597
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРНИНГ МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ
Расулов С.
Андижон Давлат Университети талабаси
Содиқова М.
Андижон Давлат Университети катта ўқитувчиси
Мехнатсевар халқимиз азал-азалдан бир бурда нонни хам ўз пешона тери эвазига
ейишни афзал билган. Оиласига халол луқма бериш бизнинг ўзбек қадриятларимизнинг энг
олий намоёнидир.
Шундай экан, жамиятимизда хар бир инсон мехнат қилиши, эркин касб
танлаши кундай равшан. Айниқса, бу жараён ёшлар тимсолида бўлса янада мухим ахамиятга
эга бўлади, десак муболаға бўлмайди. Чунки ёшларимизни мехнат хуқуқини таъминлаш ва
мухофаза қилиш инсонийлик вазифадир.
Ривожланаётган Ўзбекистонда ёшларга берилаётган имтиёзлар ва енгилликлар билан
бир қаторда уларнинг мехнат мухофазаси хамдир. Бугунги кунда ахоли бандлигини
таъминлаш, муқим иш жойи билан таъминлаш жамиятимиз олдида турган энг долзарб
вазифадир.
Ўзбекистон Республикасида мехнатга оид муносабатлар мехнат тўғрисидаги қонун
хужжатлари, жамоа келишувлари ,
шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа норматив
хужжатлар билан тортибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 37-
моддасида “Хар бир шахс мехнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли мехнат шароитларида
ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан химояланиш хуқуқига эгадир” деб
белгилаб қўйилган.
Мехнат хуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Мехнат қодекси, Олий
Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Қорақалпоғистон
Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорлари, давлат ва жамиятнинг бошқа
вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қилган хуқуқий нормалари
билан тартибга солинади. Бу қонун хужжатларинг асосий вазифалари: ходимлар, иш
берувчилар муносабатларини, давлат манфаатларини эътиборга
олган холда мехнат
бозорининг самарали амал қилиниши соғлом ва хавфсиз мехнат шарт –шароитлари
яратилишини, ходимларнинг мехнат хуқуқлари ва соғлиқларини химоя қилишни мехнат
унумдорлигининг ўсишига кўмаклашишини, иш сифатининг яхшиланишига шу асосда барча
ахолининг моддий ва маданий турмуш даражасини юксалтиришга кўмаклашишдан
иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси мехнат муносабатини тартибга солишга тегишли асосларда
халқаро шартнома ёки конвенсиялар коидаларида хам қўлланилади. Мехнатга оид
субъектлар ходим ва иш берувчининг мехнат хуқуқлари ва уларнинг вакиллари томонидан
химоя қилинади. Мехнатга оид муносабатларини субъектлаи 16 ёшга етган хамда иш
берувчи билан мехнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек,
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин.
Мамлакатимизда вояга етмаган ёшларнинг хуқуқ ва эркинликларининг химоя қилиш
хамда қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсати даражасига қўтарилди. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 45-моддасида “Вояга
етмаганлар, мехнатга
лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг хуқуқлари давлат химоясида” эканлиги хамда 64-
моддасида “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга
мажбурлиги”мустахкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон МДХ давлтлари орасида биринчилардан бўлиб 1992-йили “Бола хуқуқлари
тўғрисида”ги Конвенсияни ратифиқатсия қилди. Миллий қонунчилигимизни конвенсия
қоидаларига имплимантация қилиш асносида 2008 йил 7-январда “Бола хуқуқларининг
кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Айниқса, сўнги йилларда мамлакатимизда вояга етмаганлар ва уюшмаган ёшларни
мехнат мухофазасини таъминлаш билан бўғлиқ ислохотлар натижаси халқаро хамжамият
598
томонидан хам эътироф этиб келинмоқда. Хусусан, Халқаро Мехнат ташкилотининг
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган мониторинг натижасида хамда дунё
хамжамияти вакиллари болалар мехнати ва мажбурий мехнатга бархам бериш бўйича
Ўзбекистон Республикасида ижобий ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди. 2019-йил
1-апрелда Брюсел шахрида эълон қилинган Халқаро Мехнат
Ташкилотининг хисоботида
Жахон банки Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва мажбурий мехнатдан тизимли
фойдаланишга бутунлай бархам берирганини эълон қилди. Бундан ташқари Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
ассамбилиясининг 75-сессиясида илк бор ўзбек тилида нутқ сўзлаб унда инсон хуқуқлари
сохасидаги холат хам бутунлай ўзгарганлиги хамда мажбурий ва болалар мехнати тўлиқ
тугатилганлиги маълум қилинди.
Мехнат кодексининг 77-моддасига мувофиқ, ишга қабул қилишга 16ёшдан бошлаб йўл
кўйилади. 15 ёшга тўлмаган шахслар эса ота онасидан бирининг ёки уларнинг ўрнини
босувчи шахснинг розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Таълим муассасаларида
тахсил олаётган ўқувчи ёшлар 14 ёшга етганларидан сўнг, ота онасидан бирининг розилиги
билан болаларнинг соғлиги ва тарбиясига зиён етказмайдиган хамда таълим жараёнини
бузмайдиган ишларни фақат ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қабул қилинади.
Шуингдек, ижтимоий химояга мухтож шахслар учун банд қилинган иш жойларига иш
берувчи махаллий мехнат органлари ва бошқа органлар томонидан юборилган 18 ёшга
тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш шарт. Мехнат қонунчилигида ёшларнинг иш вақти
қатъий белгилаб қўйилган. Унга кўра, вояга етмаган ходимнинг иш вақти хафтасига 24
соатдан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон мехнат қонунчилигида ёшлар ва вояга етмаганлар учун бир қанча
енгилликлар берилган. Бинобарин, Мехнат қодексининг 241-моддасига кўра ўн саккиз ёшга
тўлмаган шахслар мехнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиги, хафсизлиги ёки ахлоқ
одобига зиён етказиши мумкин бўлган мехнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида
ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009-йил 12-майда 19-54 сон
билан давлат рўйхатидан ўтказилган ”Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва
ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида” ги
Низомга мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ
оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодексининг 491-моддасига асосан вояга етмаган шахс
мехнатидан унинг соғлигига, хавфсизлигига ёки одоб-ахлоқига зиён етказиш мумкин бўлган
ишларда фойдаланиш, базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробаридан 20
баробаригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мехнат қонунчилигимизда ўқувчи ва талаба ёшларга хам алохида имтиёз ва
енгилликлар ажратилган .Масалан, Олий ва ўрта махсус,касб-хунар ўқув юртларида ишлаб
чиқаришдан ажралмаган холда таълим олаётган ходимлар диплом лойихасини бажариш ёки
битирув имтихонлари топширишдан олдинги ўн ўқув ойи давомида машғулотларга
тайёргарлик кўриш учун олти кунлик иш хафтаси бўлганда хафтада бир кун ўртага иш хақи
сақланган холда ишдан озод этиладилар. Иш хафтаси беш кунлик бўлса, ишдан озод
этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод
этиладиган соатлар миқдори эса сақланиб қолади.
Бундан ташқари, Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган ходимларда
лабаратория имтихон сессиясида қатнашиш даврида қуйидаги тартибда биринчи ва иккинчи
курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга хар йили
камида йигирма календар кун олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга хар
йили ўн календар кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртқи таълим олаётганларга эса
хар йили камида ўттиз қалендар кун; учинчи ва ундан кейинги курсда таълимни кечки
шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга хар йили ўттиз
календар кун олий ва
ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга хар йили камида йигирма календар кун,
599
сиртдан таълим олаётганларга эса,хар йили камида қирқ календар кун олий ва ўрта махсус
битирув имтихонларни топшириш даврида камида ўттиз календар кун диплом лойихасини
тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига эса икки ой муддат билан ўртача
ойлик иш хаққи сақланган холда қўшимча татиллар берилади.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларнинг охирги курсларида ўқиётган ходимларга диплом
лойихасига материаллар тўплаш учун календаръ кун муддати билан иш хақи сақланмаган
холда таътил берилади.Мазкур таътил даврида талабалар ва ўқувчиларга умумий асосларда
стипендия тайинланади.
Олий таълим тизимида ўқиётган ёшлар уюшмаган ёшларга шунга ўхшаш енгилликлар
яратилмоқда. Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларга эса имтиёзли кредитдан
тортиб ер, субсидия ва шунга ўхшаш ёрдамлар амалга оширилмоқда, десак айни хақиқатни
айтган бўламиз. Айниқса, бугунги демоқратик ислохотлар доирасида ёшларнинг мехнат
хуқуқлари хам такомиллашиб бормоқда, десак муболаға бўлмайди. Дунё миқёсида ёшларни
иш билан таъминлаш бугуннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: