Мактуб ушбу



Download 1,79 Mb.
bet15/17
Sana16.03.2022
Hajmi1,79 Mb.
#497174
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
МАКТУБ

23-қисм.
Нонушта вақти ўтган, қорним оч бўлса-да томоғимдан овқат ўтмасди. Қуръон ўқиб туриб ҳам, ҳар кўнглимга келган-да, кафт очиб- дуо қилавердимэшик ҳамон жим-жит!
Телевизор қўйиб ниманидир кўз тикиб кузатаман, хаёлимда эса яна ўша мавзу, уйга қайтсалар-шунга ҳам жаҳллари чиқмасин деб уни ҳам ўчираман. Тикишимни ҳам қилиб кўрдим, қўлимга бир неча бор игна санчилиб, бундан ҳам зада бўлдим. Диққат жамланмасаҳеч иш ўхшамас экан!
"Кўчага чиқиб, уйларига бораймикан?" деган ўйлар ҳам бир келиб кетди. Энди зинадан тушаётсам, келаётган бўлсалар-нима деб  ўйлайдилар?, менинг йўғимда билган ишини қилиб юраркан! " деб ўйламайдиларми?
"Бугун албатта уларни кўраман! " деган хаёл билан яна кунни кеч қилдим. Учинчи кунга ўтар кечаси-бир марта ҳам киприк юммабман. Хўрлигим шунчалик тўлиб тошди-ки, дунёларга ҳечам сиғмай қолдим. Ўзимни нима қилиб бўлса ҳам тинчлантиролмадим. "Нега бундай қиляптилар, наҳотки мен билан бахтли эмасдилар, наҳотки яхши хотин бўлиб ҳам уларни рози қилолмадим?". "Айбим нима? Хато қилдимми, ахир ўз опалари ҳам бежизга бу нарсани оналаридан яширмаса керакки, бирон сабаби бўлмаса?", "юр!" деганларида қўшилишиб кетганимда тўғри бўлармиди?- деб минг карра ўйладим.
Кейин мазам қочишни бошлади. Эрталабдан ичим ағдар тўнтар бўлиб, зўрға таҳоратхонага улгуриб бордим. Оғзим тўла сафро ҳаммом йўлакларига сачради. Қўрқиб кетдим, "тузукроқ овқат емаганимга яна ошқозоним бузилди ёки эски касалим яна газаклади" деб ўйладим...
Ўзимни мажбурлаб содали сув ичдим. Музлатгич тўла-ю, лекин ундаги нарсаларнинг ҳеч бирига қарагим ҳам келмасди. Яна салдан кейин қайт қилдим, таҳоратхонадан чиқарканман, йўлакка шалвираганча ўтириб қолдим: сабаби ошқозоним оғриганида менда бунақа ўзгаришлар бўлмаслиги ёдимга тушиб қолди. Икки кўксим ўртасида қимчилаганга ўхшаш оғриқ бўларди-ю, кўнглим бунақа эрталабдан айнимасди. Хаёлим бу сафар онамга кетди. Уларда ошқозон ярасини қўзғотиб, ракка айлантирган вируснинг номини тиришиб эслашга тушдим. Ноутбугимдан қидирувга бериб, ўқиб кўрмоқчи ҳам бўлдим. Чунки энди ўзимда "онамнинг касали бор" деб шубҳага бораётгандим.
Бир дардимга минг дард қўшилди. Бунақа бўлиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Хаёлимга ҳамма нарса келди, хатто ойимдек тез орада ўлишим мумкинлигини-ю, кечикиб келиб, мурдамни қучоқлаб йиғлаётган тўрамни ҳам кўз олдимга келтириб, юрагим бўшашди.
 
 
 
Зарифа опа, ёзганларимни ўқиб- "бу қизда ғалати комплекслар бор экан!" деб ўйлаётгандирсиз, нима деб ўйласангиз-да ҳақсиз! "Мени ҳаёт шундай ясади" деб ўйлайман, яқин одамларимни йўқотиб, ёлғизлик онларини қанчалик кўп бошимдан кечирган бўлсам, шунчалик ўз шубҳаларимга қарамлашиб кетдим.
Яна кимнидир йўқотиб қўйишдан қўрқиш, сиғиндиликда ўтган хаёт сабабли гап-сўздан қочиш, ёлғизлик оламида яшаётган ўзимни яна ҳар нарсадан чеклаш- менинг воз кечиб бўлмас комплексларим бўлиб қолди. Ибратхон акани йўқотиб қўйишдан ўлгудек қўрқардим- сабаби фақат уларгина менга аввал-бошдан ёмон назар билан қарамаганлар, онамнинг касалларини, ўзимнинг энг хор касб- тиламчилик қилганлигимни билиб туриб ҳам самимий муносабатларини ўзгартирмаганлар...
Шу сабабли ҳар дақиқа уларсиз қолмаслик учун тиришиб-тирмашдим...
Ўз ўлимимни тасаввурга тез келтиришим ҳам бежиздан эмас. Мен ўлим инсонга нақадар яқин эканлигини- бошини саждага қўйиб туриб, ўлган бувим тимсолида, то Россияга кетмагунича оиланинг асосий боқувчиси бўлгану- ярим йилда тупроққа қоришган Қосим ака тимсолида, кўз олдимда жони узилган, хатто калима қайтаришга ҳам дарди туфайли ярамай қолган онам тимсолида кўриб, тушуниб бўлгандим...
 
Тўртинчи куни мен худдики чала ўликдек эдим. Энди менга ҳаммаси барибир бўла бошлаганди. Яна эрталаб озгина "нимадир" ни қайт қилдим. Кейин қаттиқ қорним очганини ҳис қилиб, музлатгични очдим. Ибратхон ака олиб келган сузмага сал туз қўшиб егим келди. Кейин тузни кўпроқ сепдим. Оғзим бемазага ўхшади. Кичкина қошиқчада сузма еб ўтирарканман, бирдан хаёлимда бир нарса "ярқ" этди:
"Ҳомиладормасмиканман?"
Қўлимдаги қошиқ тушиб, сузмага санчилди. Ўтирган еримда тошдек қотиб қолдим. "Бу нимаси?" Таҳминимга асосим бор эди. Катта эҳтимол билан айни чоғда ҳомиладорлигимга ўзим ишониб борардим...
Энди ичимни аллақандай ғалати ҳис чулғаб олди, қандай қилиб бўлмасин Ибратхон акага хабар беришни истардим. Интернет орқали телефонларига "қаердасиз?" деб хабар ёздим. Хатим уларга кетмади. Нима қилишимни билмай бошим қотди. Энди шунча кундан кейин уларни "ўзлари билиб қайтасалар керак" деб ўйламаётгандим.
Балки бу ерда мен тушунмаган бошқа бирон иш бордир? Оналари уйлантирмоқчи бўлгандир, айтолмагандирлар. Шунга "юринг" кетайлик десалар- мен...
Табиатим соат сайин баҳор ҳавосидек ўзгарарди. Бир ҳомиладорлигимга, энди фарзандим бўлишига ҳурсанд бўлсам, бир- Ибратхон аканинг кўпол бўлса-да, ожизалигимдан, уларга нисбатан бўлган ҳис туйғуларимдан фойдаланиб, сўнг бу таҳлит ташлаб кетганларидан хўрлигим келарди.Лекин ўйлаб қарасам, аслида ҳамма айб менинг ўзимда бўлган, туйғуларимни Ибратхон акадан заррача ҳам яширолмаганман! Кўнглимни ўша- ёмғир шаррос ёғиб турган март тонгида уларга очиб, майлимни билдириб қўйганим- менинг катта хатойим эди! Балки ундан олдинроқ сездиргандирман...
Унгача Ибратхон аканинг муносабатларда қанчалик масофа сақлаганликларини яхши эслайман. Изтиробларим, хатоларим энди бағримни ўртарди. Лекин хаёлимга энди юкли бўлганим тушиб, биринчи кундан-оналик масъулияти ҳақида ўйлаб қолдим. Онам менга ҳомиладорликларида уйимизни тепиб келувчи қиморбозлардан қўрқиб, қаттиқ ҳавотирда яшаганлар, шу сабаб менда ҳам сабабсиз қўрқув борлигини биламан. Тан оламан, анча пайт ёлғизликда яшаган бўлсам-да, аслида жуда қўрқоқман. Ҳаммасига мажбурият юзасидангина чидаганман...
Шундан сўнг ўзимни чалғитмоқчи бўлиб, китоб ўқишга тутиндим. Кейин ошхонага чиқиб онам билан пиширадиганимиз бозор хонимидан тайёрладим. Ибратхон ака бўлмаса-томоғимдан ҳеч нарса ўтмас экан, кўп еёлмадим. Шундай пайтда ўзимни чалғитиш учун интернетга уландим. Қизиғи бир икки гуруҳлардан ўтиб, фейсбукка қандай кириб қолдим, ҳозир эслолмайман. Рўйҳатдан ўтишим учун ўзимга ном қўйишим керак экан.
Шу пайт ғалати ном-хаёлимга келди: "Қуюшқондаги аёл!" Ўзимни бир умр кўринмас чегарада, сабр талаб этадиган, қийинчиликларда тасаввур қилганим боис-ўзимга шу номни-ўзим қўйдим.
"Қуюшқон" ҳақида менга кўп гапириб берган инсон бу-бувим эди. Шу куни ҳамма ғамимдан бироз чалғигандек бўлдим. Мен аъзо бўлган гуруҳда ҳамма бир-биридан маслаҳат сўраркан. Нимадир ёзгим келди.
"Онанинг розилигисиз уйланиш мумкинми?" деб сўрадим.
Ўн дақиқа ичида юзлаб фикрлар ёзила бошлади. Кўпчилик "бу никоҳ узоққа бормайди, она рози-худо рози!" деб фикр билдирибди. Энди ростакамига ташвишга тушиб қолдим. Қилган айбимни албатта оқлаб бўлмасди:
"Наҳотки шунчаликка бордим? Ибратхон аканинг шу таҳлит никоҳига киришим шартмиди? Нега бир неча маротаба-ўша ҳовлига “кетдик” десалар ҳам бормаслик учун оёқ тирайвердим. Эндиги шармандагарчиликлар олдида-Пошшо холага рўпара бўлишдаги уят-ҳолва бўлиб қолди-ку! “ 

Ўша фикр билдирган одамлар ичида энг қаттиқ дашном берган бу сиз эдингиз-Зарифа опа!
Эсингиздами, нималар деб ёзгансиз?
"Ҳозирги ёшлар- ўзларини худди" осмондан тушдим, мени- бу аёл туғмаган, ўзим ҳамма нарсани биламан, хоҳлаганимни қилишимга ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди! " дея ўйлашади! Ким бўлсангиз ҳам унутманг, она ҳар доим фарзандига яхшилик тилайди, шу сабаб, турмуш қуриш тугул, хатто оддий нарсаларда ҳам кўчага чиқишда-ю, эшик очиб киришда ҳам-сиз онангиздан албатта розилик олинг, саломингизни аяманг! Ана шунда бахтли бўласиз! Оналарни ҳам боғлаб бермаган, бир куни уларни йўқотиб қўйганингизда- бу сиз учун армон бўлмасин ва йўл қўйган хатоларингиздан кейин афсусланиб юрманг!" деб, яна кўп гаплар ёзгансиз...
Ёдимда қолгани шулар, лекин сизнинг ёзганларингиздан сўнг мен бир нарсани, яъни қачондир тўрам-онаси оламдан ўтгандами ёки у дунёда менга бу мавзуда маломат қилиши мумкинлигини ўйлаб қолдим...
 
Зарифа опа, менинг ҳам ўша ҳовлига бориб, келинсаломлар қилгим келган, пошшо холани ўз онам ўрнида жуда кўп бор тасаввур қилиб, ичимга ёруғлик қуюлаётган бир ҳолатларга тушганман. Лекин менинг қиссам жуда нотўғри бир вароғидан очиб қўйилган бир китобдек бўлиб, уларга тутқазилди. Мен тўғримда ёмон фикрлар уларда уйғониб қолишидан чўчиганим сари-ўша қўрққан ишларим содир бўлаверди!
Қани ўшанда хушимдан кетмасаму, пошшо опаникида уйғонмасам, ўша ҳовлига ишчи сифатида бормасам-да, бир занжир сабаб ўз сирларимни-ўзим фош қилмаган бўлсам...
Лекин энди биламан-ки, "қани энди" деб бошланган ҳар бир сўз- пушаймондан дарак эканлигини ва бундан умуман фойда йўқлигини!
Мен сизга дўстлик таклифини юбордим. Режиссёр эканлигингизни саҳифангиздаги суратларни кузатиб туриб билиб олдим. Кейин эсладим, сизнинг сериалингизни кетини узилмай эфирда қанчалаб кўп қайтаришларини. Негадир ўша лаҳзаларда гапингиз оғир ботганигами ёки ўзимни шунчалик оқлагим келдими, сизга нималарнидир ёзгим келди. Тортиндим. Бунга қанчадан кейин журъат топганимни биласизми?
 
Зарифа ўйланиб қолди: Маҳбуба айтган Фейсбукдаги гуруҳда ростдан ҳам нимадирлар деб ёзгани эсида бор. Ўзи кўпинча баҳсларга ҳам аралашиб туради! Ўшанда Темурдан жаҳли чиқиб турган пайтда шундай деб ёзиб юборган бўлса керак. Ўзидан келиб чиқиб, дашном берган бўлса-бергандир...
Аммо, ҳозир Маҳбуба яъни “қуюшқондаги аёл”- усталик билан унинг ўзига ойна тутганини сезди!
“Оҳ! Онам-а, онам! Шунча пайт нега Темур онаси сифатида мен билан умуман ҳисоблашмайди дея тинимсиз ўзимга-ўзим савол берибман-у, ўз хатоларимни бирон марта тафтиш қилмабман! Шунчалик ўз қобиғимга ўралашиб қолдимми?”
Айни дамда Зарифанинг кўз ўнгида-ўтмиш воқеалари қайта жонланаётганди. Олийгоҳда ўқиётганда-онаси анча-мунча совчи кутарди. Ҳар оқшом уйга қайтганда стол устида янги дастурхон солиғлиқ турар, буни нега онаси йиғиштирмай, у келгунча кутганини ҳам яхши тушунарди. Шарифа опа тиш ёрмасидан-у ўзининг орзулари ҳақида сўзлашни бошлар: турмуш қуриш қочмаслигини, ҳали ҳеч қанақа режалари-амалга ошмай туриб, оила ҳақида ўйлолмаслигини...
Сўнг Москвага ўқишга кетишга қарор қилди: одатдагидек, Шарифа опа бу қарорга қарши ҳеч нарса деёлмади. Аммо ойисининг мўлтираб турган нигоҳларида нима маъно зоҳирлигини-Зарифа жуда яхши биларди. Москвадан темир қанот боғлаб, ишга ўзгача бир ғайрат билан қайтди. Киностудияга ишга кирди! Қиз бўлибди-ки, ҳар доим ўз билганини қилди: хатто Риҳсивой берган феруза узукни ҳеч кимга кўрсатмай, сумкасида бир кун сақлади-ю, эртаси куни- унга турмушга чиқиш қарорини бериб бўлганидан сўнггина- қўлида узук билан онасига рўбарў бўлди. Худди рус қизлари-“Она танишинг, бу-сизнинг куёвингиз бўлади!” дегандек иш тутиш эди-бу!.
Энди эса улғайди шекилли, ўзи учун-онасидан сўрамай турмуш қуриш-энг катта осийликдек гап бўлиб қолди. Маҳбубага-“Ким бўлсангиз ҳам унутманг, хатто оддий нарсаларда ҳам онангиздан руҳсат сўранг. Оналарни ҳам боғлаб бермаган, бир куни уларни йўқотиб қўйганингизда- бу сиз учун армон бўлмасин”-дея ёзишга ёзибди-ю, лекин ўша армонни танасида ҳис қилгани билан ўзининг ўтмиш хатоларини англамабди!
Маҳбубанинг бу сафар анча узоқ чўзилган мактуби ҳали ҳамон давом этарди.
Яна ўз ҳаётим ҳақидаги хикояга қайтаман: Сабр тоқатим тугаб борарди. Бир амаллаб, ўзим Ибратхон акани қидириб топишга аҳд қилдим: ўйлардим-ки, фарзанд кутаётганимиз ҳақидаги хабарни эшитсалар-мендан ҳафа бўлмайдилар.Эшик олдига кўчалик кийимларимни кийиб, секин юриб бордим, тутқичига қўлим икки марта бориб, қайтди. Эримнинг сўзларини эсладим.
 
"Уйдан қимирламанг!" дегандилар.
"Кетдим!" демай, "келгунимча!" дегандилар...
 
Иккиланиб турганимда эшик тақиллади. Шунақанги севиниб кетдим-ки, юрагим қинидан чиққудек бўлиб, эшикка у томондан калит суқилиб, очилишини ҳам кутмай, кетиш учун тайёрлаб турган ўз калитимда очишга шошдим. Калитни солишга-солиб, бурашга келган-да, бироз диққатим ошди.
"Нега тақиллатяптилар, олдин таққиллатмасдан кирардилар-ку?"
"Ким?" дейишим билан эшик ортидан "Маҳбуба, очинг!" деган таниш овоз эшитилди. "Ахир бу Пошшо опанинг овозлари-ку, уларга бир гап бўлдимикан?!" - ҳавотирланиб, шошиб эшикни очдим. Кўзим тиниб кетди. Пошшо опа дарров билагимга ёпишдилар, улар ҳам рангим оқариб, бўшашганимга қўрқиб кетганлар шекилли. Уйга олиб кириб, диванга ўтирғиздилар.
 
Тинчликми, нега бунақа мазангиз қочди? Шунча кун қаттиқ оч қолиб кетдингизми? - дедилар аҳволимдан ҳавотирга тушиб. Мен уларга эътибор қилдим: ранги рўйлари сал тортилиб қолибди, овозлари ҳам шикаста.
 
Тузукман, улар нега келмадилар офтоб?-деб сўрадим сал ўзимга келгач. Пошшо опа жим бўлиб қолдилар, кейин эшитилар- эшитилмас "сафардалар!" деб пичирладилар. Ҳайрон бўлдим:
 
Қанақа сафар? Менга бу ҳақда айтмагандилар, "яхши ўтиринг, келгунимча уйдан қимирламанг!" дегандилар ҳолос!
 
Кутилмаганда, шунақа бўлиб қолди, қайтага сиздан ҳавотир бўлиб қолдим, нега бунақа бўшашиб кетяпсиз? Ош-озиғларингиз қанақа эди?
 
Уйимда ҳамма нарса борлигини, ўзим печда нон пиширишимни, уним, ёғ-чой... туз... Ҳеч нарсадан камим йўғу, фақатгина-улар "йўқ"ликларини, мени ташлаб кетганликларини айтиб, йиғлаб юбордим.
 
Ибратхон сизни ташлаб кетмаганлар, унақа хаёлга бормасинлар, ҳозир ўзим сизга бир нималар тайёрлайман, холингиз йўқ, ўрнингиздан турманг!
Бироздан сўнг, ошхонага ўзим уларнинг ортиларидан чиқдим, пошшо опа боя еб ўтирган сузмам томонга қараб, енг шимараётган эканлар. Секин бориб уни четга олиб қўйдим. Чамамда ниманидир сезгандек бўлдилар. Биргалашиб, дастурхон солдик, улар нима қилсам, қаралашгиси келиб турардилар...
 
Яхши хабаримиз бор-биз қиз набиралик бўлдик, алҳамдулиллаҳ!
Чеҳралари сал ёришгандек бўлган пошшо опани табрикладим.
Сизларга ҳам Аллоҳ ато этсин, ўйлаб қарасам ўрталарингизга ўзим билиб-билмаган ҳолатимда кўп аралашиб қўйибман...
Пошша опа биллур идишдаги бўлак наввотни менинг чойимга солдилар:
 
Э бекор қилдилар, ўта ширин чойни ичолмайман!-дедим.
 
Бу ҳозирча сизга керак!- нега бундай деганларини тушунмадим. Меҳмон ва мезбон ўрни бу сафар алмашиб қолгандек эди, пошшо опа чойни менга қўярда-қўймай ичирдилар, сўнг устимдаги кийимларга қаради:
 
Тайёрга ўхшаяпсиз, энди ўрниларидан турсинлар, бир жойга борамиз!
Уларга тикилиб қолдим. Пошшо опанинг ҳам кетишга тараддудлари сезилди.
 
Менга... укангиз... Бу уйдан уларсиз чиқиб кетолмайман!- дедим.
 
Ҳавотир олманг, Ибратхоннинг сизга руҳсати бор!-пошшо опа кутиб турдилар, нарсаларимни йиғиштирарканман-«Бу уйга қайтаман-а? деб сўрадим, индамай бош силкидилар. Керакли ашёларимни олиб, уйни қулфладим.
 
Тинчлик-а?, уларга бирон кор-хол бўлмаганми?- дедим яна, ичимда бир ҳавотирим бор эди. Турмушга чиққанимдан бери тушларим булғанган, ҳар хил нарсаларни кўрардиму, кейин эслолмасдим. Раъно опа менга "ҳавотирланманг!" деб кўзларини олиб қочдилар. Ташқарида қора машина турарди, рулдаги одамни эса танимасдим. Машина қўзғолиб, катта йўлга чиқиб-сал тезлик олиши билан яна кўнглим айнишни бошлади. Раъно опа буни сезиб, ҳайдовчига қандайдир ишора қилгандилар-тезлик анча пасайгандек бўлди. Ўзим билан ўзим оввора, жуда ҳижолат бўлиб ўтирардим. Бир пайт қарасам, катта ҳовлига кириладиган маҳалла бошига келиб қолибмиз. Пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди. Нима қилишимни билмасдим: "Ҳаммаси-пешонадан энди!" деб кўзимни чирт юмиб олдим. Тўхтадик.
Рангим оқариб машинадан тушишим билан пошшо опа ёнимга келдилар. Ичкарига икковлашиб секин кириб борардик. Орқа ҳовлидан келадиган шовқин олдин шу дарвоза остонасидаёқ эшитиларди. Ҳозир эса цех тарафда жимлик хукм сураётганига ажабландим. Пардага етганимизда, Раъно опа "тузукмисиз?" деб сўрадилар. Бош ирғадим, ҳаяжон бошланиб келаётгани сабабли бир амаллаб ҳовуримни босишга уринардим. "Нега бу ерга келдик?" деб ҳовлиқиброқ берган саволимга пошшо опа "кейин!" деб қисқа жавоб бердилар. Ичкаридан чиқиб келаётган эркак-Сафохон ака экан. Уларни ҳам жуда ўйчан қиёфада кўриб, паст овозда салом бердим.
"Кираверсинлар!" деб ерга қараганча, йўл бўшатиб, алик олдилар. Эндигина олдинга икки қадам қўймоқчи эдим, ичкаридан секин юриб чиқаётган- Ибратхон аканинг оналарига кўзим тушиб, жойимда тўхтаб қолдим. Уларни кўрмаганимга бир йилча бўлиб қолганди, шу вақт ичида кўзимга жуссалари бироз пастлаб қолгандек туюлди.
 
Онамни қўйсунлар, қадамларига ҳасанот!
 
Мен бу эътирофни пошшо опага деб ўйлабман. Пошшо холанинг менга томон қулочларини очганча пешвоз чиққанларини кўриб, бирданига титраб кетдим. Қучоқлаб, бошимдан тутиб, юз-кўзларимга тикилиб қарадилар, кўзойнак ортидаги бу кўзларга- энди қарашга мен ботинолмасдим. Ҳамма нарсани таҳмин қилгандиму, лекин остонада маҳкам қучоқлаб бунақа йиғлашларини сира ҳам кутмагандим.
Хаёлимга секин-аста ваҳимали хаёллар кела бошлади: Ибратхон ака ҳақида нима деб сўрашни билмасдим. Ичкарига бироздан сўнг кирдик. Кўзларимга уй бошқачароқ туюлди, токчаларда олдин терилиб турадиган китоблар-негадир энди кўринмасди. Ўзим биринчи келганимда ўтирган жойимга секингина чўкдим, икки кўзим ерга қадалган, ортимда эса - Раъно опа негадир ўтирмай тик турибдилар! (кейин билдимки, бу ҳам бир одат экан!)
 
Мен шунча пайтдан бери ҳаммаларингиздан хафа бўлдим, Ибратхондан аввалоси! Лекин ҳозир нима бўлса-да майли деб ўтирибман, қоро кўзимдан мингдан-минг розиман, ўша жойдан соғ-омон чиқиб келсалар менга шунинг ўзи етади!
 
Уларнинг бу сўзларини эшитиб, питирчилаб қолдим, тиззалаб туриб ортимда турган пошшо опага қандай ўгирилиб қарадим, эслолмайман:
 
Нима бўлди уларга, нега буни айтмадингиз?
 
Пошшо опа ёнимга ўтириб, мени тинчлантиришга тушди:
 
Жони соғ, вужуди соғ! Айби йўқ, иншааллоҳ юзлари ёруғ бўлади!
 
Менга ҳаво етмаётгандек бўғилардим, бирпасда ҳаммалари бошимга йиғилишди, қулоғим шанғиллаб борар, рўмолимни ечаётган пошшо опанинг "оя, келинингиз-юклига ўхшаяптилар!" деган сўзлари миям ичида тинимсиз акс-садо бераётганини ҳис қилиб ўчиб борардим.
 
Рўза пайтида-Ибратхон ака кимнингдир уйига ифторга борган эканлар. Шу ерда бир илмли инсон бироз маъруза қилган, кимдир уни очиқ дераза орқали телефонига тасвирга олган экан.
Тўрамни хурмат қилувчилар уларни- тўрга, шу одамнинг ёнига ўтқизишган, тасвирда гўёки бу илмли одам билан улар бирга келган-у, кейин суҳбатлашиб ўтиргандек ҳулоса берадиган бўлиб, муҳрланиб қолган экан.
 
Зарифа опа, тўрамнинг нимада гумонланиб, ҳибсга олинганини-сизга тушунтира олдим деб ўйлайман. Тўрт кун мен у ёқда бўлганимча-бўлганман, бу ёқда-эса меникидан юз баробар ваҳимали ишлар ўтган. Тўрамни тун қоронғусида, ҳали бомдод вақти кирмасдан олдин олиб чиқиб кетишган. Уйлар-тўс тўпалон, китоблар юклаб кетилган, қайнонам бўлмиш-Мукаррамхон пошшо ваҳималарда ўзларини ташлаб юборганлари сабабли ҳамма қўргуликлар билан оввора бўлиб қолганидан, мен ҳеч кимнинг хаёлига келмаганман.
Бу хонадонда содир бўлган кейинги воқеаларга бевосита ўзим ҳам гувоҳ бўлдим.
Қайнонам бўлмиш пошшо ойимнинг нақадар ғамга полвон аёлликларини ўша оғир кунларда ҳис қилдим: "Мен унақа ноқобил, одамларга зарар берадиган жиноятчи фарзандлар ўстирмаганман. Бу Аллоҳнинг синови, иншааллоҳ синовга-сабр билан жавоб берамиз!" дедилар.
Сафохон ака ва пошшо опанинг турмуш ўртоғлари, яъни поччамиз тинимсиз у ёққа қатнашарди. Цехлар тарқатилган, ишлар тўхтаган, югур-югур, чоп-чоплар ҳар қандай одамнинг силлани қуритадиган бу саросима кучайган паллада пошшо опа ва уларнинг ўғиллари биз билан бирга эдилар. Мени иложи борича уринтирмаслик йўлини тутишаётган бўлишса-да, ҳасратдан танамни тик тутолмайдиган даражада тўкилиб қолдим.
Яқин бир ойга етай деганда, уларнинг аниқ манзилини топишди. Лекин кўришув йўқ. Шу бир ой Сафохон аканинг ва поччамизнинг кўп бора кайфиятсиз кириб келишларига гувоҳ бўларканман-ичим сиқилган анордек бўлиб, эзилиб юравердим.  Мени пошшо ойим, яъни қайнонам жуда эъзозлаб, кўнглимга қарардилар, шунча ташвиш билан бунга ҳам эътибор ажратаётганликларини кўриб, албатта таажжубга тушардим.
Бўйимда ўғилларининг зурриёди борлигини бошида ўзим сездириб улгурмаганимга-улар ҳам буни сезишган бўлишса-да очиқ-ошкора гапирмадилар.  Рўзғорга чалғиш учун бироз қарашиб турардим, икки кўзим дарвозахонага илинган пардада, у ердан худди тўрам кулиб кириб келаётгандек бўлаверадилар. Кечаси пошшо ойим билан тинимсиз дуолар ўқирдик, бири-бўлмаса бири деб, ҳар ёдлаган сураларимни бир кунга- бирини тайин қилиб, юрган йўлимда тилимда қайтариб юраверардим. Уйимизда Китоб йўқлигига мен ичимдаги китобни шу тарзда ўқий бошлагандим. Чунки бу менга бироз ҳаловат бераётгандек, кўксим шу билан тиккаланаётгандек туюларди.
Пошшо ойим бир кун бунга ҳам эътибор қилибдилар, ёнларига чақириб, аста пешонамдан ўпдилар:
"Ибратхонимдан сираям ҳафагарчилигим йўқ, аёл кишининг энг аввалотақвосига қаралади! Сиз бу ҳовлидан кетганингиздан сўнг, яъни бир йил олдин тўрангиз-ёнимга кирдилар, ўшандаёқ ниманидир гапирмоқчи бўлганларини сезганман. Анча пайт бағримга бош қўйиб ётдилар: “Ояжон, Аллоҳ йўлида бир савоб иш қилгим келганди, яъни бир қийналган қизга қўлимдан келганча ёрдам қилдим. Ҳозир шундай вазиятдаман-ки, бундан буёғи ёрдам беришимни ҳам билмайман, бермасликни ҳам. Ўртага кўнгил аралашиб қолганга ўхшаяпти! дедилар.
Бу гапни шунчалик эҳтиёткорлик билан айтдилар-ки, мен ўшанда-Ибратхоним ёрдам бериб юрган қиз-уларни ёқтириб қолибди-да деб ўйладим. “Ўғлим, савоб иш- охиригача қилинади, бировни ўртага қўйиб бўлса ҳам, ёрдамингизни тўхтатманг! деб айтдим.
Негадир маҳзун бўлиб қолдилар. Бу анча пайт давом этди. Икки ойлардан кейин, яна худди шундай холат юз берди. Бу сафар яна тиззамга бош қўйиб: “Ояжон бир иш учун жуда кўп истиҳора намозини ўқияпман, ҳар қачон уни ўқиганимда-хайрли бир аломат кўраман. Аммо уни амалга оширадиган бўлсам, яқинларим-мендан ранжиб қолмасмиканлар? дея ўйлаяпман! дедилар.
“Истихорани-Аллоҳ таолога ҳавола қилиб ўқидингиз, одатда сизга хайрли деб аломати берилган иш қилинади, яқинлар ҳам вақти келганда, бир куни-бунда хайр борлигини тушунишади, ўғлим! дедим.
Кейин “бу икки холат ва тўрангиз менга маслаҳат солган мавзуларни бир-бирига боғлиқмасмикан? дея ўйланиб қолдим.
“Ўртага кўнгил аралашиб қолганга ўхшаяпти! дея айтган гаплари ҳам хаёлимга бир келиб-кетди. Мен Ибратхонимдан мингдан-минг розиман! Сизга уйланганларига эса билган чоғимда ҳам қаршилик қилмасдим. Чунки, ўша айтганимдек, у ҳаммасини-Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида бошлаб, охиригача унга ҳавола этиб келаётганди! Илоҳим ўртадаги бу айролиқ битиб, бағримизга қайтсинлар, ҳурсандчилик кунларни кўриш ҳам насиб этсин!
Мен бу гапларни эшитиб, ҳайрат билан уларга қараб қолдим. Демак, улар бошиданоқ ҳаммасини ойиларига айтиб, маслаҳат олишга уриниб кўрган эканлар-да!
Шу пайт кутилмаганда, Пошшо ойим қўлларини секин кўйлагим устидан қорнимга теккиздилар:
 
-Аллоҳим кўпнинг қаторида бизни ҳам севинтирсин, боламнинг зурриёдини-жойида маҳкам қилсин!

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish