Гулистон давлат университети таянч докторанти Обилов Миркомил Рашидовичнинг 08.00.01 - «Иқтисодиёт назарияси» ихтисослиги бўйича «Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини ошириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.01.2021.I.16.03 рақамли Илмий кенгашнинг
ХУЛОСАСИ
Изланувчининг энг муҳим натижалари: Диссертация ишининг таркибий тузилиши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва иловалардан иборат. Диссертациянинг «Аҳоли молиявий саводхонлиги даражаси ва уни баҳолашнинг илмий-услубий асослари» номли биринчи бобида аҳоли молиявий саводхонлиги тушунчаси ва уни белгиловчи асосий жиҳатлар тадқиқ этилган (14-23-бет). Аҳоли молиявий саводхонлиги даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар, уларнинг турли даражалар бўйича табақаланиши ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатига таъсири ўрганилган (24-34-бет). Шунингдек, аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини баҳолашнинг илмий-услубий масалалари тадқиқ этилиб, бу борада муаллифнинг шахсий ёндашувларига асосланган услуб таклиф этилган (35-51-бет).
Диссертациянинг «Ўзбекистонда аҳоли молиявий саводхонлиги даражасининг ҳолати» номли иккинчи бобида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг турли босқичларида аҳоли молиявий саводхонлигидаги ўзгаришлар таҳлил қилиниб, аҳоли молиявий саводхонлигини унинг асосий таркибий қисмлари бўйича ошириш йўналишларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган (54-70-бет). Шунингдек, муаллиф томонидан Ўзбекистонда аҳолининг иқтисодий билимлари ва тафаккурини оширишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар ҳамда улар асосида эришилаётган натижалар баён этилган (72-83-бет). Аҳоли молиявий саводхонлиги ўсишининг тадбиркорлик фаолияти ва даромадлар даражасини оширишга таъсири тадқиқ этилган (84-100-бетлар).
Диссертациянинг «Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт-нинг ҳозирги босқичида аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини ошириш йўллари» номли учинчи бобида Ўзбекистонда аҳоли молиявий саводхонлигини оширишнинг турли гуруҳлар қамровига йўналтирилган дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш компетенцияларининг яхлит дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги асосланган (103-115-бет). Мамлакатдаги аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини оширишда маҳаллабай тизимидан фойдаланиш, жумладан, “Маҳаллабай” ишлаш тизими электрон дастурий таъминотига молиявий саводхонлик билан боғлиқ маълумотларни шакллантириш жараёнларини киритиш, олинган маълумотларини умумлаштириш, ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш дастурларини тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган (116-128-бет). Муаллиф томонидан аҳоли шахсий жамғармалари ва инвестицияларини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилиб, илмий асосланган таклифлар шакллантирилган (129-143-бет). Диссертация ишининг хулоса қисмида олиб борилган тадқиқотлар асосида қилинган илмий хулосалар, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилган (146-150-бетлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |