Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВОСИТАСИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВОСИТАСИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА 
ОШИРИШ 
 
ХАСАНОВ А.А. ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ. 
 
Ўқитишдаги янги технологияларнинг асосий тамойилларини қуйидагича талқин қилиш мумкин: 
1. Муаммони қўйишда ва ноодатий қарорларни топишда ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини 
рағбатлантириш; 
2. Ўқувчиларнинг имкониятларига мос ҳолда кундузги таълим шаклининг мазмуни ва ташкил 
этилишини оптималлаштириш; 
3. Ўқувчи билан индивидуал ишлаш вақтининг сезиларли равишда оширилиши; 
4. Ўқув жараѐнига мураккабликнинг уч даражасидаги муаммоли ижодий ва танловли мажмуавий 
масалаларнинг киритилиши воситасида ўқувчилар ижодий фикрлашининг ривожлантирилиши; 
5. Ижодий хусусиятдаги масалаларнинг ечимини қўйиш ва уни ҳимоя қилиш шаклида мажмуавий 
имтиҳонни топшириш; 
6. Ўқувчиларнинг илмий тадқиқотларда кенг иштирок этишлари; 
7. Олинган билимларни қўллаш, янги билимларни синтезлаш маҳоратига алоҳида эътибор қаратилади; 
8. Таълимнинг ижтимоийлашуви ва тайѐргарликнинг профессионаллашуви. 


64 
Янгича шароитларда ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари олдида 
бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини олдиндан ўстириб бориш муаммоси юзага келди. Бу 
муаммони мутахассисларнинг билимларини бир чизиқда, бир текисда кўпайтириб бориш билан ҳал қилиб 
бўлмайди ва бунинг устига ҳали ўзи йўқ нарсага ўқитишнинг кераги ҳам йўқдир. Лекин ўқитишда диққатни 
―Тайѐр билим‖лардан ностандарт фикрлаш, ижодий қобилият ва сифатларни ривожлантириш мумкин ва бу
ҳам керак ҳисобданади. 
Агарда илгари ўқитишнинг репродуктив хили ўқув мавзусини ѐздириш-декларатив усулини кўзда тутган 
бўлса, эндиликда у муаммоли шаклда ва қайтаравериш билан эмас, балки фанлараро алоқадорликларни қўллаш 
билан берилиши лозим. 
Ахборот жамияти (билимлар жамияти)нинг шаклланишига боғлиқ ҳолда ўқитиш жараѐнида бош масала 
бўлиб ўқувчига маълум бир ахборотнинг хабар қилиниши эмас, балки унда билимларни мустақил олиш ва 
бутун ҳаѐт давомида ўрганиш маҳоратини шакллантириш ҳисобланади. Шунга боғлиқ ҳолда ўқув жараѐнига 
модулли ѐндашувларни жорий қилиш учун катта имкониятлар очилмоқда. 
Ўқитиш ишлари амалиѐтида фанлараро алоқадорликни амалга оширишнинг турли хил шакл ва 
усулларидан фойдаланилади. Уларни танлаб олиш турли омиллар – ўқув мавзусининг мазмуни, машғулот 
мақсадлари, фанлараро алоқадорлик хиллари, ўқитувчининг касбий маҳорати ва тажрибаси, ўқувчиларнинг 
тайѐргарлик даражаси ва бошқалар билан белгиланади. 
Таъкидлаб ўтилганидек, фанлараро алоқадорликни амалга ошириш учун ўқувчиларни мустақил ижодий 
ишлашга ундаш, уларда илгари олинган билимларни янги далиллар, тушунчалар, ҳодисалар, жараѐнлар, 
қонуниятларни тушунтириш ва мустақил таҳлил қила олишда қўллаш маҳоратининг ишлаб чиқилиши катта 
ўрин эгаллайди. Бу маҳоратлар фанлараро хусусиятга эга бўлган амалий вазиятларнинг мазмунида киритилади. 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларни назарий ва амалий тайѐргарлигига 
қаратилган фанлараро мазмундаги ўқитишнинг ташкилий шакллари орасида семинар ѐки амалий машғулотни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. Дидактик талаблардан бири бўлиб ўқитишдаги изчиллик (билим ва маҳорат, илмий 
дунѐқарашнинг шаклланиши мақсадларида фан ички ва фанлараро алоқадорликлар асосида мазкур 
семинарнинг олдин ўтилган машғулотлар ва маърузалар билан алоқаси) ҳисобланади. 
Таъкидлаш керакки, назарий ўқитиш машғулотларида фанлараро алоқадорликни амалга оширишда 
эвристик, диалогли ва тадқиқотчилик кўринишларидаги усуллар ҳам қўлланилади. Фанлараро алоқадорлик 
кечиккан жойда алгоритмик, монологли ва кўргазмали усуллардан фойдаланилади. Дастурли ва ғоявий усуллар 
кўпинча мавзуни мустаҳкамлашда қўлланилади. 
Ўқув мавзусининг мана шундай ҳар томонлама таҳлили ўқитувчиларга машғулотни тўғри 
режалаштириш ва ўтказишга хизмат қилади. 
Ўйин технологияларининг қўлланилиши ўқув жараѐнини фаоллаштиради, ўқувчиларни мустақил 
равишда билим олишга рағбатлантиради, ўрганилаѐтган мавзуга қизиқишни оширади. Бу барча фанлар, 
айниқса, махсус фанлар учун жуда долзарбдир. Ўқув жараѐнида ўйин технологиясининг ўрни ва аҳамиятининг 
белгиланиши педагогик ўйинларнинг функциялари, мақсадлари ва вазифалари ўқитувчи томонидан қанчалик 
тушуниб етилганлигига боғлиқ бўлади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish