Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

 
 
 
 


73 
5-Мавзу. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг 
ташкил этилиши. Ўзбекистонда сайлов жараѐнларининг конституцион 
асослари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар 
киритиш тартиби.
Амалда барча давлатлар ўзини демократик давлат деб ҳисоблайди ва 
буни конститутцияларида мустаҳкам қўйишган. Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг 5-бўлими ―Давлат хокимиятининг ташкил этилиши― деб 
номланган бўлиб, ушбу бўлим асосида давлат ҳокимиятининг ташкил 
этилиши масалалари бўйича хуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Демократик 
давлат ҳокимият халққа тегишлилигини билдиради. Бунда ҳокимият нафақат 
халққа тегишли, ҳокимиятни ўзи халқдан вужудга келиши, уни ягона 
манбаси халқ эканлиги билан характерланади. Давлат сиѐсий ҳокимиятини 
амалга оширар экан, халқдан ваколат олади. Конституциянинг ―Халқ 
ҳокимиятчилиги‖ бобида ―Халқ давлат ҳокимиятинининг бирдан-бир 
манбаидир‖ деб белгиланган (7-модда). 
Конституциямизда давлат бошлиғи – Президент, Қонунчилик 
ҳокимиятини амалга оширувчи Олий Мажлис ва унинг палаталари 
ваколатлари белгилаб қўйилган. Конституциядан ташқари яна бир неча 
қонунлар мавжуд бўлиб, уларда давлат ҳокимиятини амалга оширувчи 
органлар ваколатлари белгиланган, жумладан, ―Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида‖, ―Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида‖, ―Судлар тўғрисида‖, 
―Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида‖, ―Ўзбекистон 
Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида‖ти қонунларда. Бу 
Конституция асосида қабул қилинган қонунларда тегишли ҳокимият 
органларининг ваколатлари уларни амалга ошириш усул ва воситалари
ҳокимиятни амалга ошириш жараѐнида бир-бири билан муносабати, халқ 
олдидаги масъулияти белгилаб қўйилган. 
Биринчидан, давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаши керак, 
иккинчидан, давлат ҳокимияти Конституция ва махсус қонунлар ваколат 
берган органлар томонидангина амалга оширилади. Конституция давлат 
ҳокимиятининг уч турдаги ҳокимият тармоқлари: қонунчилик, ижро, суд 
органлари томонидан амалга оширилишини белгилаган.
Ўзбекистон Конституциясининг 10-моддасида ―Ўзбекистон халқи 
номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президент иш олиб 
боради‖ деб мустаҳкамлаб қўйилган. Бу шарафли ва масъулиятли вазифани 
Олий Мажлис билан Президент мамлакат ичкарисида ҳам ташқи 
муносабатларда ҳам амалга оширади. 
Нима учун фақат Олий Мажлис ва Президент? 
Олий Мажлис ҳам, Президент ҳам халқ вакиллигининг олий кўриниши. 
Ўзбекистон Олий Мажлиси икки палатадан иборат бўлиб, қуйи палата – 
Қонунчилик палатаси, халқ томонидан бевосита сайланган депутатлардан 
иборат бўлса, юқори палата – Сенатнинг аъзолари – сенаторлар халқ сайлаган 


74 
маҳаллий Кенгаш депутатларидан ва Президент тайинлаган Сенаторлардан 
иборат. Қуйи палата депутатларини сайлашда халқ бевосита иштирок этса, 
Сенатни шакллантиришда вакиллари орқали иштирок этади. Олий Мажлис 
олий вакиллик ва ягона қонунчилик органидир. Шунинг учун уларнинг халқ 
номидан иш олиб бориши асослидир. 
Президент – давлат бошлиғи. Ўзбекистонда Президент бевосита халқ 
томонидан сайланади, у халқдан тўғридан-тўғри ваколат олади. 
Президентнинг бундай ваколатга эгалиги Конституциянинг яна бошқа 
моддасида ҳам кўрсатилган, ―Ўзбекистон Республикасининг Президенти: 
Мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон 
Республикаси номидан иш кўради‖ (Конституциянинг 93-моддасидан). 
Президентнинг ҳам халқ номидан, ҳам давлат номидан иш олиб боришининг 
маъноси бор. Чунки давлат халқ ҳокимиятини тасарруф этувчи тузилма бўлса, 
Президент халқ сайлаган, маъқуллаган давлат бошлиғи. 
Конституция халқ номидан иш олиб борувчиларни аниқ белгилаб қўяр 
экан, шу билан бошқа ҳеч қандай тузилмалар бундай ваколатга эга эмаслигини 
ҳам кўрсатиб қўйган. Чунки жамиятда булардан ташқари бошқа ташкилот ва 
тузилмалар ҳам мавжуд.
Давлатни ташкил этиш, давлат ҳокимиятини амалга ошириш масаласида 
ҳам, барча ривожланган мамлакатлар тажрибасида қўлланилиб келаѐтган ва 
амалда ўзини оқлаган давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун 
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципини 
конституцияда мустаҳкамлаш ва амалда қўллаш йўлидан борди. 
Ҳаѐтда ва айрим юридик манбаларда ―Ҳокимиятлар бўлиниши 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish