Оʻзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг



Download 45,39 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi45,39 Kb.
#136742
  1   2   3
Bog'liq
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ


ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАъМИНЛАШ – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИНГ ГАРОВИ
12.12.2016
 

Оʻзбекистон Республикасининг сайланган
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Оʻзбекистон  Республикаси Конститутсияси
қабул қилинганининг 24 йиллигига багʻишланган
тантанали  маросимдаги маърузаси.
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!
Ватанимиз ҳаётидаги қутлугʻ сана – Конститутсиямиз қабул қилинган кунни нишонлаш арафасида гоʻзал ва муҳташам “Оʻзбекистон” анжуманлар саройида сизлар билан учрашиб турганимдан гʻоят мамнунман.
Барчангизга, бутун халқимизга оʻзимнинг чексиз ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этиб, Оʻзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганининг 24 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этишга рухсат бергайсиз.
1992 йил 8 декабрда мустақил Оʻзбекистонимиз Конститутсиясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа боʻлди.
Конститутсиянинг яратилиши ва ҳаётимизга татбиқ этилишида замонамизнинг буюк давлат арбоби, улугʻ ёʻлбошчимиз, муҳтарам Ислом Абдугʻаниевич Каримовнинг хизмати беқиёс эканини барчамиз яхши биламиз.
Халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан оʻзгартирган ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни ишлаб чиқишда Ислом Абдугʻаниевичнинг консептуал аҳамиятга эга, теран фикрлари мустаҳкам замин боʻлди.
Олий Кенгаш депутати сифатида мен ҳам Конститутсиявий комиссия таркибида Бош қомусимизни яратиш ва қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этганимни доимо фахрланиб эслайман. Конститутсиямизнинг қандай қилиб ҳозирги мазмун ва шаклга келгани, бу мураккаб жараёнда кечган қизгʻин тортишув ва баҳс-мунозаралар бугунгидек ёдимда.
Ҳақиқатан ҳам, 90-йиллардаги оʻта огʻир даврда Асосий қонунимиз лойиҳасини ишлаб чиқишда Ислом Абдугʻаниевичдек кенг миқёсда, стратегик фикрлайдиган, узоқни коʻра оладиган буюк сиёсий арбобнинг бу ишга раҳбарлик қилгани ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Ёш давлатимиз эндигина оёққа туриб келаётган қалтис ва нозик бир вазиятда турли тор манфаатлар, маҳаллийчилик, сепаратизм ва миллатчилик каби салбий ҳолатларга мутлақо ёʻл қоʻйиб боʻлмасди.
Асосий қонунимизда умумеътироф этилган демократик принсиплар билан бирга, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва бой давлатчилик тажрибасини ифодалаш муҳим эди.
Айнан Биринчи Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Конститутсиямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улугʻ тушунча марказий оʻринга қоʻйилди.
Муҳтарам Ислом Абдугʻаниевич Конститутсиямизнинг лойиҳаси боʻйича 1992 йил 8 декабрда, Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида соʻзлаган нутқида қуйидаги фикрни алоҳида таъкидлаган эдилар:
Биз соʻнгги етмиш йил мобайнида давлатга қарамлик ва сигʻиниш ҳолатида яшадик. Мамлакатнинг, ундаги барча бойликларнинг, мулкнинг эгаси давлат, деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада ҳам Конститутсияда туб бурилиш ясалган.

Download 45,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish