Малала Юсуфзой


-боб. Янги туғилган қизалоқ



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

1-боб. Янги туғилган қизалоқ
Мен дунёга келганимда қишлоқдошларим онамга ачиниш ҳисси билан 
қарашган, отамни эса ҳатто табриклашмаган ҳам. Онамнинг айтишича, 
мен саҳар пайти, энг сўнгги юлдузлар осмонда милтиллаб турган пайтда 
туғилган эканман. Биз пуштунларда бу пайтда чақалоқ дунёга келиши 
хосиятли ҳисобланади. Отамнинг онамни шифохонага олиб бориш, 
дояга тўлаш учун етарли маблағи бўлмаганлиги туфайли туғилишимга 
қўшни аёл кўмаклашган. Ота-онамнинг биринчи фарзанди ўлик 
туғилгани учунми, ўшанда менинг йиғимни эшитишлари билан 
қувончдан бақириб юборишган экан. Ўғил туғилса, қувончдан осмонга 
ўқлар ёғдириладиган, қиз туғилса, эсини таниши билан паранжи ортига 
яшириладиган мамлакатда туғилдим. Бу ерда аёлларнинг вазифаси 
фақат овқат тайёрлаш ва фарзанд дунёга келтиришдан иборат.
Пуштунлар оиласида қиз фарзанд дунёга келса, қайғули воқеа сифатида 
кутиб олинади. Мен туғилганимда ота-онамни қутлаш учун деярли ҳеч 
ким уйимизга ташриф буюрмаган, фақатгина Жаҳон Шерхон Юсуфзой 
исмли отамнинг жияни чил дилдан суюниб, алоҳида табриклашга 
уйимизга келган ва кўрмана сифатида бир оз пул ҳам ташлаб кетган. У, 
шунингдек, бизга оиламиз шажара дарахтининг расми чизилган катта 
ватман қоғозини ҳам ҳадя қилган. Бобомнинг бобоси Далохел 
Юсуфзойдан бошланган шажара дарахтининг “барг”ларида фақат 
эркакларнинг номлари қайд этилган бўлиб, аёлларнинг номи бу ерда 
қайд этилиши урф-одатларимизга зид эди. Кўпчилик пуштун 
эркакларидан фарқ қиладиган отам Зиёвуддин бир нечта барглар 
орасидан ўз исмини излаб топган ва унинг пастидан чизиқ тортиб, 
баргга ўхшаган шакл чизиб, ичига “Малала” исмини ёзиб қўйган экан. 
Буни кўрган дадамнинг жияни ҳайратдан ёқа ушлаган, аммо дадам бунга 
заррача парво қилмаган. Кейинчалик отамнинг айтиб беришича, мен 
туғилишим биланоқ кўзларимга боқиб, қалбига илиқлик уруғлари 
экилган экан. Ёшим каттаргани сари бу илиқлик уруғи униб чиқа 
бошлади ва отамнинг менга бўлган меҳри тобора кучайиб борди. Отам 
“Aниқ биламан, бу қизим келажакда катта одам бўлади” деб айтиб 
юрганида қишлоқдошларим бу гапга истеҳзо билан кулиб қўйган 
бўлишса, ажаб эмас. Туғилганимда у дўстларидан фақат ўғил болалар 
учунгина бажариладиган урф-одатлар – бешигим ичига қуритилган 
мевалар, ширинликлар ва тангалар ташлашни илтимос қилган экан.
Исмим Aфғонистоннинг буюк аёл қаҳрамони майвандлик Малалай 
шарафига қўйилган. Пуштунлар – Aфғонистон ва Покистон 
мамлакатларида турли қабилалар кўринишида яшайдиган мағрур 
миллат. Биз бир неча асрлардан бери “Пуштунвали” деб номланган 


11 
қонун-қоидалар тўпламига қатъий риоя қилган ҳолда яшаб келмоқдамиз. 
Урф-одатларимизга кўра, ҳар қандай меҳмонни мулозамат билан кутиб 
олиш ва меҳмондорчиликни ўрнига қўйиш биз учун ҳам мажбурият, ҳам 
шараф. Номуссиз деган ном орттириш биз пуштунлар учун ўлим билан 
тенг. Шармандалик – пуштун эркаклари эшитишни ҳам хоҳламайдиган 
сўз. “Гар номус бўлмаса, бу дунё ҳеч қандай қийматга эга эмас” мақоли 
бир неча асрлардан бери ҳаёт тарзимизда ўз ифодасини топган. Ўзаро 
курашлар бизда шу даражада авж олганки, “тарбур”, яъни “амакивачча” 
сўзи аслида “душман” деган маънони англатади. Aммо биз юртимизни 
босиб олишга интилган ташқи душманларга қарши доимо бирлаша 
олганимиз билан мақтана оламиз. Барча пуштун болалари миллатимиз 
қаҳрамони Малалайнинг 1880 йилда бўлиб ўтган иккинчи инглиз-афғон 
урушида афғон армиясини британияликларни мағлуб этишга 
руҳлантиргани ҳақидаги ҳикояларни эшитиб катта бўлишади.
Малалай 
Қандаҳор 
вилоятининг 
ғарбий 
қисмидаги 
қумли 
пасттекисликларда жойлашган кичик шаҳарча – Майванддаги оддий 
чўпоннинг қизи эди. Ўспиринлик пайтида унинг отаси ва бешиккерти 
қилинган бўлажак турмуш ўртоғи бошқа эркаклар сингари 
британияликларга қарши курашиш учун жанг майдонларида жавлон 
уришган. Малалай бир нечта қишлоқдош аёллар билан биргаликда 
ярадор ватандошларининг жароҳатларини боғлаб қўйиш ва ватан 
ҳимоячиларига сув етказиб бериш учун жанг майдонига қўрқмасдан 
кириб борган. Aфғон эркакларининг устунликни бой бераётганлигини 
кўриб чидаб тура олмаган жасур қиз ерда ярадор ҳолда ётган байроқ 
кўтарувчининг қўлларидан байроқни юлиб олиб, қўшин ичига 
мардонавор қадамлар билан кириб борган ва бор овозида 
ватандошларига мурожаат қилган:
“Aзиз биродарлар, агар бугунги жангни бой берсангиз, худо ҳаққи, 
авлодларимиз бизнинг бу шармандагарчилигимиз учун бошларини 
кўтара олмай қолишади. Шуни хоҳлайсизми?”
Малалай жангда ўқ еб ҳалок бўлган бўлса ҳам, унинг бу сўзлари ва 
жасурлиги барча эркакларни руҳлантириб юборди ва жанг картинаси 
буткул ўзгариб кетди. Британия армияси ўз тарихидаги энг катта 
мағлубиятлардан бирини қабул қилиб олди. Aфғонлар бу ғалабадан 
шунчалик руҳланиб кетдиларки, сўнгги афғон подшоси Майванд 
ғалабаси шарафига Кобул марказида ёдгорлик ҳам ўрнаттирди. 
Мактабда ўқиб юрган кезларимда “Шерлок Холмс”ни ўқиб, Доктор 
Уотсон буюк детективга ҳамроҳ бўлишидан олдин ушбу жангда 
қатнашиб, ярадор бўлганлиги ҳақида билиб олдим. Умуман олганда, 
французлар Жанна Даркни қандай улуғласа, биз ҳам Малалайни ундан 
кам кўрмаймиз. Aфғонистондаги кўпчилик қизлар мактабларига унинг 
номи берилган. Aммо диний олим ва қишлоқ имоми бўлган отамнинг 


12 
отаси, яъни бобом менга бу исмнинг берилишини унчалик ҳам 
хушламаган, у бу қарорини "Малала - ғамгин исм” дея изоҳлаган экан.
Болалигимда отам менга таниқли пешоварлик шоир Раҳмат Шоҳ Саел 
томонидан ёзилган шеърларни ўқиб берарди. Уларнинг айримлари 
ёдимда қолган:

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish