Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


Мавзу: Сўз туркумлари ҳақида олган билимларимизни  мустаҳкамлаш  Мақсад



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

Мавзу: Сўз туркумлари ҳақида олган билимларимизни 
мустаҳкамлаш 
Мақсад: Шахс ва нарса буюм номини, белгисини, ҳаракатини 
билдирган сўзлар ҳақида ўрганганларимизни мустаҳкамлаш.
Кутиладиган натижалар: Сўз туркумлари ҳақида олган 
билимларимизни амалда қўллай олиш, гуруҳлар билан ишлаш, ўз 
фикрини баѐн қилиш, ўз-
ўзини баҳолаш. 
―Билимли бошга дунѐ сиғади‖деганларидек ўз она 
тилимизни чуқур билиб, ўрганиб, Мустақил Ватанимизнинг содиқ 
фарзандлари бўлиш бизнинг бурчимиз, дея ўқувчиларни дарсга жалб 
этдим. 
Доира шаклида туриб бир-бирига тилаклар айтиб, ўз 
танловлари бўйича рангли доирачаларни олиб, 3 гуруҳга бўлиндилар. 
Ҳар бир гуруҳ ўз гуруҳларини изоҳладилар. Гуруҳ 
сардорлари аниқланди. 
―Пойга‖ ўйини савол – жавоб орқали ўтилганларни 
мустаҳкамладик. 
Ижодий иш. Ҳар бир гуруҳга вазифа топширилди. Бунда 
гуруҳдаги ўқувчилар икки овора бўлиб вазифани бажардилар. Сўнг топшириқни чиқиб изоҳлаб ўтдилар. Бу 
билан жуфтлашиб ѐзиш орқали бир-бири билан маслаҳатлашиб ўз фикрини баѐн қилдилар. 
Бу метод ўқувчиларни ўйлаш қобилиятини ривожлантиришда ва сўз бойлигини оширишда 
муҳим аҳамиятга эга. Чунки битта қўшма сўздан, бир неча маъноли сўзлар ҳосил қилади. Масалан: Қўзиқорин 
сўзини ѐзиб қўйдим ва ўқувчилар бу сўздаги ҳарфлар ѐрдамида янги сўзлар ҳосил қилиб ѐздилар. Бир-бирини 
текшириб баҳоладилар. Ҳар бир ўқувчида баҳолаш варақчалари бор, ҳар бир топшириқдан сўнг ўз баҳоларини 
қўйиб бордилар. Бу ўйин орқали боланинг ижодий истеъдоди ва тафаккури ошди. 
Қора жўрға‖ дам олиш дақиқаси дарс ўртасида ўтказилди. Ҳар дарсимда турли мусиқий дам олиш 
дақиқалари ўтқазиб тураман, чунки дам олиш дақиқалари ўқувчиларнинг энг севимли машғулоти ҳисобланади. 
Дам олиш дақиқасидан сўнг ўқувчиларнинг дарсга қизиқиши ортади. Ўқувчилар ўзларини шундай эркин хис 
этадиларки, ҳар қандай вазифани бажаришга тайѐр бўладилар. 
Хотира диктант. Бундай диктант тури орқали ўқувчининг кўриб эслаб қолиш хотирасини ва диққатини 
оширади. Ўз-ўзини текшириб баҳоладилар. 
―Занжир‖ ўйини. Бу ўйинда сардорлар мусобақаси ўтказилди.Улар 2 минут ичида қанча сўз 
ѐзишларини кузатиб энг кўп ва хатосиз ѐзган сардорни ғолиб деб топдик. Ҳар бир гуруҳдаги ўқувчилар ўз 
сардорини қўлладилар. 
Ижодий иш. ‖Сонларни очиб, халқ мақолини ўқинг‖ 
―32 33 10 26 - 2 10 13 10 14 2 21 13 16 34 10,
2 10 13 10 14 - 21 14 18 25 10 18 16 34 10‖. 
―Ўқиш - билим булоғи, Билим – умр чироғи ‖ 
Бундай 
ижодий 
ишлар 
ўқувчиларнинг 
ижодий 
қобилиятларини ривожлантиради ва ҳар бир ўқувчи ўзи устида 
ишлайди.
Баҳолаш варақчаси билан ишлаш ўқувчиларда дарсга 
бўлган қизиқишини янада орттирди. Ҳар топшириқдан кейин 
ўқувчилар ўзларини баҳолаб бордилар. Дарс якунида балли шкала 
бўйича ўз баҳосини чиқарди. Ўз-ўзини баҳолаш орқали 
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ошди, чунки ҳеч қайси бола 
ночор баҳо олгиси келмасди. Дарс якунида ўқувчилар дарс 
давомида олган билимларини стикерларга ѐзиб топширдилар. Бунда 
улар нимани ўрганганларини, дарсда қайси услублар уларга 
ѐққанини, қайси нарсалар улар учун қийин бўлганликларини ва яна 
қандай ўйин ва услубларни қўлласа янада қизиқарли бўлишлигини ѐзадилар . Дарсдан кейин ўқувчиларнинг 
ѐзганларини ўқиб чиқиб, кейинги дарсларни режалаштираман. Дарс мақсадларини оширишда эришилган 
ютуқлар билан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиб, сабабларини топишда ижодий изланишдан 
тўхтамай ишлашни вазифам деб биламан. 
―Бир бахтнинг эшиги ѐпилганда,иккинчиси очилади, лекин биз шу ѐпиқ эшикка кўпроқ қараб, бизга 
очиқ турган эшикка қарамаймиз‖. Хелен Келлер 
Лекин бахт эшигини очиш биз ѐшларни қўлида экан, шахсан мен очиқ турган эшик томон интилишга 
ҳаракат қиламан.


41 
Келгуси ишларимда ва дарсларимда 7 модулнинг барча услубларидан унумли фойдаланаман. Айниқса 
ҳар бир дарсимда янгича услубларни қўллаш, диолог, танқидий фикрлаш, баҳолаш, ахборий – коммуникация, 
иқтидорли ва эътиборга мойил ўқувчилар билан ишлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Эътиборга мойил 
ўқувчиларни рағбатлантириб, уларни ҳам дарсга қизиқтира оладиган турли хил топшириқлар бериб суҳбатга 
тортиш мен учун муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир дарсимни режалаштиришдан олдин, қайси 
йўналишда иш олиб борсам самарали натижага эришишим мумкинлигини ўйлаган ҳолда , ташкил этаман. 
Бу услубларни қўллаш орқали мен шу нарсани тушиниб етимки, ҳар бир ўқувчи ўз фикрларини, олган 
ахборотларни эркин баѐн эта олишга ва келажакда билимларини янада юксалтиришга интилади.
Келажакда ўз 
йўлида учраган барча қийинчиликларни енгишга, ўз муаммоларини мустақил ечишга ўрганадилар. 
Ҳар бир 
ўқувчи билимнинг ҳаѐтда ўрни катталигини ҳис қилиш устида иш олиб бораман.
Айниқса, гуруҳлар билан ишлашда жуфтлашиб, тўплашиб биргаликда ўзаро фикр алмашиб, қисқа 
бўлса ҳам айтишга ўрганди. Гуруҳларга берилган сўроқ асосида тинимсиз изланишиб, ўй-фикрларини ҳар бир 
ўқувчи эркин айтишга ҳаракат қилдилар. Энди менинг дарсларимнинг марказида ўқувчи туради. Мен уларни 
ўтилган дарсларни мустақил ўрганиб, тушуниб, ўзи ҳам изланиб ўрганиши мумкинлигини таъкидлаб ўтаман.
Билимдон авлод – мустақил мамлакат таянчи, келажаги,истиқболи. Унга таълим берувчи устозлар эса 
жамиятнинг энг катта бойлиги. Демак, айтмоқчиманки агар мен ўз устимда тинимсиз янги дастур бўйича иш 
олиб борсам ва натижага эришсам, жамиятнинг ишончини оқлаган бўламан. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish