Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ МАКТАБДА ЛОЙИҲА ВА ЛОЙИҲА ТЕХНАЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ МАКТАБДА ЛОЙИҲА ВА ЛОЙИҲА ТЕХНАЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
ХУДОЙНАЗАРОВ Э.М., Урганч ДУ. 
Илм-техника ривожланиши ҳар бир киши учун қўлланилиши мумкин бўлган самарали ўқиш дастурини 
ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Бутун дунѐ коммуникацион техналогияларига очилган кенг имкониятлар 
таълим системасида лойиҳали ўқитиш дастурларини татбиқ этиш учун катализатор вазифасини ўтаяпти. ХХ аср 
давомида унинг алоҳида кўринишлари намоѐн бўлди. Ёзув машинкалари, фотографиялар, слайд-проекторлар, 
мини-типографиялар, телефон, телевидения одамлар турмушига кириб келиши билан кўз ўнгимизда 
мамлакатлар ўртасидаги чегараларни бузиб ташлади. Худди инсонларни коммуникатив фикрлаш сифатларини 
биринчи ўринга чиқариш орқали инсониятни компьютер ва бутун дунѐ ўргимчак тўри ѐрдамида ахборот 
айрибошлашга тайѐрлаѐтгандек. 


61 
Ҳозирда лойиҳалар методи янги жонланишни бошидан кечирмоқда. Россияда ва чет элларда 
лойиҳалар фаолияти тамойиллари қайтадан ишлатила бошланди. Бу метод чет элларда Т.Хатчинсон, Д.-Л. 
Фриед-Бут, К. Макдоналд, К. Итчеллс (Буюк Британия), С.Антонарос (Греция), С.Таборн (Венгрия) ва 
бошқалар томонидан кенг миқѐсда ишлатилиб ва ривожлантирилиб келинмоқда. Россияда ушбу методни ҳар 
хил йўналишларда ишлаб чиқишни Е.С. Полат, М.Ю. Бухаркина, М.Ю. Моисеева, Е.Н. Землянская, И.А. 
Сасова, В.В. Самохина, Н.Ф. Коряковцева, М.Н. Павлова, М.Р. Романовская, И.С.Сергеев ва бошқалар амалга 
оширишган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда илмий амалий конференцияларда ѐш тадқиқотчилар ўзлари ѐлғиз ѐки 
мактаб ўқитувчилари, олий ўқув юртлари мураббийлари, институтларнинг илмий ходимлари раҳбарлигида 
ишлаб чиқарган дастурлари тўғрисида гапиришади. Ушбу тадбирлар фақатгина пойтахт билан чегараланиб 
қолмасдан балки бутун республика ва чет эллар миқиѐсини ҳам қамраб олган. 
Лойиҳа технологияси – илмий изланишлар, излаш ва муаммоли методлар, ижодий йўналтирилган, 
ўқувчилардан кутилган натижаларни олиш учун уларни ўз устида ишлаш қобилиятларини оширишга 
қаратилган дастурлар йиғиндиси. Олимлар лойиҳа техналогиясининг иккита асосий белгисини ажратиб 
кўрсатишади: 
1. Шахсий аҳамиятли ва жамият муаммоларига ечим топишда ўқувчиларнинг ўқув-изланиш 
фаолиятига ижобий натижаларига йўналтирилган прагматик хусусияти. 
2. Лойиҳавий фаолиятдаги икки субъект ўқувчи ва ўқитувчининг ўзаро таъсир характери анъанавий 
таълим дастуридан тубдан фарқ қилади. 
Ўкувчиларнинг лойиҳавий фаолияти –бу биргаликдаги ўқув-изланиш, ижодий ѐки ўйин тарзидаги 
машғулотлар, умумий мақсадга эга бўлган, умумий натижаларга йўналтирилган фаолият турлари. Лойиҳавий
фаолиятнинг асосий шартларидан бири - натижага эришиш учун лойиҳа босқичлари ва лойиҳа мақсади, унинг 
асоси ва таъсирини тўлиқ англаган ҳолда олдиндан ишлаб чиқилган йўналишлар мавжудлиги. 
Изланишлар шуни кўрсатадики, лойиҳа технологиясининг асосий воситаси сифатида лойиҳалар 
методининг асосий ғояси - шахсий ва жамиятдаги мавжуд муаоммоларнинг амалий ѐки назарий ечимини 
топишда ўқувчиларни ўқиш-изланиш жараѐнини шу йўналишга қаратилганлиги. 
Бу натижа эса лойиҳа, яъни проект деб номланади. Проект сўзининг маъноси- ―режа‖,‖тадбир‖. Кенг 
қамровда олиб қаралганда лойиҳа деганда асосланган, режалаштирилган ва тўлиқ ўрганилган, ўқувчиларда 
интеллектуал ва амалий маҳоратни шакиллантиришга йўналтирилган дастур тушунилади. 
Охирги изланишлар шуни кўрсатадики, лойиҳа методининг ўзагини болаларнинг ўзлари қўйган мақсад, 
―тадбир‖ларга босқичма-босқич эришиш, унинг охиригача етказиш йўлидаги изланишларини ташкил қилади 
[1]. О.Б. Волжина фикрига кўра, бу методдан нафақат таълим соҳасида, балки тарбиявий ишларда ҳам анча 
муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Лойиҳа методига асосланган тарбиянинг ўзига хослиги шундаки, 
боланинг атроф- муҳитни англашдаги жараѐни билан уйғунлашгани, катталар билан болаларнинг шахсий ва 
жамият миқѐсида қўйилган мақсадларга эришишда биргаликдаги фаолияти, боланинг ўз таржибасига таяниши 
[1]. 
Бир қанча олимлар назарида ушбу метод таълим фаоллигини кўриниши сифатида қабул қилинади, 
бунда ижодий лойиҳа яратишда қўйилган мақсад сари йуналтирилган, олдиндан белгиланган натижага эришиш 
муҳим ўрин эгаллайди. И.М. Павлова фикрига кўра, ушбу метод ўқувчиларнинг мустақил ишлашини 
ташкиллаштириш, ўқув лойиҳаси вазифаларини бажаришга, ўз ичига муаммоли қараш, гуруҳли метод, 
рефлексив, презентатив, изланишли ва бошқа методларни бирлаштирган дастур ҳисобланади. 
Олимлар яна лойиҳавий методни ўқувчиларнинг ўзини ижодий тарафдан фаоллаштириш учун асосий 
шартлардан бири эканлигини ажратиб кўрсатишади. П.А. Маслова фикрига кўра, лойиҳавий метод - бу 
ўқувчиларнинг изланиш эҳтиѐжларини қондириш, қўйилган қизиқарли вазифаларга мустақил ѐндашишни 
таъминловчи усуллар, ўқув лойиҳасини амалга ошириш давомида ўқувчиларнинг қобилиятларини аниқлаш ва 
уларни ривожлантириш йўлидаги биргаликдаги фаолиятдир [3]. 
Юқоридагиларни эътиборга олиб шуни хулоса қилишимиз мумкинки, лойиҳалар методи кўп қиррали 
ва кўп тармоқлидир. Е.Н. Землянская фикрига кўра, ушбу метод таълим-тарбия жараѐнини ўқувчиларнинг 
фаолият давомида ўзларини кўрсатишга йўналтирилган моделини ташкил қилади. Ўқувчиларнинг лойиҳавий 
фаолиятнинг натижаси жамиятга фойдали ва ишлаб чиқариш меҳнати, ўқувчиларнинг дунѐни эстетик таниш 
ва бадиий мустақил ишлари, соғлом ҳаѐт тарзи, юксак гигиена орқали намоѐн бўлган инсон танаси гўзаллиги, 
ўқувчининг фуқаролиги ва унинг жамиятда ўз ўрнини топиши, дунѐнинг социал қиймати ва умумбашарий 
қадриятларни тўғри англаши, бошқа инсонларнинг қадр-қимматини англаган ҳолда улар билан тўғри мулоқот 
ўрнатиши, қимматбаҳо буюмларни яратиш, сақлаш, уларни кўпайтиришни ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тарзида 
олиб бориш сифатида намоѐн бўлиши мумкин. Бунда лойиҳа мақсади ва уни ташкил қилувчи қисмлари лойиҳа 
маҳсулоти турига, ҳамда қайси йўналишга мансублигига боғлиқ. 
Тарбия – ривожланиш натижаси шахснинг интеллектуал ва одоб-ахлоқининг ўсиши, ижодий фаолият 
маҳсулини етиштиришдаги таржибаси, теварак-атроф қадр-қимматини англаш, иродасини ошириш, ҳис-
туйғулар тарбияси, илм олишга бўлган интилиш, ҳамда оламни англашга иштиѐқидир. Ўқувчиларнинг 
лойиҳавий фаолиятининг ташкилий қисмини олдинги авлод орттирган тажрибаси ташкил қилади, лекин 
фаолиятни амалга ошириш лойиҳа предметининг ўзига хослигидан келиб чиққан холда нафақат мактаб ҳудуди 
ва синф хонаси, балки ўқувчининг яшаш жойи, табиат қўйни ѐки шаҳар ва ҳ.к бўлиши мумкин. Ташкил 
қилинган лойиҳавий фаолиятнинг асосини узунлиги дарснинг чорак қисмидан ташкил топган (10 мин) 


62 
босқичлар бўлимидан тортиб то тўлиқ дарсни ташкил қилади. Ўқувчиларнинг лойиҳавий фаолиятининг 
белгилари турли ресурслар, яъни дарсликлар, ўқув кўргазмалари, техник ва бошқа воситалар таълим мазмунини 
ўзлаштиришга ѐрдам беради. Кўпинча ушбу белгиларни амалга оширилаѐтган лойиҳа, у ѐки бу илм-фанга 
хослиги, адабиѐт ѐки санъат ўқув предметининг ўзига хослиги белгилаб беради.
Энди битта лойиҳани кўриб чиқамиз. 
1. 1 – 9 гача бўлган рақамлардан хар бир бўш катакка биттасини шундай жойлаштирингки хар бир 
сатр, устун бўйича жойлашган сонлар йиғиндиси тенг бўлсин. 
2. 













Юқоридагига ўхшаш бир нечта сехрли квадратларни бажарганларидан кейин ўқувчиларга 
мураккаброқ, яъни сатр ва устунларда хеч қандай рақамни бермаймиз.
3. 1 – 9 гача бўлган рақамлардан хар бир бўш катакка биттасини шундай жойлаштирингки хар бир 
сатр, устун бўйича жойлашган сонлар йиғиндиси тенг бўлсин. 
Кўплаб уринишлардан кейин уларда 3х3 сехрли квадрат тузиш малакасини шакллантирамиз.
3х3 сехрли квадрат тузиш усулларини келтириб ўтамиз. 
1. Дастлаб рақамларни кетма-кет ѐзиб оламиз. Диогоналдаги рақамларнинг ўрнини алмаштирамиз.
Марказдаги 5 атрофида рақамларни битта олдинга суришдан сехрли квадратни тузамиз. 
2. 























3. 
4. 
Хар бир томон ўртасидан қуйидагича қўшимча катакни ясаймиз. 
Атрофдаги катакларга рақамларни жойлаштирамиз 









Атрофдаги рақамларни 4 хил йўналиш бўйича жойлаштиримиз мумкин. 








3









Энди чеккадаги рақамларни асосий 3х3 ичига 2 та кўчириб жойлаштириб сехрли квадратларни хосил 
қиламиз. 


















Энди 4х4 квадратни қарайлик.
Сонларни жойлаштириб оламиз. Диоганал охирида жойлашган сонларни мос равишда алмаштирамиз. 
Кейин ўртадаги сонларни хам шу тартибда алмаштирамиз. 















1

1

1


1

1

1

1

1

1

1

1

1



63 
1



1

1



1




1

1



1




1


1

1



1

1


Юқоридаги усуллардан фойдаланиб 5-6 синф ўқувчилари 5х5, 6х6, 7х7, 8х8, 10х10 ва бошқа сехрли 
квадратларни хосил қилинишини амалий ишлар ѐрдамида аниқлашадилар. 
Олимлар [2] лойиҳа методини ўқувчиларнинг шахс сифатида шаклланишида жуда самарали восита деб 
алоҳида кўрсатишади, чунки ушбу метод шахснинг ижодий ўзини кўрсатишига қаратилган, ўқитувчининг роли 
ўзгарган, ўқитувчи билим беришда воситачи сифатида эмас, балки устоз ва маслаҳатчи ўрнида қабул қилинади. 
Лойиҳа техналогияси ўқитувчилар стимуляция методи ва педагогик бошқариш методини ўз ичига 
олади. Биринчи ҳолатда бу қизиқиш уйғотиш, иккинчисида эса муаммолар ечимини топиш ва топшириқлар 
бериш, муҳокама ва дискуссия, биргаликда режалаштириш, маслаҳат ва бошқалар. Чунки ўқувчилар четдан 
ташкиллаштирилган ахборот излаш, топиш ва уни ишлатишда фаол мустақил ўринда бўлишади. 
Бошқача қилиб айтганда, Е.Н. Землянская фикрига кўра лойиҳавий методни амалга оширишда 
ўқитувчининг ҳаракатларини қуйидагича таърифлаш мумкин: ўқувчига фаолият мақсадини аниқлашга ѐрдам 
беради; ахборот олиш манбасини топишда маслаҳат беради; фаолият турларининг имкониятларини очиб 
беради; лойиҳани бажаришда натижаларни олдиндан англашга ѐрдам беради; ўқувчи фаоллиги учун шарт-
шароитлар яратиб беради; шерик сифатида фаолият юритади; ўқувчига натижани баҳолашга кўмак беради ва 
ҳ.к. 
Лойиҳани бажараѐтган ўқувчининг ҳаракатларини эса қуйидагича белгилаш мумкин: фаолиятининг 
мақсадини ўзи белгилайди; янги билимлар эгаллайди; тажриба қилади; вужудга келган муаммолар ечимларини 
танлайди; ўз фаолиятига жавобгар бўлади ва ҳ.к. 
Лойиҳавий амалиѐтни бажариш ўқувчиларда алоҳида сифатлар, маҳорат ва малака бўлишини талаб 
қилади. Сифатлар: мустақил ишлаш, тадбиркорлик, мақсадга интилиш, ташаббускорлик. Маҳорат ва малака: 
 Изланишлар: ғояларни ривожлантириш, энг мақбул ечим топиш; 
 Ижтимоий таъсир: ўқув фаолияти давомида ҳамкорлик қилиш, ўртоқларига ѐрдам бериш ва 
уларнинг ѐрдамидан фойдаланиш, ҳамкорликдаги ишни кузатиш ва уни керакли йўналишга йўналтириш; 
 Баҳоловчи: ўзининг ва ўзгаларнинг фаолияти маҳсулини баҳолаш; 
 Ахборот: керакли ахборотни излаш; етишмаѐтган ахборот ва маҳоратни аниқлаш; 
 Нотиқлик: аудитория олдида гапириш, актѐрлик сифатларини намойиш қилиш, кутилмаган 
саволларга жавоб бериш, ҳар-хил воситалардан фойдаланишни ўрганиш; 
 Рефлексив: нимага ўрганганлигини ва нимага ўрганиш лозимлигини баҳолаш, жамоа ишида ўзининг 
ўрнини тўғри топа билиш; 
 Менеджерлик: жараѐнни режалаштириш, фаолият вақтини, воситаларини режалаштириш; қарор 
қабул қилиш, жамоавий лойиҳаларни амалга оширишда вазифаларни тақсимлаш [4]. 
Ҳозирги пайтда лойиҳалар методидан дарс вақтида ва дарсдан ташқарида ўқувчилар билан ишлашда 
нафақат бошланғич таълим муассасаларида, балки ўрта таълим мактабларида ҳам кенг фойдаланилмоқда. 
Кўпчилик ҳолларда бу таълимни бошқариш органларнинг тавсиялари ѐки бевосита буюруқлари, методик 
хатлари орқали бажарилмоқда. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish