Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади



Download 2,55 Mb.
bet7/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

Узлуксизлик ва мунтазамлилик;

  • Таккосланиш имкониятини кенглиги;

  • Ечим лойихаси аник ва ихчамлилиги.

    Автоматик бошкариш системаси шароитида Таҳлил этиш куйидаги шароитда бажарилади:

    • Кайд этиш;

    • Бошланғич маълумотларни йигиш ва óзатиш;

    • Умумий маълумотлар базасини ташкил этиш;

    • Кўрсаткичлар алгоритми буйича маълумотларни кайта ишлаш;

    • Истеъмолчилар учун керакли маълумотларни тағрлаш.

    Таҳлил учун керакли маълумотларнинг аниклигини ва тез муддатда тайёрлашнинг энг аник йулларидан бири - ЭХМ лар ёрдамида кайта ишлаш хисобланади.
    Комплекс автоматлашган шароитда Таҳлил учун керакли маълумотлардан фойдаланиш хусусиятлари маълум даражада имкониятларни очиб беради:

    1. Бошлангич хужжатлар - хисоб, статистика норматив маълумотлар ЭХМнинг хотирасига куйилиб факат бир хил манбаа, яъни машина хотирасига олинади;

    2. Таҳлил учун керакли турли мураккаб хисоблашлар маълум секундларда бажарилади;

    3. Таъсир этувчи омилларни машиналар аник курсатиб беради;

    4. Таҳлил учун керакли маълумотлар ва Таҳлил натижалари урнатилган шаклда- машинаграмма, табелограммаларда ифодаланади;

    5. Турли хил иктисодий маълумотлар машиналар учун бир хил шифр ва кодларда киритилади.

    Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кура ишни автоматлаштирилган тарзда олиб борилиши анча иктисодий самародорликка олиб келар экан.
    Корхоналарни тугри ва окилона бошкариш учун турли- туман малумотлар тизимидан фойдаланиш зарурки, улар оркали тугри бошкарув карорлари кабул килиниши мумкин. Малумотлар дейилганда иктисодий ходисалар, вокеалар ва хужалик жараёнларини тегишли манбалар оркали акс этириш, уларни кайта хисоблаш ва урганиш, хамда кизикувчи ташкилотларга узатиш тушунилади.
    Таҳлил учун керакли булган маълумотларни мазмунига караб куйидаги турларга ажратиш мумкин:

    • Иктисодий маълумотлар;

    • Хукукий- меъғрий маълумотлар;

    • Илмий- техникавий маълумотлар;

    • Табий- экологик маълумотлар;

    • Бошка маълумотлар.

    Иктисодий маълумотларни бизнес режа, турли хил ахборот манбаалар, техналогик маълумотлар, оператив- техник, меъёрий ва хисоб хужжатлари ташкил этади. Бу манбаалар Таҳлилда энг куп фойдаланилади.
    Хукукий- меъёрий маълумотларга эса Республикамизда амал килаётган барча конунлар, меъёрий хужжатлар ва норматив актларда расмийлаштирилган ахборотлардан фойдаланиш тушинилади.
    Илмий- техникавий маълумотлар, энг янги тараккиёт, жахондаги узгаришлар, фан ва техника ютукларини узида мужассам этган ахборотлардир. Бу ахборотлар Таҳлил учун мухим ахамият касб этади.
    Табиий- экалогик маълумотлар, табиат, ер, иклим ва бошка экологик омилларни мужассамлаштирган ахборотларни иктисодий Таҳлилда мухим манбаа сифатида урганилади.
    Бошка манбааларга эса, иктисодий, хукукий, илмий- техникавий, табий- экологик манбааларда акс этмаган маълумотлар тушунилиб, бунга оммавий ахборот воситалари, рузнома ва ойномалардаги, радио ва телевидениядаги келтирилган ахборотлардан фойдаланиш Таҳлил учун мухимдир.
    Куплаб манбааларни Таҳлил жараёнларида қўллаш уларнинг мазмунини бойитишга, бошкарув карорларини холисона булишини ва корхоналарни бозор иктисодиёти шароитида фаол катнашишига имкон яратади.
    Таҳлил учун керакли манбалар куйидаги талабларни бажариши лозим:

    1. Хакконийлик ва холисоналик тамоилига амал килинади.

    2. Манбаалар таҳлил килиниши учун кенг имкониятли булмоги лозим, яъни режа, хисоб ва статистик малумотлар ходиса ва жараёнлар мазмунини тулик ғритиши, талаб килинган вазифаларни бажариши керак.

    3. Иқтисодий ходиса ва вокеаларни ифодаловчи манбаалар аник улчамда акс эттирилиши лозим.

    4. Барча манбааларнинг умумий бирлиги ва узвий боғликлиги сакланилади хамда улардаги ахбаротлар бир- бирини тулдириб турилишини такозо этади.

    5. Манбааларга киритилган курсаткичларни аникланиш тамойиллари ва акс эттириладиган даврлар мослиги зарурдир ва хакозолар.

    Юкоридаги талабларга жавоб берувчи барча ахборотлар Таҳлилнинг аник бажарилиши, сермазмун булишлигига имкон яратади.


    Таянч сўзлар
    Иқтисодий молиявий ахвол, статистик хисоб, молиявий хисоб, автоматик бошқариш системаси, оператив хисоб.


    Такрорлаш учун саволлар

    1. Хужалик субъектларида Таҳлил ишларини кимлар олиб боришади?

    2. Хужалик субъектларини Таҳлил ишларига масъул жавобгарлар булиб кимлар хисобланади?

    3. Хужалик субъектларида Таҳлил ишларини ташкил этиш мажбурийми ёки ихтиёрий?

    4. Таҳлилни ташкил этиш боскичларини санаб утинг?

    5. Таҳлил натижалари кандай расмийлаштирилади?

    6. Таҳлил натижалари кимга такдим этилади?

    7. Таҳлил жараёнларида кандай турдаги маълумотлардан фойдаланилади?

    8. Таҳлилда фойдаланиладиган маълумотларга кандай талаблар куйилади?

    9. Маълумотларнинг тугрилиги кайси усуллар оркали текширилади?

    10. Таҳлилнинг турларини таснифлаб беринг?

    11. Таҳлил жараёнларида маълумотларни компьютерларда кайта ишлашнинг афзалликлари нимада?



    Фойдалиниладиган адабиётлар:
    1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошкарув Таҳлили» Фарстлик. Т.: “Шарк” 2005й.
    2. Пардаев М.К. “Молиявий Таҳлил”
    3.Ергашев Е. “Иктисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й.
    4.Абдуллаев А. Ва бошкалар “Иктисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб
    Т.; “Мехнат” 2001й.


    Интернет маълумотлари
    http:// www. accounting. rut gars. edu
    http:// www. accounting web. com/
    http:// www. buhgalteria. com. ua
    http:// www. 1c. ru
    http:// www. gaap. ru

    ТАСДИКЛАЙМАН
    КАФЕДРА МУДИРИ________Д. XОДЖАЕВА
    ____-_________2017
    Мавзу: Махсулот(иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлилининг ахамияти ва вазифалари
    Режа:
    1. Махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлил қилишнинг мазмуни, вазифалари.
    2.Ишлаб чикариш ва сотиш режасининг бажарилишини таҳлил килиш
    3.Ишлаб чикариш ва сотиш хажмига таъсир қилувчи омиллар таҳлили


    Саноат махсулоти ишлаб чикаришни оғишмай ўстириш миллий даромад хажмини оширади, ишлаб чикаришнинг ўсиш суръатларининг юксалиши учун кимча манбаларни яратади ва мехнаткашларнинг моддий фаровонлик даражасини яна хам оширади. Бозор муносабатлари шароитида энг долзарб масалалардан бири фан-техника тараққтини янада жадаллаштиришдир. Ишлаб чикришни техника жихатдан замонавий тарзда кайта кўроллантириш ва кайтадан ускуналаш (реконструкциялаш), барпо этилган ишлаб чикриш потенциалидан (имкониятидан) жадал (интенсив) фойдаланиш, бошкрув тизимининг хўжалик механизмини такомиллаштириш бозор муносабатларига ўтиш суръатларини ва унинг самарадорлигини ошириш хамда шу асосда халкинг фаровонлигини юксалтиришни таъминлайди. Бинобарин саноатнинг олдидаги бош вазифаси яна хам ижтимоий ишлаб чикриш самарадорлигини оширишдан иборат. Бу дегани, хар бир мехнат, моддий ва молиявий харажат бирлигига ишлаб чикариш хажми ва миллий даромадни кескин тарзда оширишни такозо килади. Ана шундагина мехнат унумдорлигини жадал оширишга эришиш мумкин.
    Бозор муносабатлари корхона фаолиятининг энг замонавий хкжалик механизмини вужудга келтириш вазифасини ўртага кўйди. Бундай механизм корхонани ривожлантириш учун таъсирчан ички омилларни таъминаши керак. Истеъмолчи учун ишлашга, ресурсларни бутун чоралар билан тежашга, фан ва техника ютукларини кенг кўллашга ундаши зарур. Бу механизм корхона манфаатини жамият манфаати билан уйғун ва чамбарчас боғлаб олиб боришни такозо килади.
    Махсулотни ишлаб чикариш ва сотишда таҳлилнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
    - махсулотни ишлаб чикариш ва уни сотиш бўйича бизнес-режани асосланганлигини ва тиђизлигини аниклаш;
    - корхоналарнинг махсулот ишлаб чикариш бўйича ксиш суръати, таркиби, номенклатура, ассортименти, сифати ва бир текисда ишлаб чикаришга бахо бериш;
    - ўтган йилга нисбатан махсулот хажмининг ксиши ва унинг сабабларини аниклаш;
    - тузилган шартнома мажбурияти асосида махсулотни етказиб бериш бўйича сотиш режасининг бажарилишига бахо бериш;
    - махсулотни ишлаб чикариш ва уни сотишни ошириш бўйича резервларни аниклаш ва унинг таркиби хамда сифатини яхшилаш кабилар.
    Хажм ккрсаткичлари орасида махсулотни реализация килиш кўрсаткичи ўзига хос ахамиятга эга бклиб, у ишлаб чикариш самарадорлигини аникловчи мухим кўрсаткичлардан биридир.
    Дархакикат, сотиш жараёни – ишлаб чикарилган махсулотнинг истъемолчиларнинг талаб ва эхтиёжларига жавоб бериши демакдир. Бундай шароитда корхоналар махсулот ассортиментини кенгайтиришдан ва унинг сифатини яхшилашдан у ёки бу товарларга бўлган таклиф ва талабларни ўрганишдан манфаатдор эдилар, зеро ишлаб чикариш сотиш факти билан тугалланиши керак эди.
    Корхоналарнинг сотиш кқрсаткичилари оркали иш юритиш тажрибасини, жиддий нуксонлар мавжудлигини ккриш мумкин. Гап шундаки, корхоналар сотиш режасини орттириб бажарганлари холда, уларнинг айрим истеъмолчилари билан тузилган шартнома мажбуриятига асосан товар етказиб бермаслик холлари ккпайиши мумкин. Бу эса ўз навбатида халк хкжалигига жуда катта зарар етказарди. Шу сабабли корхоналарнинг хкжалик фаолиятига бахо беришда мухим кўрсаткич сифатида сотиш режасининг шартнома мажбуриятларига нисбатан бажарилишини олиш лозим.
    Дарвоке, мазкур кўрсаткич бўйича режа бажарилиш даражасининг энг макбул микдори 100 фоиздир. Махсулотни реализация килиш авваламбор, товар махсулотини ишлаб чиқаришга боглик. Товар махсулоти деганда, барча ишлаб чикариш боскичларини ўтаган, тўла бутланган, техника назорати бўлимидан ўтган ва омборга топширилган махсулот тушунилади.
    Сотилган махсулот деганда, товарлар истеъмолчиларга юборилганда ғки унинг пули товар юборувчиларининг банкдаги хисоб ракамига ўтказилиши тушунилади.
    Саноат махсулоти хар хил бахоларда, яъни режада кабул килинган улгуржи бахода хисобланилар эди. Бу эса ишлаб чикарилган ва реализация қилинган махсулотни таққослаш учун имконият яратади. Бундан ташкари товар махсулоти хисоботида амалдаги улгуржи бахо билан хам хисобланади. Бу эса ўз навбатида ишлаб чикарилган махсулот хажмини таннарх, фойда каби кўрсаткичлар билан боғлаш учун имконият беради, чунки таннарх ва фойда кўрсаткичларини ўлчаш асос килиниб амалда харакат қилувчи улгуржи бахо олинарди.
    Товар махсулоти асосан шартнома бахода, ўзгармас улгуржи ва амалдаги улгуржи бахода хисобланади
    Товар ва реализация кўрсаткичлари бир-бири билан узвий равишда боғлик. Масалан, хисобот даврида реализация килинмаган махсулот (тайғр махсулот, жўнатилган товарлар)нинг йил бошига бўлган колдиғига ишлаб чикарилган товар махсулоти кўшилиб реализация қилинмаган махсулотларнинг йил охиридаги колдиғи айириб ташланади.
    Соф махсулот товар махсулоти билан уни ишлаб чикаришга килинган моддий сарфлар (шу жумладан асосий ишлаб чикариш воситаларининг амортизацияси) суммаси ўртасидаги фарк сифатида аниқланилади. Бу кўрсаткичдан фойдаланиш мехнат жамоаларини буюмлашган мехнатни кам сарфлаб махсулот чикаришни кқпайтиришдан манфаатдор килади.
    Моддий ишлаб чикаришда барча таромоқларнинг соф махсулот суммаси мамлакатда хосил килинган миллий даромадни ташкил этади. Соф махсулот кқрсаткичидан фойдаланиш чикимсиз хўжалик механизмини шакллантиришнинг йўналишларидан биридир.
    Сотиш учун мўлжалланган маҳсулот товар маҳсулоти деб номланади. Унинг таркибига сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, ярим тайёр моллар, буюртмачи корхона ва муассасалар учун бажарилган саноат характерига эга бўлган ишлар киради.
    Бозор иқтисодиёти шароитида нарх турлари кўпаяди: улгуржи, чакана нархлардан ташқари яна ички, халўаро нархлар мавжуддир. Ички нарх товарларга давлат ичкарисидаги белгиланган нарх, халқаро нарх эса товарларга халқаро бозорда белгиланган нархдир. Булардан ташқари бозор иқтисодиёти шароитида икки хил нарх амал қилади :
    1. Эркин нарх.
    2. Давлат томонидан белгиланадиган нарх
    Давлат томонидан белгиланадиган нарх кейинчалик қисқариб боради, эркин нархнинг доираси кенгайиб боради. Корхоналар ўз ишлаб чиқарган маҳсулотларини эркин нархда истеъмолчилар билан келишилган нархда сотишга интиладилар. Камёб молларни товар биржаси орўали сотиш, ким ошди савдоси орқали сотиш кенг ривожланади.
    Омборга қабул қилинган ва харидор корхоналарига жўнатилган маҳсулот бухгалтерия ҳисобида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича акс этирилади. Бироқ цехлардан маҳсулот омборга қабул қилинганда унинг ҳақиқий таннархи маълум бўлмагани учун маҳсулот ҳаракатини ҳисобда ўабул ўилинган режа таннархи Єки улгуржи баҳода ҳисобга олинади, яъни баҳоланади.
    Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш жараёнларини таҳлил қилишда молиявий ва бошқарув таҳлилининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
    1. Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш ҳажми бўйича белгиланган бизнес-режанинг асослилигини аниқлаш;
    2. Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш режасининг умумий ҳажмда ҳамда шартнома мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда бажарилишига объетив баҳо бериш;
    3. Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сифат кўрсатткичларини ўрганиш ва уларнинг сотиш ҳажмига таъсирини аниқлаш;
    4. Маҳсулот сотиш ҳажмларининг динамик ўзгариш сабабларини аниқлаш ва баҳо бериш;
    5. Маҳсулот сотиш ҳажмига таъсир этувчи омилларни ҳисоблаш ва уларга баҳо бериш;
    6. Шартнома мажбуриятларини бузилиши, бажарилмаслик сабабларини аниқлаш ва унга баҳо бериш;
    7. Маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш имкониятларини кўрсатиб бериш.
    Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш жараёнларини таҳлил этишда таҳлил учун керакли бўлган ахборот манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
    корхонанинг бизнес режа маълумотлари;
    сотиш жараёнлари бўйича дастлабки бухгалтерия ҳисоби маълумотлари;
    “Молиявий натижалар тўЁрисидаги ҳисобот” маълумотлари;
    “Корхона (бирлашма)нинг маҳсулоти бўйича ҳисобот”и маълумотлари;
    бошқа қўшимча маълумотлар. Бу жарағнлар ўз-ўзидан ушбу кўрсаткичлар таҳлилига хам алохида, бугунги замон нуктаи назари билан ёндошишни талаб килади. Ушбу талабдан келиб чикиб махсулотни ишлаб чикариш ва сотишни таҳлил килиш учун куйидаги умумлашган жадвални тузишни тавсия қиламиз (3-жадвал).
    3-жадвал
    «Турон» кўп тармокли масъулияти чекланган жамиятда 2003 йилда махсулотни ишлаб чикариш ва сотиш режасининг бажарилиши ва уларнинг ўзгаришини аниклаш хисоб-китоби



    Ккрсаткичлар



    Ўт-ган

    Хисобот йилида

    Фарки (+,-)

    Ўзгариш суръати




    йил-да

    режада

    хаки-катда

    режага нисба-тан

    ктган йилга нисба-тан

    режага нисба-тан

    ўтган йилга нисба-тан

    1. Ишлаб чикарил-ган махсулот хаж-ми, шартли банка

    41040


    43646


    44025


    +379


    +2985


    100,9




    107,3

    2. Сотилган махсу-лот хажми, шартли банка



    40237



    42815



    43811



    +996



    +3574



    102,3



    108,9

    3. Сотилган махсу-лотнинг улуши, %



    98,05



    98,11



    99,51



    +1,40



    +1,46



    Х



    Х

    Манба: Корхонанинг йиллик хисоботлари асосида тузилди.




    Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхона махсулотни ишлаб чикариш бўйича хисобот йилида режани 100,9 %, сотиш хажми бўйича эса 102,3 % га бажарган. Ўтган йилга нисбатан ўзгариш суръати хам махсулотни ишлаб чикариш бўйича 107,3 % ни ташкил килган бўлса, сотиш бўйича эса 108,9 % ни ташкил килган. Сотиш хажмининг тез ўсиши сотилмай колган товарнинг камайишидан, барча ишлаб чикарилган махсулотнинг ўз харидорини топаётганидан долалот беради. Ўтган йилда барча ишлаб чикарилган товарларнинг 98,05 % сотилган бўлса, хисобот йилида бу кўрсаткичнинг микдори 99,51 % га етган. Бу хам сотилган махсулот бўйича ижобий натижага эришилганлигидан далолатдир.
    Ушбу жадвал маълумотлари ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар хакида умумий хулоса килишга асос бўлади. Аммо кқпинча шундай холатлар бўладики, бу умумий мувоффакиятларнинг ичида айрим камчиликлар, хали ишга солинмаган имкониятлар (резервлар) яшириниб ётган бўлиши мумкин Буларни аниклаш учун ушбу умумий хажмни алохида товар гурухлари бўйича хам ўрганишни такозо қилади. Бу учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (4-жадвал).


    4-жадвал

    Download 2,55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish