ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ
3-КУРС ТАЛАБАСИ
_______________________________________________
МАЪНАВИЯТШУНОСЛИК
фанидан
ИНСОН КАМОЛОТИ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА МАЪНАВИЯТНИНГ ЎРНИ
мавзусидаги
КУРС ИШИ
ҚАБЎЛ ҚИЛДИ: __________________________
ТОШКЕНТ 2021
МУНДАРИЖА
КИРИШ
АСОСИЙ ҚИСМ
I.БОБ ИНСОН МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИ ВА УНИНГ ШАРҚОНА ТАЪРИФИ
1.1 Маънавий камолот тушунчаси ва унга эришиш йўллари
1.2 Маънавий камолотга эришиш йўллари хакида Марказий Осиё алломаларининг фикрлари
II.БОБ МАЪНАВИЯТ ВА МИЛЛАТ ТАРАҚҚИЁТИ
2.1 Маънавий камолотнинг миллат тараққиётига таъсири
2.2 Маънавий юксалиш жараёнларида тинчликпарварликнинг ахлоқий эҳтиёжга айланиши
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгач, халқимизнинг ижтимоий адолат, ҳуқуқий тенглик, инсонпарварлик ва эзгулик қарор топган, юксак маънавиятга эга ҳамда маърифатли жамият қуриш тўғрисидаги асрий орзу-интилишларини рўёбга чиқариш имкони пайдо бўлди. Бугун эса бутун дунёда бўлгани синғари жонажон Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-мафкуравий соҳаларда мисли кўрилмаган тезкор ўзғариш ва тараққиёт тенденциялари кўзатилмоқда. Бу ўзғаришлар ташаббускори, ижодкори ҳам, уларни амалга татбиқ этувчилар ҳам, шиддатли ўзғаришлар таъсирида яшаши, фикрлаши лозим бўлганлар ҳам – барча-барчаси инсонлардир. Демак, масалага сал бошқачароқ ракурсдан қараб хулоса қилиш мумкинки, жамики ўсиш-ўзғариш, барча тараққиёт, аввало, инсон онгу шуурида, фикрлашида, дунёқарашида вужудга келмоқда, кейин эса одамлар фаолиятида, улар ижросида реаллашмоқда. Замонавий тараққиётдан ортда қолмаслик, унинг натижа ва самараларининг пассив истеъмолчиси эмас, балки ташаббускори ҳамда яратувчиси мақомига эришиш, шу аснода дунёнинг етакчи халқлари қаторига қўшилиш эса осон иш эмас.
Беистисно барча соҳада шиддатли рақобат, етакчиликка интилиш кучайиб бораётган бир шароитда ҳозирга қадар эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб ўтириш, бепарволик ва фикрий танбалликка берилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу туфайли ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мазкур лавозимдаги дастлабки йирик маърўзаларидан бири – мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқига “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобғарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” деган сарлавҳа танлангани бежиз эмас. Зеро, мазкур маърўзада таъкидланганидек: “Ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни қўймоқда”1.
Мана шу долзарб вазифалар орасида, албаттаки, таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш билан боғлиқ ишлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор. Юртбошимиз “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг сўнгги – IV қурултойидаги нутқида айтганидек: “Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда.
“Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди”2.
Маълумки, ижтимоий-маънавий қадриятлар ҳар бир халқнинг ўзоқ тарихи билан чамбарчас боғлиқ бойликлари ҳисобланади. Халқнинг ўзлиги, миллатнинг ўзини идрок этиши ана шу қадриятлари орқали кечади. Шунинг учун ҳам бизда маънавий қадриятларни тиклаш миллий ўзликни англашнинг ўсиши, халқнинг маънавий сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишдан иборат ўзвий жараён, деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда демократик ўзғаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми маънавият ва маърифат соҳасида, шахсни мунтазам камол топтириш борасида ўзлуксиз иш олиб боришдан иборат. Бу фаолият марказида эса маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи лозим. Зеро, бу уч ўлмас қадриятни халқимиз асрлар давомида ҳамиша эъзозлаб келган. Мана шундай чинакам инсоний фазилатларга эга бўлган ёки эга бўлишга интилган одамгина демократия неъматларининг оддий истеъмолчиси эмас, балки уларнинг фаол яратувчиси ва ҳимоячисига айланади. Мамлакатда эса демократия, фуқаролик жамияти асосларини амалда барпо этиш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш мумкин бўлади.
Кейинги йилларда маънавият, маънавий маданият ҳақида жуда кўп китоблар, рисолалар, илмий-назарий мақолалар чоп этилди. Улар маънавиятнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ўрни ошиб бораётганидан, мустақиллик ушбу муаммолар ечимини топишда замонавий усуллар, ёндашишлардан фойдаланишни тақозо этаётганидан далолат беради. Бироқ, кўплаб курс ишиларда тўғри қайд этилганидек, кескин модернизацияга мойил бўлмаган объектни – мамлакат, тўзум, сиёсат, бошқарувчи шахсларни демократияга бегона, ёт ёки консерватив нарса сифатида қараш Ғарбнинг индустриал, постиндустриал ва информацион жамиятларига хос жиҳатдир. Бу радикал, бирёқлама қарашлардан фарқ қилароқ, Ўзбекистонда амалга оширилаётган миллий демократик ўзғаришлар халқ анъаналарини, ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнида шаклланган қадриятларни қўллаб-қувватлайди, уларни миллий-маданий бойликлар сифатида асрашга ва янги авлодни шакллантиришда улардан унумли фойдаланишга даъват этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |