Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНШ ЙЎЛЛАРИ ХУСУСИДА 
 
ХОЛДАРОВ Б.И., Низомий номидаги ТДПУ 
Таълим тизимига оид қабул қилинган меъѐрий хужжатлар ўз навбатида олий таълим тизимида ҳам 
бўлажак мутахассисларни етиштириб чиқаришга бўлган талаблар, жумладан инновацион тенологияларни 
қўллаш, яъни ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги услуб ва усуллари орқали таълим 
фаолиятининг самарали натижаларига эришишни таъминлаш мумкин. Шу билан бирга ўқитиш жараѐнида 
инновацион услубларни қўллаш талабаларнинг таълим жараѐнига бўлган қизиқишларини ортишига, уларда 
ижодий, креатив хусусияларини ривожлантиришга, умумий ҳолда таълим тизими учун рақобатбардош кадр 
етиштиришга эришилади. Бу борада таълимнинг инновацион технологияларидан самарали фойдаланиш муҳим 
аҳамият касб этади. Инновацион таълим негизида ривожлантирувчи ва муммоли таълим, танқидий фикрлаш, 
таълимда дифференциал ѐндашув, дарсда натижавийликка эришиш муҳитини ташкил этиш, ахборот 
технологияларидан самарали фойдаланиш каби технологиялар ва услублар ѐтади.
Таълим тизимида инновация дейилганда таълим мақсади ва мазмуннига янгилик киритиш, янгича 
ѐндашиш, педагог ва талабанинг ҳамкорлигидаги фаолиятини ташкил этиш, педагогик технологияларни 
такомиллаштириш жараѐни, таълимнинг услуб, шакл, усул ва воситаларнинг мажмуаси тушунилади.
Таълимда инновациявийлик нима?. Таълимда иновациявийлик мавуд билим, кўникма ,тажриба асосида 
ижодий изланиш билан боғлиқ бўлиб, ўқув жараѐнини тадқиқот жиҳатларини таъминлашга йўналтирилган, 


60 
изланувчан ўқув-билим фаолиятни ташкил этиш жараѐни. Жараѐн инновацион дейилади, қачонки педагог ва 
ўқувчининг ўзароҳамкорлик жиҳатларининг боғликлилиги, уларнинг таълим давридаги тутган ўринларига кўра
ўқув жараѐнида ўқувчининг фаол ва изланувчнлик имконитлари учун маълум бир шароитлар яратилиб 
берилган бўлса. Шу билан бирга ўқувчи нафақат дастурий материани ўзлаштириши, балки таълим жараѐнинг 
қатнашчилари билан фаол мулоқатга чиқиши, таълим жараѐнининг асосий мақсади ва қиймати бўлган янги 
вазиятларда харакат услубларини излаш учун ўзининг билим чегараси, савияидан юқори поғонасига мустақил 
чиқиш, ўқитишни билишни шакллантириш. 
Ўқитишнинг инновацион технологиялари ҳисобланган, яъни ўқув жараѐнида компьютер 
технологияларини қўллаш; интерфаол таълимдан фойдаланиш; лойиҳалаш фаолияти; амалий тренинг 
машғулотларини ташкил этиш; ўқув жараѐнида касбий фаолиятини моделлаштириш; ўқув жараѐнида 
телекоммуникацион технологиялардан фойдаланиш; ўқув жараѐнида ўйинли кўринишларни моделлаштириш 
кабилардир. Бу инновацион технологияларнинг лойиҳалаш методи ҳақида қисман тўхталиб ўтамиз. 
Дидактикада лойиҳалаш - педагог томонидан махсус ташкил этилган ва талаба томонидан мустақил 
амалга ошириш натижасида ижодий махсулга эга бўлишдаги харакатлар мажмуасидир. Лойиҳалаш методи эса 
бирор бир фаолиятдаги, масалан ахборот соҳасида эгаллаган маълум бир назарий ва амалий билимларга кўра 
амалга ошириши мумкин бўлган усул, услуб ва маҳоратлар мажмуасидир. Худди шуниндек, лойиҳалаш
методи - бу ўқув-билим усуллари мажмуаси ҳисобланиб, талабаларнинг у ѐки бу муаммоларни ҳал этишга 
қаратилган ва албатта натижаларни тақдимот кўринишида тақдим этиш билан боғлиқ бўлган мустақил 
харакатларини таъминлайди. 
Ўқувчиларнинг лойиҳалаш фаолиятида компьютерлардан ижодий фаолитининг воситаси сифатида 
қўллаши қуйидаги ютуқларга эришишини таъминлайди.
- мустақил таълимга бўлган мотивциясини ортишига; 
- янги компетенцияларни шакллантиришга;
- креатив имкониятларини жорий этишга; 
- ўз-ўзини баҳолаш хусусиятини ортишига; 
- ўқув жараѐнида талаб этилмаган шахсий сифатларини ривожлантириш. 
Ҳозирги кунда ўқитувчининг касбий фаолиятида ахборот коммуникацион технологиялар 
(АКТ) муҳим ўринни эгаллайди. Бошланғич синф ўқитувчиларининг ўз иш фаолиятларида АКТни қўллаш 
зарурияти ўқувчиларнинг ѐшлик хислатларига, яъни ўқув материаллар, жараѐн ва ходисаларниини кўргазмали 
намойиш этиш талабларига риоя қилишлари зарур бўлади.Ўқитучиларнинг ўқув жараѐнида АКТ дан самарали 
ва тўғри фойдаланиш натижасида анъанавий ўқитишга нисбатан қуйидаги ютуқларга эришиш мумкин: 
- ўқув материалининг долзарблиги ва замонавийлигига; 
- қўшимча ва йўналтирувчи материалларнинг мавжудлигига; 
- кўргазмалилик ва изчилликка; 
- навбатдаги мустақил ва якка тартибдаги ишларга мўлжалланган материалларни тезкор тақдиим 
этиш ѐки чоп этишга; 
- амалий фаолият ѐки ўинлар орқали ўқитишга; 
- ўқувчиларнинг ўқишга нисбатан қизиқишларини ортишига; 
- ўқитувчи фаолиятини нисбаган аниқ ташкил этишга.
Умумий ҳолда АКТни қўллаш, ўқувчиларнинг билим ва кўникма сифатларининг ортишини 
таъминлайди.
Лойиҳалаш методининг бош ғояси - ўқувчиларни назарий ва амалий муаммоларини ҳал этшдаги ўқув-
билим фаолиятини натижага эришишларигага йўналтириш. Ўқувчиларнинг лойиҳалаш методи – бу умумий 
натижага эришишга йўналтирилган, умумий мақсадга эга бўлган биргаликдаги ўқув-билим, ижодий ва ўйинли 
фаолиятдир
Хулоса қилиб айганда, таълимда инновацион технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўқитувчи-
ўқувчи ҳамкорлигида ўқув жараѐнида юқори натижаларга эришиш, мустақил фиклаш ва ижод қилиш, изланиш 
орқали назарий ва амалий муаммоларни ҳал этишга эришиш мумкин. Маърузада юқорида қайд этиб ўтилган 
лойиҳалаш методлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish