Мақола ва тезислар номи


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet564/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   560   561   562   563   564   565   566   567   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. OAJ «Uz-Kor Gas Chemical» Rasmiy sayti: 
http://www.uzkor.com/index.php/
 
ru/deyatelnost.
https://ru.wikipedia.org/wiki/нафталин  
ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТНИ ХАЛҚ ТАБОБАТИ БИЛАН УЙҒУНЛАШТИРИШДА 
МАҲАЛЛИЙ ҚИЗИЛМИЯ ДОРИВОР ЎСИМЛИГИНИНГ ТИББИЙ АҲАМИЯТИ 
Шерметов А.О. 
ТТА Урганч филиали талабаси 
Илмий раҳбари: Оманова А.С.- ТТА Урганч филиали ассистенти 
Мамлакатимизда минг йиллар давомида халқ табобати ваклларининг қўлга киритган 
ютуқларидан кенг фойдаланиш, уни замонавий тиббиёт билан уйғунлаштириш мақсадида 
2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Ўзбекистон Республикасида халқ бабобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
ва 
2020 
йил 
10 
апрелдаги 
“Ўзбекистон 
Республикасида 
халқтабобатиниривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида, 
халқ табобатининг касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича 


883 
самарали усулларини замонавий тиббиёт амалиётига жадал интеграциялаш, фуқаролар 
саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ушбу соҳада мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш 
ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш тизимини йўлга 
қўйиш, халқ табобати соҳасида етакчи маҳаллий ва чет эл тиббиёт муассасалари ҳамда 
соғломлаштириш амалиёт марказлари билан яқин ҳамкорлик қилиш асосида халқ табобати 
мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини яратиш 
алоҳида қайд этилган. 
Қизилмия (маҳаллий номи бўён) қадимдан қимматбаҳо доривор ўсимлик сифатида 
маълум. Унинг илдизи таркибида гормоналфаол, сахароза, фруктоза, глюкоза, 30 
гаякинфлавоноидларвабошқалар 
бор. 
Тиббиётда 
қизилмиянингилдизива 
илдиз 
поясидантайёрлангандориларбилан яллиғланиш, аллергия, Аддисон касаллиги, бод, 
беланги,бўғма,сил,чипқон, жигар, нафас йўллари ва юрак-қонтомирлари касаллиларида, 
моддалар алмашинувини меъёрига келтиришда, онкологик, овқатдан заҳарланиқ, ошқозон, 
меъда ҳамда ўникки бармоқли ичак ярасида, тери куйишикасалликларини даволашда
шунингдек, озиқ-овқат, кимё ва кон металлургияси саноатида ҳам ишлатилади. 
Қизилмиянинг пояси таркибида кўп миқдорда оқсил, ёғ, қанд, каротин, витамин С ва 
бошқалар бор. Ундан 110 турдан ортиқ дори воситалари олинади. Қизилмиядан дори 
моддаларини тайёрлашдан ташқари у ўнлаб соҳаларда кенг қўлланилади. Ўзбекистонда 
бугун 30та махсус қизилмия етиштирадиган ва жамғарадиган ташкилотлар бор ва улар 
тайёрлаган махсулотнинг 70%дан ошиғи чет элларга экспорт қилинади. Қизилмия экологик 
вазиятни яхшилайди ва ерни тузсизлантириш хусусиятига эга, шунинг учун у кўп ҳолларда 
шўрланган жойларда етиштирилади. Қизилмияни қазиб ердан олгандан кейин яхшилаб сув 
билан ювиб тозаланади ва қуритилади. Қуритилган илдиз 10 йилгача ўзининг хусусиятини 
йўқотмайди. Ўзининг хусусиятлари бўйича у женьшен билан бир қаторда туради. 
Қизилмиядан тайёрланган малҳам халқ табобатида жуда кўп касалликларни даволашда 
ишлатилади. Жумладан, нафас йўллари касалликларида ўткир ва сурункали бронхитларни, 
тонзилит, ларингит, зотилжам, трахеит, балғам кўчиришда, шунингдек вирусли ва паразитар 
касалликларда, гипотония ва қалқонсимон без касалликларини даволашда кенг қўлланилади. 
Шу билан бирга овқат ҳазим қилиш тизими, буйрак касалликларида, простата бези 
аденомасида, таянч ҳаракат аъзолари касалликларида, онкологик касалликларида, айниқса 
нур терапиясидан кейин, шунингдек чурраларда, артрит ва ревматизм касаллигида, 
остеохондроз, коксартроз ва организм заҳарланганда ҳам кенг қўлланилади. Қизилмиядан 
касалликларни даволаш билан бир қаторда уларнинг олдини олиш мақсадида ҳам кенг 
фойдаланиш мумкин. Уни белгиланган тартибда истеъмол қилиш организмдаги чарчоқ 
ҳолатини тез тиклайди, қондаги қанднинг ва холестериннинг миқдорини камайтиради, тиш 
кариеси ва стоматитнинг олдини олади, тамаки чекишни ташлашда кенг қўлланилади, 
бўшаштирувчи таъсир кўрсатади. Хитойда ва Ҳиндистонда уни умрни узайтирувчи восита 
сифатида қабул қиладилар. Қизилмия билан олдинлари алкоголизмни ҳам даволаганлар. 
Қизилмия нафақат тиббиёт соҳасида шифобахш дори воситаси сифатида, балки халқ 
хўжалигининг кўплаб соҳаларида кенг қўлланилади. Айтайлик овқат махсулотларини ишлаб 
чиқишда, ҳар хил газли сувларни тайёрлашда, какао, кофе, кисел, маринадлар, қандолат 
махсулотларини тайёрлашда, ҳатто бугун Coco-Cola ва Pepsi-Cola ишлаб чиқаришда ҳам кенг 
қўлланилади. Шунингдек, парфюмерия соҳасида, тамаки тайёрлашда, туш, сиёҳ, бўёқ, қоғоз 
идишларни тайёрлаш ва бошқа 20 тадан ортиқ ишлаб чиқариш соҳаларида ишлатилади. 
Юқорида келтирилганларга асосланган ҳолда хулоса ўрнида айтиш мумкинки, 
қадимдан халқ табобатида кенг қўлланилган ва бугун ҳам ўзининг тиббий ва бошқа ишлаб 
чиқариш соҳаларида аҳамиятини йўқотмаган. Қизилмия ўсимлиги ва ундан олинадиган 
доривор воситалар ва овқатлик махсулотлари бугунги замонавий тиббиёт тизимини 
ривожлантиришга ва уни халқ табобати билан уйғунлаштиришда беминнат хизмат қилади. 


884 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   560   561   562   563   564   565   566   567   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish