93
туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож
бўлади.
Бола тўғрисидаги Конвенциянинг 1-моддасига кўра «18 ѐшга тўлмаган
ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан нисбатан қўлланиладиган қонун
бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади».
Болалар алоҳида ғамхўрлик ва ѐрдам ҳуқуқига эгадирлар.
Жамиятнинг
асосий ташкилоти ҳисобланиш оила ва тиббий муҳит унинг барча аъзолари,
айниқса, болалар ўсиб улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари, соғлом
ва ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камолотга етиши учун у оила
ғамхўрлигида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгли тушириш вазиятида ўсиши,
жамиятда мустақил ҳаѐтга тўла тайѐрланиши, айниқса тинчлик, қадр-қиммат,
сабр-тоқат, эркинликлар, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши лозим.
Ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай
камчиликларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиѐсий ѐки бошқа
эътиқодлари, миллий этник ѐки ижтимоий келиб чиқиши, боланинг соғлиғи
ва туғилиши, унинг онаси ѐки қонуний васийси ѐки бирон-бир бошқа
ҳолатлардан қатъи назар ҳурмат қилиниши ва ҳуқуқлари таъминланиши
керак.
Буларни амалда бажарилиши учун
ижтимоий масалалар билан
шуғулланувчи давлат ва хусусий муассасалар, судлар, маъмурий ѐки қонун
чиқарувчи органлар томонидан боланинг манфаатлари яхшироқ
таъминланишига эътибор берилиши лозим.
Маълумки, ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳар бир бола туғилган заҳоти
рўйхатга олинади ва туғилган дақиқасидан бошлаб исм билан айтилиш ва
фуқароликка эга бўлиш, шунингдек иложи борича ўз ота-онасини билиш ва
улар ғамхўрликларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқларига эгадир.
Шунингдек бола ўзининг фикрини эркин ифодалаш виждон ва дин
эркинлиги, илм олиш, дам олиш ҳамда ота-онаси турли давлатларда яшаѐтган
бола алоҳида ҳолатлардан ташқари, отаси ва онаси билан мунтазам равишда
шахсий муносабатлар ва тўғридан-тўғри алоқалар боғлаб туриш ҳуқуқига
ҳақли ҳисобланади.
Конституцияда кўрсатилган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш
масаласи Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари билан тартибга
солинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил
16 июндаги «Болали оилаларга давлат ижтимоий ѐрдами тизимини
такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1994 йил 23 августдаги «Кам
таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги ва
бошқа фармонлар мамлакатимизда ва болаликни муҳофаза қилиш,
болаларнинг жисмоний аҳлоқий ва маънавий камол топиши учун қулай
шарт-шароит туғдириш чора-тадбирларини амалга оширишга ҳам алоҳида
эътибор берилмоқда.
Аѐлларга берилган кенг ҳуқуқ ва эркинликлар, улар тўғрисидаги давлат
ғамхўрлиги амалга оширилиб, республикамиз Меҳнат Кодекси, Фуқаролик,
жиноят кодексларида, соғлиқни сақлаш, фуқаронинг
давлат пенсия
94
таъминоти тўғрисидаги ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган. Шунга
алоҳида аҳамият бериш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
Кодексида аѐллар Меҳнат қилиш ҳуқуқининг амалга оширилиши учун кенг
имтиѐзлар берилган, уни ҳаѐттга тадбиқ этилиши кафолатланган.
Жумладан, ҳомиладор аѐлларни, боласи уч ѐшга етмаган аѐлларни тунги
ишларга жалб қилишга, иш вақтидан ташқари ишлашга, дам олиш кунларида
ишлатишга ва хизмат сафарларига юборишга йўл ғўйилмайди.
Ҳомиладор аѐлларни енгилроқ ишга кўчириш, бу имтиѐз ҳомиладор
аѐлни ва кутилаѐтган гўдакнинг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган.
Бундан ташқари онасиз қолган болаларни тарбияловчи шахсларга имтиѐзлар
ва
кафолатлар берилиши, уларнинг соғлом бўлиб ўсиши, тарбияланиши ва
яхши шароитда яшашнинг кафолатидир. Аѐлларга юқорида айтиб ўтилган
ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳар қандай бузилишларидан ҳимоя қилишда
жиноят кодексининг ҳуқуқий роли катта.
Жумладан, ЖК-148-моддаси «Аѐлни ҳомиладорлиги ѐки ѐш болани
парвариш қилаѐтганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний
равишда бош тортиш ѐки ишдан бўшатиш, шунингдек ЖК-136-моддаси
«Аѐлни эрга тегишга ѐки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш
ѐҳуд аѐлнинг эркига ҳилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш,
шунингдек, аѐлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш» каби ҳолатлар учун
жазо белгиланиши.
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ҳужжатларида аѐллар билан
биргаликда бола яъни ѐшлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳам ўз аксини
топгандир. Белгиланган қоидаларга риоя қилмаганлик учун эса
жавобгарликлар кўрсатилган. Бола ҳуқуқларига оид халқаро нормалар. 1989
йилдаги Бола ҳуқуқлари конвенцияси. Конвенция 54 моддани ўз ичига олган
бўлиб, уларни 4та категориядаги ҳуқуқларга бўлиш мумкин:
1.
Яшай олиш ҳуқуқи: бола талабларини қондириш ва хаѐтий
ҳуқуқларини ўзида мужассам этиш каби асосий шартларни ҳамда тиббий
хизматдан
фойдалана олиш, овқатланиш, бошпанага эга бўлиш каби
адолатли меърларни ўз ичига олади.
2.
Ривожлана олиш ҳуқуқи: болаларнинг ўз қобилиятларини кенгроқ
ривожлантиришга эришишлари зарур. Масалан, билим олиш, ўйин, ҳордиқ
чиқариш, маданий фаолиятлар, ахборот олиш ва виждоний поклик каби
ҳуқуқлар.
3.
Болалар зўравонлик ва эксплуатация қилинишдан ҳимояланган
Do'stlaringiz bilan baham: