Foydalanilgan adabiyotlar:
1.U.O’ljaboyev. Adabiyot – ko’ngil ko’zgusi. – Т., Turon zamin ziyo, 2017. 92-bet.
2.Boboyev T. Adabiyotshunoslik asoslari. –T., O‘zbekiston, 2002. - 559 b.
3.Izzat Sulton. Adabiyot nazariyasi. –T., O‘qituvchi, 1986, - 407 b.
4.www. Ziyonet.uz
5.www. edu. uz
ТАЛАБАЛАРНИНГ ҲАЁТИЙ БАРДОШЛИЛИГИ – МУАММОЛАРНИ
ЕНГИШ МАНБАИ СИФАТИДА
Эргашова З.
Фарғона давлат университети талабаси
Аннотация.
Жамиятни модернизация қилиш механизмларини ўрганар эканмиз, жаҳон
ва маҳаллий олимларнинг замонавий тараққий этаётган ижтимоий маконда инсон омили,
унинг ички мослашувчанлиги, турли хил қизиқишларини намоён қилиши, ўзини ўзи
ривожлантиришга интилиши ва инсон мавжудлигининг ўзига хослигини эътиборга олиш
даркор. Ҳаётий мураккаб вазиятларнинг ечимини топишга тайёргарлик масаласи талаба-
ёшларнинг шахсий хусусиятларини ўрганиш билан белгиланади. Психологларнинг фикрига
кўра, бу муаммо “ҳаётий бардошлилик” атамасида мужассамлашади. Мазкур мақола
талаба-ёшларнинг ҳаётий бардошлилик даражаси тўсиқларни енгишда муҳим омил
эканлиги масаласини ёритишга бағишланган.
Калит сўзлар:
ҳаётий бардошлилик, стресс, талаба-ёшлар гуруҳи, такомиллашув.
Жамият тараққиётининг ижтимоий ҳолати, стрессни юзага келтирадиган омилларнинг
ўсиши, касбий ва шахсий ҳаётий ўсиш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий инқирозларнинг
кенгайиши, экологик вазиятнинг ёмонлашуви якка шахслар ҳаётида чуқур инқирозли
ўзгаришларни келтириб чиқаради ҳамда ташқи ва ички қарама-қаршиликларга нисбатан
талабни оширади. Бундай шароитда, ёлғизликни муваффақиятли енгиб чиқишни
таъминлайдиган, курашиш хатти-ҳаракатларини шакллантириш омилларини, шунингдек
талаба-ёшларнинг ички руҳиятида кечириладиган ёлғизлик ҳиссини ижобийлик тарзида
барқарорлаштиришда оптимизм, шахсий қадр-қиммат, ҳаётий қувноқлик, чидамлилик,
ноаниқликка чидамлилик каби шахсий фазилатларни ўрганиш муаммоси тобора оммалашиб
бормоқда. Инсоннинг шахсий ресурси сифатида ҳаётий бардошлилик детерминацияси инсон
900
психик фаоллигининг барча босқичларида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масалани тадқиқ
этиш ва талаба-ёшларнинг шахсий имкониятларини тўлиқ амалга ошириш учун психологик-
педагогик шароитларни яратиш зарурати Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
Концепциясида ҳам белгилаб қўйилган [4, 5].
Ҳаётий бардошлилик тушунчаси ва унинг инсон учун аҳамияти тўғрисида биринчи
бўлиб америкалик психолог С. Мадди ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Унинг нуқтаи
назарича, ҳаётий бардошлилик тушунчаси мураккаб ички ва ташқи ҳаётий вазиятларни
енгиш мотивацияси билан боғлиқ бўлган одамнинг психологик ҳаётий самарадорлигини
ўзида акс эттиради. Ҳаётий бардошлилик, яъни яшаш қобилияти (resilience) атамаси сўзма-
сўз эгилувчанлик, қайишқоқлик, уддабуронлик, қатъиятлилик ҳамда жисмоний ва руҳий
ҳолатни тез тиклаш қобилияти сифатида таржима қилинади [3, 91-б.]. Д. А. Леонтьевнинг
таъкидлашича, у ўзига хос хусусият бўлиб инсоннинг ўз ички мувозанатини сақлаган ҳолда
муаммоларга бардошлилик билан қарши тура олиш қобилиятидир. [2].
Ҳаётий бардошлилик - бу ўзига, дунёга ва борлиқ билан муносабатларга бўлган
эътиқоддир. Инсоннинг ҳаётий бардошлилиги турли хил кўринишда бўлади: стрессларни
енгиш, юқори даражадаги жисмоний ва психологик саломатликни сақлаб қолиш қобилияти,
шунингдек, оптимизм, ўзини ўзи бошқариш қобилияти, ҳаётдан субъектив қониқиш, доимий
шахсий ривожланиш қобилияти билан боғлиқ. С. Маддининг фикрига кўра, ҳаётий
бардошлилик учта таркибий қисмдан иборат: қабул этиш, назорат қилиш ва таваккалчилик.
Ҳаётий бардошлиликнинг биринчи таркибий қисми – қабул этиш инсоннинг ўзига,
атрофдаги оламга ва у билан ўзаро муносабатлар хусусиятига бўлган муносабатининг муҳим
тавсифи бўлиб, бу унга куч беради ва уни ўзини англашга, ўз-ўзини намоён қилиш, соғлом
фикрлаш ва онгли хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундайди; жамиятда ўз ўрнини ҳис
қилишга имконият беради.
Ҳаётий бардошлиликнинг иккинчи таркибий қисми назорат қилишдир. Вазиятларни
назорат қилиш ночорлик ва пассивлик ҳолатига тушиб қолишдан фарқли ўлароқ, стрессли
ўзгаришларга таъсир ўтказиш усулларини излашни ташкил қилади.
Ҳаётий бардошлиликнинг учинчи таркибий қисми - таваккалчилик инсонга атроф-
олам, бошқа одамлар ва шахслараро муносабатлар учун очиқ бўлишига ёрдам беради. Унинг
моҳияти инсоннинг ҳаётий воқеалар ва муаммоларини шахсан ўзи учун синов сифатида
қабул қилишида намоён бўлади. С. Мадди саломатликни сақлаш, ишлашга қобилиятлилик ва
ҳаётий фаолликнинг мақбул даражасида барча уч таркибий қисмнинг муҳимлигини
таъкидлайди. Шу билан бирга, биз ҳаётий бардошлилик таркибидаги уч таркибий қисмнинг
ҳар бири индивидуал фарққа эга эканлиги ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги заруратини ҳам
эътибордан четда қолдирмаслигимиз даркор.
Рус олимаси Л.А.Александрова ҳаётий бардошлиликка бироз бошқача тарзда
ёндошади. Унинг фикрига кўра, ҳаётий бардошлилик - бу инсоннинг жамиятда
муваффақиятли мослашишига ёрдам берадиган махсус қобилиятидир. Унинг асосий
таркибий қисмлари иккита блокка киритилган: умумий қобилиятлар блоки асосий шахсий
установкалар, интеллект, ўз-ўзини англаш, масъулият ва жавобгарлик ҳиссини ўз ичига
олади; махсус қобилиятлар блоки эса, одамлар билан ўзаро муомала кўникмаларини,
шунингдек ҳар хил қийин вазиятларни енгиш кўникмаларини ўз ичига олади [1, 82-90 б.].
Кейинчалик, экзистенциал психология намояндаларининг ғоялари ушбу тушунчанинг
ривожланиши учун назарий асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур йўналиш вакилларининг
фикрига кўра, ҳаётимиздаги рўй берадиган барча ички ва ташқи ҳодисалар бизнинг
қарорларни қандай қабул қилишимиз натижасида ифодаланади. Ҳар қандай қарор бу
танловдир. Бундан ташқари, келажакни танлаш, кўпинча онтологик ташвиш билан бирга
келади. Бунда қанчалик кўп ўзгаришлар назарда тутилса, таъсир шунчалик юқори бўлади.
Шунинг учун, ундан қочиш учун одам одатдагидек ҳаракат қилади, яъни ўтмишни танлайди.
Бироқ, ўтмиш фойдасига ҳаддан ташқари тез-тез танлов турғунликка олиб келади ва шу
билан ҳаётнинг маъносизлиги ҳиссини оширади. Келажакни танлаш, табиий хавотирга
901
қарамай, инсон ҳаётида янги тажриба ва имкониятларни келтириб чиқаради, инсонни шахсий
ривожланишга ундайди. Ҳаётий бардошлилик ҳаракати механизми мавжуд ҳаётий вазиятни
баҳолашга муносабатларнинг таъсиридан ва инсоннинг келажак фойдасига фаол ҳаракат
қилишга тайёрлигидан иборат. Шу билан бирга, С.Мадди ва Д.Фискенинг фикрига кўра,
дастлаб шахсда фаолликнинг юқори ва паст даражаларига эга бўлган хусусиятлар борлиги,
унинг характерли фаоллашув даражаси инсонни сақлаб қолишга интилиши эканлиги айтиб
ўтилган. Бироқ, асосан пассивликдан фарқли ўлароқ, ўз фаолиятининг муҳимлигини англаши
туфайли, инсон ўз ҳаётига таъсир қилиши мумкинлигини тушунади ва айнан шу нарса ички
кескинликнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қиладиган асосий ўзгарувчи кучга айланади.
Замонавий давлатлар сиғимидаги қийинчиликлар, турмуш тарзининг тез ўзгариши,
мураккаб ишлаб чиқариш деярли ҳар бир инсон ҳаётида у ёки бу нуқтада сезиларли ҳиссий
муаммоларга дуч келишимизга олиб келади. Улар бошқа одамлар билан муносабатларни
бузиш, жисмоний ва руҳий саломатликни йўқотиш билан бирга таълим ва меҳнат фаолияти
самарадорлигининг пасайишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Талаба-ёшларнинг руҳий
саломатлигини ўрганишнинг долзарблиги шундаки, талабалар муҳитида таълим фаолияти
билан боғлиқ бўлган бир қатор таъсир этувчи омиллар (университет муҳитига мослашиш,
имтиҳон топшириш пайтидаги ҳиссий вазиятлар, узоқ вақт давомида интеллектуал
фаолликни юқори даражада ушлаб туриш зарурати, келажакдаги касбий фаолиятида шахсий
ўзини ўзи аниқлаш жараёнининг мураккаблиги) билан боғлиқ [3].
Талаба-ёшлар муҳитида ортиқча юкламалар ва шахсга қўйиладиган талабларнинг
хилма-хиллиги намоён бўлади. Бу ўз саломатлигини оптимистик баҳолаш, унга ғамхўрлик
қилиш анъанасидан устун туради. Талаба-ёшлар ўзларининг шахсий ресурсларини битмас-
туганмас деб тасаввур қилишади. Узоқ муддатли стресс шароитида бўлиш билан боғлиқ
қўрқувлар ёшларнинг руҳиятига устунлик мотивацияси орқали кўчирилади. Талаба-
ёшларнинг турмуш тарзи кўпинча ўз соғлиғига ғамхўрлик қилиш билан мос келмайди. Ўз
тенгдошлари гуруҳида юқори мақомга ва тан олинишга интилиш талаба-ёшларни хавфли
ҳаракатларни амалга оширишга, соғлиғини бузадиган воситалардан фойдаланишга ундайди.
Замонавий глобаллашув шароитида инсон ҳаётининг талабалик даврида руҳий саломатликни
сақлаш учун яна бир хавфли омилнинг таъсири сезиларли даражада ошмоқда – бу
келажакдаги мутахассиснинг жамиятдаги касбий ва ижтимоий ноаниқлиги, келажакда иш
жойини топиш заруратидир. Шу муносабат билан, талабаларга руҳий саломатлигини
йўқотмасдан қийин вазиятларни енгишга ёрдам берадиган психологик воситаларни аниқлаш
вазифаси тобора долзарб бўлиб бормоқда.
Талаба-ёшларнинг таълим ва касбий фаолиятдаги вазиятларга қарши муваффақиятли
қарама-қаршилигида ҳаётий бардошлилиги асосий роль ўйнайди. Бу ноадекват омилларнинг
соматик ва руҳий саломатликка, амалга ошириладиган тадбирлар сифатига воситачилик
қилади. Ҳаётий бардошлилик талаба-ёшларнинг ўткир ёки сурункали ёлғизлик ҳолатига
қарши туриш, фаолият муваффаққиятини пасайтирмасдан ички мувозанатни сақлаш
қобилиятининг шаклланиш даражасини тавсифлайди. Ҳаётий бардошлилик - ёшларнинг
ўзини ўзи бошқариш шаклларининг етук бўлиш қобилиятининг асосий кўрсаткичларидан
бири, шахсий салоҳиятининг пойдеворидир [3].
Ҳаётий бардошлилик талаба-ёшларнинг монотон (бир хилликдан иборат) фаолиятида
ҳам самарали натижалар беришга ёрдам беришига оид далиллар мавжуд. Монотонлик ҳолати
кўпинча ўрта мактабда ҳам, олий мактабда ҳам таълим фаолияти шароитида ривожланади.
Бир хилдаги фаолиятни амалга оширадиган бардошли субъектлар чарчоқнинг ривожланиш
жараёнига муваффақиятли қарши туришлари мумкин. Ҳаётий бардошлилик, шубҳасиз,
ишнинг барча жабҳаларида қониқиш ҳиссининг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқдир.
Ҳаётий муаммоларни енга олиш қобилияти кўрсаткичлари ва бу жараёнларда турли хил
кураш стратегияларидан фойдаланиш тезлиги кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик
ҳодисаси тадқиқотларда ўрганилган. Бу жараёнда қийинчиликларни енгиш хатти-
ҳаракатлари амалга оширилади. Қийинчиликларни енгиш хатти-ҳаракатлари - инсон
ижтимоий хулқ-атворининг махсус кўриниши бўлиб, у инсон руҳий саломатлиги ва
902
фаровонлигини таъминлайди, ёки аксинча, издан чиқаради. Қийинчиликларни енгиш хатти-
ҳаракатлари одамнинг вазият билан фаол ўзаро муносабатига йўналган бўлади. Бундай ўзаро
муносабатлар жараёнида назорат кучли бўлса вазият ўзгариши ёки одам вазиятга
мослашиши мумкин. Онгсиз равишда амалга ошириладиган ҳимоя хатти-ҳаракатларидан
фарқли ўлароқ, курашувчанлик хатти-ҳаракатлари субъектга онгли ҳаракатлар орқали қийин
вазиятни енгишга ёрдам беради. Жаҳон психологиясида талаба-ёшлар қандай руҳий
қийинчиликларга дуч келишлари тўғрисида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган. Масалан,
талабаларни олий таълим шароитларига мослашиш жараёнининг қонуниятлари очиб
берилган. Имтиҳонлар топшириш ҳолати, шунингдек диплом лойиҳасининг жамоат
олдидаги ҳимояси ҳолати кўплаб тадқиқотчилар учун руҳий ҳолатларни ўрганишнинг
моҳияти ва уни бартараф этишнинг психологик механизмларини ишлаб чиқиш учун намуна
бўлади. Талаба-ёшлардан тажриба тариқасида фойдаланган ҳолда, олий ўқув юрти
шароитида олинган маълумотлар ёрдамида руҳий ҳодисаларни енгиш хатти-ҳаракатлари ва
таснифларининг кўплаб масалалари эмпирик равишда синовдан ўтказилган. Ҳаётий
бардошлилик ёшларга фаолиятларида фаол ва мослашувчан ҳаракат қилишига имкон
бериши ҳақида кўплаб далиллар мавжуд.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳаётий бардошлилик иш қобилияти бузилиши,
соматик ва руҳий касалликлар ривожланишининг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади:
у қийин кечинмаларга ўзига хос руҳий иммунитет яратади ва шу билан бирга ноаниқлик ва
хавотирлик ҳолатларини оптималлаштиришга ҳисса қўшади. Ҳаётий бардошлилик нафақат
вазиятни баҳолашга, балки инсоннинг ушбу вазиятдан чиқиш фаолиятига ҳам таъсир
қилиши муҳимдир. Замонавий талаба-ёшлар ўзларининг ривожланиши ва такомиллашувини
бир қатор инқирозларнинг суперпозицияси орқали бошдан кечирадилар. Хусусан, ёш
инқирозлари; бўшлиқ, умидсизлик инқирозларини ўз ичига олган индивидуал ҳаётий
инқирозлар; касбий таълим инқирозлари; ташқи инқирозлар, келажакнинг ноаниқлиги билан
боғлиқ инқирозлар талаба-ёшларда ёлғизлик ҳиссини кучайтиради. Шу билан бирга, айнан
талабалик даврида ҳаётий бардошлиликнинг шаклланиши ёлғизлик ҳиссини енгишга
самарали таъсир кўрсатади. Таълим ва касбий фаолиятдаги барқарорлик ёшларнинг
жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилашга, ёлғизликни ҳис қилишга сабаб бўладиган
вазиятларда муваффақиятли ўтишга, ўз-ўзини муваффақиятли намоён этишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |