287
заҳирасини бойитиш йўлларини чеклаб қўяди, болага сўзнинг морфологик элементларини ажратиш
имкониятини бермайди. Айниқса озиқ-овқат маҳсулотлари, материаллар, ўсимликлар ва ҳ.к. билан боғлиқ
маъноларга эга нисбий сифатларни ҳосил қилишда кўп хатолар учрайди.Шундай қилиб, нутқ
ривожланишининг учинчи даражасида турган болалар предметлар ва ҳодисаларнинг
номларини атабгина
қолмай, балки уларнинг хусусиятларини (шакли, ранги, катта-кичиклиги) ҳам аниқлайдилар. Бироқ хатти-
ҳаракатлар, белгилар, сифатлар ва ҳолатларни номлашда фақат ўз ҳаѐтий тажрибаларидан яхши таниш
бўлганларинигина аташда қийналмайдилар. Бу ўринда фазо, вақтни аниқлашда ҳам қийинчиликлар кузатилади.
Юқорида баѐн этилганлар асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин.
1. Сенсор ривожланиш деганда шакл, ранг, катта-кичиклик, фазо, вақт, гавда ҳаракатлари, предметлар
ва ҳодисаларнинг алоҳида хусусиятлари ва бир бутун предметларни идрок этишнинг шаклланиш жараѐни
тушунилади.
2. Нутқ патологиясига эга бўлмаган болаларнинг сенсор ривожланишида уч давр фарқланади: биринчи
– гўдаклик дари, иккинчи – илк болалик даври, учинчи – мактабгача ѐшдаги давр.
3. Гўдаклик ва илк болалик даврда предметларнинг ранги, шакли, катта-кичиклиги ҳақидаги
тасаввурлар шаклланади. Болаларда предметларни кўриш, сезиш ва ҳаракатлар ѐрдамида
текшириш, тадқиқ
этиш йўли билан уларнинг ранги, ўлчамлари, шаклини аниқлаш бўйича билиш кўникмалари ривожланади; бола
ранг, шакл ва ўлчамларни билдирувчи сўзлардан ўз нутқида фойдаланишга ўрганади.
4. Илк болалик даври ва ўрта мактабгача ѐшда болаларда сенсор қолиплар (эталонлар) шакллана
бошлайди. Улар ранглар, геометрик шакллар, бир-нечта предметларнинг катта-кичиклиги бўйича нисбатлари
ҳақидаги барқарор, болалар нутқида мустаҳкамланган тасаввурлардан иборат бўлади.
Болалар предметларни
ўрганиш, тадқиқ этиш усулларини ўзлаштирадилар (уларни ранги, шакли бўйича намуна-қолиплар атрофида
гуруҳлаштирадилар, янада мураккаброқ хатти-ҳаракатларни бажарадилар). Болаларда аналитик идрок (ранглар
бирикувини англаш, предметлар шаклини қисмларга бўлиш, айрим катталикларни ажрата олиш малакалари)
ривожланади.
Катта мактабгача ѐшда болаларда фонематик эшитиш, яъни нутқ товушларини ажратиш, шунингдек
ҳарфларни фарқлаш идроки ривожланади.
6. Нутқ ривожланишининг биринчи даражасида турган болалар вақт ва фазода мўлжал (ориентир)
ололмайдилар,
рангларни айта олмайдилар, катталиклар ва шаклларни қўл ҳаракатлари билан аниқлай
олмайдилар. Нутқ ривожланишининг иккинчи даражасидаги болалар бевосита идрок этаѐтган предметлар ва
ҳодисаларни санаб ўтиш билан чекланиб, уларнинг хусусиятларини (ранг, шакл, катта-кичиклик) эътиборсиз
ќолдирадилар; улар ҳам вақт ва фазода мўлжал (ориентир) ололмайдилар; шакли, вазифаси ѐки бошқа
бирон
хусусиятларига кўра ўхшаш предметларни битта сўз билан аташлари мумкин. Нутқ ривожланишининг учинчи
даражасида турган болалар ўзларининг ҳаѐт тажрибаларидан яхши таниш бўлган предметлар, хатти-ҳаракатлар,
белгилар, сифатлар ва ҳолатларни аташда одатда қийинчилик сезмайдилар, бироқ ўзлари учун қийин бўлган
сўзлар ва ибораларни нутқларида ишлатмайдилар; вақт ва фазода мўлжал (ориентир) олишда ҳам улар
қийинчиликларга дуч келадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: