79
қўйиш имкони берилди (Илгари бир сайловчининг фақатгина бир сиѐсий
партияни қўллаб-қувватлаб имзо бериши мумкин эди. Бу эса, турли сиѐсий
партияларга имзо тўплаш жараѐнида муайян маънода мураккабликлар
келтириб чиқарар эди.);
сайловларда овоз бериш вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб
белгиланди (Илгариги тартибга кўра, сайловларда овоз бериш вақти соат 06-
00дан бошланар эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар қиш фаслида ўтказилишини
инобатга олсак, участка сайлов комиссияси
аъзоларига муайян
қийинчиликлар туғдирар эди.);
барчанинг танишиб чиқиши учун участка сайлов комиссиясининг
овозларни санаб чиқиш ҳақидаги баѐннома нусхаларини сайлов участкасида
48 соатдан кам бўлмаган муддатга дарҳол осиб қўйиш тартиби жорий этилди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда
кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Сенати
аъзоларини сайлаш тартиби қонун даражасида белгиланди;
Номзодлар ишончли вакилларининг Ўзбекистон Республикаси
ҳудуди доирасидаги сафар харажатлари сайловни ўтказиш
учун ажратилган
маблағлар ҳисобидан тўлаш тартиби жорий қилинди;
Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун Қонунчилик
палатасига махсус ўрин ажратиш тартиби бекор қилинди. Бунда Қонунчилик
палатасидаги депутатлик (150 нафар) ўринлари сақлаб қолинди;
давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов пайтида сайлов
округларини тузишдаги сайловчилар сонидаги мумкин бўлган максимал
фарқ 10 фоиздан ошмаслиги ҳақидаги қоида назарда тутилди (Илгари сайлов
округлари, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида
сайловчилар сони тенг ҳолда тузилиши ва ҳар бир сайлов учун сайлов
округига тўғри келадиган сайловчилар нормаси Марказий сайлов комиссияси
томонидан белгиланар эди.);
Шунингдек,
Марказий
сайлов
комиссияси
аъзоларига
Қонунчилик
палатаси
депутатлари,
Сенат
аъзоларига
нисбатан
қўлланиладиган дахлсизлик тўғрисидаги қоидалар татбиқ
этилиши назарда
тутилди.
Сайлов тизими барча сайлов ўтказилиши билан боғлиқ тартиблар ва
барча тартибларни мустаҳкамловчи, ўрнатувчи ҳуқуқий нормалар
йиғиндисидир. Сайлов ҳуқуқий нормалари, фуқароларнинг сайлов
ҳуқуқларини, сайлов ташкил қилиш ва ўтказиш, овоз бериш натижаларини
аниқлаш масалаларини тартибга солади. Сайлов тизими бу сайлов
ўтказилиши тартиби ва шу тартибларни мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормалар
йиғиндисидир. Сайлов ўтказилиш тартиблари ҳуқуқий
нормалар билан
белгиланади ва улар биргаликда сайлов тизимини ташкил этади.
Баъзида сайлов тизими тор маънода сайловнинг баъзи жиҳатлари,
хусусиятларига ҳам татбиқ қилинади, масалан овоз бериш натижасини
80
аниқлашга қўлланилганда пропорционал ва мажоритар сайлов тизими деган
тушунчалар келиб чиқади. Аслида мажоритар ва пропорцоинал сайлов
депутатликка номзодлар кўрсатиш ва уларга овоз бериш ҳамда натижаларини
аниқлашдаги алоҳида тартибдир.
Do'stlaringiz bilan baham: