Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

«Бир куни мактабга бориш учун формамни киймоқчи бўлганимда 
директоримизнинг маслаҳати эсимга тушиб кетди. Шу куни ўзимнинг 
севимли пушти рангли кўйлагимни кийишга қарор қилдим.»
Кундалигимда паранжи ҳақида ҳам ёзиб турардим. Водиймизда кичик-
кичик қизларни ҳам мажбурлаб паранжига тиқиш авж олганди. Ўзи 
умуман, катта ёшдаги қизларни ҳам паранжига кўмилиб юришини хуш 
кўрмасдим. Тўғрисиямда, паранжида юриш осон эканми?
Блогларимнинг бирида онам ва амакиваччам билан Хитой бозорида 
содир бўлган воқеани бўлишдим: “Бозорда кетар эканмиз паранжига 
ўраниб олган бир аёл қоқилиб, йиқилиб тушди. Қаердандир пайдо бўлиб 
қолган бир эркак унга ёрдам бермоқчи бўлганида, аёл жавоб берди:
- Ёрдамингиза муҳтож эмасман, ака. Мен мулла Фазлуллоҳни рози 
қилиш учун азоб чекишга тайёрман. 
Бир дўконга кирганимизда дўкон эгаси бизга ҳазиломуз сўз қотди: — 
Паранжингиз остида бомба яширинмаганми? Унинг бундай ҳазилини 
яхши тушундик: ҳудкушлар «шаҳид» бўлишидан олдин доимо бошига 
паранжи ўраб олишарди.
Менинг кундалигим мактабда машхур бўлиб кетди. Бир ўқитувчимиз 
блогларимдан 
бирини 
отамга 
кўрсатди. 
«Кимдир 
бизнинг 
муаммоларимиз ҳақида гапиришга журъат қилгани жуда яхши», деди у 
табассум билан. Мен барча дўстларимга блог муаллифи эканлигимни 
айтишни жуда хоҳлардим. Аммо Хай Какар мени ҳеч қачон бундай 
қилмаслик кераклиги ҳақида доимо огоҳлантирарди. Бунинг сабабини 
ҳеч тушунмасдим. Ахир кичиккина қиз бўлсам! Кимдир ёш қизчадан 
қасос оладими? 
Баъзи дўстларим блогда тасвирланган воқеалар ва ҳодисалардан бу блог 
менга тегишли эканлиги ҳақида таҳмин қила бошлади. Ўзимдан ҳам айб 
ўтганди – бир блогимда ҳаммасини деярли сотиб қўйгандим: 
“Онам Гул Макай тахаллусини жуда яхши кўради ва отамга исмимни 
ўзгартириш кераклигини айтади. Асл исмим «қайғуга ботган» деган 
маънони англатгани сабабли мен ҳам бунга қарши эмасдим”
Гул Макай блоги Сват водийсидан ташқарида ҳам қизиқиш уйғотди. 
Бир нечта газеталар ундан парчалар нашр эта бошлади. BBC 
радиостанцияси бошқа қизнинг овозидан фойдаланган ҳолда эфирга 
чиқди. Мана шундан сўнг сўз пулемёт, вертолёт ва танклардан кучлироқ 
бўлиши мумкинлигига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қилдим. Биз жанг 


134 
қилишни ўргандик. Биз ўз норозилигимизни очиқ билдириш орқали 
кучга эга бўлишимизни тушундик.
Баъзи ўқитувчиларимиз мактабдаги ишларини тарк этишди. Улардан 
бири Имом Дери шаҳрида мулла Фазлуллоҳнинг Толибон қароргоҳи 
қурилишида ишлай бошлади. Бошқаси мактабга кетаётганда боши 
кесилган мурдани кўрганини ва ортиқ ўз ҳаётига хавф солишни 
истамаслигини айтди. Қўрқув барчанинг ичига оралади. Толибоннинг 
буйруғига биноан, турмушга чиқмаган қизлари бўлган оилалар бу ҳақда 
масжидда хабар беришлари кераклиги айтилди. Бу қизлар толибонлар 
жангариларига никоҳлаб берилиши таҳмин қилинди. 
2009 йил январь ойининг бошларига келиб синфимизда атиги ўнта қиз 
қолди, солиштириш учун айтаман — илгари синфимизда 27 нафар 
ўқувчи ўтирардик. Кўп дўстларим Сватдан Пешоварда ўқиш учун бош 
олиб кетишди. Аммо отам биз ҳеч қаерга бормаймиз, деб қатъий туриб 
олди:
- Сват бизга жуда кўп нарса берди. Мана шундай қийин пайтда 
ватанимизни ташлаб кетамизми?
Бир куни отамнинг дўсти Доктор Aфзалнинг уйига тушлик қилиш учун 
ташриф буюрдик. Тушликдан сўнг, Доктор машинасида уйимизга олиб 
келаётганида, кўчанинг икки юзида қурол кўтариб турган ниқобли 
толибонларни учратдик. Ҳаммамиз қўрқиб кетдик. Докторнинг уйи 
толибонлар доимо изғиб юрадиган ҳудудда жойлашганди. Толибонлар 
дастидан дод деган доктор ўз шифохонасини Барикотга кўчиришга 
мажбур бўлди. Бу шифохона толибонлар учун ҳам керакли 
бўлгани сабабли уларнинг етакчиси Муслим Хон доктордан шифохонага 
қайтишини илтимос қилди. Доктор эса дарҳол бу борада отамга 
маслаҳат солди. Отам эса дарҳол ушбу маслаҳатга амал қилмасликни 
сўради: “Ёмон одамлардан яхши маслаҳатларни қабул қилма.” 
Толибонлар ҳимоясидаги шифохона ақлга сиғмайдиган ҳодиса эди, шу 
сабабли у буни рад этди.
Доктор Aфзал бизга яқин жойда яшар, бизнинг уй хавфсиз бўлгани 
сабабли, отам унга мабодо толибонларнинг тазйиқига учраса, бизникида 
бемалол яшаши мумкинлигини айтди. Ҳадик ичра яшаётган доктор 
Aфзал отамдан хорғин оҳангда сўради: “Ҳозир улар дуч келса, 
исмимизни нима деб айтамиз?”
“Сен доктор Aфзал, мен Зиёвуддин Юсуфзой” жавоб берди отам. “Биз 
жиноятчи эдикми, исмларимизни ўзгартирсак? Бизнинг бировдан 
муттаҳамлик жойимиз борми?” 
Бахтимизга бизни ҳеч қанақа толибон тўхтатмади. Барчамиз худога 
шукрона айлаб, чуқур-чуқур нафас олдик.


135 
Бошимизга тушган кўргиликлар ҳаммамизни жонимиздан тўйдирганди. 
Толибонларнинг тазйиқлари тобора кучая бошлади: қизларнинг 
мактабга боришига қарши кураш янада авж олди. Тасаввур қиляпсизми, 
21-асрда 50.000 нафар қиз таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмоқда! 
Мен нимадир ўзгариш бўлишига, мактабларимиз яна эркин ишлай 
бошлашига ич-ичимдан ишонардим. Aммо, мен кутган нарса эмас, мен 
кутмаган ҳодиса содир бўлди… толибонлар, ахийри ўз мақсадларига 
эришишди. Мактабимиз ёпилди. Хушал мактаби қўнғироғини сўнгги 
марта эшитиш жуда ғамгин ходиса эди… Мактабимиз ўқитувчиси 
Марям хоним хаттоки Сватда яшаши учун шу ерлик инсонга турмушга 
чиққанди. Бўлиб ўтган хунгрезликлардан сўнг унинг оиласи Карачига 
кўчиб кетишга мажбур бўлди, Марям хоним бўлса аёл боши билан 
Сватда қола олмасди… 
14-январ, чоршанба куни мактабимиз ёпилган кун сифатида тарихда 
қолди, ўша куни тонгда уйқудан уйғонганимда, ётоқхонамда камералар 
турганига гувоҳ бўлдим. Покистонлик жоурналист Ирфон Aшраф юз-
қўлимни ювишимни ҳам кутмай, дарҳол интервю беришим 
кераклилигини айтди.
Отам тушкунликка тушиб қолди. Отамнинг баъзи дўстлари дунёда нима 
содир бўлаётганини билдиришни мақсад қилган New York Times 
нашри учун хужжатли фимда суръатга тушишни таклиф қилди. Орадан 
бироз вақт ўтиб Aмерикалик видео-журналист Aдам Эллик билан 
Пешоварда учрашадиган бўлдик. У отам билан инглиз тилида мириқиб 
суҳбатлашди, аммо мен инглизчада гапиришга жуда қўрқардим. Мени 
жим турганимни кўриб юраги сиқилиб кетган Aдам Ирфон 
таржимонлигида мен билан сухбатлашмоқчи бўлди. Мен унинг 
гапларини тушунганимни юз ифодаларим орқали пайқаган Адам менга 
яқинлашиб “Инглиз тилида гаплашасизми?” деб сўради.
“Ҳа, жуда яхши тушунаман, аммо гапиришга қўрқаман”, жавоб бердим. 
Aдам ҳайрон қолди. “Ёшларнинг иқтидорини нотўғри баҳолабсизлар, 
жаноблар. У сизлардан ҳам яхши гапирар экан-у, сиз унга таржимонлик 
қилиб юрибсизлар!” Ҳаммамиз кулиб юбордик.
Хужжатли филмнинг асосий ғояси отамнинг мактаби ёпилиши 
Покистон ривожига салбий таъсир кўрсатишини акс эттириш эди. 
Сёмкадан сўнг Ирфон ёнимга келди ва мендан сўради: “Кун келиб 
водийни бутунлай тарк этишни хоҳлайсанми?” Мен қатъиян бундай 
бўлмаслигини айтдим. У шунчаки тасаввур қилишимни сўради. Мен 
тассаввур қилишни ўрнига йиғлаб юбордим. Ўйлашимча, айнан мана шу 
онда Aдам мени бўлажак филмниннг қаҳрамони сифатида танлаб олган.
Aфсуски, Aдам водийда юриш хорижликлар учун хавфли бўлгани боис 
Сватдан уёғига ўта олмади. Биз Ирфон ва унинг оператори билан 


136 
Мингорага кириб келганимизда биз билан вақтинча яшаб турган амаким 
бу ерларда камера билан юриш жуда ҳавфли эканини куюниб гапирди. 
Отам ҳам буни тасдиқлади. Aммо бу пуштун меҳмондўстлигига тўла зид 
эди. Отамнинг таъкидлашича бу ташқи дунёдаги инсонлар учун оғир 
ботиши ҳам мумкин эди. Сабаби улар узоқ йўл босиб, водийдаги ҳолат 
билан 
бутун 
дунёни 
таништириш 
мақсадида 
келишганди. 
Журналистнинг гапи ҳаммасига нуқта қўйди – журналист касбини 
эгаллаган инсон ҳеч нарсадан қўрқмаслиги керак, мабодо қўрқса, бошқа 
соҳани танлайверсин… 
Мен жуда кўп телевиpион интервю берардим ва микрофонга гапириш 
жуда ёқиб қолганди, шу сабабли дўстларим менга доимо “телевизион 
юлдуз” деб ҳазилашарди. Мен доимо ўзимни табиий ҳолатда тутардим. 
Ирфон ҳам доимо мендан шуни талаб қиларди. Тўғри, камерага қараб 
гапириш завқли бўлса ҳам, баъзи ёмон тарафлари ҳам бор. Ҳар бир 
хатти-ҳаракати, 
жумладан 
юз-қўлини 
ювишидан 
тортиб, 
овқатланишигача тасвирга муҳрланишини ким ҳам хоҳларди дейсиз? 
Мен уларга ҳозир киймай қўйган мактаб формамни кўрсатар эканман, 
ушбу формани кийиб мактабга бораётган чоғимда бошқа форма кийиб 
юрган қизлар каби толибонларнинг ўқини еб, қонга беланиб ётганимни 
кўз олдимга келтириб, сесканиб кетдим… 
Бир куни эрталаб мактаб бошланишидан олдинги учрашув бўлиб 
ўтаётганида атрофни вертолётларнинг шовқинли овозлари босиб 
кетди.Толибоннинг қонхўрлиги кўпчиликнинг ғазабига учради. Ўшанда 
мактаб қўнғироғи сўнгги марта жиринглади… Марям хоним қишки 
таътил бошланганини эълон қилди. Аммо олдинги сафарлардан фарқли 
ўлароқ, дарслар қачон қайта бошланиши ҳақида эълон қилинмади. 
Шунга қарамай, баъзи ўқитувчилар уй вазифаларни қалаштириб 
ташлашди. Мактаб ҳовлисида синфдошларим билан қучоқлашиб 
хайрлашдим. Шон-шараф бурчагига нигоҳ ташлаганимда, у ерда исмим 
йўқлигини кўриб ажабландим. Март ойида биз топширишимиз керак 
бўлган имтиҳон ҳақидаги эълон ҳам қаергадир гумдон бўлганди. Агар
ўқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлсам, синфнинг биринчи рақамли ўқувчиси 
бўлишимдан маъни йўқ эди. Инсон ўзи шундай - бирор нарсани 
йўқотганимиздан сўнггина, у биз учун қанчалик аҳамиятли 
бўлганлигини тушунади.
Мактабимизнинг ёпиқ эшигига назар ташлар эканман, жонажон 
даргоҳим 
билан 
абадий 
хайрлашаётгандай 
атрофга 
қарадим. 
Дугоналарим 
ва 
мен 
сўнгги 
маротаба 
синфдош 
сифатида 
учрашаётганимизни ич-ичимиздан ҳис қилганимиз учунми ҳеч кетишга 
шошилмасдик. Уйга қайтиш ўрнига бошланғич мактаб ҳовлисига 
бордик ва «манго-манго» ўйнашни бошладик.


137 
Ушбу ўйин қоидасига кўра, иштирокчилар айлана шаклида туриб
қўшиқ айтишади ва қўшиқ тўхтаганда, ҳамма бир жойда қотиб туриши 
талаб 
этилади. 
Қимирлайдиган 
ёки 
кулиб 
юборадиган 
иштирокчи ўйиндан четлатилади. Одатда мактабдан тушдан кейин соат 
бирларда чиқардик, лекин ўша куни соат учгача қолиб кетдик. 
Кетишимиздан Мониба билан арзимас нарсалар юзасидан жанжаллашиб 
ҳам олдик. Ҳозирда жанжалга сабаб бўлган воқеа эсимдан ҳам чиқиб 
кетган. Ўшанда барча қизлар бизга ажабланиб қарашганди:
- Шундай кунда ҳам жанжаллашмоқчисиз! 
Ҳа, улар ҳақ эди. Сўнги кундаги жанжал аҳмоқликдан ўзга нарса эмасди.
Уйга қайтиб келганимда мени кутиб турган журналистларга: «Ҳеч ким 
мени ўқиш ҳуқуқидан маҳрум қила олмайди. Мактабим ёпиқ бўлса ҳам, 
мен барибир илм оламан. Аммо бутун дунёдаги одамлар 
мактабларимизни, Сватни, 
Покистонни қутқаришимизга ёрдам 
беришларига умид қиламан» деб интервью бердим.
Шундан сўнг, ўз хонамга кирдим ва йиғлаб юбордим. Энди ҳеч қачон 
мактабга бормаслик ҳақида ўйлаш мени дахшатга соларди. Атиги ўн бир 
ёшда бўлсам ҳам, бутун борлиғимни йўқотиб қўйгандек ҳис қилдим. 
Илгари мен толиблар фақат оғизда дўқ уришади, қилган таҳдидларини 
амалда бажаришмайди деб ишонардим ва синфдошларимни ҳам бунга 
ишонтирардим: «Улар сиёсатчиларимиз билан бир хил – камдан кам 
ҳолатларда ваъдаларини бажаришади», деган гапни ҳар бир синфдошим 
қулоғига қуйиб чиқардим. Мактабимиз ёпилгани сабабли, нима 
қилишни билмай қолдим. Қўлимдан фақатгина йиғлаш келарди. Онам 
мени юпата олмасдан, менга қўшилиб йиғлади, отам эса ўзини қўлга 
олиб, бир гапни айтишдан чарчамади: — Қачондир албатта мактабга 
борасан! 
Мактабнинг ёпилиши отамни нафақат маънавий, балки моддий 
жиҳатдан ҳам қийнаб қўярди – мактаб тўловлари эвазига қора 
қозонимизни қайнатар эдик, энди шу ҳам йўқ эди. Албатта, ўғил болалар 
мактаби қишки таътильдан кейин очилиши керак эди. Аммо отам қизлар 
мактабини йўқотгани сабабли, ўғил болалар мактаби ортидан келаётган 
пул урвоқ ҳам бўлмасди. Ўқувчилар сони тенг ярмига қисқариб қолгач, 
ўқитувчиларнинг иш ҳақи, ижара ҳақи ва солиқлар учун қандай пул 
топишни ўйлаган отамнинг боши гаранг бўлиб қолди.
Ўша кечаларда артиллерия шовқинидан тез-тез уйғониб кетардим. 
Эрталаб уйғонганимда, энди мен учун борадиган жой ёқ эканлиги 
эсимга тушди. Аммо кайфиятим энди кечагидек хира эмасди. Ҳар 
қандай умидсиз вазиятдан чиқиш учун ҳам ҳар доим йўл топилади, деб 
ўзимга таскин бердим. Балки Пешоварга ёки чет элга борарман. Балки 
ўқитувчилар уйимизга келиб, мен ва дўстларимни яширинча ўқитишар. 


138 
Чунки Афғонистонда Толибон тузуми даврида кўплаб яширин 
мактаблар фаолият юритарди. Мактаб ёпилгандан кейинги дастлабки 
кунларда кўплаб телеканаллар ва радиостанцияларда чиқиш қилдим.
«Улар қизларнинг мактабга боришини тақиқлашлари мумкин, аммо 
ўқишни тақиқлай олишмайди». Микрофон олдидаги илк гапим шунақа 
эди. Сўзларимда умид учқунлари акс этса ҳам, юрагимда ғашлик ин 
қуриб олганди. Одамларга дардимизни айтиш учун отам билан 
Пешоварга бордик.
Толибонлардек аҳмоқ одамларни умрим бино бўлиб кўрмаганман. 
Уларнинг таъкидлашича, аёлларга аёл ўқитувчилар ва шифокорлар 
хизмат кўрсатиши керак. Аммо, шу билан бирга улар мактабларни ёпиб 
қўйиб, қизларнинг ушбу касбни эгаллашига тўсиқ қўйишмоқда.
Толибон вакили Муслим Хон бир пайтлар покистонлик қизлар мактабга 
бормасликлари ва ғарб турмуш тарзини қабул қилмасликлари 
кераклигини уқтирган эди. Америкада кўп йиллар давомида яшаган 
одамдан бундай гап эшитиш ғалати эди. У алоҳида моделдаги таълим 
тизимини яратишини эълон қилганди. Аммо менинг унга бир қанча 
саволларим бисёр эди:
- Муслим 
Хон, стетоскоп ва термометр ўрнига нимадан 
фойдаланилади? Балки мусулмонларни даволаш учун махсус асбоблар 
ўйлаб топарсиз?
Менимча, толибларнинг таълим олишга қаршилик кўрсатишига сабаб —
одамлар инглиз тилида гаплашса, фанни ўрганишса ёки шунчаки 
ўқишни билишса, Ғарбликлар таъсирига тушиб қолиши мумкин. 
«Таълим бу ўз номи билан таълим», эътироз билдирдим мен. – 
Таълимни шарқ ёки ғарбга қараб ажратиш мумкин эмас. Илм кишиси 
бўлиш Исломни тарк этиш дегани эмас. 
Онам менга журналистлар билан суҳбатлашаётганда юзимни ёпиб 
қўйишимни маслаҳат берарди. Мен энди ўспирин эдим, шунинг учун 
омма олдида кўринмаслигим керак эди. Онам мендан жуда хавотирланса 
ҳам, менга ҳеч қанақа таъқиқ қўймасди. Ҳаммаси қўрқув ва ташвишдан 
эди. Бизнинг барча дўстларимиз толиблар қачондир отамни ўлдириб 
кетиши мумкинлигига, аммо менга қарши қўл кўтара олишмаслигига 
ишонишган.
«Малала ҳали ҳам бола. Хатто толиблар ҳам болаларга зиён етказишни 
ўзларига эп кўришмайди.» 
Аммо, бувим бошқача фикрларди. У ҳар доим мени телевизорда кўрса, 
узундан узоқ дуо қиларди: «Меҳрибон Аллоҳ, Малала Беназир Бҳутто 
сингари буюк аёл бўлсин, лекин унчалик қисқа умр кўрмасин.»


139 
Мактабимиз ёпилгандан сўнг ҳам блог юритишни давом эттирдим. Бир 
неча кун ичида яна бешта мактаб ёпилди. Уларнинг барчаси вайрон 
қилинди. «Ҳеч тасаввур қила олмаяпман», блогни шундай бошладим. — 
Нега мактаблар ёпилгандан кейин уларни вайрон қилишингиз керак 
бўлиб қоляпти? Водийда қизлар учун умуман мактаб қолмади. Армия 
ҳам ҳаммасини жим кузатиб турди. Аскарлар бункерларидан ташқарига 
чиқай, атрофга бир назар ташлай дейишмади. Улар қоринларини гўшт 
билан тўлдириш билан шуғулланмоқдалар. Кўп гўшт ейишяпти..”
Бир куни Стенфорд университети талабаси бизни Америкаги уйига 
чақирди. Унинг исми Шиза Шаҳид бўлиб, асли исломободлик эди. У 
New York Times веб-сайтида «Сватдаги мактабнинг сўнгги куни» 
фильмини кўргач, оиламиз билан боғланиб, бизни қўллаб-қувватлашга 
қарор қилган экан. Ушбу чақириқдан сўнг оммавий ахборот 
воситаларининг катта куч эканлигига амин бўлдик. Шиза Шаҳиднинг 
чақириғи бизни илҳомлантириб юборди. Отам том маънода ғурурланиб 
кетди.
- Қизимга бир қаранг! — деди у Адам Элликка. — Ёши жуда кичик 
бўлса ҳам, уни бутун дунё аллақачон билади! Бу мақтовларни тинглаб, 
хижолат чекканимдан бироз қизариб кетдим. Фахр туйғусидан сармаст 
оталар кўпинча ўз фарзандларини уялтираётганларини сезмай 
қолишади… 
Адам бизни Исломободга олиб борди. Бу Покистон пойтахтига қилган 
илк ташрифим эди. Гарчи Сватнинг жаннатмакон гўзаллигини ўзида акс 
эттирмаган бўлса ҳам, кўп қаватли бинолар, кенг ва равон кўчалар 
Исломобод кўркига кўрк қўшиб турарди. Қамал қилинган Қизил 
Масжидни, Парламент ва президент биноси жойлашган Конституция 
шох кўчасини ўз кўзим билан кўришга муваффақ бўлдим. Бу вақтга 
келиб Генерал Мушарраф Лондонга бадарға қилинганди.
Мактаб дарсликлари сотиладиган дўконларни биргаликда айландик ва 
Адам менга кўнгли очиқ бир қиз ҳақидаги «Бадбашара Беттй» 
сериалининг дискини олиб берди. Бу дўкон менга ёқиб қолганидан, 
келажакда Ню-Ёркда яшашни ва мана шунга ўхшаш дўконда ишлашни 
ўзимча орзу қилдим. Лок Вирса музейига ташриф буюрганимизда 
миллий меросимизни кўриб, фахр ҳиссини туйдик. Сватдаги музейимиз 
ёпилганига анча бўлганди. Музейдан чиқиб, йўлак бўйлаб 
кетаётганимизда попкорн сотаётган бир қари кишига дуч келиб қолдик. 
У ҳам бизга ўхшаб пуштун эканлигини негадир кўнглим сезганди, қайси 
миллатга мансублигини сўраганимиздан сўнг, таҳминим тўғри эканлиги 
анқи бўлди. Отам ундан асли исломободликмисиз деб сўраганида, 
отахон кулиб: 
- Ҳеч замонда Исломобод пуштунларга тегишли бўлганми? Мен 
низоли Моҳманд деган жойда туғилганман, аммо у ердаги ҳарбий 


140 
ҳаракатлар туфайли киндик қоним тўкилган маскандан қочиб кетишга 
мажбур бўлдим.
Отамнинг кўзлари ёшга тўлди… 
Атрофдаги бинолар бетон тўсиқлар билан ўралган, ҳар бир кириб-
чиқаётган автомашиналар бирма-бир текширилиб кейин ўтказилаётган 
эди. Биз кетаётган автобус йўлдаги чуқурга тушиб кетганида, орқада 
ухлаб кетаётган укам Хушал сакраб ўрнидан турди ва «бомба, портлади 
қочинглар» деганча талмовсираб қолди. Бу ўша кунларда бошимиздан 
ўтказган қўрқувнинг амалдаги ифодаси эди. Ҳар қанақа кичик шовқинни 
ҳам бомба портлаши деб ўйлайдиган бўлиб қолдик… 
Исломободга қилган саёҳатимиз давомида Сватдаги хунгрезликлар 
бироз эсимиздан чиққандек бўлди. Аммо водийга кирар эканмиз, қўрқув 
ва дахшат қайтадан бизни забт эта бошлади. Шундай бўлса ҳам, Сват 
бизнинг она-ватанимиз бўлгани боис, ўзимизни енгил ҳис қилишимизга 
сабаблар бор эди.
Мингорага қайтишим билан, биринчи қилган ишим шкафимни очиб 
мактаб формаси, сумкаси ва геометрия анжомлари жойида турганига 
ишонч ҳосил қилиш бўлди… 


141 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish