БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СОҒЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
БОБОШЕВ З.Н., ТАЙЛҚЭИ
Жисмоний тарбия соғлиқни мустаҳкамлаш, юқори иш қобилиятига эришишга, ҳаѐтий муҳим ҳаракат
ўқув ва малакаларини эгаллашга йўлланган. У одамни унумли меҳнат қилишга тайѐрлашда муҳим аҳамиятга
эга. Жисмоний хусусиятлардан ташқари, бу вақтда руҳий хусусиятлар ҳам ривожланади. Турли хил жисмоний
машқлар, ҳаракатли ўйинлар, спорт жисмоний тарбиянинг воситалари ҳисобланади. Улар билан уй шароитида,
ѐш болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланадилар.
Турли гуруҳ мускуллар, бўғим ва боғламларни мунтазам равишда машқ қилдириш уларнинг
функцияси ва координациясини кучли ривожлантиради. Жисмоний юклама органлар ва организм системасини,
ҳаракат аппаратларининг нормал фаолиятини таъминлайди, моддалар алмашинуви жараѐнини машқ қилдиради.
Турли хил машқларни ҳар куни маълум миқдорда бажариш, ўзини ҳеч қандай бўшаштиришга йўл қўймай,
уларни тўғри ва олдиндан белгиланган ҳажмда бажаришга интилиш, одатни, кейин эса аҳлоқий қоидаларга
қатъий риоя қилиш эҳтиѐжини шакллантиради ҳамда иродаси мустаҳкамланади.
Ўсмир ѐшдаги болалар эгаллаган жисмоний ҳаракатларни мустаҳкамлаш билан бирга, шароитнинг
мураккаблиги ва спорт техникаси бўйича бажариладиган ҳаракатларнинг асосий турларини ҳам эгаллайдилар.
Бу ѐшда жисмоний машқлар билан тизимли равишда шуғулланишга одатланиш шаклланади ва
мустаҳкамланади. Умуман ўсмир ѐшидаги ўқувчиларга жисмоний юклама кичик ѐшдаги мактаб ўқувчиларига
нисбатан кўп бўлиши мумкин, аммо кучга оид машқлар чекланган бўлиши лозим, чунки бу ѐшда куч юкламаси
кўп бўлса, организмнинг нормал ўсишига халақит бериши мумкин. Масалан, бошланғич спорт тайѐргарлиги
гуруҳларида бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси, сузиш, фигурали учиш, теннис машғулотларига 4-6
ѐшдан, футбол, курашга 8-10 ѐшдан, боксга 10-12 ѐшдан қатнашишлари тавсия этилади. Ўсмир ѐшдаги мактаб
ўқувчилари кўпинча ўз жисмоний имкониятларини ортиқча баҳолашга мойил бўладилар. Натижада
муваффақиятсизлик, узилиш, жисмоний машқларнинг турли хилларидаги паст натижалар уларда ўзига бўлган
ишончнинг йўқолишига ва шу билан бирга жисмоний машғулотларга салбий муносабатда бўлишга олиб
келади.
Юқори синф ўқувчилари, илгари ўзлаштирилган ҳаракатлар асосий турларини такомиллаштирадилар,
чидамлиликнинг куч, статик ва тезлик турларини ривожлантирадилар, спорт машқларининг асослари,
жисмоний машқларнинг мустақил методикаси бўйича билимларни эгаллайдилар, жисмоний машқларни танлаш
ва бажариш малакасини шакллантирадилар, ҳаракатлар сифати, уларни анализ қилиш юзасидан ўз-ўзини
кузатиш қобилиятини ҳосил қиладилар. Бу ѐшда куч юкламаси оширилган бўлиши мумкин, аммо катта ѐшдаги
мактаб ўқувчилари организмининг муҳим хусусиятларини эсда тутиш зарур: уларнинг чидамлилиги кучидан
орқада қолади. Бундан ташқари, бу ѐшда таянч ҳаракатланиш системасининг имкониятлари юрак-томир
тизимининг имкониятларидан ортиб кетади. Шунинг учун жисмоний юклама юрак фаолиятини бирон-бир
издан чиқишга олиб келмаслиги керак.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашда жисмоний тарбия муҳим омил
ҳисобланади. Чунки марказий нерв тизимини тетиклаштиради, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва барча
ички органлар, биринчи навбатда юрак-томир тизимини фаоллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |