68
Электрон дарслик ва қўлланмалар масофали ўқитишда юқори фаолликга эга бўлиш лозим. Ҳар бир
фанга мўлжалланган электрон ўқув қўлланмалари энг камида учта:
таълимий, машкли ва назорат қилиш каби
асосий кисмларга эга бўлишлари зарур.
Замонавий ўқув адабиѐтларининг янги авлодини яратишга чет эл инвестициясини жалб қилиш бўйича
ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Осиѐ тараққиѐт банки лойиҳаси
доирасида касб-
ҳунар коллежлари учун махсус фанлар бўйича ўқув адабиѐтларини яратиш ишлари кенг кўламда олиб
борилмоқда.
Бугунги кунда таълим соҳасида фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари асосида ишлаб чиқилган аудио,
видео, телекоммуникация ва информацион техника ва технологияларнинг қўлланилиши катта аҳамият касб
этмоқда. Шунинг учун уларнинг дидактик имкониятлари билан танишиб чиқиш ва машғулотларда уларни
қўллашни ўрганиш бўлажак ўқитувчилар учун уларнинг келажак фаолиятида катта ѐрдам беради.
Электрон ўқув адабиѐтлари - замонавий ахборот технологиялари
асосида маълумотларни жамлаш,
тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятига эга
бўлган манба ҳисобланади.
Электрон ўқув адабиѐтлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, дастлабки билимларини
ривожлантиришга ва қўшимча маълумотлар билан таъминлашга йўналтирилган бўлади.
Энди бир тасаввур қилиб кўрайлик, машғулотда бирор бир технологик машина ѐки жиҳознинг ишлаш
принципи тўғрисида ўқитувчи фақат оғзаки усул билан қай даражада ўқувчиларга маълумотларни бера оларди.
Агар бу ишда ўқитувчи шу технологик машина ѐки жиҳознинг принципиал схемасидан-ми, унинг виртуал ѐки
айнан моделиданми, унга доир видеоматериалдан-ми фойдаланса, ўқувчиларнинг уни тушунишлари, тасаввур
қилишлари қай даражада осон бўлади. Бу икки вазиятни солиштирсак натижа яққол сезилиб туради. Албатта
иккинчи вазиятда самара юқори бўлади. Ўқув жараѐнида олиб бориладиган машғулотларда биз фақат оғзаки
усул билан тушунтириш
билан кифояланмасдан, барча турдаги ўқув ахборотларидан фойдаланамиз. Булар
сонли ва ѐзма кўринишда, овозли ва тасвирий кўринишда, хажмий ва ҳаракатли кўринишда, электрон ва бошқа
кўринишларда бўлиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда биз ҳар
бир дидактик воситанинг
имкониятларини билиб олсак, уларнинг қай биридан қайси вазифани, қандай амалга
оширишда фойдаланиш
самаралироқ эканини билиб оламиз.
Замонавий дарсликка муаммоли вазиятларни юзага келтирувчи масалалар ва топшириқларни эҳтиѐж
ҳамда қизиқиш уйғотилиши лозим.
Замонавий таълим талаблари асосида яратилган дарслик ўқитиш самарадорлигини оширади,
ўқувчиларнинг билимларини тизимлаштиришни таъминлайди, ижодий қобилиятларини ривожлантиради, ҳамда
касбга қизиқишини кучайтиради.