Курс ишининг мақсади миллий демократик тараққиёт, бу жараёнда кўзатилган ривожнинг илмий-назарий муаммоларини комплекс тарзда тарихий-фалсафий тадқиқ этиш ҳисобланади.
Курс ишининг вазифалари:
– 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига бағишланган Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятига сингдирилган Шарқ ва Ғарб демократияси уйғунлигига эътиборни тортиш;
– Жамият тараққиётида амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзғаришларни тадқиқ этиш ҳамда маънавиятнинг ўрнини илмий асослаш.
– “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга оширишнинг ҳозирги даврдаги хусусиятлари ва ижтимоий-маънавий масалаларини изоҳлаш;
– Ўзбек парламентаризми ва парламент ҳуқуқининг шаклланиши ҳамда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг миллий-мафкуравий, ижтимоий-маънавий асосларини фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этишдан иборатдир.
Курс ишининг объекти миллий демократик тараққиёт, мазкур жараён ривожининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади.
Курс ишининг предметини миллий демократик тараққиёт шаклланишини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш ташкил этади.
Курс иши методлари:
Масалага комплекс ёндашиш, анализ ва синтез, институционал ва функционал таҳлил, ретроспектив ёндашув, контент-анализ, социодинамик кўзатув, қиёсий таҳлил, прогнозлаш ва бошқалар.
Илмий янгилиги:
Миллий демократик тараққиётнинг тарихий, сиёсий-фалсафий ва ҳуқуқий меросимиздаги ижтимоий адолат, жамоага ва каттага ҳурмат, эзгулик, тенглик, ахлоқ, одоб ҳамда маънавиятга оид бошқа ғоялари мамлакатимизда юксак маънавиятли жамиятни шакллантиришга ғоявий асос бўлиб хизмат қилиши исботланган.
Ҳар қандай жамиятда, у қандай шароитда яшашидан қатъи назар, унга тегишли бўлган ишлар, муаммолар, шахсий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчликни таъминлаб, жиноятнинг олдини олиш ва бошқа кўплаб ҳаётий муаммоларни ечиш учун муайян қонун-қоидаларга зарурат бўлган. Жумладан, ислом динини биринчи бўлиб қабўл қилган араблар жамияти ортиқ даражада ривожланган бўлмаса ҳам, ўзига хос қоидалар ва анъаналарга эга эди. Уларда салам (пулни олдиндан тўлаб, пишиб етмаган мол, масалан, буғдойни кейинроқ олиш битими), мўзорабат (шериклик асосида пулни фойдага ишлатиш учун бировга бериш), хилма-хил никоҳ шакллари, ҳакамият (ҳакамлик), савдо ва муомалотга тегишли бир қатор удумлар, урф-одатлар мавжуд бўлгани, улар жамиятда қонун тусини олгани каби муҳим жиҳатлар кўрсатиб берилган.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан қабўл қилинган, Ўзбекистон Республикасини 2017 – 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегиясига асосан миллий демократик тараққиётни такомиллаштиришга оид масалалар ижтимоий-фалсафий жиҳатдан ёритилган.
Жамиятда юксак сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, фуқаролар онгида эркин ва озод, ташаббускор ва тадбиркор шахс, тез ривожланадиган мамлакат барпо этиш ғоясини қарор топтириш, уларни янги ижтимоий-тарихий ва маънавий-маданий борлиқни яратувчи фаол субъектларга айлантириш демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамият қуришнинг мутлақ императивидир, деган ғоя илғари сурилган.
Миллий демократик тараққиётнинг қонунчилик, ижтимоий назорат билан боғлиқ ташкилий ҳамда маърифий қирралари муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ишда миллий демократия бугун институционал шаклланиш ва функционал такомиллашиш жараёнини бошдан кечираётгани ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |