Cаноатда меҳнат ресурсларини шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг назарий асослари


Саноатда меҳнат ресурсларини шаклланишининг ўзига хос минтақавий хусусиятлари



Download 67,45 Kb.
bet4/4
Sana20.07.2022
Hajmi67,45 Kb.
#827906
1   2   3   4
Bog'liq
Cаноатда меҳнат ресурсларини шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг назарий асослари

1.2. Саноатда меҳнат ресурсларини шаклланишининг ўзига хос минтақавий хусусиятлари.

Саноатда меҳнат ресурсларини шаклланишининг ўзига хос минтақавий хусусиятларига тўҳталиб ўтилганда, меҳнат ресурсларини мамлакат ҳудуди бўйича тақсимланишидир. Ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш даражаси кишиларнинг фаровонлиги ва демографик ривожланиши билан бевосита алоқадор. Меҳнат ресурсларини шакллантиришнинг минтақавий хусусиятлари, аввало, демографик ва ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири билан боғлиқдир. Демографик омилларга аҳолининг такрор ишлаб чиқарилишидаги жадаллик киради. У ҳал қилувчи даражада туғилиш даражаси билан боғлиқ. Бу даража канчалик юқори бўлса, меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли, демак, меҳнат ресурслари шунчалик тез ўсади.


Ижтимоий-иқтисодий омиллардан меҳнат ресурсларини шакллантириш учун анча аҳамиятлиси минтақадаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий коньюнктура тузилмасининг хусусиятлари (меҳнат унумдорлигининг ўсиши)ни айтиб ўтиш мумкин. Бу ҳол ишловчи ўсмирлар ва ишловчи пенсионерлар сонига таъсир қнлади. Иш ўринларийинг, айниқса, ўсмирлар ва катта ёшдаги ишловчилар меҳнатидан фойдаланишга мос келадиган иш ўринларининг мавжудлиги ишлаб чиқариш тузилмаси билан боғлиқ.
Иқтисодий коньюнктура иш кучига бўлган талабни ошириш ёки камайтириши мумкин. Бу билан меҳнат соҳаси кенгаяди ёки тораяди, тегишли равишда қараб чиқилаётган меҳнат ресурсларининг ишлаши учун имкониятлар кўпроқ ёки озроқ бўлади.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг минтақавий хусусиятлари ҳам демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг амал қилиши билан боғлиқдир. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш томонларидан бири меҳнат ресурсларини тақсимлаш бўлса, иккинчиси томони — меҳнатни татбиқ этиш самарадорлигидир.
Меҳнат ресурсларини тақсимлаш демографик ва ижтимоий-иктисодий ривожланишнинг минтақавий шарт-шароитлари таъсирига анча кўпроқ учрайди. Демографик омилларнинг таъсири аҳолининг ёш тузилиши орқали намоён бўлади, у одатда, турли минтақаларда турлича бўлади. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишиларнинг ишлайдиган ва ишламайдиган қисмларга бўлиниши маълум даражада ана шу билан белгиланади. Аҳоли орасидаги кичик ёшли болалар сони ўзларини уй-рўзғор ишларига бағишлайдиган аёллар сонига таъсир кўрсатади. Тажриба шундан далолат берадики, бу икки кўрсатгич ўртасида бевосита боғлиқлик бор.
Бугунги кунда саноат корхоналарининг моддий - техника базасининг ривожланганлиги ва такомиллашганлиги, янги замонавий машина ва қуролларнинг жорий этилганлиги, фан – техника тараққиётини жадаллаштириб, кўплаб меҳнат ресурсларини ўсиш динамикасига ўз таъсирини ўтказмоқда.
Меҳнат ресурслари сони (динамикаси)нинг ўзгариши билан бутун аҳоли сонининг ўзгариши ўртасида табиийки, боғликлик бор. Бироқ, у биринчи қарашда унчалик кўзга ташланмайди. Меҳнат ресурсларининг сони ҳамиша бутун аҳоли сони каби ўзгаравермайди. Ўзгаришлар турли йўналишларда бўлиши ҳам мумкин.
Меҳнат ресурслари бутуннинг қисми сифатида аҳолининг такрор ишлаб чиқарилиши (яъни унинг доимий равишда тикланиб туриши)ни акс этгиради. Шунинг учун, меҳнат ресурслари сонининг динамикаси пировард натижада аҳоли сони динамикасини акс эттиради.
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг маълумотларига кўра, дунёдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг ҳар учинчиси ё ишсиз, ёки қашшоқликда ҳаёт кечирмоқда. Бу ҳолатдан чиқиш учун 600 млн.та иш ўрни яратишга қаратилган глобал хатти-ҳаракатлар ёрдам бериши мумкин.
“Ҳукуматларнинг қаттиқ саъй-ҳаракатларига қарамасдан иш ўринлари билан боғлиқ инқироз пасаймаяпти. Дунёдаги ҳар учта ишловчидан биттаси, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра бу 1,1 миллиард. киши – ё ишсиз, ёки қашшоқликда яшамоқда, – деб таъкидлади Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Хуан Сомавия. – Реал иқтисодиётда иш ўринларини яратиш асосий устувор йўналишга айланиши лозим”.
“Агар ўтган йил билан таққосланадиган бўлса, прогноз янада умидсиз тус олади. Биз ишсизликнинг маълум даражада пасайишини кутган эдик. Бироқ, 2012 йилда бундай ҳолат рўй бермади. Иқтисодий ўсишнинг пасайиши шароитида ишсизликнинг янада ўсиши кузатилди”, – деб изоҳлайди ХМТ баёноти муаллифларидан бири Эккехард Эрнст.
ХМТ прогнозларига кўра, 2012 йилда жаҳондаги ишсизлар сони 3 миллион кишига кўпаяди. Агар жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари 2 фоиздан паст бўлса, у ҳолда мазкур рақам 4 миллион кишига қадар етиши мумкин. Аксинча, агар евроҳудуд мамлакатлари қарз инқирозидан тезлик билан чиқа олса, бу рақам 1 миллион кишига пасайиши мумкин.
Мамлакатимизда ҳам мазкур ҳолатлар ва уларни олдини олиш чора-тадбирлари пухта ишлаб чиқилган режа асосида ҳал этилмоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш шароитида корхоналарда рақобатбардошликни таъминлаш учун кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш замон талабига айланиб бормоқда. Шундай экан, меҳнат салоҳиятидан тўлиқ ва самарали равишда фойдаланиш учун меҳнат салоҳиятини баҳолаш ва ундаги ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориш керак бўлади. Қўлга киритилган натижалар асосида корхона кадрлар сиёсатида тегишли ўзгартиришлар амалга оширилиб, мавжуд меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора -тадбирлар ишлаб чиқилади.
Мамлакатимизда жорий демографик вазиятни тахлил қиладиган бўлсак, сўнгги йилларда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш даражаси нисбатан юқорилигига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунга келиб, жами аҳоли сони 29 млн.дан ошган бўлса, уларнинг 55 фоизга яқини меҳнат ресурсларидир ва бу кўрсаткич 14.4 млн. кишини ташкил этади. Ўзбекистон дунё бўйича аҳолиси энг ёш мамлакатлардан бири ҳисобланиб, аҳолисининг ўртача ёш даражаси 24 ёшга тенгдир. Бу холат эса Республикамизда меҳнат қилишга ҳам жисмонан, ҳам руҳан қодир бўлган, юксак меҳнат фаоллиги ва касбий тайёргарликка эга аҳоли кўпчиликни ташкил қилишидан далолат беради. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон улкан меҳнат салоҳиятига эга мамлакат бўлиб, ушбу салоҳият тез суръатларда ўсиб бормоқда. Аҳолининг сонини ёш тузилмалари бўйича тахлилидан маълум бўлишича, яқин 5 йил ичида меҳнат бозорида ишчи кучининг катта оқими пайдо бўлади. Чунки, ҳозирда 10-15 ёшдаги аҳоли сони кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг меҳнат бозорига кириб келиши учун ишчи кучи таклифининг ошишига олиб келади. Меҳнат салоҳиятини ўсиши ижобий ҳол албатта кўпчилик қисмини меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. Меҳнат қилишга лаёқатли ёшдан катта кишилар, ишловчи пенсионерлар ва амалда «нол» вазифасини бажарувчи шахслар, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик кишилар, ишловчи ўсмирлар меҳнат ресурсларининг салмоғида у даражада сезиларли рол ўйнамайди.
Мамлакатимизда ислоҳотларнинг дастлабки давридан бошлаб меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Тараққиётнинг ўзбек модели  биз танлаган стратегик йўлнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари билан бевосита боғлиқдир. Айтиш жоизки, мустақиллик йилларида (1991-2011й.) Ўзбекистон аҳолисининг сони 7,4 миллион кишига, яъни ўртача йилига 389,1 минг кишидан кўпайди. Ўтган қарийб 20 йил мобайнида республикада аҳоли сони – 1,35, шаҳар аҳолиси – 1,73, қишлоқ аҳолиси эса 1,1 марта кўпайди. Айни вақтда ана шу даврнинг турли босқичларида мамлакатимизда шаҳар ҳамда қишлоқ даражасида аҳоли сонининг кўпайиш суръати ҳар хил бўлганини кузатиш мумкин.
2007-2011 йиллар давомида жами аҳоли сонининг 2051,1 минг кишига ёки 7,5 фоизга кўпайгани, бироқ кўрилаётган даврлар оралиғида юртимизнинг шаҳар ва қишлоқ жойларида аҳоли сонининг ўсиш суръатлари бир меъёрда кечмаган. Жумладан, 2011 йилда 2007 йилга нисбатан шаҳар аҳолиси сони 55,4 фоизга кўпайган бўлса, қишлоқ аҳолиси эса 18,7 фоизга камайган. Шу билан бирга, бу даврда жами аҳоли таркибида шаҳар аҳолисининг улуши 35,4 фоиздан 51,2 фоизга ортган, қишлоқ аҳолисиники эса 64,6 фоиздан 48,8 фоизга камайган. Кўриниб турибдики, республикада аҳолининг шаҳарлашув жараёни кучаймоқда. Қишлоқ аҳолиси сонининг камайгани эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги 68-сонли қарорига кўра мамлакатимиздаги 966 та қишлоқ пунктига шаҳарча мақоми берилгани билан изоҳланади.
Меҳнат ресурсларининг шаклланишининг минтақавий хусусиятларни нафақат республикамиз, балки вилоятимизнинг туманларини ўзига хос минтақалари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Вилоятимиздаги барча туманларнинг маъмурий-худудий бўлиниши туманлар, туманга бўй синувчи шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ фуқаролик йиғинлари, қишлоқ аҳоли пунктлари, маҳаллалар сони, хонадонлар сонидан келиб чиқиб ўзининг маълум даражадаги таъсири билан бевосита боғлиқдир.
Шу ўринда алоҳида тўхталиб ўтишимиз мумкин-ки, вилоятимиздаги бандлик ва иш ҳақининг ўртача миқдори катта фарқ қилмасада, минтақалар учун ўзига хос таснифига эга бўлади.



1 И.АКаримов. “Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада оширишдир” – Т.: Ўзбекистон, 2010. ўқув қўлланма.

2 И.АКаримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси – Т; 2012й

Download 67,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish