Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet21/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Адабиётлар:

  1. «Авесто»нинг 2700 йиллигига бағишлаб ўтказилган анжуман материаллари.-Т.: Университет, 2000.

  2. Толстов С.П. Қадимги Хоразм маданиятини излаб.- Т., 1964.

  3. Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларида.- Т., 1996.

  4. Норқулов Н. Аждодларимиз оташпараст бўлишганми?- «Жамият ва бошқарув» журнали 1998й. №3.

  5. «Авесто».- «Санъат» журнали, 1991 йил 5-12 сонлари, 1992 й.№1.

  6. Асқаров А. Ўзбекистон халқлари тарихи.- Т.: Ўқитувчи. 1992.



МАВЗУ: КУШОН ПОДШОЛИГИ ДАВРИ АТАМАЛАРИ
Асосий саволлар:

  1. Буюк Ипак йўли атамалари

  2. кушонлар даври атамалари

1-асосий савол:


Буюк Ипак йўли атамалари
Таянч иборалар:
Шоҳ йўли, «Лазурит (ложуард) йўли», ғарбий меридионал йўл, Рихтгофен, Сиан, Дунхуан, Будда дини.
Мақсад:
Буюк Ипак йўли ва у билан боғлиқ бўлган атамаларни талабаларга очиб бериш. Шу билан талабаларда Ипак йўли ҳақидаги дунёқарашларини ошириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Буюк Ипак йўлининг олдинги номларини билиб олади.

    2. Буюк Ипак йўли атамасини шарҳлайди.

    3. Буюк Ипак йўли йўналишларидаги номларни қиёслайди.

    4. Буюк Ипак йўли билан боғлиқ атамаларни таҳлил қилади.

1-асосий саволнинг баёни:


Ватанимиз халқлари тарихида Буюк Ипак йўли ката аҳамиятга эгадир. Бу ибора фанда XIX асрда пайдо бўлган бўлсада, у шу даврга қадар бир қанча номлар билан аталган.
Лазурит йўли- VI асрга қадар Ипак йўлининг номланиши. Ўрта ва яқин Шарқда Бадахшон лазуритига бўлган эҳтиёж «Лазурит йўли»нинг вужудга келишига сабаб бўлди. Бадахшон лазурити Месопотамия ва Миср подшолари саройларини, ибодатхоналарини безаган. Аёлларнинг турли безакларини ишлашда кенг қўлланилган.
Шоҳ йўли- эр. ав. VI асрда вужудга келган Аҳмонийлар давлати шоҳлари йўли. Улар босиб олган ҳудудларда эр. ав.VI- эр. ав.IV асрларда Шоҳ йўли ўтган. Улар юрадиган йўл шу ном билан аталган.
Ғарбий меридионал йўл- Ипак йўлининг XIX аср 70- йилларига қадар аталган номи. Савдо карвонларинингғарбга қараб юрган йўналиши.
Ипак йўли- Турли номлар билан аталган савдо карвони йўлининг XIX аср 70- йиллардан кейинги фанда номланиши. Йўлнинг шу ном билан аталишига асосий сабаб ипакнинг ватани бўлган Хитой билан бўлган алоқалар, яъни ипакка бўлган эҳтиёж орқали вужудга келган.
Ф.фон Рихтгофен- Ипак йўли иборасини XIX аср 70- йилларида биринчи бўлиб фанга киритган немис олими.
Си Линг Чи- эр. ав. 2600 йилдаги Хитой маликаси. Ривоятларга кўра Хитой ипагини кашф этган малика. Ҳозирги кунда ҳам Хитой маликаси Сига атаб байрам ўтказилади.
Сиан- Қадимги Хитойдаги шаҳар. Ипак йўлининг бошланиш нуқтаси. Ипак йўли Сиандан бошланиб Ланчжоу орқали Дунхуанга келади ваш у ердан Ипак йўли жанубий-ғарбий ва шимолий-ғарбий йўлларга бўлиниб кетади.
Юечжилар- эр. ав. IV-I асрларда яшаган массагет қабилаларини нг хитойча номланиши. Улар катта юечжилар ва кичик юечжилар деб иккига бўлинган.
Хотан, Ёркент, Бамии, Куча, Турфон, Қанғар- ҳозирги ШарқИй Туркистон ва ғарбий Хитой ҳудудидаги Ипак йўли ўтган қадимги шаҳарлар.
Зариасп- Балх, Шимолий Афғонистонда Ипак йўли ўтган қадимги шаҳар.
Дарбанд, Наутак- ўзбекистоннинг жанубидаги Ипак йўли ўтган қадимги шаҳарлар.
Ахсикент- Фарғона водийсидаги қадимги шаҳар.
Добусия, Варахша, покент- Зарафшон водийсида Ипак йўли ўтган шаҳарлар.
Фароб, Амул, Марв- Туркманистон ҳудудидаги Ипак йўли ўтган шаҳарлар.
Суза- Қадимги Эрон давлатининг пойтахти.
Экбатана- Ҳамадон, Каспий денгизининг жанубий-ғарбий ҳудудларини бирлаштирган Мидия подшолигининг бош шаҳри.
Вавилон (Бобил)- Қадимги Элам ва Месопотамия давлатлари оралиғида жойлашган Вавилония Подшолигининг бош шаҳри.
Лидия- Ўрта Ер денгизи шарқий соҳилида жойлашган қадимги подшолик.
Шарқий Туркистон- ҳозирги Синьцзян-Уйғур автоном районидаги тарихий вилоят.

Назорат топшириқлари:



  1. Буюк Ипак йўлининг олдинги номларини шарҳлаб беринг.

  2. Буюк Ипак йўли атамаси қачон фанга киритилди?

А. XIX аср бошида
В. XIX аср 50 йилларида
С. XIX аср 70 йилларида
Д. XIX аср 80 йилларида
Е. XX аср бошида
3. Буюк Ипак йўли йўналишларини айтиб беринг.
4. Буюк Ипак йўли йўналиш харитасини чизиб беринг.
5. Буюк Ипак йўлиҳақидаги янги атамаларни таҳлил қилинг.

2- асосий савол:


Кушонлар даври атамалари.
Таянч иборалар:
Гуйшуан, Хисе, Хуанми, Хюми, Шуанми, Кадфиз Куджула, Вима Кадфиз, Канишка.
Мақсад:
Талабаларга Кушонлар даври атамалари ҳақида маълумот бериш, уларни очиб бериш ва шу давр тарихига талабани қизиқтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Массагетларнинг 5 та қабиласи номини айтиб беринг.

    2. Кушонлар даври ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий атамаларини ажратиб беринг.

    3. Кушонлар даври ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий атамаларини таҳлил қилади.

2-асосий саволнинг баёни:


Спитамен қўзғалони мағлубиятидан кейин, мил. ав.IV аср охирларида Хитой манбаларида юечжилар деб аталган массагет қабилалари Шарқий Туркистондан то мўғилистон чегараларигача бўлган ҳудудларга кўчиб кетганлар. Юечжилар хуннларга жанубий қўшни бўлганлар. Улар Юнон-Бақтрия давлатининг юнонлар зулмидан зулмидан озод бўлишига ёрдам бердилар ваш у ерларда ўрнашиб қолдилар.
Юз йил ичида юечжилар беш оилага бўлиниб кетдилар: Гуйшуан, Шуанми, Хисе, Хуанми, Хюми.
Гуйшуан- массагет қабиласидан бири. Кушон подшолигига асос солган қабила. Кушон сўзи шу гуйшуан қабиласи номидан олинган. Ҳокимият тепасида подшо турган бўлиб, Кушон подшолари Кадфиз Куджула (15-51йй), Вима Кадфиз (51-78 йй), Канишка (78-123 йй), Васишка ва бошқалар.
Далварзинтепа- кушонлар давлатининг пойтахти. Ҳозирги Сурхандарё ҳудудида жойлашган.
Пешовар- подшо Канишка даврида кўчирилган янги пойтахт. Ҳозирги Афғонистон ҳудудида жойлашган.
Айритом, Холчаён, Зартепа, Қоратепа- Кушон давлати маданий ёдгорликлари жойлашган жой номлари.
Кушоншоҳ- Шарқий Хуросон ҳудудларида сосоний ҳукмдори эга бўлган унвон. Кушонлар ва сосонийлар ўртасидаги 242-243 йиллардаги урушда Кушонлар мағлубиятга учраган ва сосонийлар шу номни олган. 252 йилда эса улар яна «Кушон шоҳларининг шоҳи» деган унвонга эга бўлишган.
Кидаритлар- IV аср охиридаг кушонлар сулоласининг сўнгги вакиллари.
Африғ подшолиги- III асрнинг 40-50 йилларидаги Кушонлардан ажралиб чиққан Хоразмдаги давлат.
Аёзқалъа- Кушонлар даврига оид Қадимги Хоразмдаги жамоа яшаш жойлари ташкил топган алоҳида қўрғонлардан бири.
Будда дини- эр. ав. IV асрларда ҳиндистонда Гаутама Будда томонидан асос солинган дин. Айнан Кушонлар даврида бу дин олдин Марказий Осиёда, марказий Осиё орқали Хитойга тарқалган.
Оромий ёзуви- кушонлар давлатидаги ёзув. Бу ғарбий Осиёда пайдо бўлган алифбо, яъни ҳарфий ёзуви асосидаги кушон-бақтрия алифбосидаги ёзув намуналари Қадимги Термиз ва Айритом ёдгорликларидан топилган.

Назорат топшириқлари:



  1. Кушон подшолигига асос солган массагет қабилалари номларини очиб беринг.

  2. Кушон подшолигига асос солганқабила номи?

А. Хисе
В. Думи
С. Хюми
Д. Гуйшуан
Е. Шуанми
3. Кушонлар даври атамаларини конспект қилинг.

  1. Кушонлар даври атамаларини таҳлил қилинг.

  2. Кушонлар даврида тилга олинган жой номларини ҳозирги номлар билан таққосланг.


Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish