Мактуб ушбу



Download 1,79 Mb.
bet12/17
Sana16.03.2022
Hajmi1,79 Mb.
#497174
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
МАКТУБ

20-қисм.
Эрталаб туриб, кўрган тушимни аввалига эслолмадим, кейин сал-пал ёдимга туша бошлади, то бутунлай эсламагунимча, таъбирини ҳам тушунолмадим:
Узун ва баланд девор эмиш, ғиштлари ҳам теп-теккис урилган. Силасангиз- худди ёш боланинг юзидек жуда силлиқ урилган девор! Шу ердан негадир нариги томонга ошиб ўтишим керак экан.
"Мен бу ердан қандай оша оламан?! Бу деворда биронта кавак йўқ-ку, ушлаб тепага чиқай десам?!"
Тўрт томонга чопиб юрганимда, қаёғдандир Қосим ака пайдо бўлибдилар. Девордан ошишим кераклигини унутиб, улар билан саломлашармишман, Ойша холамнинг касал ётганлари ҳақида гапирармишман...
Улар эса менга тикилиб туриб:
"Мен ҳаммасини биламан, Маҳбуба! Сен чалғима, анави деворни тепасида салгина очиқ жой бор, шу ердан у томонга ўтиб олсанг бўлади!" деб ўргатаётганмишлар...
"Тўғри, лекин бу девор ўта силлиқ экан, қандай бу ергача тирмашиб чиқа оламан?!" дебман.
Қосим ака олдингидек соппа-соғ эмишлар, энгашиб "елкамга оёғингни қўй, Маҳбуба, мен сени тепагача кўтараман!" дебдилар.
"Сизнинг аҳир умуртқангиз синган-ку!" деб қарасам, ҳамма жойлари бус-бутун...
Қосим ака нима қилдилар билмай қолдим, мен ердан анча баландга кўтарилибман:
"Менга бировга азият бериш эвазига- бу девордан ошиш умуман керакмас!" дебман чўпсиз дорбоздек мувозанат сақлолмай турганча.
"Алангламай девордан ош!"-мен елкаларида турган Қосим ака тинмай пастдан шундай деб қичқирармиш...
Девордаги туйнукни кўриб, яна ҳафсалам пир бўлибди:
-Бу жойдан ўла қолсам шу гавдам билан сиғмайман, мени пастга туширинг, Қосим ака!- қўрқиб шундай деб қичқирибман.
Қарасам, пастда Қосим ака йўқ, мен эса ҳалиям ҳавода муаллақ турганмишман. Йиқилишдан қўрқиб девордаги туйнукка қўл чўзибман, аввал қўлларимни туйнукка тиқиб, сўнгра бошимни киргазибман, кейин белим ва оёғимни.
Деворнинг у ёғи-ажойиб денгиз, мовий осмон, қушлар учиб юрган сокинлик ҳукм сурган бир соҳил экан! Соҳил бўйида бошдан оёқ оқ кийимда бир эркак сайр қилиб юрганмиш. Ўша одам мен томонга қараб, юриб келаверибди. Қуёш нури кўзларимни қамаштириб, унинг юзини минг уринсам ҳам кўролмасмишман. Чунки ўша одамнинг айнан тепасида қуёш нур сочаётганмиш...
-Мен анави девордан ошиб бу ерга келиб қолдим!-дебман негадир ўша одамга бу ерга қандай машаққатлар билан келганимни айтмоқчидек бўлиб.
Орқага қайрилиб, деворни бор маҳобатини ўз кўзларим билан ҳам кўрмоқчи бўлибман. Қарасам, девор йўқ! Олдинда эса сувлари қуёш нуридан ойнадек ярақлаётган денгиз ва ястанган-чиройли соҳил...
Ичимга дарров яна ғашлик тарқади. Нега тушимда анави одамнинг кимлигини билолмай қолдим. Нега у ғойиб бўлиб қолди. Ёки ён атрофда эдими?
Соат ўн иккиларга бориб Ибратхон ака келдилар. Қўлларида бир талай озиқ овқатга ярагулик нарса! Яна қочиб кетмаганимни кўриб, гўёки севиниб кетгандек ҳалталар юзасидан бир китобни олиб сўри четига қўйдилар:
-Истихора дуоси уч юз ўнинчи саҳифада...
Кечаги гапларимга бугун ўзим ҳижолат тортаётгандим, нимадир дегим келди:
-Биласизми, кеча ўзим билганимча истихора намозини ўқидим ва ухлаб, туш ҳам кўрибман!
Улар "хайрли бўлсин!" деб қўйдилар. Узоқ ўтиришни ўзларига эп кўрмай, яна кетишга тараддудланаркан, Ибратхон ака бир оғизгина гап айтди:
-Бу ерда ёлғиз яшашга қўрқмаяпсизми, ишқилиб?
"Йўқ!" дедим, лекин тан олишим керак-ки, ҳар кеча ичимга ваҳима тўлгандан-тўлиб, тошади!
Ибратхон ака шу тахлит ҳар икки-уч кунда у ёқ бу ёққа ўтганларида кириб, хабар олиб турдилар. Ўзим ҳам уларни кутадиган, баъзан бу беш дақиқага ҳам бормайдиган ташрифлар узоқиб кетса-ҳавотир оладиган бўлиб қолдим.
Пишиқчилик фасли ёз бошланди. Соғлиғимни анча тиклаб олганлигим туфайли, ўзимга иш қидира бошладим. Шундай кунларнинг бирида улар келсалар: дарвоза қулф бўлган.
Шу куни кўчадан кириб келишим билан кўча эшик томонга уларнинг машиналари келиб тўхтади. Мен сал олдин ҳам келиб-кетганликларини билмагандим. Ибратхон акани шу куни сал ҳавотирли қиёфада кўрдим.
-Бир жойга чиққанмидингиз?
Иш қидираётганимни, ҳозирча омадим келмаётганини айтдим. Ибратхон ака жим бўлиб қолдилар, кайфиятлари ўта тушкун эди.
-Кеча аёлимнинг жавобини бердим. Иккинчи мутаҳассисликка ҳужжат топширадилар экан, шу сабабли ўзлари тил келиб... Ҳа майли, энди!
Ибратхон ака сўри устунига тирсак тираганча жим бўлиб қолдилар.
-Маҳбуба, мен сизга ўзим билганимдан кўра яқинроқ эканман. Ишга кириб ишлашингизни тўғриси негадир ҳазм қилолмаяпман...
Нима уларни ҳавотирга солганлигини ана энди тушундим. Хаёлим икки ой олдин уларга ўзим тўғримда гумонга сабаб бўладиган ғалати гапларни гапирганимга кетди:
-Ишламасам бўлмайди, ўзимга тўғри бўлсам бўл...
Ибратхон ака шахт билан сўзимни бўлдилар:
-Ҳар хил одамнинг кўзи тушади, Маҳбуба!
Кейин айб иш қилган боладек қизариб кетдилар. Сабабларимни тушунтиргим келди:
-Мен нима қилай унда? Қачонгача сизга оғиримни тушириб яшайман? Қўни қўшниларку тушунар, онамнинг маъракаларида шу ерда бўлгансиз, сизни ҳамма менинг қариндошим деб билади. Лекин аслида...
Гапимни давом эттиролмадим, Ибратхон ака юзимга тикилиб қолдилар:
-Аслида бегонамиз демоқчимисиз?!
Гапирмай жим туравердим.
-Биз бегона эмасмиз, бўлмаймиз ҳам... Қанчалик бир биримиздан узоқлашсак-да Қадар ўз ёзуғини битиб бўлган, тақдирдаги бўлади!
Шу куни Ибратхон ака менга биринчи марта-очиқ ошкора ўзлари учун оғиз солдилар.
Титраб-қақшаб турган пайтимда айтилган бу таклифдан ўзимни батамом йўқотиб қўйдим. Мен энди минглаб саволлар қаршисида ростмона ожиз қолгандим:
"Раъно опага нима дейман?", "Пошша хола ўғли билан муносабатларимизга йўл қўядиларми?', "Улар мени ўз оилаларига қабул қилишармикан?", "Ибратхон ака билан бахтли бўлишимга ўзим ишонаманми, улар билан ҳамма гап-сўзларга чидаган ҳолда яшаб кетишга сабрим етармикан?"
Ҳуллас, бу саволлар жуда кўп эди.
Зарифа опа эсингиздами?
Сизга биринчи мактубимни бошлаётиб шундай сўзларни ёзгандим:
"Мен кўп одамларнинг айнан тақдир борасида адашганликларини кераксиз фикрлар билан амалга оширган ишларидан деб биламан, Тақдир шундайки, биз У ўз ишини қилаётган пайтида жуда аҳмоқона қарорлар билан чалкашиб юрган бўламиз"
Мен ҳам ҳаётимдаги энг нотўғри қарорни-умуман ўйлаш керак бўлмаган нарсаларни деб ўзим-ўзимга чиқариб қўйдим.
Ибратхон акага кўнглим борлигини билардим, бу кўпроқ муҳаббат, ҳурмат ва ҳавасдан-да юқори бўлган қандайдир бир туйғу эди.
Фақат ўша ўзимга қўяётган минглаб таъқиқлардан қандай қутилишни билмасдим. Ибратхон ака никоҳ таклифини берганларидан кейин мен албатта бундан севиниб, гўё еттинчи осмонда учаётгандек эдим, лекин ўша осмонлар бағрида туриб, қулашим мумкин бўлган жарликлар ваҳимасидан ҳайиққанлигим ҳам рост...
Ибратхон ака шу куни бизникида бироз кўпроқ ўтириб қолдилар, бундан ўзлари ҳам нотинчланиб жуда безовтадек эдилар.
-Маҳбуба, анчадан бери ёнингизда узоқ ўтириб қолмасликка ҳаракат қилишимни биласиз. Икки номаҳрамнинг ёнидаги учинчи ҳамроҳ-албатта Шайтон бўлади, деб айтилган. Аввалроқ никоҳ ўқитиб қўйишимизга сиз нима дейсиз?
Ҳа, ростдан ҳам Ибратхон ака ўзларини имкон қадар чегаралаб туришларини жуда кўп жойда сезганман.
Бирон-бир нарсани қўлимга бермоқчи бўлсалар ҳам ниманидир устига қўйиб ёки биров орқали етказишга харакат қилардилар. Фақатгина бир-икки хушимдан кетган чоғимда суяш учунгина менга яқин келган бўлишлари мумкин холос!
Ҳар ёдимга тушганда ичимни-ўзгача ҳиссиётларга тўлдирадиган ўша Дамас ва сочилган олмалар воқеасида ҳам бармоқлари бироз кафтимга тегиб ўтганини эслайман.
Аммо ҳозирги никоҳ ҳақидаги таклифни эшитиб, омилигимга бордим. Мени ташвишга солаётган тамомила бошқа нарсалар эди. Уларга пошшо опа билан бўлган суҳбатимизни айтиб бердим.
-Мен Раъно опага онам руҳий касал бўлганликларини айтиб қўйганман, насл-насабини тоза сақлаш мақсадида фақат ўзлари билан ўзлари қудалашиб юрадиган сизникилар - мени қабул қилишмайди барибир. Пошшо хола-турмуш қуришимизни эшитгудек бўлсалар, уларга: сиз билан олдиндан таниш бўлсам-да, буни ҳеч кимга сездирмай, оилангизга айғоқчидек кириб олган қиздек бўлиб туюлмайманми? Раъно опа менга шунча пайт саҳоват ва раҳм шафқат юзасидан қараб келдилар, энди-чи? Улар учун энди ким деган одам бўламан?
"Укамнинг ҳам раҳмини келтириб, унга тегиб олган бир устакор!" деб ўйламайдиларми? Қолганларчи, улар бизни нима деб ўйлашади?!
Гапларимни охиригача эшитаркан, Ибратхон ака:
"одамлар нима деб ўйлайди?! деб яшаш-мутлоқ хато иш!"- деб бот-бот такрорлаб қўярдилар.Сўнг ўйланиб- ўтириб қолдилар, мендан кўра янаям ўзиникиларни улар яхшироқ билишади!
Ваниҳоят бу оғир сукунатни уларнинг сокин овози бузди:
-Нима қилишимизни истайсиз? Таваккал қилганимиз яхшироқ эмасми? Оямга бориб, сайидлардан бўлмаган қизга уйланаётганимни айтаман, у ёғига албатта Аллоҳнинг ўзи қодир! Мен бунақа табақаланишга азалдан қарши бўлиб келганимни ҳаммалари билишади! - дедилар.
Мен эса шуни эшитибоқ ваҳимага тушиб қолдим:
-Сиз "сайидлардан бўлмаган қиз" дейишингиз билан Раъно опа албатта бу мен эканлигимни тушуниб етадилар...
Ибрат акага Раъно опа закот пулини берганда қолдирган хат мазмунини ҳам айтдим.
-Офтоб, билишимча бу ишга қаршилик қилмаса керак , агар шундай ёзган бўлса, бориб бир гаплашишим керак экан-да!
Бу гапдан юрагим ёрилгудек бўлди:
-Илтимос, борманг, гаплашманг! Мен бу синовга ҳозир тайёр эмасман...
Шу куни улар билан бу мавзуда анча гаплашдик. Минг мулоҳаза қилганимиз билан- ҳеч нарса олдинга силжимаётгандек эди. Ваниҳоят, Ибратхон ака кетиш учун юзларига фотиҳа тортиб қўзғолдилар. Шахтларидан ниманидир қилмоқчига ўхшатиб, дарвоза олдигача яна ялиниб бордим.
-Илтимос, менга уйланишингизни уларга айтманг... Билишмасин!
Улар эса салгина тўхтаб, менга ўгирилдилар:
-Қанақасига ўғринча турмуш қуриш мумкин? Қизиқмисиз?!
Бу сафар кўча қоронғу бўлганига ташқаригача чиқдим:
-Мен шарманда бўламан, илтимос ҳеч кимга айтманг!
Машинасига ўтириб ҳам Ибрат ака ўй сурардилар. Эртаси куни улар жуда вақтли келдилар, менга "тезда кийиниб чиқишим кераклигини" айтганларида аввалига тушунмадим. Кийиниб чиққанимдан сўнг эса, ўзимга яқин қариндошлардан ким бор-йўқлигини сўрадилар.
-Нусрат опоқимдан бошқа яқинларимиз деярли йўқ, Ойша холам ҳозир оғир ётибдилар, уларнинг келинлари билан ҳам унчалик яқин бўлмаганмиз...
Ўзи бу нима учун керак?-дедим.
Ибратхон ака индамай машинани юргазиб кетдилар. Йўлимиз чўзилиб борарди. Ваниҳоят таниш йўлларни кўриб туриб, қўрқиб кетдим: биз Раъно опаникига кетаётгандик.
-Нима учун бу ерга олиб келяпсиз? Уларга энди нима дейман?
Машина ўша чиройли таниш дарвоза олдида тўхтади. Ўзлари аввалроқ тушиб, эшик қўнғироғини босдилар, мен бамисоли "айб иш қилиб қўйган" дек ўриндиқлар аро чўкиб бораётгандек эдим. Эшик очилиб, Ибратхон ака ўзлари ичкарига кириб кетдилар."Энди нима бўлади?"-шу савол ичимни кемириб, бу ерга келганимга энди ўзимни койий бошладим.
Деярли беш дақиқа ўтиб-ўтмай, ичкаридан Раъно опанинг ўзлари чиқиб қарадилар, уялиб машинадан тушишга мажбур бўлдим. Уларнинг чеҳрасида мен тасаввур қилган ёмон аломатнинг изи ҳам кўринмасди, жуда қуюқ саломлашдилар. Ичкарида дарвозага яқин бўлган гуллар ўстириладиган хонада-Ибратхон ака ўтирган эканлар.
-Юрсинлар, тепага чиқайлик, Ибратхон!
Ибратхон ака ўрниларидан тургач, зинадан кўтарилиб меҳмонхонага чиқдик. Пошшо опанинг олдида укаларининг машинасида биргалашиб келганимдан роса хижолат тортаётгандим. Мен киргунимча Ибратхон ака нима деганларини билмайман, опалари менга жуда чиройли муомала қилдилар.
-Офтоб, бу сизга янгилик эмаслигини биламан. Шу инсонни ўзимга ҳалолламоқчиман!-дедилар ниҳоят анча гапдан сўнг Ибратхон ака.
Юрагим қинидан чиққудек ура бошлади, уятдан нақ ерга кириб кетгудек холатга тушдим. Пошшо опа аввалига ҳангу-манг бўлиб менга қараб қолдилар, сўнг ўртага ғалати жимлик чўкди.
Раъно опанинг хаёлчан дастурхон четини қаламча қилиб ўйнаб ўтирганларини кўриб, баттар ичим зил кетди: "Қаттиқ гапиргилари келмаяпти шекилли!"
"Ҳм" дедилар салдан кейин, мен эса бу ерга келганимдан минг пушаймон бўлишда давом этаётгандим.
-Оямлар нима дедилар?- ваниҳоят пошшо опанинг оғзидан шу гап чиқди.
-Оямларга келин кераклигини биламан, иншааллоҳ бўлади ҳам.
Раъно опа ҳозир айтадиган гаплари менга қаттиқ тегишини билиб бироз менга тикилиб қолдилар, сўнг Ибратхон акага кўз ташладилар:
-Ибратхон ўзлари биладилар бизларда насл... Тўғри, ҳаммамиз Одам атонинг авлодларимиз, лекин...
Оямларнинг бошқа режалари...
Кеча мен айтган таҳминлар-мана ўз исботини топиб бораётганди. Демак, бу ерга мени олиб келинишимни Раъно опа "ҳизматчининг қайтиши!" сифатида қабул қилганлар. Ибратхон ака юзларини четга ўгирдилар:
-Насл қачон тоза туради биладиларми? Ҳаром алоқалардан сақланилса! Никоҳнинг ўзи-насл тозалиги...
Раъно опа каловланиб қолдилар:
-Ибратхон, қарорларини ҳурмат қиламан! Кўнгил ўртада турганини ҳам биламан. Майли никоҳлансинлар, лекин илтимос, буни мен билганим кифоя қилсин, оямларга айтмасинлар, уларни ўйласинлар озгина!
Ибратхон ака изтироб билан менга қарадилар: кечаги гапларни бежиз айтмаганимни мана энди ўзлари ҳам тушуниб турардилар.
-Офтоб, борсинлар унда, кийиниб чиқсинлар...
Раъно опа ажабланиб ўрниларидан турдилару секин ичкарига кириб кетдилар. Мен юзимни беркитганча ўтирардим. Ибратхон ака то опалари ичкарига кириб кетганидан бери у ёқдан бу ёққа юрар, ҳозирги гаплардан қаттиқ изтиробга тушганликларини ҳаракатларидан ҳам сезса бўларди. Пошшо опа кийиниб чиқдилар, уларнинг ҳам қиёфаларидан маълумки: бояги гапнинг таъсири ҳали кетмаган.
Машинага тушдик, дарвоза қулфлаётиб, пошшо опа ёнидаги укасига нимадир дегандек бўлдилар. Ибратхон ака парво қилмай, келиб машинасига ўтирди. Орқа ўриндиққа пошшо опа ўтиргач, секингина жойлашдим. "Ичларида мени роса ёмон кўряптилар, укасини йўлдан ургандек туюляпман!"
Шу фикр миямда чарҳ ураверди, ҳеч ким- ҳеч ким билан гаплашмай, биз номаълум томонга кетавердик. "Укамнинг машинасида юришингни қара-юзсиз!" Ичларида шундай ўйлаётган бўлсалар-да, пошшо опа ҳақ! Ич этимни еб, бармоғимни тишлагудек- ҳаммасига пушаймон чекардим:
“Тинчгина улар топган куёвга тегиб кетаверсам бўлмасмиди?!”
“Кўнглингга қарасанг-кўнглинг синади!" деганлари рост экан. Ўз ичимни еб битираётганимни энди фойдаси борми?!"
-Маҳбуба, Ойша холангизнинг уйлари қайси тарафда?
Ибратхон аканинг овозидан тирилган-ўликдек бўлдим. Ҳали ўзимни қўлга олмасимдан, вазиятни юмшатгиси келдими, Раъно опа ўрнимга жавоб қилдилар:
-Юраверсинлар, ўзим тушунтириб кетаман!
Ойша холамникига нима учун боришимиз кераклигини эса англолмадим.
"Мана Нусрат опоқимнинг уйлари, бироздан сўнг бу ерда нима гаплар бўлар экану, нимадан ерга киргудек аҳволга тушарканман?"
Олдинга ўтиб йўл бошлашни ҳам билмасдим, онгимни “насл” ҳақидаги гаплар эгаллаб олган, хатто улардан бир қадам олдин юришга ҳам журъатим йўқдек эди.
Олдинма кетин, Ибратхон аканинг кетидан ичкарига кириб бордик. Ўтган икки ой- Ойша холага "бир гап бўлса-шошиб қолмайлик!" дейилганми, Ҳамдам ака ҳовлини бироз оҳорли қилиб, оҳаклатиб қўйибдилар. Барно келинойи пойгакдаги Қосим ака уйланган уйнинг пойдеворини қизил кесакда бўяб ўтирган эканлар, бизни кўриб уст бошини тартиблашга тушди.
-Нусрат опоқи!- сал овозимни чиқариб, чақирай десам, товушим ҳирқираброқ чиқди.
Нусрат опоқим эшитмадилар ҳам. Барно опа билан саломлашдим, ранглари оқариб, менга "тинчликми?" деб бош оёқ қарадилар. "Тинчлик!" дедим зўрға, уларга эргашиб, ичкарига пошшо опадан сўнг қадам қўйдим.
Нусрат опоқим кампирининг олдида пинакка кетган эканлар, уйғонибоқ, қўлларига-ерга тушиб кетган елпуғични олиб, шошиб қолдилар.
-Дада, меҳмонлар!- Барно опа кўрпача олишга ўтиб кетдилар. Улар олиб чиққан кўрпачани солишга қаралашдим. Юзларини чилопчинда сал ювиб, ўзига келган Нусрат опоқи узр сўраб, фотиҳага қўл очдилар. Ойша холамнинг тепасидаман, янаям кичрайиб, оғзиларини сал очганча- бир ҳолатда ухлаяптилар- уй иссиқ! Барно опа олиб кирган нарсаларни дастурхонга қўяману, яна бувимни келиб елпийман.
-Энди олдинда- тош қизиғи! Ўтган йили, шу вақтда забардастдек ўғлим кетганди! Юрагим така пука, аялимдан кейин яшайманми ё йўқ, буниям билмайман. Жуда мўмин хотин бўлди менга-бу кампир! Бир уйдан аразлаб чиқиш тугул, у ёнбошига мендан аразлаб, қараб ётган хотин эмасди...
Нусрат опоқининг гапларига йиғлаб юбордим. Опоқим зийрак эди, мен томонга қараб, гапни менга бурдилар.
-Йиғла, Маҳбуба! Санам болаларимиздан кам эмассан, меҳринг улардан ҳам зиёда! Энди узр, қизим гап билан бўлиб сизга раҳмат ҳам айтмабман!
Нусрат опоқи Пошшо опага юзланишдан олдин яна дераза томонга алангладилар:
-Берган пулларингизни ҳам шу бизга ташлаб кетди-да, "опоқи энамга яхши қарасанглар бўлди" деб, адашмадим- а, сиз ўша қизимсиз, тўғрими?
Рўмолларини тишлаб, ёнбош ўтирган Раъно опа саволга жавобан бош ирғаб қўйдилар. Нусрат опоқи яна бироз гапирдилар, кейин бундан ўзлари ҳижолат тортди шекилли узр сўрашни бошладилар:
-Қаричилик, эркак киши ҳам майда гап бўлиб қоларкан, айбга буюрмайсизлар энди, сизлардан сўрамабман ҳам, Маҳбуба қизим чиқиб хабар ол, жиз-бизга уннаяптимикан келинойинг?
Ўзим ҳам ўтиришимдан ҳижолат тортиб, хонадан чиқмоқчи эдим, Ибратхон ака тўхтатдилар:
-Биз кўпга келмаганмиз, амаки! Сизда озгина зарур маслаҳатимиз бор эди!
Нусрат опоқим олдинга яхшироқ эшитиш учун сурилиб ўтирдилар.
-Шу набирангиз Маҳбубахонни раҳматли оталари ва оналари ўрнига сизни вакил санаб ёнингизга келдик. Қиз болани бу тарзда боши очиқ туриши-фитнадан холи эмас, бу қизни-ҳақлаб, никоҳлаб ўзимга олмоқчиман! Тўғри ёш эмасмиз. Лекин, иншааллоҳ умидимиз аввало Аллоҳ таолонинг ўзидан!
Секин туриб чиқиб кетдим.Чиқсам, Барно опа кийимларини алмаштириб ичкаридан чиқаётган эканлар, дарров мени четга тортди:
-Тинчлик билан келдингми ўзи Маҳбуба?
"Ҳа, тинчлик!" дедим, бу ташрифимизнинг тагига етолмай турган келинойимдан кўзимни олиб қочарканман. Ичкарига кирмоқчидек ҳатлаган эдилар, тўхтатиб қолдим.
-Келинойи, ҳолам қимирлаб ҳам турадиларми, уйғонадиларми ҳеч?
Барно келинойим шу билан гапга тушиб кетдилар. То ичкаридан "Маҳбубахон!" деган пошшо опанинг товуши келмагунча-уларни тинглаб турдим. Олдинма кетин Барно келинойи изимдан қолмай, ичкарига кирсам, маслаҳат оши аллақачон пишиб, Нусрат опоқим фотиҳага қўл очиб турган эканлар.
-Илоҳо омин, ҳар ким қўшгани билан қўша қарисин, биз ҳам кампирим билан ёмон яшамадик, сизлар биздан ҳам яхши яшанглар. Этак-этак фарзанд берсин, аҳли-солиҳ бўлсин, Худойим бераридан қисмасин!
Келинойи омин қиларкан, тирсаклари билан мени туртиб қўйдилар.
-Барнохон қизим, сиз кириб кийиниб чиқинг, буларга эш бўлиб гувоҳликка борасиз. Маҳбубахонни эгасига топширяпмиз экан!
Опоқим кейин Ибратхон акага қарадилар:
-Кампирим бунақа ётмаганида ўзим вакили бўлиб бирга борардим. Энди узримни тўғри тушунинг ўғлим! Лекин бир гап, ҳазина қизни сизга топширяпман! Никоҳда вакил-ҳов ўтиб кетган замонда гапириши керак дейишади. Ман сизга бу қизни вакили сифатида-бердим! Қийналиб кетди, қиз бола боши билан, энди бу ишда тўсиқ қўйишнинг ўзи-Худога хуш келмайди! Набирамнинг сизларга қўшилишиб қадам босиб келгани-сукутидан ҳам аъло розичилиги!
Пошша опага ҳавотирли қарадим, олдингидан анча туришлари ройишроқдек туюлди. Келинойи ҳам жуда тез тайёр бўлиб кийиниб чиқдилар. Ибратхон ака унгача Нусрат опоқим бошчилигида ўтказиладиган маросимнинг бироз маслаҳатини пишитдилар. Улар ўзи томонидан бериладиган нарсаларни бир қатор санаганларида, опоқим бироз куёвга енгиллик умидида, ун-гурунч ва қўчқор каби нарсаларнинг берилишига қаршилик қилмоқчи бўлдилар:
-Шартмас ўғлим, шу қиз тиниб-тинчиб кетса, ана ўшанга-биз ҳурсандмиз! Мақсадимиз яхши бир инсонга уни топшириш эди! Чунки кетадиган вақтимиз ҳам яқинлашиб қолди. Мен-марҳума бўлиб кетган синглим ва жияним Икроманинг ёнига борганимда “омонатларингни-эгасига топшириб келдим” дея, ёруғ юз билан уларга рўпара бўлишни истайман!
-Ҳижолат тортманг, озгина элга маълум қилиб, ош бериб қўйиш истагимиз бор ҳолос! Имкон қадар сизларни уринтириб қўймасликка харакат қиламиз, ҳозир нимадан илҳақ турганларингизни яхши тушуниб турибман! Аввало тинчлик-ҳотиржамлигини берсин...
Нусрат опоқим Ибратхон аканинг бу гапларидан сўнг ҳавотир билан Ойша холам томонга қараб қўйдилар. Менинг тинимсиз дуойи-жонимни қилган Ойша холамнинг айни дамда шундай аҳволда ётганлари-яна ичимни эзди. Маросим-пайшанба кунига белгилангач, сафимизга Барно келинойим ҳам қўшилиб, ўрнимиздан қўзғолдик.
Энди қаёққа боришимизни билмасдим. "Бугун ўзи қанақа кун бўлди-я?" Ибратхон аканинг машиналари-ўша ўзим остонасидан сал берида тиланчилик қилган катта масжид олдида тўхтади. Шу ўринда Барно келинойига қойил қолдим. Қўйниғида боядан бери шитирлаб келган пакетни очиб, ичидан менга узун оқ-мовий шарф-рўмолни чиқариб, бошимга солдилар. Бу қандай хаёлига келиб қолганига ажабланиб, секингина "раҳмат" деб қўйдим. Юзимга қараб-шу тобда жилмайиб турган бу аёл- сираям эски заҳарханда келинойига ўхшамасди. Ибратхон ака ичкаридан қайтиб чиққунча биз келинойи билан аллақачон «келин ва унинг янгаси”га айланиб бўлгандик. Нарироқда Пошшо опа биз томонга тез-тез қараб қўяр, лекин ҳеч аралашгиси келмаётгандек, ўзини сал четга тортиб турарди. Тушуниб турибман- укаларига қарши боролмаяптилар, лекин айни чоғда улар ҳам бежиз бундай қилмаётганликларини тўғри тушунаман. Йиллаб, аср-асрлаб уларда-таомил ўзгармаган, бу уларга ёқмаслиги аниқ эди!
-Кетдик, юрсинлар!

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish