13-боб. Гул Макай кундалиги
Ўша қора кунларда отамга Пешовардаги BBC радиоси мухбири, дўсти
Aбдул Хай Какар қўнғироқ қилди ва толиблар давридаги ҳаёт ҳақида
интернетда блог юритадиган ўқитувчи ёки мактаб ўқувчисига
эҳтиёж сезаётганини айтди. Бундай кундалик оддий аҳоли Сват
водийсидаги фалокатни қандай қабул қилаётганини кўрсатиши керак
эди. Aввалига Марям хонимнинг синглиси Ойша блог юритишга рози
бўлган, аммо отаси қизининг ҳаётини хавф остига қўйишини истамай,
унга буни тақиқлаган. Блог ҳақида эшитиб, мен ҳам отамга сўз қотдим: -
Нега буни мен қилмаслигим керак?
Мен водийда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида одамларга гапириб
беришни истар эдим. Мен таълим олиш ҳуқуқимни ҳимоя қилмоқчи
эдим. Ҳар кимнинг ҳам қўшиқ айтиш ҳуқуқи бўлганидек, барча ўрганиш
ҳуқуқига эга, деб баралла айтишни истардим. Ислом бизга бу ҳуқуқни
берган. Қуръони каримда илм олишимиз ва ҳаёт сирларини англашимиз
кераклиги айтилган. Барча ўғил-қизлар мактабга боришлари шарт. Мен
илгари ҳеч қачон кундалик юритмаган эдим ва қандай бошлаш
тўғрисида ўйга толдим. Уйда компютеримиз бўлса ҳам, у кўпинча
электр таъминотидаги узилишлар сабабли ишламай турар ва Мингорада
Интернет алоқаси чиқадиган жойлар анқонинг уруғи эди. Хай Какар
менга ҳар куни кечқурун қўнғироқ қилишига келишиб олдик. У телефон
суҳбатларига разведка хизматлари қулоқ солаётганидан гумонсираб ва
оиламизни хавф остига қўймаслик учун хотинининг телефонидан
фойдаланадиган бўлди.
Суҳбат давомида у менга асосан куннинг қандай ўтгани ҳақида саволлар
берар, мактаб ҳаётидаги кулгили воқеаларни айтиб беришимни ва
орзуларим билан бўлишишимни сўрарди. Одатда бизнинг телефон
суҳбатларимиз ўттиз-қирқ дақиқа давом этар, гарчи иккаламиз ҳам
пуштун бўлсак ҳам, урду тилида сўзлашардик. Чунки блог урду тилида
бўлиши керак эди ва Хай Какар менинг сўзларимни иложи борича
аниқроқ ёзиб олишни хоҳларди. Ҳафтада бир марта Хай Какар
томонидан ёзиб олинган менинг ҳикояларим BBC радиоканалининг
Покистон хизматида пайдо бўлар эди.
132
Хай Какар менга Иккинчи Жаҳон уруши пайтида оиласи билан
Aмстердамда фашистлардан яширинган ўн уч ёшли яҳудий қизи Aнн
Франк ҳақида гапириб берди. У нафақат кундалик воқеалар, балки ўз
ҳис-туйғулари ва кечинмалари ҳақида ҳам ҳикоя қилиб, кундалик
юритган экан. Унинг ҳикоялари жуда аянчли бўлиб, охир-оқибат Aнна
Франкнинг оиласи фашистларга топширилади ва ҳаммаси ҳибсга
олинади. Aнна атиги ўн беш ёшида концентрацион лагерда вафот этади.
Кейинчалик унинг кундалиги нашр этилади ва ўқувчиларда катта
таассурот қолдиради. Хай Какарнинг айтишича, менинг ҳақиқий
исмимни ишлатиш ўта хавфли эди, шунинг учун кундалик Гул Макай
(маъноси "маккажўхори") номи билан нашр эфирга чиқади. Пуштун
фолклорининг қаҳрамонларидан бири ҳисобланган Гул Макайнинг ҳаёти
Ромео ва Жулиетанинг ҳаётига ўхшайди. Гул Макай ва Мусо Хон исмли
йигит мактабда учрашиб, севишиб қолишади. Aммо улар турли
қабилаларга мансуб бўлиб, ўртадаги муҳаббат урушга сабаб
бўлади. Шекспирнинг
фожиасидан
фарқли
ўлароқ,
бизнинг
ҳикоямизнинг охири хайрли якун топади. Гул Макай Қуръон ёрдамида
оқсоқолларга урушнинг жирканч эканлигини исботлайди. Улар ёш
қизнинг сўзларига қулоқ солишади, фуқаролараро низоларни
тўхтатишади ва севишганларнинг висолга эришишларига имкон
беришади. Блогимдаги биринчи ёзув 2009 йил 3 январда "Мен
қўрқаман" сарлавҳаси остида пайдо бўлди...
«Толибларнинг вахшийларча қичқириши ва ҳарбий вертолётларнинг
шовқини остида тун бўйи тикан устида ухлагандек бўламан. Сват
водийсида жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери қўрқув мени тарк
этмайди» Биринчи блогимда шу гаплар акс эттирилганди. Шунингдек,
блогимда мактабга боришдан қўрққаним ва кўчада юрганимда, доимо
атрофга олазарак боққаним ҳақида ёздим. Мактабга кетаётганимда
бўлиб ўтган воқеа ҳаммасидан қўрқинчли эди: “Орқамдан бир киши “
Мен сени ўлдираман “, деди. Қадамимни тезлатдим. Бироз вақт ўтгач, у
келяптими ёки йўқлигини билиш учун ўгирилишга журъат этдим. Унинг
телефонда гаплашиб тураётганини кўриб бироз таскин топдим. Демак, у
мени эмас, балки, бошқасини ўлдирмоқчи эди.“
Интернетда биринчи марта ўзим ёзган матн эълон қилинганини
кўрганимда қувонч ҳиссини туйдим. Аввалига бироз уялардим, аммо тез
орада Хай Какар мендан нима кутаётганини англаб, у билан янада
очиқроқ гаплаша бошладим. Менинг шахсиятим унга жуда ёқарди.
Шунингдек, уни Толибон тузуми бўйинтуруғи остида яшаётган
оиламизнинг кундалик ҳаёти ҳам жуда қизиқтирарди.
Мен асосан мактаб ҳақида гапирардим, форма кийиб мактабга бориб
юрган вақтларимизни соғинч билан эслардим. Энди эса мактабга
боргунча толибонлар хоҳлагандек кийиниб, китобларимизни шарфлар
133
остига яширардик. Яна бир блогимнинг номи «Ёрқин кийим кийманг»
деб номланганди. Бу блогда қуйидаги гаплар ёзилганди:
Do'stlaringiz bilan baham: |