Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МУСОБАҚАЛАРДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ СПОРТЧИЛАРДА РУХИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИНГ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

МУСОБАҚАЛАРДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ СПОРТЧИЛАРДА РУХИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИНГ 
МУСОБАҚАЛАРДАГИ ҒАЛАБАЛАРГА ТАЬСИРИ 
БАЙТУРАЕВ Т.Д., АЗИЗОВ И.Б., ТИМИ. 
 
Мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларда ҳаракатларни фаоллаштиришга қаратилган психологик 
йўналишни тарбиялаш зарур. Бу иш ҳужум қилиш учун қулай динамик вазиятни юзага келтириш ҳамда бу 
вазиятдан устунликка ва ғалабага эришиш учун фойдаланиш мақсадида амалга оширилади. Беллашув давомида 
юзага келадиган қулай динамик вазиятларни билиш ва рухий ҳаракатларни ҳамда ҳужумларни ўз вақтида 
бажаришга тайѐр туриш психологик йўналишнинг фақат бир томонини акс эттиради, холос. Юқори малакали 
замонавий курашчини тарбиялаш учун қулай динамик вазиятни тайѐрлашга ва ундан фойдаланишга 
психологик йўналтириш яхши жисмоний ҳамда рухий тайѐргарликка таяниш лозим, яъни курашчи бутун 
беллашув мобайнида тўхтовсиз фаол ҳаракатларга тайѐр туриши зарур. 
Мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларда олдинда турган беллашувни юқори даражада 
эмоционал кайфиятда, рақибининг кучли ва заиф томонларини ҳисобга олган ҳолда тўғри ҳамда ўз вақтида 
руҳлана олиш қобилияти ғалаба қозониш учун катта аҳамиятга эга. Катта кўтаринки руҳ ѐрдамидагина кучни 
максимал равишда ривожлантириш мумкин. 
Спорт мусобақаларидаги кучайиб бораѐтган рақобатлашиш спортчиларнинг нафақат жисмоний ва 
рухий тайѐргарлигига, балки масъулиятли мусобақалар шароитларида ўзларининг эмоционал ҳолатини 
бошқара олишига ҳам катта талаблар қўяди. 
Мусобақалардаги кескин вазият салбий ҳаяжонлар, мусобақа давомида вужудга келадиган кўпгина 
объектив ва субъектив тўсиқлар баъзи ѐш спортчилар учун рухий-тактик маҳоратни муҳим даражада 
пасайтирувчи кучли омилга айланиши мумкин. 
Махсус тадқиқотлар мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларда мусобақа арафасида ва кундаги 
эмоционал ҳаяжонланиш даражаси, мусобақалардаги эмоционал зўриқиши (қуръа ташлаш натижаси, рақиб 
билан бўладиган биринчи беллашувни кутиш ва бошқалар) спортчиларда рухий ўзгаришларни кузатиш 
имконини беришини такидлашимиз мумкин. 
Ҳаяжонланишнинг анча ошиб бориши мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларда қуръа ташлаш 
натижаларини кутиш пайтида, унинг анча пасайиши-натижалар эълон қилингандан сўнг кузатилади.
Бу, айниқса, мусобақаларнинг биринчи даврасида кучсизроқ рақиб билан беллашишга тўғри келган
мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларда яққол кўзга ташланди. 
Биринчи даврада асосий рақиблар билан учрашиш лозим бўлган спортчиларда ҳам ҳаяжонланиш ошиб 
борган. Ҳаяжонланиш даражаси психолог-мутахассислар томонидан қон томирларининг уришини ўлчаш 
(пульсометрия) ҳамда ҳаракатланаѐтган объектга реакция (ҲОР) кўрсаткичлари услубларидан фойдаланган 
ҳолда назорат қилинди.(2 ) 


295 
Мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларда мусобақаларда қатнашиш пайтида ўз эмоционал 
ҳолатини бошқара олиши салбий ҳаяжонларнинг жанговар руҳга кўрсатадиган таъсирини камайтиради ва 
юқори спорт натижаларига эришишга имкон яратади.
Бизнинг етакчи спортчиларимиз бир неча жуфтликнинг гиламга чиқишидан олдин ўзи ѐқтирган 
усулларни ишора орқали бажариши, ўз-ўзини ишонтириш ва ўз-ўзига буйруқ беришдан иборат бўлган қисқа 
вақтли бадан қиздириш машқларини ўтказади. Олдинда турган беллашувларга шу тариқа тайѐрланиб, улар 
ҳаяжонланиш ҳиссини оширадилар. Жадал, ҳаяжонли, рухий ҳаракатларни ишора орқали бажаришдан иборат 
бўлган бадан қиздириш машқлари курашчининг эмоционал ҳаяжонлари даражасини кўтаради.() 
Узоқ вақт давом этадиган, лекин кам шиддатли бўлган бадан қиздириш машқлари ўз-ўзини ишонтириш 
услубини қўллаш билан биргаликда спортчиларни тинчлантиради ва уларнинг асаб энергиясини сақлайди. Сўз
мусобақаларда иштирок этувчи спортчиларда асаб-психологик ҳолатини юқори даражада бошқариб турувчи 
ҳисобланади. Ҳар бир мураббий етарли даражада спортчи ҳолатини бошқариш қобилиятига эга бўлиши лозим: 
рақиб билан беллашишдан олдин спортчи ўта ҳаяжонланиб кетмаслик мақсадида вақтидан олдин ҳаяжонланиш 
юзага келганда уни тинчлантириши зарур. 
Сўз ѐрдамида таъсир кўрсатишнинг турли услублари - ишонтириш, тушунтириш, уқтиришни 
қўллаѐтиб, курашчининг олий асаб фаолияти йўлини ҳисобга олиш лозим. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish