принципи‖ деган атама учраб туради. Аслида эса давлат ҳокимияти ягона, у
бўлнмайди. Бўлиниши деганда фақат давлат ҳокимияти тизимини
тармоқларга бўлиниши тушунилиши керак.
Агар давлат ҳокимиятини бир катта дарахт деб олсак, дарахтнинг
шохлари шу ҳокимиятнинг тармоқларидир. Дарахт шохларга бўлиниши
билан бутунлай бўлиниб кетмаганидек, ҳокимият тизимини тармоқларга
бўлиниши билан, ҳокимият ягоналигига путур етмайди, чунки у бўлиниб
кетмайди. Давлат ҳокимиятини алоҳида тармоқлар томонидан амалга
оширилиши эса, ҳокимият самарасини оширади. Чунки улар шу ишга
ихтисослашган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мустақилликнинг биринчи ҳуқуқий
асоси
―Ўзбекистон
Республикаси
давлат
мустақиллиги
асослари
тўғрисида‖ги 1991 йил 31 август қонунида биринчи марта ҳокимият тизими,
ҳокимият бўлиниши принципида ташкил қилиниши кўрсатилган.
Конституциянинг 11-моддасида ―Ўзбекистон Республикаси давлат
ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади‖ – деб белгиланди.
Шу асосда Ўзбекистонда ҳокимиятни амалга оширувчи органлар тизими
барпо этилди.
75
Мамлакатимизда қонунчилик ҳокимияти Олий Мажлис, Ижро
ҳокимияти Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимлар, Суд ҳокимияти –
Конституциявий суд, Олий суд ва ҳудудий тузилишлардаги судлар орқали
амалга оширилади.
Ҳокимиятни бўлиниши принципидан келиб чиқиб, ҳар бир алоҳида
ҳокимият тузилмаларининг ваколатлари аниқ белгилаб қўйилади.
Ҳокимият бўлиниши принципи фақат ваколатларни аниқ белгилаб
қўйишнигина назарда тутмайди. Ҳокимият бўлиниш принципи:
- ваколатларни бирор-бир орган ѐки шахс қўлида ҳаддан ортиқ, асоссиз
тўпланишига барҳам беради;
- ҳокимият тузилмаларини бир-бирини ваколатини эгаллаш, ишига
асоссиз аралашувига чек қўяди;
- турли ҳокимият органлари бир-бирини назорат килиб боришини
таъминлайди.
Ҳокимият бўлиниши принципини жорий қилиш фақат ҳокимият
тузилмаларини нормал, яхшироқ малакалироқ ишлашини таъминлаш
учунгина эмас, аввало бу принцип, ҳокимиятни тўғри ташкил қилиш
натижасида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла таъминлаш,
манфаатларини кенгроқ тўлароқ ифодалашни мақсад қилиб қўяди. Чунки ҳар
бир ҳокимият тузилмаси ўз вазифасини тўла ва малакали бажарса, ҳуқуқ
бузилишларига барҳам берилади.
АҚШ конституциясида давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи, ижро
ҳокимияти ва суд ҳокимиятига бўлинади. Ҳар бир ҳокимият тармоғи бир
биридан фарқли ҳокимият шаклини амалга оширади
35
:
Ҳокимият бўлиниши принципи асло давлат ҳокимиятини ягоналигига
путур етказмайди. Ягона давлат ҳокимияти кучли функция ва вазифаларни
амалга ошириши зарурлигидан келиб чиқиб, унинг қонунчилик, ижро этиш,
суд фаолиятини кучли, шу соҳага ихтисослашган органлар олиб боришини
назарда тутади. Уларнинг мустақиллиги эса, ўзларига юкланган вазифаларни
тўла бажариш имкониятини яратади.
Ҳокимият бўлиниш принципининг қонуний асослари мавжуд. Лекин бу
принципни янада кенгроқ амалга жорий этиш учун кўплаб қўшимча
тадбирлар ўтказилмоқда. Олиб борилаѐтган суд-ҳуқуқ тизимидаги
ислоҳотлар ҳам ҳокимият бўлиниши принципи асосида судларни ҳақиқий
мустақиллигига эришишни назарда тутади. Демократия жараѐнларини
ривожланиши давлат қурилиши ва бошқарувини янада эркинликлаштириш
сиѐсати ҳокимият бўлиниши принципини янада чуқурроқ қўллаш имконини
берди.
Бу ҳақда биринчи Президентимиз шундай фикр билдирган: ―...давлат
ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент,
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатнинг янада
35
Paul A. Arnold, Jason L. Stern, How the United States Is Governed // Pg. 35.
76
мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага
келтирмоқда‖
36
.
Do'stlaringiz bilan baham: |