Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТЧИЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТЧИЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ 
КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ 


299 
 
БОҚИЕВА Г.Ҳ., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 
 
Жисоний тарбия ва спорт соғлом турмуш тарзини шакллантирувчи асосий омил ҳисобланади. У 
соғликни сақлайди, танани мустаҳкамлайди, инсонни баркамолликка юналтиради. Мамлакатимизда спортни 
ривожлантиришга катта эътибор берилаѐтган бир пайтда, ѐшларимиз орасида зарарли одатларга ўрганиб 
қолганлар ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз ѐшларини огоҳлантириш, зарарли одатларнинг салбий 
таъсини тушунтириш лозим. 
Ёшлар орасида тарқалган зарарли одатларга спиртли ичимликлар ичиш, гиѐҳвандлик, тамаки 
маҳсулотларини чекиш вабошқалар киради. 
Алкоголизм, тиббиѐт нуқтаи назаридан спиртли ичимликларга бўлган мойиллик ѐки касаллик бўлиб, 
охир оқибатда шахс инсоний хусусиятларини издан чиқишига олиб келади. У организмга тушгач, тормозланиш 
ва қўзғалиш жараѐнларини издан чиқаради, киши ўйламаган хатоларга йўл қўяди. Сурункали 
ичкиликбозликнинг биринчи кўринишларида хотира заифлашади, бу бош мияда жиддий ўзгаришлар 
кетаѐтганидан дарак беради.
Алкоголизмнинг биринчи симптомларидан - ичкиликдан карахт бўлиб бошнинг оғриши, ўзини ѐмон 
ҳис этиш, кўнгил озиш қусиш организмнинг қалтираши ва доим ичкилик ичишга интилишдир. 
Ичкиликбозлик оқибатида турли хил психозлар келиб чиқади, одатда кўп кунлик ичкиликбозликни 
бирданига тўтатишдан сўнг биринчи, учинчи кунлари ривожланиб кетади. Унда қуйидаги ўзгаришлар рўй 
беради:қувватсизликнинг зўрайиши, қон босимининг ошиши, бош оғриғининг кучайиши, юракда, ошқозонда ва 
жигар соҳаларида оғриқлар пайдо бўлиши, қусиш ва кўнгил айниши, иситма, совқотиш, терлаш, уйқусизлик, 
бесаранжомлик, ҳаракатларда ўзгариш, сезгирликнинг пасайиши ва бошқалар кузатилади. Бу ўзгаришлар 
оқибатида эса бошқа руҳий ҳолатлар вужудга келади. Безовталик, сезгирли, эҳтиѐткорлик, ҳадиксираш, 
кўзларига йўқ нарсаларни ваҳимали кўриниши, гоҳо эшитиш каби галлютинациялар кузатилади.[1] 
Спиртли ичимликлар жигар тўқима ва ҳужайраларига зарарли моддалар сифатида таъсир кўрсатади. У 
инсон организмидаги энг катта кимѐвий лаборатория вазифасини ўтаб, бир суткада ўзидан 720 литрга яқин 
қонни ўтказиши аниқланган. Жигар ҳужайраларида организмда пайдо бўладиган жуда кўп заҳарли моддалар ва 
ташқи томондан кирган зарарли омиллар зарарсизлантирилади. Шулар қаторида спиртли ичимликлар ҳам 
парчаланиб зарарсизлантирилади. Аммо жигарнинг ўзи, унинг функциясига алкагол тасир этибуни 
заҳарлайди,токсик гепатит касаллигини чақири мумкин. Кишилар томонидан спиртли ичимликларни сурункали 
ичиш жигар ҳужайраларининг ѐғланишига олиб келади. Ёғли дистрофия касаллиги пайдо бўла бошлайди. 
Оқибатда жигар ҳужайрараларининг шакди ўзгаради, алкоголни парчаловчи фермент ишлаб чиқариш жараѐни 
бузилади. Натижада алкогол жигарда заҳар сифатида таъсир кўрсатади.[1] 
Алкогол таъсирида ривожланган гипатит кейинчалик циррозга айланиб, ўлимга сабаб бўлади. Чунки 
организмдаги барча моддар алмашинуви жараѐнлари бузилади.
Статистик маълумотларга кўра 40 фииз ичадиганларда – қон босими ошиши касаллиги, шулардан 75 
фоизи хавфли даражадаги гепертония бўлар экан. 100 грамм ароқ бош миядаги актив ишлаѐтган нерв 
ҳужайраларининг 7,5 мингини ўлдирар экан. Алкоголни ичгандан кейин асорати, жумладан 75 грамм ароқ 30 
минутдан сўнг мускул кучларин 40 фоизга камайтирар экан, Юрак қон-томир касалликларининг 25 фоизи 
спиртли ичимликлар билан боғлиқ. Жуда кўпчилик эркаклар 35- 40 ѐшларида инфаркдан ва инсултдан кўз 
юмадилар, 25 фоизи тўсатдан ўлиб қолиши алкогол билан боғлиқ. Алкогол истемол қилиш оқибатида 30 
фиизгача бош мия жароҳатлари учрайди. 
Оилалар ажралишининг 50 фоизи ичкилик оқибатида бўлиб, ичадиган аѐлларнинг 25 фиозида ўлик 
бола туғилади. [2] 
Гиѐҳвандлик энг хавфлизарарли одат бўлиб, инсон организмининг наркотик моддаларга нисбатан 
мойил бўлиб қолиши бу организмда кечадиган турли биохимик жараѐнлар натижасида вужудга келади. Одатда 
наркотик моддалар организмга юборилганда гормонлар, ферментларнинг функциялари ўзгаради, ҳатто ДНК да 
ҳам ўзгариш содир бўлади. Ҳужайра деворларидан кальций ва бошқа моддалар ионларининг кириб-чиқиш 
жараѐнлари ҳам ўзгаради. Наркотик моддалар организмдан буйрак, ичак ва ўпка орқали ферментлар таъсирида 
парчаланиб чиқиб кетади. Аммо организмда камайган наркотик моддалар ўрнини тўлатиш учун организм бу 
моддаларни талаб қила бошлайди. Инсон организмининг наркотик моддаларга талаби ошганда организм 
қондирилмаса одам ўзини жуда ѐмон ҳис эта бошлайди, тиришиш ва ўта кучли оғриқлар пайдо бўлади. 
Организмда титроқ бошланади. Бў ҳолатга бардош бериш жуда қийиндир.7-10 кунлаб уйқусизликни бошдан 
кечирган бемор оғир аҳволга тушиб қолади.[1] 
Зарарли одатлардан яна бири тамаки махсулотларини чекиш, унга ўрганиш натижасида саломатликни 
йўқотишдир.Тамакининг кимѐвий таркиби жуда мураккаб бўлиб, олимларнинг таъкидлашича, чекувчи одам 
тутунни ичига тортаѐтган пайтда сигарет ичидаги ҳарорат 600 даражага етади. Тамаки тутуни таркибида 
никотин, ис гази, карбонат ангидрид, радиактив полоний, қўрғошин, амиак, эфир ѐғлари, чумоли кислотаси 
каби кўплаб зарарли моддалар мавжуд. Бу моддалар оғиз бўшлиғи ва бронх шиллиқ қаватига яхши сўрилиб, 
қонга ўтади. Натижада организмда бош айланиши, кўнгил айниши, сўлак оқиши, бош оғриши, безовталаниш, 
бўшашиш, юракнинг тез-тез уриши, рангнинг оқариши, қусиш, ич кетиши, совуқ тер босиши каби белгилар 
кузатилади. Бу никотин билан заҳарланишнинг илк белгиларидир. Текширишларга қараганда, чекувчиларда 
фарингит, трахеит, бронхиал астма, сурункали ўпка шамоллаши касалликларини ривожланишига олиб келади. 


300 
Бундан ташқари тамаки чекиш оқибатида ўпка саратонини кўп учраши жуда ачинарли ҳолдир. Инсон сигарета 
чекканда никотин тутун орқали ўпкага, кейин эса қонга сўрилиб, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир 
этади. Қон томирлари торайтириб, қон босимини оширади. Юрак уриши тезлашади. Бу ҳолат юрак 
мускулларининг ишдан чиқишига олиб келади. У асосан асаб тизимини қўзғатувчи, ҳамда тармозловчи таьсир 
кўрсатади. Оқибатда мия ички аъзолардан келадиган сигналларни таҳлил қила олмайди, уларни нормал 
ишлашини таъминловчи шароит туғдира олмайди. Бу ҳолатнинг узоқ давом этиши эса аста-секинлик ички 
аъзолар ва тизимлар фаолиятини сусайтиради ва касалликлар келтириб чиқаради.[2] 
Чекувчиларда организмнинг жисмоний кучи пасая боради, оргнизм реакциясини сусайтиради, хотира 
ўзгара боради.
Шу тариқа инсоннизарарли одатлар инсонни шахс сифатида таназзулга, инқирозга олиб боради. У 
руҳий, маънавий маърифий ривожланишдан ортда қолади, унда фаоллик йўқолади, иродасиз, тартибсиз, 
тааъссуротларга тез берилувчан, ўз-ўзини бошқара олмайдиган бўлиб қалоди. 
Мустақил Ўзбекистон ѐшларини зарарли одатлардан асраш, уларни баркамол, соғлом ақл билан иш 
кўрадиган, иродали, маърифатли инсонлар қилиб етиштиришда оила, мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари 
жамжиҳат бўлишини тақозо этади. Шунда ватанимизда зарарли одатларга берилган ѐшлар камаяди. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish