600
“фаолияти” жуда “хира тафаккур” саналишига қарамай уларда Ақлнинг эркин тафаккурини
бир қисми сақланиб қолади. Шуни эътиборга олиш зарурки, Плотин учун ҳиссий дунёда
ҳамма нарса – ер, олов ва бошқалар жонланган, шундан келиб чиқиб, қанчадир эркинлик
ҳамма нарсага хос. Фақат ҳиссий материя фаолият олиб боришдан ҳоли, эркинликдан
тўлақонли маҳрум бўлган.
Ягоналиклик, Ақл, Ақл дунёсининг эйдослари, ипостас саналадиган Қалб ва
индивидуал қалблардаги (инсон қалбини ҳисобга олган ҳолда)
эркинлик даражасининг
айрим хилма-хиллигини тан олишга етарли асос мавжуд. Бундан ташқари, “эркинлик”
тушунчасининг ўзи биз қанча унга таърифлар берсак ҳам худди шу мазмунни ташкил этади.
Плотин “бизнинг” фаолиятимиз қачонки бошқадан эмас фақат “ўзимиздан” ташкил
топган тақдирдагина “эркин” саналади деган тушунчадан келиб чиқиб фикр билдиради [1].
“Ўзимиздан” келиб чиққан фаолиятдан бошқалардан ташкил топган фаолиятни ажратиш
учун Плотин фаолиятимизнинг эркинлигини тан олишга тўсқинлик қилувчи “тўсиқлар”ни
таҳлил қилади. Бундай тўсиқлар қаторига: мажбурият, етарли билимлардан ҳолилик, “ўз-
ўзидан келиб чиққан ҳолда” ҳаракат қилиш имкониятларининг ички сабаблар (масалан,
эҳтирослар) туфайли номавжудлиги қабиларни киритса бўлади. Жумладан, фаолиятни эркин
дея тан олиш шартлари қуйидагилар:
фаолият нималардандир мажбурият олмаслиги;
у фаолият амалга ошаётган вазият тўғрисида билимларнинг мавжудлиги орқали ишга
киришиши;
фаолият кўрсатувчи айрим ишларни, “ҳатти-ҳаракат”ларни ўзи амалга ошириши;
фаолият кўрсатувчи иродага эга бўлиши даркор.
Бундай тўрт шартнинг таҳлили бирлашмаси қуйидагича хулоса чиқаришимизга имкон
берди. Иродага эга бўлмаган ҳатти-ҳаракатларини мустақил амалга ошира олмаслигини
ҳисобга олган ҳолда 4 шарт 3 шартда назарда тутилади. 3 шарт эса фаолият кўрсатувчида
унга нисбатан “ички” факторларга, яъни “эҳтиросларга”, ўз “табиатига” ва бошқа шу
кабиларга боғлиқликнинг номавжудлигини ўзида номоён қилади. Агар 1
шартда фаолият
кўрсатувчига нисбатан нафақат “ташқи” (фаолият кўрсатувчига тегишли бўлмаган факторлар
орқали мажбурият), балким “ички” факторларга боғлиқликнинг номавжудлиги назарда
тутилса, унда 3 шарт 1 шартга қўшилади.
“Иродавийлик” ва тафаккурни Плотин ўзаро шартланган деб ҳисоблайди: ирода
фикрлай олишга йўл қўйиш учун зарур, фикрлай олишнинг мавжудлиги эса иродавий танлов
учун “майдон” пайдо бўлишига зарур саналади. Тафаккур “иродафийлик”дан ажралмас
бўлган фаолиятгина эркин бўлиши мумкин (
жумладан, Ақл тафаккури ҳам). Бироқ, ҳатто,
Ақл дунёсига тегишли тафаккур ҳам мутлақ эркин бўлолмайди. Ахир Ақл Ягоналикликка
муҳтож, бошқача қилиб айтганда, Ақл “йўқ бўлиш”ни амалга ошириш учун унга муҳтожлик
сезади. Шунингдек, Ақл ўзининг йўқотиб қўйган абсолют бирлигини қайтариш учун
интилишда Ягоналикликка муҳтож бўлади. Ақл дунёсидаги ҳар бир эйдос “айнан шу” эйдос
сифатида ўз ўзини эркин яратади. Аммо эйдос бу ишни амалга ошириш учун Ягоналикликка
нисбатан бошқача бўлиши керак, ёки ўзини Ягоналикликдан фарқлай олиши керак. Аксинча,
“мутлақ эркин фаолият кўрсатувчи” (яъни Ягоналиклик) нимадандир “йўқ бўлиш” ёки
“ўзини фарқлаш”га муҳтож бўлмайди. Плотин бўйича айрим фаолиятнинг абсолют
эркинлиги ўзида фаолият кўрсатувчи
билан фаолият, абсолют соддалик билан фаолият
кўрсатувчининг бирлиги ўртасида фарқ бўлмаслигини назарда тутади.
Бироқ биз ҳалигача мавжудликни “қандай шаклланиши” унинг “қандай бўлса
шундайлиги” даражасида турибмиз (агарда кўриб чиқилаётган нарса – қатъий даражада
“бор” “мавжудлик” эмас, балки ҳақиқатдан ҳам бор, лекин уни “шаклланувчи” сифатида
таърифлаш мумкин бўлмаган мавжудликдир). Агарда биз юқорида кўриб чиқилган барча
нарсаларни “ташкил топиши”га ўтсак, унда бизга уларни “ташкил топиши” эркин дея айтиб
ўтиш мумкинми ёки йўқлигини ҳал қилиш анча қийинчилик туғдиради. Қўринишидан,
бирон бир нарсанинг “барпо бўлиши” “юқори поғона”нинг унга нисбатан “зрурий” (шундан
келиб чиқиб, эркин бўлмаган) фаолияти саналади дейишга етарлича асослар бор. Шу аснода,
601
ундан ҳам “юқори поғона”си бўлмаган Ягоналикликни ҳисобга олмаган ҳолда, “паст
поғона”нинг “ўз ўзини барпо қилиши”даги ҳар қандай эркинлик мавжуд бўлолмайди.
Ҳаммасидан олдин бу ерда Ягоналикликдан Ақл ҳамда Ақлдан Қалб эманацияси, шу
жумладан, индивидуал қалбларнинг тушиш “зарурияти” каби муаммоларни келтириш керак.
Фалсафа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, араб-мусулмон фалсафий дунёқарашига
антик давр мутафаккирларининг мерослари ўз таъсирини кўрсатмай қолмаган. Айниқса,
неоплатонизм асосчиси Плотин қарашлари тасаввуф вакилларининг фалсафий фикрларида
ўз аксини топади. Эркинлик феномени ҳам уларнинг ўзаро ҳамфикрликлари орқали ўзига хос
кўринишда шаклланган.
Араб-мусулмон фалсафаси ислом динининг муқаддас китоби Қуръонга асосланади.
Ушбу фалсафани ривожлантирган мутафаккирлар нафақат араблар, балки Ўрта
аср араб
халифалиги таркибига кирувчи барча мамлакатлардаги миллат вакиллари ҳам бўлган.
Ара-мусулмон фалсафасининг бевосита вакиллари илк мусулмон фалсафа юритувчи
илоҳиётчилари бўлган ва калом илмига замин яратиб кетган мўтазалийлар (ажралиб
чиққанлар) ҳисобланади. Айнан улар биринчилардан антик фалсафанинг рационал
услубларини диний саволларга шарҳлар бериш мақсадида қўллаганлар [4].
Антик файласуфлар таълимотини араблар шарқ христианларидан (сирияликлар ва б.)
билганлар. Аввал катта эътибор Афлотун ва неоплатонизмга қаратилган эди. Кейинчалик эса
қизиқи Арасту томонга оғиб борган [2]. Фалсафа тарихчилари айнан унинг метафизик, физик
ва мантиқий асарлари араб-мусулмон фалсафасига улкан таъсирини кўрсатган. Аммо шу
билан бирга, бир нарсага аҳамият қаратиш керакки, мусулмонлар томонидан қабул қилинган
афлотунчилик неоплатонизм қарашлари билан характерланган.
Биринчидан, мусулмонлар Арастуни ўргана бошлаган адабиётлар (“Арасту
теологияси”, “Сабаблар ҳақидаги китоб”) ўзида неоплатончилар Плотин ва Проклларнинг
асарларини қисқа қисмларини ҳам ўзида жамлаган. Иккинчидан, неоплатонча фалсафа кўп
ҳолларда ислом илоҳиётчилиги олдида турувчи ўзига хос масалаларга ўз ечимини бера олган
[3].
Шу мулоҳазадан келиб чиқадиган бўлсак, неоплатонизм асосчиси Плотин қарашларига
анча яқин қарашларни араб-мусулмон фалсафаси, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, тасаввуф
вакили Ибн Арабий (XII-XII асрлар) шакллантирган. У ва тасаввуф тарафдорлари мистик
пантеизмни йўлга қўйган. У суфий онтолгияси асосланган “Борлиқ бирлиги” (Вахдат аль-
вужуд) концепциясини ишлаб чиққан [1]. Шу жумладан, таълимотга мос равишда борлиқ
бирлиги учта реаллик маконларини ўзида жамлайди:
Абсолют (Мутлақ) – бу турли хил мавжудликларни вужудга келтирадиган Худо ва
Ҳақиқат маконидир. Яратувчанликни ўзи объектив дунёнинг эҳтимолий ҳолатдан пайдо
бўлиши кўринишида таърифланади. У икки босқичда амалга ошади: олдин Яратувчини
Исмлар маконида, кейин табиат ҳиссий дунёсида кўриниши сифатида.
Исмлар макони – бу абсолют ва чекланган, яъни табиат дунёлари оралиғидаги
борлиқдир. Ибн Арабий “Исмлар” деб атаётган макон бу қадимюнон файласуфларининг
унверсалияларини қайта мулоҳазадан ўтказиш, ёки Арабий тасаввурида ҳақиқатан мавжуд
бўлган ғоялар (эйдослар)дир [5].
Қуйида илоҳий нурнинг сояси сифатида табиат макони жой олади. Бир вақтлар Худо
томонидан яратилган бўлса-да, унинг ёнига албатта қайтиб боради ҳамда бошланғич
Абсолют Ягоналикка қоришиб кетади. Етарлича кўриниб турибдики, Арабийнинг фалсафий
“куйи” неоплатонча аккордларда янграйди. Ҳамда бу қонуниятийдир,
ахир неоплатонча ва
сўфийча теософия кўп ҳолларда мос товушли саналади [6].
Демак, қиёсий таҳлил ёрдамида, Плотиннинг эркинлик тушунчаси ҳам Ибн Арабий
фикрларида айнан учрашини гувоҳи бўламиз. Эркинлик Ибн Арабий дунёқарашида мутлақ
эркинлик абсолютда, яъни Худода мавжуд. Худо эса барча яратган маконларида мавжуд.
Бундан келиб чиқадики, инсон қисман маънода эркиндир. Қачонки, у Ҳақ жамоли сари
интилар экан, мутлақ эркинлик сари яқинлашиб бораверади. Исон табиат маконида яшайди.
Унинг жисми қалбини тобеликда ушлайди. Шу боисдан у қисман эркин. Эркинликка
602
эришиш йўли бир неча босқичлардан иборат. Шу тариқа инсон қалби юксаклашиб, Ҳақ
билан бирлашиб, ягоналикка айланиш имконига эга.
Юқорида келтирилган фикрлар ва компаративистик таҳлил шуни кўрсатадики, Плотин
ва Ибн Арабий турли замон ва маконда яшаб, ижод қилган бўлсаларда, уларнинг
дунёқарашлари таълимотларидек, ягоналашиб, бирлашиб кетган.
Хулоса ўрнида, эркинлик ўзбошимча қилмишлар эмас, балки руҳий комилликни
замирида турувчи асослардан биридир. Эркинликни тўғри англаш жамият вакиллари
ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: