Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 Мордерси ле лаббра.
Мордерси –тишламоқ, лаббра – лаблар, яъни лабини тишламоқ. Исталган хоҳиш, ниятни айта олмаслик, 
кенг маънода эса ғазаб, ғам ѐки андуҳ маъноларида қўлланилади. Ўзбек тилида муқобили сифатида гапи оғзида 
қолди иборасини қисман муқобил дея қарашимиз мумкин.
3. Леccарси ле лаббра.
Леccарси – яламоқ, лаббра – лаблар, яъни лабини яламоқ. Бирор бир мазали таомни, ѐки луқмани 
тановул қилганда қўлланилади. Баъзан эса маъжозий маънода ҳам қўлланилади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, италян тилда турли фразеологик бирликлар ва ибораларни 
учратишимиз мумкин ва уларни нутқ таркибида қўллашда ҳам уларнинг лесик маъно жиҳатига алоҳида 
аҳамият бермоқ лозим. Гап ѐки матн таркибида алоҳида-алоҳида таҳлил қилмасдан, бир бутун маъно беришини 
инобатга олиш лозим.
 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЛУҒАТ БОЙЛИГИНИ ОШИРИШДА 
ИБОРАЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
 
БОЛТАЕВА Б., ЖДПИ. 
 
Ўқувчиларнинг луғат бойлиги атроф муҳитни, табиатни, кишиларнинг ҳаѐти ва меҳнат фаолиятини
болаларнинг ўйин ва ўқиш фаолиятини, катталар билан муносабатни кузатиш асосида ҳам бойиб боради. 
Ўқувчи нутқининг бойлиги ўз фикрини тўлиқ ва таъсирчан етказишда муҳим аҳамиятга эга. ―Тилнинг луғат 
бойлиги ҳақида гап кетар экан, луғавий бирлик ҳисобланмиш фраземик иборалар устида алоҳида тўхталмоқ 
лозим, чунки ибораларнинг ифодалилик нуқтаи назаридан катта имкониятга эга эканлигини сезмаслик мумкин 
эмас‖. Фразеологик ибораларнинг экспрессивликка, образлиликка, ифодалиликка эга бўлмаган кўринишлари 
тилда айтарли йўқ даражада. Иборалар маъно ҳажми, қамрови жиҳатидан ҳам сўзга нисбатан устунликка эга.
Биргина ўзбек турмуши воқелигини ифодаловчи иборалар ҳам ўқувчиларнинг луғат бойлигини оширишда 
муҳим омил ҳисобланади: 
а) Кундалик турмушда қўлланадиган уй-рўзғор буюмлари номларининг мантиқий асосидан келиб 
чиқиб умумлашган ва умумтил миқѐсида воқе бўлган: ―пўстагини қоқмоқ‖, ―совунига кир ювмоқ‖, ―юмшоқ 
супурги бўлмоқ‖, ―чиғириқдан ўтмоқ‖, ―кўрпасига қараб оѐқ узатмоқ‖ кабилар шулар жумласига киради. 
Тилимиздаги ―қозонни сувга ташламоқ‖, ―қозон осмоқ‖, ―қирқ қозоннинг қулоғини тишламоқ‖, ―тайѐр ошга 
қошиқ солмоқ‖, ―урвоқ ҳам бўлмаслик‖, ―чучварани хом санамоқ‖, ―элакдан ўтказмоқ‖, ―бировнинг қозонига 
чўмичини тиқмоқ‖ кабилар эса пазандачиликка оид хилма-хил воқеликларни ифодалаш асосида шаклланган. 
б) Тиббиѐт доирасида тилимизда ―дардига дармон бўлмоқ‖, ―ярасига малҳам бўлмоқ‖, ―ярасини 
янгиламоқ‖, ―дард устига чипқон бўлди‖ каби иборалар шаклланган. Улар тиббиѐтга тегишли воқеликни 
образли ифодалаш асосида шаклланганлигини ҳам таъкидлаш лозим. 
в) Ўзбек тилида дехқончилик билан боғлиқ бир қатор иборалар шаклланган. Булар жумласига 
―арпасини хом ўрмоқ‖, ―бир қоп ѐнғоқдек шалдирамоқ‖, ―ер очмоқ‖, ―илдизига болта ўрмоқ‖, ―томирига болта 
урмоқ‖, ―илдиз отмоқ‖, ―мағзини чақмоқ‖, ―шохини синдирмоқ‖, ―ўтганнинг ўроғини, кетганнинг кетмонини 
олмоқ‖, ―қовун тушурмоқ‖, ―қовун тушириб, шағал тўкмоқ‖, ―олма пиш, оғзимга туш‖ каби иборалар киради. 


85 
г) Чорвачилик билан боғлиқ бўлан иборалар эса чорвачиликда мавжуд бўлган воқеликни образли 
ифодалаш асосида ва шу воқеликни кишиларга нисбатан ишлатишга кўра шаклланади. Бу гуруҳ доирасида 
―бузоқнинг югургани сомонхонагача‖, ―думини тугмоқ‖, ―жиловини тортмоқ‖, ―жиловини қўлга олмоқ‖, 
―подадан олдин чанг чиқармоқ‖, ―тухум босмоқ‖, ―чув туширмоқ‖, ―айилдай ботмоқ‖, ―аммамнинг бузоғи‖, 
―мулла минган эшакдай‖ кабилар ҳақида маълумот берилиб, уларнинг маънолари ва шаклланиш хусусиятлари 
изоҳланиши зарур. 
Булардан ташқари косибликка оид ―мум тишламоқ‖, ―бўзчининг мокисидай‖ каби иборалар шу касб 
орқали шаклланган. Дурадгорлик доирасида ―ип эша олмаслик‖, ―теша тегмаган‖, ―бўѐқчининг нилими‖ 
кабиларни; тикувчилик билан боғлиқ воқеликни образли гавдалантириш асосида эса ―бўйига қараб тўн 
бичмоқ‖, ―астар аврасини ағдармоқ‖, ―қийиб ташламоқ‖, ―тўнини тескари киймоқ‖, ―ипидан игнасигача‖, ―тахи 
бузилмаган‖ каби иборалар шаклланганлигини ҳам таъкидлаш лозим. 
Иборалар англатган маъноларни ўқувчиларга тўғри етказиш учун аввало, ўқитувчининг ўзи иборалар 
ҳақида етарли маълумотга эга бўлмоғи лозим. Бунинг учун ўқитувчи ибораларнинг шаклланиши асослари ва 
хусусиятларини чуқур билиши талаб этилади.
Ўқувчилар луғат бойлигини оширишда энг ишонарли манба бадиий асарлар ҳисобланади. Ўқиш 
дарсларида ўқувчилар адабиѐтимизнинг юксак намоѐндалари Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид 
Олимжон, Ғафур Ғулом, Зулфия, Пўлат Мўмин, Қуддус Муҳаммадий, Примқул Қодиров, Абдулла Орипов, 
Муҳаммад Юсуф каби кўпгина сўз усталарининг асарларини ўқийдилар. Ўзбек тилини юксак бадиий образлар 
ѐрдамида ўзлаштирадилар.  
- Меҳнатда қотса ҳам суягинг, 
Ҳеч ерга тегмасин курагинг ( 4-синф Ўқиш китоби. 5-б). 
Суяги қотмоқ- ѐшликдан бирор иш билан шуғулланиб катта бўлмоқ. 
- Онанг шунда очар кенг қучоқ 
Гўѐ кўкка етгандек боши (4-синф Ўқиш китоби.70-б).
Боши кўкка етмоқ- беҳад севинмоқ. 
- Кетказма лафз-бурдингни 
Олдирмагил ошингни ( 3-синф.Ўқиш китоби. 8-б).
Ошини олдирмоқ- ўзиники бўлиши аниқ нарсани ҳам ўзганинг ихтиѐрига бериб қўймоқ. 
- Келажакнинг ипларига 
Умидни боғлар болалар (3-синф.Ўқиш китоби.105-б). 
 Умид боғламоқ- кўнглида илинж пайдо бўлмоқ. 
- Ватанимни, халқимни
Кўз қорамдек сақлайман (3-синф.Ўқиш китоби.108-б). 
 Кўз қорачиғидек асрамоқ-ўта даражада авайлаб, ғамхўрлик кўрсатмоқ. 
 - Шамол тегди кўксига
Буюк она халқимни (3-синф.Ўқиш китоби.157-б). 
 Кўкрагига шамол тегмоқ- машаққатли кунлардан кейин ҳузур-ҳаловат кўра бошламоқ.
Болалар мустақил ўқишга ўрганганларидан кейин улар луғат бойлигига китоб, газета, журнал 
материалларидаги иборалар катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам синфдан ташқари мустақил ўқиш ва 
унга раҳбарлик шакллари ўқувчилар луғатини бойитишнинг, нутқини ўстиришнинг энг муҳим манбаларидан 
ҳисобланади. Булардан ташқари, кинофильм ва телевизор эшиттиришларининг матнлари, ўқитувчи, мактаб ва 
мактабдан ташқари муассасалар ходимларининг нутқларида қўлланилган иборалар ҳам ўқувчилар луғатини 
бойитиш ва такомиллаштиришда асосий воситалар ҳисобланади. 
Ўқувчилар сўз бойлигини ва нутқини ўстиришда ўрганилаѐтган мавзуни қайта-қайта ўқиш, улардаги 
тушунилиши қийин бўлган сўз ва ибораларни аниқлаш ҳамда матнни овоз чиқариб ўқиш ва уни 
эшиттиришнинг аҳамияти катта. Таълимнинг дастлабки давридаѐқ болалар ҳар бир сўз ва ибораларнинг 
маъноси борлигини тушуниб олишлари ва нутқни аниқ ифодалашда сўз ва ибораларни тўғри танлай 
билишларига эришмоқ лозим. Масалан, тилимиздаги ―ўтқазгани жой тополмаслик‖, ―ўзини қўйгани жой 
тополмаслик‖, ―жизғанаги чиқди‖, ―кўнгли ғаш‖, ―кўнглининг бир чеккаси ғаш‖, ―юрагини тирнамоқ‖, ―кўзи 
тўрт бўлмоқ‖, ―ичи ғаш‖, ―юрагига ғулғула солмоқ‖, ―юраги типирчиламоқ‖, ―оѐғи куйган товуқдай‖ каби 
иборалар кучли ҳаяжон, тоқатсизлик, хавотирлик каби кишиларнинг ҳолатини ифода этади. Матнни ўқиш 
давомида ўқитувчи ҳар бир иборани изоҳлаб, унинг лексик муқобилини ҳам айтиб ўтиши ўринлидир. Бу ҳолат 
ўқувчининг ушбу иборани ва унинг муқобилини яхши эслаб қолиши учун замин тайѐрлайди. Масалан: 
қўй оғзидан чўп олмаган- ювош; 
бўйни йўғон-зўравон; 
даққиюнусдан қолган-эски; 
ер тагида илон қимирласа билмоқ- зийрак; 
дардига дармон бўлмоқ - қўллаб-қувватламоқ; 
жини суймайлик- ѐқтирмаслик ва ҳ. 
Она тилидан ―Маънодош сўзлар‖ мавзуси 2-синфдан ўрганила бошланади. Аммо икки соатлик бу 
мавзуни ўрганиш билан болалар нутқини маънодош сўз ва ибораларга бойитиб бўлмайди. Шунинг учун она 
тилининг бошланғич курсининг барча мавзуларни ўрганишда маънодош сўз ва иборалар устида ишлаш 
марказий ўринни эгаллаши лозим.


86 
Бошланғич синфларда ўқувчилар нутқини маънодош сўзларга ва ибораларга бойитишнинг 
имкониятлари катта. Айниқса, берилган ибораларга маънодош сўзни топиб қўйиш, берилган матнда такрор 
қўлланилган сўзларни ѐки гаплардаги барча сўз ва ибораларни уларнинг маънодошлари билан алмаштириб, 
янги гап ва матнлар ҳосил қилиш каби мустақил иш турларидан деярли барча машғулотларда фойдаланиш 
мумкин. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish