Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

тарзда тарғиб этиш улкан самаралар беради. Чунки фольклор, хусусан, ижодкор ва бунѐдкор халқ қалбидан 
отилиб чиққан мақоллар эзгуликнинг чироғи, маънавиятнинг булоғидир. Ана шу туб томири инсоният 
тонготарига туташ оталар сўзи – мақолларда халқнинг маънавий бўй-басти яққол кўзга ташланади, улар орқали 
олам ва одамга, табиат ва жамиятга, ѐруғ юзликка ҳамда тарихий ўзликка онгли муносабат бошланади. Шунга 
кўра, биз муқаддас Ватанни, она тупроқни, озод ва обод юртни жондан азиз тутиб, ўз-ўзимизга «Она юртинг – 
олтин бешигинг» (2-7) деб уни имкон қадар ардоқлаб юрамиз.Буни теран англаган Юртбошимиз: «Барчамизга 
маълумки, инсон ўзлигини асрагани, насл-насабини чуқурроқ билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат 
туйғуси илдиз отиб, улғая боради. Бу илдиз қанчалик теран бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар 
юксак бўлади. Албатта, жаҳон кенг, дунѐда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз
Ўзбекистонимиз якаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин, фақат бизга аталган. Мана шу улуғ туйғу ҳар 
биримизнинг дилимизга жо бўлишини, ҳаѐтимиз мазмунига айланишини истардим. Тарих ҳақиқати шуни 
кўрсатадики, томирида миллий ғурур, Ватанга ишқи жўш урган одамгина буюк ишларга қодир бўлади. Биз 
шундай маънавий муҳит яратишимиз керакки, юртимизнинг ҳар бир бурчагида, барча шаҳар ва 
қишлоқларимиз қиѐфасида Ватандан фахрланиш ҳисси кўзимизни, қалбимизни яшнатиб турсин(3-90)» деб 
барчамизни мангу ҳурликка ва метин бирликка, куч-ғайрату бунѐдкорликка, қалбан ѐнишга, ақлан юксалишга 
чорлайди. Эл аро эса «Куч - бирликда», «Бирлашган ўзар – бирлашмаган тўзар» деган оталар сўзи порлайди. 
Дарҳақиқат, она юрт ва унинг моҳияти тўғрисидаги қайси бир халқ мақолини олманг, у сизни ҳушѐрликка, 
огоҳликка, эзгуликка, тинчликка, яратувчанликка, дўстликка, муқаддас тупроқни аввайлашга даъват этади.Бу 
каби маънолари уммон оталар сўзини ўқир экансиз, она юртга туташ ўтли юрагинггиз жимирлаб-жимирлаб 
кетади: «Ватанинг тинч – сен тинч. Ватансиз инсон – куйсиз булбул. Юрт билан келган тўй – байрам. Юртинг 
омон – ўзинг омон.Юрт қўрисанг – ўзарсан, қўримасанг – тўзарсан. Юрт пуфласа, шамол туради»(4). Ушбу 
қисман келтирилган мақоллар ҳам ўтли далилки, оталар сўзи озодлик ва ободлик, эзгулик ҳамда шодлик каби 
минглаб фазилатларнинг ибратли баѐнидир.Ана шундай мантиқли мақоллардан илҳом олган Абдулҳамид 
Сулаймон ўғли Чўлпон:
«Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир,
Халқ исѐндир, халқ оловдир, халқ ўчдир… 
Халқ қўзғалса куч йўқдирким, тўхтатсин, 
Қувват йўқким, халқ истагин йўқ этсин… 
Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!»(5-408) 
деб матонатли халқни, муқаддас Ватанни улуғлашга ва абад озод тутиб қўриқлашга бонг урганди. 
Барчамизга аѐнки, Миллий ғоянинг илдизи – халқ донишмандлиги-ю, унинг салоҳиятли тафаккурида, 
яъни, миллий қадриятларда намоѐндир.Шунинг учун ҳам: «Миллий қадриятларга содиқлик истиқлол ғоясининг 
таянчидир…Бу ғояни амалга ошириш, аввало, ҳар томонлама билимли, маънавий, жисмоний ва ақлий етук 
инсонларни вояга етказишга боғлиқ. Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини 
шакллантириш ҳам ана шу вазифалар сирасига киради»(6-99).
Демак, олий мақсад, «соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш» экан, бу йўлда Ватан ҳақидаги оталар 
сўзига амал қилиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Чунки тинч ва обод юртда, фуқаролари эркин Ватандагина юқорида 
таъкидланган савиядаги авлодларнинг парвозини кўрамиз. Акс олда: «Ватаннинг вайронаси – умрнинг 
ғамхонаси»га айланиши мумкин. Бундай бўлишдан Яратганнинг ўзи асрасин. Пайғамбаримиз (с.а.в.) 
уқтирганларидек: «Ватанни севиш -имондандир»! Халқ айтганидек: Она юртинг ОМОН бўлса, рангу рўйинг 
сомон бўлмас! Дарҳақиқат, биздан узоқ бўлсин сомонлигу ѐмонлик, она юртда мангу бўлсин омонлик. Зотан, 


67 
она юртда оталар сўзига амал қилган шон ютади, халқ мақолларига зид борган ғафлатда қон ютади. Эл нигоҳи – 
кўнгил кўзидир, халқ тутуми – оталар сўзидир. Ана шу мақоллардан она тили ва меҳнат ҳамда жисмоний 
тарбия дарсларида ўзаро уйғун тарзда фойдаланиш нотиқлигу меҳнатсеварлик, чечанлигу саломатлилик каби 
эзгу фазилатларни баркамол ѐш авлод онгу шууурида шакллантиришда ғоятда қўл келади: Сўзлай-сўзлай 
сўзчил бўласан, ишлай-ишлай кўзчил бўласан. Чиниққанга гард юқмас. Тилингни тийишни ҳам сўзингни 
дейишни ҳам бил. Тер тўкканга минг тилло, Гап сотганга ҳазор бало. Машқ қилган тобланар, Ҳосил кузда 
қопланар. Бу каби халқ айтимларини – мақолларни истаганча давом эттириш мумкин. Биз барча бошланғич 
синф фанлари аро мақоллардан ўринли ва самарали фойдаланиб, бошланғич синфларда она тили ўқитиш 
методикаси фанининг предмети, мақсади, вазифаси ва илмий негизларини теран тушунтиришимиз, бошқа 
фанлар билан алоқасини мустаҳкамлашимиз, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг жисмоний маданият ва 
спорт бўйича қабул қилган ҳужжатларининг аҳамиятини очиб беришимиз, бошланғич синф меҳнат таълими ва 
уни ўқитиш методикасининг мақсади ва вазифаси, мазмуни, шакл ва методлари, ўқувчиларни меҳнат 
фаолиятига тайѐрлашнинг ўзига хос хусусиятларини ѐритишимиз, шунингдек, бошқа фанларнинг туб 
мақсадларини тарғиб этишимиз асосий интеграцион бурчимиздир.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish