Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади


«Турон» МЧЖда 2003 йилда махсулот ишлаб чикариш хажмини алохида товар гурухлари бқйича режа бажарилишининг хисоб-китоби



Download 2,55 Mb.
bet8/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

«Турон» МЧЖда 2003 йилда махсулот ишлаб чикариш хажмини алохида товар гурухлари бқйича режа бажарилишининг хисоб-китоби
(натурал микдорда)





Кўрсаткичлар

Ўт-ган

Хисобот йилида

Фарки (+,-)

Ўзгариш суръати




йил-да

Режа-да

хаки-катда

режага нисба-тан

Ўтган йилга нисба-тан

режага нисба-тан

ўтган йилга нисба-тан

1. Олма шарбати

6253

6640

6711

+71

+458

101,1

107,3

2. Қрик шарбати

7360

7818

5350

-2468

-2010

68,4

72,7

3. Узум шарбати

4130

4400

6205

+1805

+2075

140,7

150,2

4. Памидор шарбати

4815

5119

4912

-207

+97

96,0

102,0

5. Гилос шарбати

6252

6641

7881

+1240

+1629

118,7

126,1

6. Сабзи шарбати

7258

7717

7548

-169

+290

97,8

104,0

7. Бехи шарбати

4972

5311

5418

+107

+446

102,0

109,0

Жами:

41040

43646

44025

+379

+2985

100,9

107,3

Манба: Корхонанинг бухгалтерия хисоби хисоботлари асосида тузилди.


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, махсулот ишлаб чикариш режаси хисобот йилида умумий хажми бўйича 100,9 % бажарилган.


Уларни алохида товар гурухлари бўйича Таҳлил килганда шу аник бўлдики, ишлаб чикариш режаси умуман бажарилганлиги билан айрим махсулот турлари бўйича хакикий микдор режага нисбатан анча кам бўлган. Хусусан, ўрик шарбати бўйича режа атиги 68,4 % бажарилган, памидор шарбати ишлаб чикариш бқйича режа бажарилиши 96,0 % ни ташкил килган бўлса, сабзи шарбати бўйича 97,8 % га тенг бклган. Кўриниб турибдики, етти хил махсулотнинг тўрттаси бўйича режа бажарилган бўлса, учтаси бўйича бажарилмаган. Агар шу махсулотлар бўйича режа бажарилганда эди, хакикий натижа яна 2844 шартли банкага (2468+207+169) ошган бўлар эди. У холда ишлаб чикарилган махсулот микдорининг хакикий хажми 44025 шартли банка эмас, балки 46869 шартли банкага (44025+2844) тенг бқлар эди. Агар ушбу ички имкониятдан тўлик фойдаланилганда махсулот ишлаб чикариш режаси 100,9 % эмас, балки 107,4 % ни (46869:43646·100) ташкил килган бўлар эди.
Худди шундай хулосани ўтган йилги маълумотлар билан солиштириб хам чикариш мумкин. Ўтган йилга нисбатан хам ўрик шарбатини ишлаб чикариш 2010 шартли банкага ёки 27,3 % га (100,0-72,7) кам бажарилган. Бу хам корхонанинг ички имконияти мавжудлигидан далолат беради.
Махсулот хажмининг натурал миқдори бяйича умумий ўзгаришига хам бирқанча омиллар таъсир килади. Уларнинг айримларини кўриб чикамиз. Биринчиси, махсулот умумий натурал микдорининг бажарилиш коэффициенти ва иккинчиси, махсулот ассортиментининг таркибий ўзгариши. Таҳлил жараёнида шу икки омилнинг хам таъсирини аниклаш лозим. Буларни аниклаш учун бир канча хисоб-китобларни амалга оширишни талаб килади.
Энг аввало, барча махсулотларни ишлаб чикариш бўйича натурал микдорининг умумий бажарилиш коэффициентини (Кнм) аниклаб олиш лозим. Бу учун куйидаги формула тавсия килинади:



Умумий махсулот нату-рал микдори режасининг бажарилиш коэффициенти (Кнм)

=


Хакикий бажарилгани
Режада кўзда тутилгани

=


44025
————
43646

=


1,00868




Ушбу коэффициент аниклангач мазкур омилнинг махсулот хажмининг ўзгаришига таъсирини (Qкнм) хисоблаш мумкин. Бу учун
куйидаги формула тавсия килинади:
Qкнм = (Qр . Кнм) - Qр
Бунда: Qр – хакикий товар махсулотининг режадаги микдори ва
режадаги бахода ифодаланиши;
Кнм - махсулот натурал микдори режасининг умумий
бажарилиш коэффициенти;
Агар ушбу формулани кенгайтириб кўрадиган бўлсак куйидаги формулага эга бўлиш мумкин:
Qкнм = (qр.рр) . Кнм - (qр.рр);
Ушбу формуланинг биринчи кисмини яна бошкача кўринишда хам ифодалаш мумкин:



Режадаги бахо ва режадаги таркибдаги хакикий товар махсулотининг микдори



=

Хакикий товар махсулотининг режадаги микдори ва режадаги баходаги хажми



х



Кнм;

Ушбу омилларнинг таъсирини хисоблаш учун махсулот хажмининг киймати аникланади ва ушбу жадвални тузиш тавсия килинади (3-жадвалга каралсин).


У холда олма шарбати бўйича режа бахосидаги товар махсулоти хакикатдаги режадаги таркибда Кнм.ни кўллаб куйидагича хисобланади:
2363,8 х 1,00868 = 2384,3 минг скм
Худди шу тарзда бошка махсулотлар бўйича хам хисоблаш мумкин (6-устун).
Товар махсулоти хажмининг иккинчи омил, яъни товар гурухларининг таркибий тузилиши ўзгариши эвазига ўзгарганлигини аниклаш учун куйидаги формула тавсия килинади:
Qтт = (qх.рр) - (qр.рр) . Кнм;
Бунда: Qтт - махсулот хажмининг ўзгаришига уларнинг
таркибий тузилиши ўзгаришининг таъсири;
qх - махсулотнинг хакикатдаги натурал микдори;
qр - махсулотнинг режадаги натурал микдори;
рр - 1 шартли банка махсулотнинг режадаги бахоси.
Ушбу формуланинг биринчи кисмини яна куйидагича хам ифодалаш мумкин:



Хакикатда ишлаб чикарилган товар махсулотининг режадаги бахоси

=


Хакикатда иш-лаб чикарилган махсулот хажми

х


Махсулотнинг режадаги бахоси

;



Ушбу кярсаткични 2.3-жадвалдаги маълумотлардан фойдаланган холдаги аникланганда олма шарбати бяйича хакикатдаги махсулот киймати режадаги бахода куйидагича бклади:


6711 х 356 = 2389,1 минг скм
Худди шу кярсаткич ярик шарбати бяйича:
5350 х 741 = 3964,4 минг скм ва х.к.
Агар ушбу омилларни махсулотнинг умумий хажми бўйича аниклаш лозим бклса, шу товар ассортиментлари бўйича хисобланган омилларни жамлаш мумкин. Бу учун куйидаги иккита формула тавсия килинади:
Биринчи омил учун: Qкнм = (qр.рр) . Кнм - (qр.рр);
Иккинчи омил учун: Qтт = (qх.рр) - (qр.рр) . Кнм;
Шу икки омилнинг амалиётда кўлланилишини кўриб чикиш ушбу назарий тавсияларнинг амалий кимматини оширади. Бу учун яна 4-жадвалдан фойдаланиш тавсия килинади.
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ишлаб чиқарилган товар махсулотининг хақиқий хажми режа бахосида 365,4 минг сқмга (24855,5-24490,1) кўпайган. Бу ўзгаришга иккита омил таъсир килганлигини кўрамиз.
Биринчидан, товар махсулотининг ўзгаришига махсулот натурал микдорининг кўпайиши таъсир килган. Мазкур кўрсаткич режаси бажарилиш коэффициентининг 0,87 фоиз бандга ошганлиги товар махсулоти хажмини 212,7 минг сўмга кўпайтирган:


24702,8 - 24490,1 = + 212,7 минг сўм
Иккичидан, товар махсулотининг ўзгаришига уларнинг таркибий тузилишидаги ўзгариши таъсир килган. Уни аниқлаш учун хакикатдаги товар махсулотининг режадаги бахосидаги микдоридан унинг режадаги таркибдаги миқдори айрилади, у холда натижа қуйидагича бўлади.
24855,5 - 24702,8 = - 152,7 минг сқм.
Шу икки омилнинг таъсири натижа ўзгаришининг умумий фарқига тенг:
212,7 + 152,7 = + 365,4 минг сқм.
Товар махсулоти ўзгаришига ушбу омиллардан ташкари яна бир қанча омиллар хам таъсир қилишини инобатга оладиган бўлсак мазкур хисоб-китобларни давом эттириш мумкин. Умуман олганда товар махсулоти қийматининг ўзгаришига юқорида кўрсатилганлар билан бирга яна бир қанча омиллар таъсир килади. Булар жумласига:

  1. товар махсулотининг натурал миқдори;

  2. товар махсулотининг таркибий тузилишидаги ўзгаришлар;

  3. товар махсулотининг таннархи;

  4. товар махсулотининг бахоси

каби омиллар киради. Уларнинг таъсирини хисоблаш учун бирканча хисоб-китобларни амалга оширишни тавсия киламиз.



  1. Корхона товар махсулотини ишлаб чикаришнинг натурал микдори ошганлигининг умумий кийматига таъсирини (ТМ.НМ) аниклаш учун куйидаги формула тавсия килинади:

ТМ.НМ = [Тмiр (Тм.нқiх / Тм.нқiр)] - iх ;


«Турон КМЧЖда 2003 йилда ишлаб чикариш хажмига
таъсир килувчи омиллар хисоб-китоби



Махсулотларнинг
номи

Ишлаб чикарилган махсулот микдори, шартли банкада

1 шарт-ли

Режа бахосидаги товар махсулоти



Фарки


Режада

хаки-

фарки

банка

режада

хаки-




Жами

Шу жумладан




катда

(+,-)

махсулотнинг режадаги бахоси




катда режа-даги тар-кибда

хаки-катда




умумий мик-дори ўзга-риши эвазига

тар-киби ўзга-риши эвазига

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1. Олма шарбати

6640

6711

+71

356

2363,8

2384,3

2389,1

+25,3

+20,5

+4,8

2. ٌЎрик шарбати

7818

5350

-2468

741

5793,1

5843,4

3964,4

-1828,7

+50,3

-1879,0

3. Узум шарбати

4411

6205

+1794

652

2876,1

2901,1

4045,7

+1169,6

+25,0

+1144,6

4. Памидор шарбати

5119

4912

-202

231

1181,3

1191,6

1135,7

-45,6

+10,3

-55,9

5. Гилос шарбати

6641

7881

+1240

852

5658,1

5707,2

6714,6

+1056,5

+49,1

+1007,4

6. Сабзи шарбати

7717

7548

-163

456

3516,2

3546,7

3441,9

-74,3

+30,5

-104,8

7. Бехи шарбати

5311

5418

+107

584

3101,5

3128,5

3164,1

+62,5

+26,9

+35,6

Жами:

43646

44025

+379

Х

24490,1

24702,8

24855,5

+365,4

+212,7

+152,7

Манба: 4-жадвал маълумотлари асосида тавсия килинган усулни қўллаган холда хисоб-китоб килинди.
Бунда: Тмi. р - i - товар гурухи бўйича товар махсулотининг режадаги
киймати;
Тм.нкiх - i-товар гурухи бқйича товар махсулотининг натурал микдори, хакикатда;
Т м.нкiр - i товар гурухи бўйича товар махсулотининг натурал микдори, режада;
i - товар гурухларининг тартиб раками (i=1,n)
n - товар гурухларининг умумий сони.
2. Товар махсулотининг ўзгаришига унинг таркибий тузилишидаги ўзгариш (ТМ.тт) хам сезиларли даражада таъсир килади. Уни аниклаш учун хакикатдаги товар махсулотининг режадаги бахоси билан хисобланган микдоридан ( х) хакикатдаги товар махсулотининг режадаги таркибдаги микдори ( рКнмi) айрилади. Бу учун куйидаги формуладан фойдаланиш тавсия килинади:
ТМ.ТТ = рбiх - ( iр Кнмi);
3. Товар махсулоти кийматининг ўзгаришига бахонинг ўзгариши хам алохида таъсир килади. Ушбу кўрсаткични (ТМ.Б) аниклаш учун хакикий товар махсулотининг режадаги таннархи билан хисобланган хажмидан ( ртнх) хакикий товар махсулотининг режадаги бахосида хисобланган хажмини ( рбiх) айириб ташланади. Бу куйидаги формула билан аниқланади:
ТМ.Б = ртнх - рбiх;
4. Товар махсулоти хажмининг ўзгариши бевосита унинг таннархидаги ўзгаришларга хам боғлик. Агар таннархи канча паст бўлса бир хил бахода фойда олиш мумкин ва аксинча. Агар махсулотнинг таннархини камайтирсак, тенг холда, унинг нархини пасайтириб хам фойда олишга эришишимиз мумкин. Шу туфайли махсулот хажмининг ўзгаришига таннархнинг таъсири хам хисобланиши лозим. Ушбу омилнинг таъсирини (ТМ.ТН) аниклаш учун товар махсулотининг хакикий микдоридан ( х) унинг режадаги таннарх билан хисобланган микдори айрилади ( ртнх ). Бу учун куйидаги формула тавсия килинади:
ТМ.ТН = х - ртнх;
Барча омиллар таъсири натижанинг умумий фаркига тенг бўлиши лозим:
ТМ. = ТМ.НМ ТМ.ТТ ТМ.Б ТМ.ТН ;
Таянч сўзлар
Товар қиймати, сотилган махсулот, тайёр махсулот, ишлаб чиқариш, реализация, махсулот таннархи, махсулот бахоси


Такрорлаш учун саволлари
1. Махсулот ишлаб чикариш ва уни сотишни таҳлил килишнинг ахамияти ва вазифалари нимадан иборат?
2. Махсулот ишлаб чикариш ва уни сотишни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими.
3. Сотилган махсулотнинг корхона фаолиятини ифодаловчи умумлашган кўрсаткичлар тизимида тутган ўрни.
4. Сотилган махсулот бўйича бизнес-режанинг бажарилиши ва унинг ўзгаришига таъсир килувчи омиллар таҳлили.
5. Товар махсулоти ишлаб чикариш бўйича бизнес-режанинг бажарилишини таҳлил килиш.


Фойдалиниладиган адабиётлар:
1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув Таҳлили» Фарстлик. Т.: “Шарк” 2005й.
2. Пардаев М.К. “Молиявий Таҳлил”
3.Ергашев Е. “Иктисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й.
4.Абдуллаев А. Ва бошкалар “Иктисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб
Т.; “Мехнат” 2001й.


Интернет маълумотлари
http:// www. accounting. rut gars. edu
http:// www. accounting web. com/
http:// www. buhgalteria. com. ua
http:// www. 1c. ru
http:// www. gaap. ru
Мавзу: Маҳсулот (иш, хизмат)лар номенкулатураси ва ассортиментининг таҳлили
Режа:
1.Маҳсулот (иш, хизмат)лар номенкулатураси ва ассортиментининг таҳлили аҳамияти
2. Маҳсулот ассортиментини шакллантириш тизими ва уни ишлаб чиқаришга таъсири
3.Маҳсулот ишлаб чиқаришни ассортименти бўйича бизнес-режасининг бажарилишини таҳлил қилиш


Бозор иқтисодиёти шароитида масулотлар ишлаб чикариш хажмининг узгариши истеъмолчилар билан аввалдан тузилган шартномалардаги талаблар микдорига боғлиқ. Корхона махсулот ишлаб чикаришнинг бизнес режадаги кўрсаткичини факат киймат хажмда бажарибгина колмасдан, балки хар бир товарлар бўйича белгиланган номенкулатура ва ассортиментларда хам бажариши талаб этилади. Махсулот турлари буйича ишлаб чикариш бизнес режасининг бажарилиши барча сохаларнинг турли тармокларини мутаносиб ривожланишига, истеъмолчини махсулотлар (иш, хизмат)га булган талабини тулароқ қондирибгина қолмасдан, бозорни мул-куллигини таъминлайди.
Махсулот, иш ва хизматларнинг тури ва ассортименти Таҳлилида уларнинг сегментлар бўйича таққосланадиган ва таққосланмайдиган, профилдаги ва профилда булмаган турлари, асосий ва кушимча махсулотлар турлари буйича туркумланиши урганилади. Улар буйича режа топширикларининг бажарилиши, умумий режа топширикларининг бажарилишида уларнинг таъсири, махсулотлар тузилишидаги таркибий узгаришларга бахо берилади.
Махсулотлар номенкулатураси – деб, микдор холида товарлар гурухлари, кичик гурухлари ва позицияларини белгилашда хамда хисобга олишда кабул килинган руйхатидир.
Товар (иш, хизмат)лар ассортименти - деб эса, махсулотларнинг маълум бир белгиларига караб, яъни, унинг турлари, нави, улчами, маркаси, артикулларига караб ажратиладиган махсулотлар хилидир.
6-жадвал
АВС” акционерлик жамиятида махсулотлар номенкулатураси ва ассортиментининг таҳлили



Масулот тури



Маҳсулот бирлигини бахоси, сум

Ишлаб чиқарилган масулот натура шаклида, (дона)

Ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймат шаклида, (минг сум)

Ассортимент хисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот

Бизнес режада

хақиқатда

Бизнес режада

хақиқатда

1

2

3

4

5

6

7

А”

8950

96700

103458

865465

925949

865465

Б”

7600

102700

97639

780520

742056

742056

В”

3460

56800

61528

196528

212887

196528

Г”

2570

65200

57621

167564

148086

148086

Д”

5680

18919

85731

107462

486953

107462

Жами

х

х

х

2117539

2515931

2059597



Жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил килинаётган “АВС” акционерлик жамиятида жорий хисобот даврида беш хил ассортиментдаги махсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, улардан “А”, “В” ва “Д” ассортиментдаги махсулотларни натура холатида ортиғи билан ишлаб чиқарилган, қолган икки хил ассортиментдаги махсулотларни ишлаб чиқариш режалари эса тулиқ бажарилмаган. Натижада мазкур акционерлик жамиятида жорий йилда жами ассортимент хисобига 2059597 минг сумлик махсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, Ўртача ассортимент режасининг бажарилиши 97,26 % (2059597 / 2117539 * 100) ни ташкил этган. Ўртача ассортимент режасининг бажарилмаслигига “Б” ва “Г” турдаги махсулотлар буйича ишлаб чиқариш режасининг бажарилмаслиги сабаб булган. Аммо, корхонада уртача ассортимент режаси 100 % га бажарилмаган бўлсада, махсулот ишлаб чиқариш режаси 118,81 % (2515931 / 2117539 * 100) га бажарилган, яъни режа ортиғи билан бажарилган. Корхона маъмурияти ассортимент режасининг бажарилмаслик сабабларини чукур ўрганишлари ва ўз вақтида тегишли чораларни кўриши лозим булади.
Ассортимент режасининг бажарилмаслиги кўрсаткичи орқали хам ассортиментга бахо бериш мумкин.


Бизнинг мисолизмизда у куйидагиларни ташкил этган.
"Б" - (742056-780520)= -38464 минг сум
"Г" - (148086-167564)= -19478 минг сум
-----------------
57942 минг сум


57942 х 100
----------------- = 2,74% ассортимент режасини бажарилмаслиги
2117539


100 - 2,74 = 97,26 % уртача ассортимент режасининг бажарилиши.
Махсулот ишлаб чикариш ассортиментининг узгариши хужалик фаолияти натижаларига сезиларли таъсир курсатади. Махсулот ишлаб чикариш ассортиментини шакллантиришда корхона биринчи навбатда, махсулотлар турига булган талабни хамда бозордаги холатини, иккинчидан эса, корхонада мавжуд булган махсулот, хом-ашғ, техник-технологик, молиявий ва бошка имкониятлардан тқларок фойдаланишни эътиборга олиши зарур. Ассортиментни шакллантириш системаси куйидаги асосий жихатларни уз ичига олиши шарт:

  • Истеъмолчиларнинг истикболли эхтиёжини аниклаш;

  • Чикарилағтган махсулотнинг ракобатбардошлик даражасини аниклаш;

  • Махсулотнинг бозордаги хағтийлик циклини ўрганиш, ўз вактида янги замонавий булган товарлар турини яратиш буйича чоралар кқриш ва ишлаб чикариш дастуридан маънавий эскирган ва иктисодий жихатдан кам фойдали булган махсулотни чикариб ташлаш;

  • Иқтисодий самарадорлик ва махсулот ассортименти ўзгаришида хавф-хатар даражасини бахолаш.

Товар, реализация ва соф махсулот бўйича бизнес-режанинг бажарилиши корхона фаолиятидаги микдорий кўрсаткичлардир. Сифат кўрсаткичларидан бири тузилган шартнома мажбуриятига асосан истеъмолчиларни товарларнинг зарур ассортимент бқйича таъминлаш хисобланади.
Иқтисодиғтда юзага келиши мумкин бқлган номутаносибликнинг олдини олиш учун корхоналар махсулот ишлаб чикариш режасини нафакат киймат (пул) ифодасида, балки белгиланган ассортимент бўйича хам бажарилиши зарур. Чуни махсулотлар турлича истеъмол хусусиятига эгадирлар, шу сабабли айрим махсулотлар ишлаб чикариш бўйича юзага келган танкисликни бошка бир махсулотларни кўп ишлаб чикариш билан тўлдириб бқлмайди.
Ассортимент ўз навбатида куйидагиларга бўлинади. Тўлик ассортимент – барча махсулотларнинг тўла рўйхати. Туркумлашган ассортимент деганда, махсулотларнинг турдош туркумларга бирлашганлиги тушунилади. Туркум таркибига кирган махсулотлар эса туркум ичидаги ассортиментни ташкил этади.
Ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилмаслиги истеъмолчиларнинг техникавий-иктисодий кқрсаткичларига салбий таъсир кқрсатади: иш вакти ва дастгохлардан тқлик фойдаланмасликка, корхоналарни бир маромда ишламасликка, курилиш объектларини кз муддатида фойдаланишга топширмасликка, махсулот етказиб берувчи корхоналарда хам ортикча харажатларнинг юзага келишига олиб келади. Ортикча харажатнинг келиб чикишига шартнома шартига риоя килмаслик натижасида истеъмолчиларга ткланадиган жарима ва устамалар сабаб бқлади.
Ассортимент бқйича бизнес-режанинг бажарилмаслигига объектив ва субъектив омиллар таъсир кқрсатади. Одатида, корхоналар зарур ва истеъмолчиларнинг талаб хамда эхтиёжларига мос келадиган кам рентабеллик махсулотларни ишлаб чикаришни камайтириш хисобига кўпрок «фойда» берадиган махсулотларни ишлаб чикаришдан моддий жихатдан манфаатдорлар. Кўпинча, ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилмаслигига махсулотни ишлаб чикариш учун зарур хом-ашё, материаллар, кўшимча материаллар ва х.к.ларнинг етишмаслиги сабаб бқлади.
Таҳлил икки йўналишда олиб борилади. Биринчи йўналиш ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилиши натура кўрсаткичларига (тонна, метр, дона кабилар) асосан бахо берилади. Иккинчи йўналиш-ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилиши киймат (пул) ифодасида олиб борилиб, ассортимент бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиш фоизи аникланади.
Корхонанинг ишлаб чикариш фаолиятининг характери ва уларнинг шарт-шароитларига караб ассортимент бқйича бизнес-режанинг бажарилиши куйидаги усуллар билан амалга оширилади.
1. Махсулот ассортименти бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиш фоизи режа бўйича ва режадан ошикча бажарилган махсулотларнинг сонини корхонада ишлаб чикариладиган барча махсулотлар сонига нисбати аникланади. Айтайлик, корхона хаммаси бўлиб 100 хил махсулот ишлаб чикаради, шундан 89 хил махсулот бўйича режа бажарилган. У холда махсулот ассортименти бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиши 89 фоизга тенг бўлади:
(89 х 100)
100
Шуни айтиш керакки, бундай содда усулни хар ерда хам кўллаш мумкин эмас. Агар ишлаб чикарилган алохида олинган махсулот турларининг салмоғи (улуши) умумий ишлаб чикарилган махсулот хажмига нисбатан бир-биридан кескин тарзда фарк килса, у холда ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилиши ткђрисида нотўғри маълумот олинади ва ноаник хулосага келинади.
2. Махсулот ассортименти бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиши фоизи сифатида махсулот турлари ишлаб чиқариш бўйича режанинг энг кам бажарилиши олинади. Айтайлик, А-102 %, Б-93%, В-81% бажарилган. Демак, ассортимент бўйича бизнес-режа 81 фоизга бажарилган. Лекин, бу усул хам биринчи усулга хос камчиликлардан холи эмас.
3. Корхона фаолиятига тўғри бахо беришда махсулотнинг ассортименти бўйича бизнес-режанинг бажарилишини аниқлашда энг кам сон миқдорини хисобга олиш усули қўланилади. Ушбу усулнинг мазмуни ва мохияти қуйидагидан иборат. Ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилиш даражасини аниқлаш учун аввало режа чегараси ичида ишлаб чиқарилган махсулот суммасини аниқлаш керак. Бунинг учун режадан ортиқча ёки бизнес-режада кўрсатилмаган махсулотларни ишлаб чиқариш ассортимент бўйича бизнес режанинг бажарилишини аниқлашда хисобга олинмайди.
Шундай қилиб, ассортимент бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиш фоизини аниқлаш учун режа ассортименти хисобига ишлаб чиқарилган махсулот суммасини жамлаб уни 100 га кўпайтириб, сўнгра бизнес-режа бўйича ишлаб чиқарилган махсулот хажмига бўлиш керак.
Ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилишида Таҳлилнинг вазифаси хар бир махсулот тури бўйича режанинг бажармаслик сабабларини аниқлашдан иборат. Ассортимент бўйича бизнес-режанинг энг юқори бажарилиши 100 фоизга тенг бўлади, ундан ортиқ бажарилгани инобатга олинмайди. Шунинг учун Таҳлил қилиш жараёнида хамма махсулот турлари бўйича режанинг бажарилиши аниқланади. Корхонанинг ассортимент бўйича бизнес-режани бажарилиши хақидаги маълумотларни қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин (7-жадвал).


7-жадвал.
Махсулот ассортименти бўйича бизнес-режанинг
бажарилишини хисоб-китоб қилиш



Махсулот турлар



Ишлаб чиқариш хажмининг натура бўйиача ифодаси (минг дона, минг метр)

Товар махсулотининг амалдаги улгуржи бахоси (минг скм)

Режа бўйича

Хақиқатда

Режаниинг бажарилиши (%)

Бизнес-
режа бўйича

Хақиқатда

Жами

Бор. ассор. хисоб.

1. Ички трикотаж махсулотлари
Жумладан:
а) Эркаклар трикотажи
б) Аёллар трикотажи
в) Болалар трикотажи
г) Спорт трикотажи
2. Устки трикотаж махсулотлари
Жумладан:
а) Эркаклар трикотажи
б) Аёллар трикотажи
в) Болалар трикотажи
г) Спорт трикотажи
3. Пайпоқ махсулоти
4. Миғна астар
5. Бошқа махсулотлар
6. Жами

17870
513
4101
12600
656


9304


488
1871
5970
975
40
1085
-
-

17870
606
5883
10830
551


9333


443
1367
6315
1206
40
1167
-
-

100,0
118,13
143,45
85,95
84,0


10031


90,78
73,06
105,78
123,89
100,0
107,56
-
-

229550
12880
60380
138070
9900


745650


57680
210040
316930
166990
230
10910
5000
991340

229550
15220
87340
118670
8320


747960


52360
153460
335250
206890
230
11740
11430
100091

229550
12880
60880
118670
8320


745650


52360
15346
31693
166990
230
10910
5000
991340



Ушбу жадвалдан кўринишича, таҳлил қилинаётган корхонада устки трикотаж бўйича товар ассортименти бизнес-режаси 100 фоизга бажарилган.


(991340 х 100 ) = 100%
991340
Товар махсулоти ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режа 101 фоизга бажарилган. Лекин, болалар учун ички трикотаж махсулоти ишлаб чиқариш бўйича ассортимент режаси фақат 85,3 фоизга бажарилди ёки режага нисбатан 1770 минг дона кам. Спорт трикотажи махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ассортимент режаси 84 фоизга бажарилди. Аёллар учун устки трикотаж махсулоти ишлаб чиқариш бўйича эса ассортимент режаси фақат 73,1 фоизга бажарилди.
Ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилмаслигига турли омиллар сабаб булади. Буларга юқорида айтилганидек у ёки бу махсулот ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё, материаллар ва қушимча материалларнинг етишмаслиги. Одатда, корхоналар кам мехнат талаб қиладиган, лекин кўпроқ «фойда» берадигна рентабеллик махсулотларни ишлаб чиқаришга интиладилар. Бизнинг мисолимизда болалар учун трикотаж махсулотлари ишлаб чиқаришдан кўра катталар учун трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш корхона учун «фойдалироқдир». Аммо хозирги пайтда болалар кийимини сотиб олишда имтиёз ёки ижтимоий химоя олиб ташланганлиги, бу борада хам бозор механизмининг жорий қилинганлигидан далолат беради.



Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish