашуви (адаптацияси)ни пухталиги устида боради. Нисбатан янги, мураккаб ва оғир машқларга ўтиш шаклланган малакаларнинг мустаъкамланиши даражаси ва нагрузкаларга мослашуви орқали бориши лозим. Мустаъкамланмаган малака нагрузканинг катталигидан тез бузилиши мумкин (шунингдек, интерференция таoсириданҳам). Чунки янги машқларга ўтиш пайтидаҳам шуҳолга дуч келиш мумкин. Бу, ўз навбатида, янги малакаларнинг шаклланишига тўсиқ бўлади, сабаби малакалар оёққа туриш учун етарли даражадаги таянчни топа олмайдилар. Шу билан бир қаторда, нагрузка динамикаси ва морфофункционал ўзгаришлар орасидаҳавфли мувофиқлик вужудга келиши мумкин.
У ёки бу нагрузкага организм бирданига ёки озгина вақт ичида (маoлум дақиқаларда) мослашмайди. Шуғулланганликнинг янги, нисбатан юқори даражасига кўтарилишига имкон берувчи адаптация даври учун маoлум вақт ўтиб улгуриши керак. Турли функционал ва структурадаги ўзгаришлар учун, кўрсатиб ўтил-гандек, бир хил вақт (муддат) талаб қилинмайди.
М. Периш схемаси бўйича энг аввало мускуллар ва безлар таркибида физик-химик ўзгаришлар, шунингдек, нерв система-сининг бошқариш функциясидаҳам маoлум ўзгаришлар содир бўлади. Нерв мускул тизимининг актив хужайраларида функцио-нал ва структуравий ўзгаришлари учун нисбатан узоқроқ (камида бирҳафта) вақт энг кўпи эса, бир ой, таянч боғлов аппаратиҳужайраларидаги ўзгаришларга мосланиш учун керак бўлади. Мослашувнинг бу каби муддатлари албатта нагрузкаларнингҳажмигаҳам боғлиқдир.
Хулоса қилиб айтганда, нагрузкалар динамикаси турлича шакллар тавсия қилади: аста секин тўғри чизиқ бўйлаб, поғонасимон, тўлқинсимон шаклда оширилиши таoлим жараёни амалиётига киритилган.
Тўғри чизиқ бўйлаб ошириш ўз ичига нагрузканиҳафтадан-ъафтага мутаносиб равишда, мослаб аста-секин оши-риш, машғулотлар орасидаги интервал аъамиятли даражада катта бўлмаслиги эoтиборга олинишга айтилади.
Нагрузка динамикасини поғонама-поғона ошириш қатора-сига ўтказилган бир неча машғулотларда нисбатан стабиллашув содир бўлганидан сўнг навбатдаги поғонага ўтиш тушунилади. Навбатдаги поғонага “сакраш” пайтида тўғри чизиқ бўйлаб оширишга нисбатан нагрузка динамикаси айтарли кескин оширилади; лекин бунда организмдаги нагрузкага мосланиш жараёнларининг боришини енгиллаштирувчи стабиллашувҳола-ти нисбатан сезирарли ифодаланади. Нагрузканинг ана шундай шаклдаги динамикаси нисбатан аъамиятли бўлган даражадаги юкламаларни ўзлаштириш имконини осонлаштиради.
Юкламани аста-секин оширишнинг тўлқинсимон динами-каси шундай характерланадики, аввалига айтарли паст, бирмунча секин, лекин бир текисда аста-секин бериб борилаётган нагрузкада бирданига кескин кўтариш қилинади ва аста-секин пасайтирилиб энг олдинги, дастлабки бошланган нагрузкага қайтилади. Чунки, функционал мослашув орқада қолиши мумкин. Мослашув белгилари кузатилгач, нагрузка янада катта “тўлқин” билан оширилади. Бунда аста-секинликни бузилмас-лиги муъимдир. Шундай қилиб нагрузкаҳажми ва интенсив-лигини энг катта тўлқинга олиб чиқиб юклама миқдорини ошириш мумкин.
Умуман, узоқ муддат (бир неча йиллар) давом этган машғулотларда нагрузканинг динамикасиҳақиқатданҳам тўл-қинсимон ёки унга ўхшаш шаклга (формага) киради.
Бошқа сўз билан айтганда, жисмоний тарбия жараёнининг нисбатан узоқ давом этмаган даврларида, агар у қанчалар қисқа бўлса, нагрузканинг тўғри чизиқ бўйлаб ва поғонасимон тарзда оширишнинг умумий даражасиҳажми ва интенсивлиги шунча юқори бўлиши мумкин.
Бу содир бўладиган қатор табиий физиологик жараёнлар сабаблари билан белгиланади ва улар моъият жиъатидан етакчи ролp ўйнайди: биринчидан, организм физиолоик жараёнлари-нинг табиий ритмини ифода этувчи хизматҳолатининг даврий тебраниши ваҳаётнинг умумий режими, фаолияти; иккинчидан, мослашув жараёнларининг қонунияти; учинчидан, нагрузкаҳажми ва интенсивлигини оширишдаги қарама-қаршиликлардир.
Кейинги иккиҳолатга аниқлик киритамиз. Организм шакли (формаси) ва вазифаси (функцияси)нинг стабиллиги ўзига хос кучга эга бўлиб, турли орган ва системалардаги мослашув жараёни бир вақтнинг ўзида бўлмай, қайта қуришга мослашиш динамикаси, нагрузка динамикасидан “орқада” қолгандек бўлади: аввалига нагрузкалар оширилади, сўнгра янги оширилган талаблар орқали келиб чиқарилган мослашув жараёни йўлга қўйилади. Агар машғулотдан машғулотга ёки белгиланган машғулотларнинг бир сериясидан бошқа сериясига нагрузка ортираверилса нагрузканинг умумийҳажмини юқорилигига кўра, эртами-кечми барибир организмнинг имко-нияти ва унга қўйилаётган талаблар орасида узулиш содир бўлади. Бунга йўл қўймаслик учун нагрузкани умумийҳажми-нинг тўлқинсимон «кўтариш” ва “пасайтириш”ларни қўллаб нисбатан кечроқ мослашувчи организмдаги ўхшашҳолатни вужудга келтиришимиз лозим.
Юкламанингҳажми ва интенсивлиги, бошқачасига, жисмоний ишнинг миқдорий йиғиндиси ва унинг зўриқиш билан бажарилиши даражаси орасидаги зиддият бирваракайига маoлум чегарага, қиррага эгалиги билан ифодаланади.
Ъажмнинг кейинчалик оширилиши машқнинг ёки машғу-лотнинг интенсивлиги, стабиллашув, сўнгра унинг пасайиши билан боғлиқ ёки унинг акси бўлиши мумкин: Зарур бўлган даражада интенсивликни ошириш учун қайсидир этап давомида стабиллаштириш ва нагрузкаҳажмини оширмасликка тўғри келади.
Бироқ, жисмоний тарбия жараёнидаҳажмҳамда интен-сивликни умумий тенденциясини ошириб бориш бир оз ушланишига тўғри келади, бўлмаса, жисмоний сифатларнинг доимий ваҳар томонлама ривожланишини таoминлаб бўлмайди. Бу қарама-қаршилик нагрузка динамикаси ёрдами биланҳал қилинади.ҳар бир тўлқин вақти билан бир-бирига тушмайдиганҳажм динамикаси ва интенсивлик динамикаси ажралгандек бўлади. Бошланишида агар вақтнинг катта бўлаклари хусусида гапирилганда (ъафта ёки ой назарда тутилади) нагрузкаларнингҳажми нисбатан кўпайтирилиши содир бўлади; бунда интен-сивликнинг темпи унчалик оширилмайди. Сўнгра маoлум даражадаги стабиллашувдан сўнгҳажм қисқартирилиб, интен-сивлик шу этап учун энг юқори даражада кўтарилади. “Тўлқинларнингҳажм ва интенсивлиги пасайиши” – енгиллаш-ган якунловчи дақиқаҳисобланади. Сўнги тўлқинлар худди шу тузилишда бўлади. Лекин нагрузка ўсишининг умумий тенден-цияси юқори даражада ўтади.
Бу тенденция кўп йиллик машғулотлар давомида сақла-нади, маoлум вақт ўтиши билан у умумий тенденция бўла олмай қолади (функционал, адаптация имкониятлари кучли пасайиши-нинг кучайишинингҳисобига) ва йиллик машғулотларнинг айрим этаплари рамкасида қўлланилади. Шундай қилиб шу кунгача нагрузканинг умумий динамикаси кўп йиллик аспекти “тўлқинсимон” тарзда қўлланилиши амалиётда кўпроқ кузатил-моқда.
Нагрузаларнинг тўлқинсимон оширилиши -ҳафталик, ойлик, йиллик фон асосида бўлиб, унгаҳам тўғри чизиқли,ҳам поғонасимон шаклдаги нагрузкаларнинг фонидан фойдаланиш жисмоний тарбиянинг турли этапларидаги конкрет вазифалар-нингҳал қилиниши шароити билан боғлиқ. Нагрузкани тўғри чизиқ бўйлаб оширишда, умумий даражаси нисбатан юқори бўлмаган нагрузкалар ва айниқса, аста-секинлик билан ишга тортишда қўлланилади. Поғонама-поғона динамика юқоридаги-нинг акси, бажарилган ишлар базасида шуғулланганликнинг ошишини стимуллаштириш вазифасиҳал қилади.




Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish