Муаммони ўрганилганлик даражаси. Танлаб олинган мавзу доирасида олиб борилган изланишларни, уларнинг мазмун-моҳияти ва тарихий давридан келиб чиқиб, уч гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга, Тинчликпарварлик ҳақидаги ахлоқий ғоялар қадим замонлардан бошлаб диний дунёқараш сифатида шаклланган ва фалсафий - ахлоқий мерос замирида вужудга келган. Бу борада Зардўштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто” муҳим илмий амалий аҳамиятга эга. Унда “кишиларнинг биргалашиб яшаши, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ахлоқ нормаларига таяниши, ватанпарварлик, тинчлик – аҳиллик каби ғоялар илғари сурилган. “Авесто” нинг иккинчи дафтари бўлмиш Яснанинг 62-ҳот, 5-қўшиғида шундай дейилади: “Менга баркамол ва диногоҳ, ватансевар ва анжуманоро, аҳил, эзгу андишили, зулматдан, тангликдан қутқарувчи фарзандлар бағишла. Токи улар манзил, шаҳар, ўлка ва унинг ном ҳамда овозасини кўтарсинлар”3. “Авесто” нинг туб маъно моҳиятини белгилаб берадиган “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” деган тамойилини оладиган бўлсак, унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли ғоя ва таълимотлар бундан уч минг йил олдин илғари сурилган. Тинчликпарварликка оид таълимотлар ва қарашлар ҳамда буюк мутафаккир аждодларимизнинг мумтоз асарларида жамият учун турли таҳдидларнинг олдини олишда маънавий баркамол инсонни тарбиялаш масалалари муҳим ўрин тутади. Жумладан, Абу Наср Форобийнинг (873-950) “Фозил одамлар шаҳри” асарида давлатни бошқаришда адолатли қонунларга таяниш лозимлигини уқтирилади. Унда “Фуқароларни бирлаштириб турувчи асос инсонийликдир, шу туфайли одамлар одамзод туркумига оид бўлгани учун ҳам ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим”4 деб таъкидланади. Алломаларимиздан яна бири Абу Райҳон Беруний (973-1048) инсон ҳаётига дахл қилувчи хавф-хатарлар ҳақида фикр юрита туриб, улар кўп ҳолларда ёвўз ниятда қилинишини қайд этади5. Унга ҳамоҳанг тарзда Ибн Сино (980-1037) эса хавф – хатарларни бартараф этишда таълим – тарбия омилига таянишни таъкидлайди6. Бу борада Ғарбда бир неча мумтоз Оврўпо ахлоқшуносларининг таълимотларида Кант, Гегель Карл Ясперс, Бертран Рассел7 каби файласуфларининг ижтимоий-сиёсий фаолиятларида ўз ифодасини топган.
Иккинчи гуруҳга, Юртбошимиз И.А.Каримов асарларини киритдик. Сўнгги йилларда тинчликпарварликнинг илмий-назарий масалалари файласуф, сиёсатшунос, тарихчи, шарқшунослар ва диншунос олимлар томонидан атрофлича тадқиқ этилмоқда. Умуман олганда, тадқиқ этилаётган муаммо бўйича жамият тинчлигига рахна солувчи маънавий, мафкуравий сиёсий таҳдидларнинг моҳияти, уларнинг олдини олишнинг назарий-методологик асослари тизимли равишда, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида ўз ифодасини топганини алоҳида қайд этиш лозим8.
Учинчи гуруҳга, Б.Ҳусанов А.Шер, М.М.Гафарли, А.Ч. Касаев,Л.Левитин,Қ.Назаров, А.Очилдиев, Н.Жўраев, Ф. Сулаймонова9 каби ижтимоий-гуманитар фан вакилларининг монография, рисола ва илмий мақолалари тадқиқ этилди. Шунингдек мавзу доирасидаги муаммолар қатор хорижий мутахасислар томонидан ҳам тадқиқ этилди. Улар орасида А.Тойнби, З.Бжезинский, С.Хантингтон, А.Дугин, В. Слипченко, Амартия Сен, Э.Гидденс, Ф.Фукуяма10 ва бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин.
Шу билан бирга мамлакатимизда мавзу доирасида яхлит ижодий курс иши олиб борилмаганлиги ва бу борада биз бу жараёнга илк маротаба қўл ураётганимизни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Мазкур олимлар курс ишиларидан унумли фойдаланиб, уларни умумлаштиришга эришдик. Шу маънода биз ушбу мавзуда айнан Тинчликпарварлик аҳлоқий тамойилини фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |