Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича Комиссия



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича Комиссия Иқтисодий ва Ижтимоий 
Кенгаш томонидан 1946 йилда таъсис этилган. Комиссиянинг вазифалари 
доирасига хотин-қизларнинг сиѐсий, иқтисодий, фуқаровий, ижтимоий 
соҳалар ва таълим соҳасидаги ҳуқуқларини рағбатлантириш тўғрисида 
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга тавсиялар ва маърузалар тайѐрлаш, 
шунингдек эркаклар билан хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципини 
амалга ошириш мақсадида хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги энг муҳим 
муаммолар бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида тавсиялар ва 
таклифлар тайѐрлаш вазифалари киради. Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича 
Комиссияга хотин-қизларнинг аҳволи бўйича умумжаҳон конференциясида 
1985 йилда қабул қилинган хотин-қизларнинг аҳволини яхшилаш соҳасидаги 
истиқболга мўлжалланган Найроби стратегияси амалга оширилишини 
назорат қилиш, шу йўналишдаги ишларнинг аҳволига баҳо бериб таҳлил 
қилиб бориш вазифаси топширилди. Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича 
комиссия хотин-қизларга нисбатан камситишлар тўғрисида алоҳида 
шахслардан ҳам, бир гуруҳ шахслардан ҳам олинган хабарларни кўриб 
чиқиши мумкин. Якка тартибдаги шикоятлар бўйича чоралар кўрилмайди. 
Бунинг ўрнига мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун сиѐсий тавсиялар ишлаб 
чиқиш мақсадида хотин-қизларни камситиш соҳасидаги тамойилларни 
аниқлашга қаратилган таомилдан фойдаланиш билан чекланадилар.
Аѐлларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясига асосан ҳар бир шахс (24 модда), шахсий 
ҳаѐт ва уй-жой дахлсизлиги (27 модда), суд ҳимояси (26 модда) каби 
ажралмас ҳуқуқларга эгадир. 
Хар бир шахс ўз ҳаѐтига ва қадр-қимматига тажовуз қилинишидан, 
шахсий ҳаѐтига аралашувдан ҳимоя қилиниш, уй-жой дахлсизлиги (27 
модда), фикрлаш, сўзлаш, эътикод эркинлиги (29 модда), кўчиб юриш (28 
модда), виждон (дин танлаш) эркинлиги (31 модда).
Аѐллар ҳуқуқларини бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар. Бундай 
ҳуқуқбузарликларга биринчи навбатда уларга нисбатан содир этиладиган 
зўравонлик киради. Зўравонлик - бу инсонга жисмоний, рухий таъсир қилиш 
шахснинг ҳаѐтига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига ва эркинлигига тахдид 
солишдир. 
1
Қаранг: Дискриминация в отношении женщин: Конвенция и комитет. Женева, 1995. 


88 
«Аѐлларга нисбатан ўтказилган ҳар қандай зўравонлик –ҳар қандай 
жинсий белгига асосланган тазйик, аѐл саломатлигига жисмоний, жинсий 
ѐки рухий путур етказадиган, ѐки унга азоб-уқубат, изтироблар чекишга 
олиб келадиган, шунингдек шахсни ѐки жамоа эркинлигидан махрум 
килинган ѐки махкум этилган ҳаракатларини содир этилиши тушунилади. 
Демак аѐлларга етказиладиган зўравонлик қуйида келтирилган ходисаларга 
мувофиқ келади, аммо улар билан чекланиб қолмайди: 
а) оилада ўрин тутадиган жисмоний, жинсий ва рухий зўравонликлар, 
жумладан калтаклаш, аѐлларга зиѐн келтирадиган турли ҳил операциялар ва 
бошқа турдаги ҳаѐт амалиѐтида кузатиладиган анъанавий ходисалар, 
шунингдек никохдан ташқари бўлган зўравонлик ва аѐлларни номус-
нафсониятига зўравонлик қилиш билан боғлик бўлган тазйиқлар; 
в) жамиятда алохида ўрин тутган жисмоний, жинсий ва рухий 
зўравонлик, жумладан зўрлаб номусга тегиш, жинсий алоқага мажбурлаш, 
ва иш жойларида, ўкув юртларида ва х.к жойларда аѐлларга нисбатан 
кузатиладиган товламачилик, қўрқитишлар, уларни камситиш, аѐлларни 
фохишалик қилиш учун сотиш хамда фохишабозликка мажбур қилиш; 
с) аѐлларга нисбатан қўлланилган жисмоний, жинсий ва рухий 
зўрликлар қаерда содир этилаѐтганидан қатъий назар, давлат тарафиданми
ѐки давлатнинг лаѐқатсизлигиданми барибир аѐлларни камситилишига 
киради. (IV Аѐллар холати буйича Жахон Конференцияси Ҳаракатлар 
дастури, 113-банди) 
Ўзбекистон Респебликаси Меҳнат кодекси фуқароларнинг меҳнат 
муносабатларини тартибга солади ва меҳнат мухофазасини кафолатлайди. 
Меҳнат мухофазаси тўғрисидаги қонунлар аѐллар учун мухим ахамиятга эга, 
чунки улар репродкктив саломатлик ва оналикни мухофаза қилишга 
қаратилган. 1919 йилда тузилан ва ҳозирги вақтда БМТкошида ишлаѐтган 
Халқаро Меҳнат Ташкилоти кишиларнинг меҳнат фаолияти ва мехнат 
мухофазаси масалалари билан шуғулланади. Аѐллар меҳнатини мухофаза 
қилишга оид меъѐрий хужжатлар илк бор аѐлларни ишга қабул қилиш, 
уларни иш билан таъминлаш ва хоказолар билан боғланган масалаларда тенг 
ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қонунлар пайдо булгунча қабул қилинган эди. Бу 
меъѐрлар аѐлларни оғир жисмоний меҳнатдан, тунги вақтда, зарарли 
шароитларда ишлашдан ва хоказолардан мухофаза қилишни кўзда тутади 
Иштирокчи давлатлар хотин-қизлар камситилишинига бархам бериш 
мақсадида иш билан иш билан банд бўлиш, ижтимоий ва иқтисодий 
ҳаѐтнинг бошқа сохаларида эркак ва аѐллар тенглиги асосида уларнинг тенг 
ҳуқуқларини таъминлаш борасида тегишли барча чораларини кўрадилар. 
«Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига бархам 
бериш тўғрисида» конвенция, 11, 13 моддалар. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир инсоннинг ғоят 
хилма-хил шахсий, сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари мажмуини 
мустахкамлайди. Хотин-қизлар билан эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги энг 
асосий конституциявий принциплардан биридир. Ўзбек оиласининг ҳаѐтида 


89 
турмушга чиқиш энг асосий воқеадир. Отасининг уйидаги ўтган ҳаѐти унинг 
келин, хотин, она бўлишига тайѐргарликдир. Халқ мақоли «Қиз бола 
бировнинг хасмидир» дейди.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва 
эркинликка эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб 
чикиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида 
тенгдирлар. Имтиѐзлар факат қонун билан белгилаб қўйилади, хамда 
ижтимоий адолат принцпларига мос бўлиши керак. (Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 18-моддаси.)
Аѐллар оилада ғоятда мухим ўрин тутадилар. Улар жамиятнинг 
ривожланиши ва оиланинг фаровонлигини таъминлашда ўзларининг ката 
хиссаларини қўшадилар. Болалар тарбияси мажбурияти ота-оналар, аѐллар 
ва эркаклар хамда бутун жамиятда ўзаро тақсимлашни талаб қилади. Ўз 
қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш тушунчаларини англаб 
етмаган, жинсий ва репродуктив маданияти паст даражада бўлган ѐш қизлар 
ота-оналарининг зўрлигии билан турмушга чикмокдалар, яъни мустакил 
ҳаѐтга қадам қўймокдалар, лекин кўп холларда улар ўз эрлари ва унинг ота-
онасига бутунлай қарам бўлиб, маънавий ва моддий камситишларга 
учрамокдалар. Бундай холатларда келинлар ўзларини оиланинг тулақ 
қимматли аъзосидек хис эта олмайдилар, бу эса ҳар хил мажоро ва қарама 
қаршиликларга сабаб бўлади.
1 Иштирокчи давлатлар Хотин-қизларнинг қонун олдида эркаклар 
билан тенглигини тан оладилар. 
2. Иштирокчи давлатлар Хотин-қизларга эркаклар билан бир хил 
фуқаролик ҳуқуқларини ва уларни амалга оширишнинг бир хил 
имкониятларини берадилар, жумладан улар мулкни бошқариш ва 
шартномалар тузиш вақтида Хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқларини, 
шунингдек, трибунал ва суд мухокамасининг барча боскичларида уларга 
нисбатан 
тенг 
муносабатларни 
таъминлайдилар. 
(Хотин-қизларни 
ҳуқуқлариникамситилишининг барча шаклларига бархам бериш тўғрисида 
конвенциянинг 15-моддаси) 
Оилада тайзиклардан холи бўлиш ҳуқуқи. Оилада аѐлларга нисбатан 
тайзикнинг турли шаклларда булиши мумкин. Тайзик оилаларда, уларнинг 
ижтимоий мақомига боғлиқ бўлмаган холда юз бериши мумкин. Тазйик 
ҳаѐтга, соғлиқка, жинс дахлсизлигига, эркинликка Қарши, шахснинг кадр-
киммати, гурурига қарши қаратилган жиноят. 
Тазйик жиноятнинг шундай турларига кирадики, улар ҳақидаги хабар 
ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига камдан-кам етиб боради, чунки 
жабрланувчилар кўп холатларда шикоят килмайдилар. Мутасадди 
мутахасислар аѐлларни уриш, калтаклаш, азоблашни- ижтимоий муаммо деб 
хисобламайдилар, чунки улар кишиларга,болаликдан одат тусига кирган, 
гендер стереопитлари замирида ѐтади деб уйламайдилар. 
Ҳеч бир инсон, айникса аѐл тазйикка лойиқ эмас, бирок амалда 
жабрланувчи ўзини қандай тутганлигидан қатъий назар, озор берувчи ҳар 


90 
доим хам ўз ҳаракатларига важ топади, ўзини оклашга ҳаракат қилади. 
Аѐлларга озор берувчи эридан кетиб қолишига халакит берадиган кўпгина 
сабаблар бор: сир уйдан чикмаслигини хохлаш, бегоналарга юз берган 
ходисани айтишга уялиш, иқтисодий томондан боғликлик, кетадиган 
жойининг йўқлиги, болаларини отасиз колдиришни истамаслик, эски урф-
одатлар-«одамлар нима дейишади» ва хоказо-кўпгина сабаблар

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish