Cаноатда меҳнат ресурсларини шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг назарий асослари



Download 67,45 Kb.
bet1/4
Sana20.07.2022
Hajmi67,45 Kb.
#827906
  1   2   3   4
Bog'liq
Cаноатда меҳнат ресурсларини шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг назарий асослари


Cаноатда меҳнат ресурсларини шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг назарий асослари.

1.1. Меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланишнинг назарий асослари.


Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш шароитида деярли барча тармоқ ва соҳаларда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг кенг кўламда амалга оширилиши рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда.


Ишлаб чиқаришни модернизациялаш – бу ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олувчи жараёндир. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йуналиш ва воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- корхоналардан эскирган асбоб-ускуналарни чиқариш;
- ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш;
- маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш;
- ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш;
- сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш;
- чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ва бошқалар1.
Мамлакатимизда йил сайин саноатни хиссаси ялпи ички маҳсулотда ортиб бораётганлиги бу борадаги ижобий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилаётганлигининг яққол исботидир. Жумладан, Президентимиз И.А. Кaримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”2 – деб номланган “2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси”да Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлиси кун тартибига қўйилган асосий масала – бу Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини муҳокама этиш ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини тасдиқлаб олишдан иборат бўлди.
Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади.
Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди. Инфляция даражасининг ўсиш суръати прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб қолинди ва 7 фоиздан ошмади.
2012 йил мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш сиёсати давом эттирилди. Кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 6 фоиздан 5 фоизга туширилгани, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган солиқ ставкаси эса сезиларли тарзда, яъни ўртача икки баробар камайтирилгани буни яққол тасдиқлайди. Шуларга қарамасдан, давлат бюджетининг даромадлар қисми бўйича кўрсаткичлари тўлиқ бажарилди, эришилган профицит ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз-ки, мамлакатимиз иқтисодиётида меҳнат ресурсларининг салоҳияти ва аҳолининг интелектуал салоҳиятининг ортиб бориши ҳам қувонарлидир. Саноат корхоналарида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни ялпи ички маҳсулотдаги улушини кўпайиб боришига ва бунинг негизида эса меҳнат унумдорлигини ошириш мухим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Бизга маълумки ҳар қандай жамиятнинг ва мамлакатнинг ривожланишига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Иқтисодий ресурслар ичида меҳнат ресурсларининг ҳам алоҳида ўзига хос ўрни мавжуд. Меҳнат ресурсларининг ҳар бир бирлигидан самарали тарзда фойдаланиш лозимлигини бугунги иқтисодиётни асоси деб айтиш мумкин.
Моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш иккита зарур таркибий қисмдан: бир томондан, моддий ресурслар (хом ашё, асбоб-ускуналар ва ҳоказо)дан ва иккинчи томондан, меҳнат ресурсларидан, яъни касб малакалари ва билимларига эга бўлган ходимлардан иборат. Бошқачароқ қилиб айтганда, мамлакат аҳолисининг бир қисми бўлган инсон ресурслари моддий ресурслар билан бир қаторда иқтисодий ривожланиш омили сифатида ҳам намоён бўлади. Бироқ, бу омиллар ўз хусусиятларига қараб бир-бирларидан муҳим белгилари билан фарқланади.
Инсон ресурслари — булар одамлардир. Улар фақат моддий неъматлар яратиб қолмай, шу билан бирга уларни истеъмол ҳам қиладилар. Одамлар ўзларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари жиҳатидан унчалик бир хил эмаслар. Бунга уларнинг жинси, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи, маълумот даражаси ва бошқа ижтимоий, психо-физиологик сифатлари сабаб бўлади. Шунинг учун бир киши иккинчисига ўхшамайди.
Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз психофизиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга қодир бўлган қисмидан иборатдир.
Меҳнат ресурслари деб, ўзининг ақлий ва жисмоний меҳнати билан ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этадиган меҳнатга қобилиятли кишилар тўпламига айтилади.
Бу таърифдан шу нарса келиб чиқадики, меҳнат ресурслари ўзига иқтисодиётда меҳнат билан банд бўлган кишиларни ҳам, меҳнат билан банд бўлмаса ҳам меҳнат қилишлари мумкин бўлган кишиларни ҳам қамраб олади. Бошқача айтганда, меҳнат ресурслари ҳақиқий (реал) ва потенциал ходимлардир.
Маънавий ривожланиш даражаси деганда умумтаълим ва касбий билимлар ҳамда кўникмалар, шахсий ҳусусиятлар тушунилади. Бу хусусиятлар инсоннинг танлаган фаолият соҳасида муваффақиятли ишлаши учун зарур шарт ҳисобланади.
Инсоннинг ҳар иккала сифати бўлган жисмоний ва маънавий ривожи тасвирларининг аҳамияти иқтисодиётнинг ривожланиб боришига қараб доимий ҳолда ўзгариб боради. Бу ҳол, ўз навбатда, меҳнат соҳасидаги мавжуд жаҳон тамойилини тўлиқ акс этгаради, иқтисодиётда ва умуман, жамиятда тез ва чуқур ўзгаришлар бўлиб турган даврларда кишиларнинг жисмоний ва маънавий фазилатлари роли айниқса ортади.
Ҳар қандай жамиятда ҳам иқтисодий ва бошқа турдаги фаолият бўлиши учун меҳнат бош масала бўлиб ҳисобланади. Меҳнат қилиш инсоннинг ўз иш кучини фойдали тарзда сарфлашидир, яъни бундай фойдали сарф натижасида маҳсулотлар ёки хизмат турлари яратилади. Инсон ўз қувватидан самарасиз тарзда сарфлаши меҳнат ҳисобланмайди. Меҳнат иш кучининг функцияси, иш кучи эса инсоннинг қобилияти бўлиб, унинг жисмидан ажралмайди. Иш кучини олди-сотди қилиш меҳнат бозорида юз беради. Ишга ёлланувчи шахс эркин шахсдир, у ўзи хоҳлаган ерда ишлаши мумкин. У ўз шахсини эмас, балки ўз меҳнатини сотади, сотганда ҳам маълум вақтга ва ўзига маъқул келган нарх бўйича сотади. Меҳнатни сотиб олувчи бўлиб турли мулк шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар қатнашадилар. Улар ўзларидаги ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил қилиш мақсадида меҳнатни сотиб оладилар. Улар шу меҳнатдан қандайдир наф ёки фойда олишлари мумкинлиги учун уни сотиб оладилар.
Зарур жисмоний ва маънавий имкониятлар инсоннинг ёшига боғлиқ. Улар инсон ҳаётининг илк ва етук даврларида шаклланади ва ривожланиб, қарилик чоғида эса, табиий равишда бирмунча камайиб боради.
Ёш чегараси эркаклар 65 ёшга, аёллар 60 ёшга етгандан сўнг нафақа олиш ҳуқиқи билан белгиланади. Бироқ, бу қоидадан истисно ҳам бор. Организмга юксак руҳий физиологик босимлар билан боғлиқ касб фаолиятининг айрим турлари учун пенсия чизиғи сезиларли равишда 5-10 йилга пастроқ, баъзан ундан ҳам кўпроқ. Бу ерда имтиёзли шартларда қарилик нафақаси тизими амал қилади. Аёллар учун нафақа ёши одатдаги халқаро тажриба даражасида бўлсада, ҳамма жойда эркакларнинг ўртача умр кўриши аёлларга нисбатан сезиларли равишда камроқдир.
Бу нарса кўп ҳолларда ноқулай оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқдир. Шунингдек, бу нарса зарур бўладиган "меҳнат шкаласи"ни сақлаш имкони йиллар ўтиши билан йўқолиб борадиган касблар билан шуғулланиш учун (масалан балет) ҳам таъаллуқлидир.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, реал ҳаётда кўпгина «имтиёзли пенсионерлар» аввалги касбларида ёки бошқа ишларда ўз ишларини давом эттирмокдалар, шунинг учун ҳам улар меҳнат ресурслари таркибида қоладилар. Ишламаётган нафақа ёшидагилар эса меҳнат ресурсларининг таркибидан чиқарилади.
Меҳнат ресурсларига талаб меҳнат ресурслари келтирадиган фойдага боғлиқ ва доимо ўзгариб туради. Меҳнатга бўлган талаб кўп холларда иш ҳақи ўзгаришига мос равишда ўзгариб туради. Иш ҳақи юқори бўлса, меҳнатга талаб қисқаради, агар у паст бўлса, аксинча талаб ортади. Аммо иш ҳақи ортган шароитда ҳам меҳнатга талаб кўпайиши мумкин, чунки иш ҳақига нисбатан меҳнат унумдорлиги тезроқ ортиб бориши юз беради. Натижада иш ҳақига кетган қўшимча сарфни меҳнат унумдорлигининг ортиши қоплайди ва ҳатто унинг тежалишига ҳам олиб келиши мумкин. Шу билан биргаликда меҳнат қилиш эҳтиёж ҳамдир. Одамлар ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида меҳнат қиладилар.
Ишлаб чиқаришларда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишнинг биринчи ва асосий ҳисобланган йўли – бу меҳнат ресурсларига юқорироқ даражада ҳақ тўлашни ташкил этишдир. Авваламбор, ишчи-ходимларни юқори унум ва самарадорлик билан ишлашларини ташкил этиш лозим, сўнгра улардан меҳнат унумдорлигини оширишларини талаб қилиш мумкин. Бунинг натижасида уларнинг иш ҳақлари юқори суръатларда ортиши мумкин.
Мамлакатимизда меҳнат ресурсларини иш билан банд қилишга ва улардан самарали равишда фойдаланишни ташкил этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Кейинги пайтларда катта миқдорда янги иш ўринлари яратилди. Эндиликдаги вазифа – ушбу яратилган иш ўринларини мониторинг қилиш ва нима учун уларда одамлар нисбатан кам миқдорда қизиқиш билдираётганликларини аниқлашдир.
Президентимиз И.А.Каримов томонидан ушбу долзарб муаммони ечиш нафақат иқтисодий, балки, улкан сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, халқимиз турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш билан бевосита боғлиқ эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу масалани ечишда мамлакатимиздаги барча ташкилотлар ва раҳбар ходимлар қатнашишлари, қабул қилинаётган барча қарор ва фармонлар, дастурлар қатнашишлари шарт. Барча меъёрий хужжатларда ушбу масала ҳисобга олиниши лозим. Аҳолининг вақтинча бўш бўлган қисмини иш билан таъминлаш орқали мамлакатимиздаги ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳам ортиб боришига эришиш мумкин.
Бизга маълумки, янги иш ўринларини яратишга қаратилган ушбу йўналишларнинг деярли барчаси катта капитал маблағларни талаб этмайди. Уларда кўзда тутилган кўрсаткичларнинг тўла бажарилиши биз учун муҳим аҳамиятга эга.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарасини оширишда уларни таснифлашга ҳам эътибор қаратиш лозим. Меҳнат ресурслари ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнида қатнашиш даражасига мос равишда маълум гурухларга ажратилади. Бугунги кундаги меҳнат ресурсларини таснифлаш бўйича барча ходимларни икки гурухга бўлинган (1.1.1-расм):

  1. Саноат ишлаб чиқариши ходимлари.

  2. Саноат ишлаб чиқаришидан ташқари ходимлар

1.1.1-расм..

Download 67,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish