Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

Оҳ, майвандлик Малала
Пуштунлар шараф қўшиғини тинглаши учун яна ўрнингдан қўзғал!
Сенинг сеҳрли сўзларинг дунёни ўзгартирди.
Ўтинаман, яна ўрнингдан тур!
Уйимизга ким келишидан қатъий назар отам томонидан 
айтиладиган Малалай ҳикоясини эшитишга мажбур бўларди. Мен бу 
ҳикояни қайта-қайта эшитишдан чарчамасдим, отамнинг қўшиқлари 
қулоғимга мойдек ёқарди, исмимни айтиб чақиришганларида фахр 
ҳиссини туярдим.
Ўз туғилиб ўсган еримни дунёдаги энг гўзал маскан деб 
биламан. Сват водийси – сервиқор тоғлар, мағрур шаршаралар, тип-
тиниқ кўллар… Худди жаннатга тушиб қолгандек бўласиз. Шунга мос 
равишда водийга кираверишдаги йўл четида “ЖAННAТГA ХУШ 
КЕЛИБСИЗ!” деган ёзув қаршингиздан чиқади. Қадим замонларда 
водийимиз Уддиана, яъни "боғ" деб аталган экан. Бу ерда ёввойи гуллар 
билан ўралган ўтлоқларни, сархил мевали боғларни, зумрад конларини 
ва дунёдаги камёб балиқларга дуч келиш мумкин бўлган дарёларни 
учратишингиз мумкин. Кўпчилик Сват водийсини “Шарқ Швейцарияси” 
деб атайди. Бу ерда Покистондаги биринчи чанғи курорти ташкил 
этилган. Покистоннинг энг бадавлат кишилари бу ерга водийнинг тоза 
ҳавосидан ва сўфийларнинг мусиқа ва рақс фестивалидан баҳраманд 
бўлиш учун ташриф буюришади. Улар билан бир қаторда водийдан чет 
элликларнинг ҳам қадами узилмайди. Биз уларнинг ҳаммасини 
“ангрезан”, яъни инглиз деб атардик. Ҳаттоки Aнглия қироличасининг 
шахсан ўзи водиймизга ташриф буюрган ва бутун дунёга донг таратган 
Тож Маҳал билан бир хил мармардан қурилган Оқ Саройда бир муддат 
яшаган. Бу сарой Сват водийсининг биринчи валийси ва ҳукмдори 
томонидан қурилган. 
Водийнинг ҳам ўзига хос тарихи бор. Ҳозирги кунда Сват водийси 
кўпчилик покистонликлар КПК деб атайдиган Ҳибер Пактуква 
вилоятининг бир қисми ҳисобланса-да, илгари Покистон мамлакатидан 
мустақил бўлган. Қўшниларимиз Читрал ва Дир сингари ўзимизнинг 
алоҳида қироллигимиз бўлган. Мустамлака пайтида водий қироли 
инглизларга номигагина бўйсунар, мамлакатни эса ўз билганича 
бошқарарди. Британия 1947 йилда Ҳиндистонга мустақиллик бериб, уни 


13 
иккига бўлиб юборганидан кейин бизнинг ҳудудимиз Покистонга ўтиб 
кетган, аммо мухторият ҳуқуқи сақланиб қолган. Ўзаро муомалада 
Покистон рупиясидан фойдалансак ҳам, Покистон ҳукумати фақатгина 
ташқи ишларимизга аралаша олган. Ҳукмдоримиз жумҳуриятимизда 
адолатни тиклаган, ўзаро зиддиятдаги қабилаларни яраштириб, 
даромаднинг 10 фоизи миқдорида олинадиган ушр солиғини йўллар, 
шифохоналар ва мактаблар қурилишига йўналтирган. Покистон 
пойтахти Исломобод билан ўртамиздаги масофа 160 чақиримни ташкил 
этса ҳам, мамлакат бизга бегонадек туйилаверади. Саёҳат камида 5 соат 
давом этади ва сиз йўл-йўлакай қадим замонларда инглиз қўшинларига 
қарши курашган буюк уламо Мулла Сайдуллоҳ (инглизлар телба Фақир 
деб аташган) шарафига номланган Муллақанд довонининг гўзаллигидан 
баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ўша инглизлар орасида кейинчалик бу 
ҳақида китоб ёзган Уинстон Черчилл ҳам бор эди. Гарчи бу китобда 
халқимиз шаънига яхши гаплар ёзиилмаган бўлса ҳам, тоғ чўққиларидан 
бири “Черчилл чўққиси” деб аталади. Довоннинг охирида яшил 
гумбазли мақбара жойлашган бўлиб, одамлар эсон-омон манзилга етиб 
келганига шукроналар айтиб, у ерга танга ташлаб кетишади.
Деярли ҳеч қайси танишим Исломободда бўлмаган. Бошимизга 
кулфатлар ёғилишидан олдин Сват аҳолисининг аксарият қисми 
водийдан ташқарига чиқа олмаган.
Биз водийдаги энг катта, умуман олганда, ягона бўлган шаҳар – 
Мингорада яшардик. Дастлаб кичик ва осойишта бўлган бу шаҳар 
кейинчалик қўшни қишлоқлардан одамлар кўчиб келиши ортидан анча 
гавжумлашган. 
Шаҳримиз 
меҳмонхоналари, 
коллежлари, 
голф 
майдонлари ва миллий каштачилик маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар 
ва қўл меҳнатидан тайёрланган буюмлар сотиб олиш мумкин бўлган 
таниқли бозори билан машхур. Шаҳар бўйлаб Марғузор сойи оқиб 
ўтади. Пластик идишлар ва полиетилен пакетларга солинган ахлатларга 
тўлиб оқадиган бу сойнинг суви одамлар тирикчилик учун балиқ 
овлайдиган ва 
биз 
байрамларда 
ташриф 
буюрадиган 
шаҳар 
ташқарисидаги тоғли ҳудуддан оқиб ўтадиган Сват дарёсининг сувидан 
мутлақо фарқ қилади.
Бизнинг уйимиз шаҳарнинг Гулкада, яъни “гуллар макони” деб 
номланган даҳасида жойлашган. Гулкаданинг эски номи “Буткара”, яъни 
“Будда ҳайкали” бўлган. Уйимиз яқинида сирли харобалар билан 
қопланган майдон ястаниб ётади. У ерда синган устунлар, бошсиз 
таналар, сакрашга тайёрланаётган шернинг ҳайкаллари, тошдан ясалган 
соябонларни учратишингиз мумкин. Водийга ислом дини ХI асрда – 
Султон Маҳмуд Ғазнавий водийни бўйсундирганида кириб келган. 
Ундан олдин водий буддавийлар ҳукмронлиги остида бўлган. II асрда 
водийга кириб келган буддавийлар мамлакатни 500 йилдан кўпроқ 
муддат давомида бошқарган. Хитойлик тарихчилар Сват дарёси бўйида 


14 
1400дан ошиқ буддавийлик ибодатхоналари бўлгани, қўнғироқларнинг 
сеҳрли овози бутун водийни қамраб олгани ҳақида ёзиб қолдиришган. 
Бу ибодатхоналар аллақачон йўқ бўлиб кетган бўлса ҳам, Сват 
водийсига элтадиган барча йўлларда, наврўзгул ва бошқа ёввойи гуллар 
орасида ибодатхона қолдиқларига кўзингиз тушиши мумкин. Табиат 
қўйнига чиққанимизда биз жилмайиб турган будданинг тасвири 
туширилган қоятошларни томоша қилардик. Будданинг қадами 
жаннатмакон водиймизга етган, дафн этилган кулининг зарралари водий 
ҳудудида ҳозир ҳам сақланиб қолган деган ривоятлар ҳам йўқ эмас.
Буткара қолдиқлари беркинмачоқ ўйнаш учун жуда қулай эди. Бир 
пайтлар бу ерда қазишма ишларини олиб борган чет эллик археологлар 
қадим замонларда бу ерда зиёратгоҳ бўлганлиги, буддавий 
подшоҳларнинг қабрлари жойлашган тилла гумбазли ҳайбатли 
ибодатхоналарни кўриш учун бу ерга минглаб одамлар ташриф 
буюрганлигини айтишганди. Отам мусулмон масжидлари ва 
буддавийлик ибодатхоналари ёнма-ён келиб қолгани тасвирлаб берилган 
“Буткаранинг ёдгорликлари” шеърида шундай деганди:

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish