Мақола ва тезислар номи


БОЛАЛАРДА ТОРТИНЧОҚЛИК ХУСУСИЯТИ ПСИХОКОРРЕКЦИЯСИ



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet572/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   568   569   570   571   572   573   574   575   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

БОЛАЛАРДА ТОРТИНЧОҚЛИК ХУСУСИЯТИ ПСИХОКОРРЕКЦИЯСИ 
Эмомназаров Д.К. 
Жиззах Давлат Педагогика Институти академик лицейи психологи 
Тортинчоқлик – жамиятда анча кенг тарқалган, ҳар бир шахснинг ўз шахсий 
муаммосидир. Бу инсоннинг ички руҳий ҳолати бўлиб, ҳақиқатдан бу атроф - муҳит ва 
тенгқурлари билан мулоқот ўрнатишда, ўз фикрларини мустақил баён этишда тўсқинлик 
қилиб, ўз хатти-ҳаракатларини доим қаттиқ назорат қиладиган, одамларнинг ўзи ҳақидаги 
қандай фикрда эканлигидан чўчийдиган, қўрқув ҳиссиётларининг юқорилиги, таъсирчан, 
бирор ножўя иш қилиб қўйишидан қўрқиб, доим эҳтиёткор ва кучли ҳаяжон эгасидир.
Тортинчоқлик боланинг атроф - муҳит ва дўстлари билан мулоқот ўрнатишида 
қийинчилик туғдириб, ўз фикрларини мустақил баён этишида, ўзини эмоционал соғлом хис 
этишида тўсқинлик қилади.
Француз тадқиқотчиси Анри Дюга тортинчоқликнинг уч хил турини аниқлаган. Булар: 
ақлий, иродавий ва эмоционал тортинчоқликдир. Шунингдек, тортинчоқлик жараён, 
шахснинг ҳолати ва хусусияти сифатида ҳам тадқиқ этилади. Тортинчоқлик жараён сифатида 
одамларда уларнинг ёши ва касбига кўра турлича намоён бўлади, шахсий қўзғaтишлар 
таъсирида кучайиши ва сустлашиши мумкин, даврий хусусиятларга ва маълум жадалликка 
эга. Ҳолат сифатида, тортинчоқлик вегетатив ва психомотор соҳанинг, нутқ фаолияти, 
ҳиссиёт, ирода, фикрлаш жараёнларининг бузилишлари, ўзини англашнинг умумий асаб-
руҳий ҳолатини ифодаловчи бир қатор ўзига хос ўзгаришлари билан кузатилади. Шахс 
хислати сифатида у руҳий ўнғайсизлик, алоқаларни ўрнатишдаги барқарор қийинчиликлар, 
кўникиш ва ўзига ҳурматнинг пастлиги, ижтимоий вазиятларда сензитивлик билан 
боғланган. Кўпинча у одамлар ўртасидаги алоқаларни (аутистлик, бегоналик, интровертлик, 
ёлғизлик ҳиси) ва муваффақиятли мулоқотни (ўта сензитивлик, хавотирлик, рефлексивлик) 
камайтирадиган шахс хислатларига киради. 
Болалардаги тортинчоқликни коррекция қилиш аввало уларда ўзларига, ўз кучларига 
нисбатан ишончни, ижобий “Мен” ларини шакллантиришдан бошлаш зарур. Кузатиш орқали 
боланинг қизиқишларини билиб олиш қийин эмас. Боланинг қизиқишларига кўра 
тўгаракларга жалб этиш унинг атрофидагилар билан мулоқотга киришишини бирмунча 
осонлаштиради ва ўзига нисбатан ишончини ошишига хизмат қилади. Гендорсон тортинчоқ 
бўлган болалар билан ишлашда катталарга боланинг тортинчоқлигини унга гапиришдан кўра 
унинг хис-туйғулари билан яъни қандай вазиятда, қандай одамлар олдида, ниманинг 
таъсирида унда тортинчоқлик юзага келишива унинг хислари билан қизиқишни маслаҳат 
беради. Масалан, мактабда ташкил этилаётган тадбирда бирон бир ролни бажаришдан 
тортинчоқлиги туфайли бош тортаётган болага “Бунча тортинчоқсан!” –
дейиш ўрнига 
“Ўзинг ҳам бу ролни бажаргинг келаяптими ёки йўқми билмаяпсан шекилли” –
каби 
сўзларини айтилиши танбеҳга нисбатан унинг хисларини тушунишаётган вазиятга ўхшайди. 
Бундай ҳолатларда болада унда ҳавотирлик хиссини юзага келтирмайдиган вазиятни ташкил 
этиб бериш жуда муҳимдир. Биринчи, иккинчи синф вақтида тортинчоқ боланинг 
ўртоқларини ўйнагани уйга таклиф этилиши, ўйин вақтида то тортинмай ўзи мустақил 
ҳаракат қилгунига қадар катталарнинг у билан бирга бўлши, болани ҳам ўртоқларининг 
уйига боришига рухсат берилиши болага эмоционал ҳотиржамликни бериши табиийдир. 
Бундай вақтларда катталарнинг ўзлари ижтимоий фаолликни намоён этишлари, бундай 
вазиятларни тинч ўтиши боладаги ҳавотирлик ва тортинчоқлик ҳиссини йўқолишига ёрдам 
беради. 
Тортинчоқ болалар билан ўтказиладиган турли ҳаётий вазиятларга тушувчи ва улардан 
қандай чиқиб кетишини ҳикоя қилиб берувчи ҳаёлий ёки тасаввурий ўйинлар болаларга 
бошқа бола мисолида ўз хиссиётларини, ҳаяжонлари ва ташвишларини гапириб бериш ва 
уларнинг ечимини топиш имконини юзага келтиради.Ўйинлар албатта ижобий якун топиши 


897 
зарур. Ўйин орқали эгалланган катталар ва тенгдошлари билан янгича муносабатларни 
ўрнатиш тажрибаси болага реал ҳаётий вазиятларга тушганида шубҳасиз ёрдам беради. 
Ролли ўйинлар бола ўз тортинчоқлигини енгиб ўтишнинг энг самарали йўлидир. 
Мактабгача ёшдаги болалар билан бошқа ҳайвонлар билан гаплашишдан қўрқадиган 
ўйинчоқлар билан ролли ўйинлар ташкил этиш мумкин. Кичик мактаб ёшидаги болалар 
билан эса дарсдаги жавобларни, ўқитувчи, катталар, ўртоқлари билан мулоқотларни 
репитиция этувчи вазиятли ўйинларни ташкил этиш мумкин. Боланинг қандай қилиб дўст 
ёки ўртоқ орттиришини аниқлаш ва шу хислатиниривожлантиришда қуйидагича
мазмундаги вазиятли ўйинлардан фойдаланиш мумкин: 
- Дўстлашиш(қиз ёки ўғил бола билан); 
- тез киришувчан ёки киришувчан бўлмаган бола билан дўстлашиш -инвалид бола 
билан дўстлашиш; 
- ўзидан катта ёки кичик бўлган бола билан дўстлашиш ; 
- “Ноформал мулоқот”га киришиш. Бундай мулоқот давомида болада нутқ малакалари 
ривожланади. 
Тортинчоқ болаларда катталар томонидан қўллаб-қувватланмайдиган хатти-
ҳаракатларни қилишга нисбатан ички тўсиқ мавжуд бўлиб, айнан ана шу тўсиқ унинг 
фаоллиги , ташаббус ва ижодий лаёқатларини тормозлайди. Кўр-кўрона интизом ва турли 
чеклашлар боланинг ривожига ҳамиша ҳам ижобий таъсир кўрсатмаслигини ота-оналар 
доим ёдда сақлашлари лозим. Эмоциялар тилини ўрганишда “Эмоцияларни топ”, “Қаерда 
бўлганимизни айтиб берамиз, нима кўрганимизни кўрсатиб берамиз”, “Бизга ким меҳмон 
бўлиб келди?” ва ҳоказо каби пантомима ўйинлари ёрдам беради. Бундай ўйинларда 
катталарнинг иштироки ўйинларнинг самарасини янада ортишига ёрдам беради. 
Тортинчоқликни йўқотиш учун яхшисамара берувчи машқлардан бири бу жамоат 
жойларида нотаниш инсонлар билан гаплашишдир. Бу машқлар мунтазам равишда олиб 
борилиши муҳим. Ҳар куни 10 маротаба бегона бўлган инсонлар билан гаплашишга ўрганиш 
боланинг бегоналар олдида юзага келадиган ҳавотирлигининг йўқолиб боришига ёрдам 
беради. Болага бегоналар билан мулоқотга киришиш қийинчилик туғдирса буни аноним 
тарзда амалга ошириш мумкин. Масалан, бирон бир ерга (магазин, кутубхона,) қўнғироқ 
қилиш ва ниманидир сўраш. Катталар болага ундаги тортинчоқлик хусусияти бўйича ўз 
хавотирлиги ва ташвишларини намоён этиши, унинг тортинчоқлигини ўзига таъна қилиши, 
бошқа болаларни намуна қилиб кўрсатиши мумкин эмас. Тортинчоқлиги туфайли келажакда 
унинг ҳаётида салбий ҳолатлар албатта бўлишига ишонтириш боладаги хавотирликни янада 
кучайишига сабаб бўлади. 
“Хафалигимизни чизамиз” - арт-терапия ўйини (40 мин.)кичик мактаб ёшидаги болалар 
тортинчоқлигини коррекция этишда яхши самара беради. Бу ўйинданмақсад боланинг типик 
қийинчиликларини ва салбий эмоцияларини намоён этишга ўргатиш. Ўйин болаларга ўз 
эмоционал холатини тушунишга, чизган расмлари орқали ўз эмоцияларини акс эттиршгава 
улар ҳақида гапиришга ёрдам беради. Болаларга ҳафаликларини чизиш тавсия этилади. Бола 
хафа бўлиб қолган вазиятни ёдга олиши ва уни чизибкўрсатиши мумкин. Расмлар болаларга 
ўз ички хисларини англаш ва бошқаларга англатишга ўрганишига ёрдам беради. 
Бундай расмларда бола асосан нималарни чизишига ва қайси ранглардан кўпроқ 
фойдаланишига ҳам алоҳида аҳамият бериш керак. Агар бола асосан тўқ ранглардан 
фойдаланса, демак у ҳали ҳам ўша салбий вазиятдан озор чекаётганлигини 
билдиради.Болалар расм чизишни тугатганларидан сўнг уларнинг холатлари болаларнинг 
ўзлари томонидан муҳокама этилади. Бундай расмлар ва муҳокамалар болдаги 
тортинчоқликни камайтиришга ёрдам беради. Боланинг тортинчоқлигини унинг асосий 
характер хусусияти сифатида кўрсатиш эмас, балки у билан суҳбат давомида характеридаги 
кучли жиҳатларини кўрсатишга, таъкидлашга ҳаракат қилиш муҳимдир. Масалан, бошқалар 
хиссиётини яхши тушуниши, эҳтиёткорлик ва ҳоказо. У билан суҳбатда катталар фаолликни 
ўз қўлларига олишлари лозимдир. Уйда ҳам болага кўпроқ гаплашиш учун шароит 


898 
яратилиши боланинг мулоқотчанлигини ривожлантириш баробарида унга ўз хиссиётлари 
ҳақида ҳам гапириш кўникмасини хосил қилади. 
Боладаги тортинчоқликни йўқотишда чет тилларини ўрганиш, спорт билан 
шуғулланишва турли хил тўгаракларда иштирок этиш ҳам жуда яхши натижа беради. Турли 
хил янги билимлар ва малакалар болани ўзини янада ишончлироқ ҳис этишига ёрдам беради. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   568   569   570   571   572   573   574   575   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish