Диссертация натижаларидан фойдаланилганлиги ва фойдаланиш бўйича тавсиялар. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашда аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
аҳоли молиявий саводхонлиги омилларини вертикал дифференциация-лаш орқали улар таъсирининг юқори қийматига эришишнинг назарий асосларини аниқлаш воситасида молиявий саводхонликка алоҳида шахс, ҳудуд ва миллий даражаларда таъсир кўрсатувчи омилларни умумлашган ҳолда намоён этувчи кўрсаткичларни мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари таркибига киритиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 7 мартдаги СК 0441-сон ҳамда Агробанк акционерлик тижорат банкининг 2021 йил 19 ноябрдаги 04/01-10/164-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиз ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари таркибини аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш жиҳатидан тўлдириш ва такомиллаштириш имкони яратилган;
молиявий саводхонликнинг бевосита ва билвосита тавсифдаги шарт-шароит ва омиллар таъсирида шаклланишини институционал назария жиҳатидан асослаш орқали молиявий саводхонлик даражасини оширишда мамлакатдаги иқтисодий таълим даражаси, молиявий инфратузилманинг мавжудлиги ва ривожланганлик даражаси, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кўрсаткичларини қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 7 мартдаги СК 0441-сон ҳамда Агробанк акционерлик тижорат банкининг 2021 йил 19 ноябрдаги 04/01-10/164-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурларини билвосита тавсифдаги шарт-шароит ва омилларни ҳисобига кенгайтириш имкони яратилган;
аҳоли молиявий саводхонлиги компетенцияларининг яхлит дастурини шакллантириш орқали унинг турли гуруҳлари қамровига йўналтирилган молиявий саводхонлик дастурларидаги билим ва кўникмаларнинг тўлиқлиги ва янгиланиб боришини таъминлаш, гуруҳларга ихтисослашув натижасида билимлар узвийлигида пайдо бўлувчи “оралиқ узилишлар”нинг олдини олиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 7 мартдаги СК 0441-сон ҳамда Агробанк акционерлик тижорат банкининг 2021 йил 19 ноябрдаги 04/01-10/164-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича дастурларнинг самарадорлиги ва узвийлигини таъминлаш имкони яратилган;
молиявий саводхонликни баҳолаш мажмуавийлик даражасини оширишда жаҳон амалиётида қўлланилувчи миқдорий ёндашув фуқароларнинг молиявий тафаккурлаши, оила бюджетини режалаштириши, шахсий молиядан фойдаланиши каби квалитатив тавсифларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилиб, уларни “маҳаллабай” ишлаш тизимидаги квалитатив ахборотлар манбасига киритиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 7 мартдаги СК 0441-сон ҳамда Агробанк акционерлик тижорат банкининг 2021 йил 19 ноябрдаги 04/01-10/164-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда аҳоли молиявий саводхонлиги даражасини “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали олинадиган даврий маълумотлар ёрдамида баҳолаб бориш имкони яратилган.