Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифларни ҳавола қилмоқдамиз:
1. Бирор бир тилни ўргатиш жараѐнида ота-оналар ҳам маълум маънода ўша тилдан билим ва
кўникмаларга эга бўлиши лозим ва шу мақсадда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари қошида ѐки
таълим муассасалари, мактаб, мактабгача таълим муассасаларида ота-оналарнинг тил ўрганишига
кўмаклашувчи тўгаракларни ташкил этиш, бу орқали нафақат болалар, балки ота-оналарнинг ҳам тил
ўрганишини таъминлаш мумкин;
2. Мактабгача таълим ва бошланғич синф ѐшидаги болаларнинг ота-оналарининг барчаси ҳам ушбу
муассаларга жалб этилмаган бўлиши мумкин ва ана шу болалар учун мўлжалланган бепул хизмат кўрсатадиган
тўгаракларни ташкил қилиш ва ушбу тўгракларда дарс бериш учун кўнгилли таълим муассаларининг
талабаларини таклиф этиш. Бу ўз навбатида талабалар учун маълум маънода тажриба мактабини ўташи
тайиндир;
3. Таълим муассаларида, мактаб ѐки мактабгача таълим муассаларидаги гуруҳ ва синфлар ўртасида тез-
тез тил беллашувларини ташкиллаштириш ўқувчиларда соғлом рақобат орқали қизиқишларининг ортишига
сабаб бўлади;
4. Таълим муассаларида дарс жараѐнида замонавий педагогик технологиялардан кенг миқиѐсда
фойдаланиш, яъни дарс давомида турли хил дидактик воситалардан фойдаланиш орқали ўйинлар ташкил
қилган ҳолда олиб бориш ўсиб келаѐтган ѐш авлодда тил салоҳиятини такомиллашувига самарали таъсир
кўрсатади деган фикрдамиз.
ИНСОН НУТҚИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ ЛЕКСИК
ВА СЕМАНТИК ТАҲЛИЛИ
БЕГМАТОВ А., КОМИЛОВА О., СамДЧТИ.
―Тил билган, эл билади‖ дейди доно халқимиз. Албатта, ушбу фикр замирида халқимизнинг асрлар
давомида қон-қонига сингиб кетган анъана, яъни бир кишининг бир неча тилдан хабардор бўлиши, шунинг
баробарида билибгина қолмасдан мукаммал ўрганган ҳолда илмий тадқиқотлар ўтказиш натижасида, юксак
даражаларга етишганлари мисолида кўришимиз мумкин. Хусусан, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий
форс ва туркий тилларидан юксак даражада билимга эга бўлган ҳамда икки тилда баробар ижод қилган ва шу
сабабли у кишини ―зуллисоннайин‖ дея эътироф этишган. Яна бир буюк қомусий олимларимиздан бири
Форобий 70 та тилни мукаммал билган ва буларнинг барчасида мукаммал сўзлаша олган. Шавкатли ўтмишимиз
давомида бунга мисол бўла оладиган кўплаб инсонларни учратишимиз мумкин ва шиддат билан ривожланиб
бораѐтган бир замонда чет тилларини ўрганиш ва ушбу соҳада билим ва кўникмаларимизни янада
мустаҳкамлашимиз учун юртимизда навқирон авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ѐшларимиз
замонавий билим ва касб-ҳунар сир-асрорларини чуқур ўрганиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш
масалаларига жуда катта аҳамият берилмоқда. Ҳозирда ана шу шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда италян
тилини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бирор бир тилни ўрганиш, ўша тилда яратилган бадиий ижод намуналарини ўқиш ѐки аслиятдан
бевосита таржима жараѐнида ана шу тилда мавжуд бўлган турфа хилдаги фразеологик бирликларни учратамиз.
Маълумки, фразеологик бирликлар нутқимизнинг бўѐқдорлигини ошириб, фикрларимизни янада батафсилроқ
ифодалашимизга кўмак беради.
Ҳар бир мустақил тилнинг ўз фразеологик бирликлари мавжуддир. Аслиятдан бевосита таржима
жараѐнида эса кўп ҳолларда фразеологик бирликлар таржимасида бир қатор муаммоларга дуч келамиз. Уларни
тушуна билиш, тилшунослик фаолияти ѐки нутқ жараѐнида фойдалана олиши сўзловчининг зукколиги ва
ўрганилаѐтган тилни қай даражада чуқур озлаштирганидан далолат беради. Шу маънода инсон нутқи аъзолари
номлари билан учрайдиган фразеологик бирликларнинг лексик ва семантик таҳлилини ўрганиш ҳар бир
изланувчи учун муҳим деб ўйлаймиз.
Фразеологик бирликлар дейилганда, тилда тайѐр ҳолда мавжуд бўлган ва нутққа шундайлигича олиб
кириладиган, шаклан сўз бирикмаси ѐки гапга ўхшайдиган, мазмуни кўчма маънога асосланган тил
бирликларини ѐки луғавий бирликларни тушунамиз. Италян тили ҳам турли хил фразеологик бирликларга бой
тиллардан бири саналиб, ушбу тилда айниқса нутқ аъзолари иштирокидаги фразеологик бирликларни кўп
учратамиз. Нутқ аъзоларига қуйидагилар киради:
1. Ўпка. 2. Кекирдак. 3. Товуш пайчалари. 4. Оғиз бўшлиғи. 5. Катта ва кичик тил. 6. Юмшоқ ва қаттиқ
танглай. 7. Юқори ва пастки лаблар. 8. Юқори ва пастки тишлар. 9. Бурун бўшлиғи. ва ҳ.з.
Ана шу аъзолар иштирокидаги фразеологик бирликлар ҳақида тўлиқроқ маълумот бериш мақсадида
қуйида улардан бир неча мисол келтиришни лозим топдик.
Нутқ аъзоларидан, оғиз иштирокидаги фразеологик бирликлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |