Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet17/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Мустаҳкамлаш босқичи:Мавзу юзасидан талабаларнинг қанчалик ўзлаштирганини аниқлаш учун муоммоли саволлар берилади.
Дарсда фаол қатнашган талабалар баҳоланади.

Ўқитувчи


V Босқич

Умумий якуний хулосалар:Мавзуга якуний хулосалар берилиб ТМИга оид тавсиялар берилади

Ўқитувчи





МАВЗУ: ИЛК ДАВЛАТЛАР ДАВРИ АТАМАЛАРИ.

Асосий саволлар:



  1. Эрамиздан аввалги IX-IV асрларга оид атамалар.

  2. Форс ва юнонлар босқини даври атамалари.

  3. Дастлабки маҳаллий давлатлар даври атамалари.

Таянч иборалар:


Темирнинг кашф этилиши, Катта Хоразм, Қадимга Бактрия, Сўғдиёна, Марғиёна, Парфия, Аҳмонийлар, сатрап, Тўмарис, Спарганиз, Широқ, Юнон-македонлар, Александр Македониялик, Юнон-Бактрия, Салавкийлар, Фрада, Бесс, Спитамен, Кангюй, Довон, Бактрия, Юечжилар.

1- асосий савол:


Эрамиздан аввалги IX-IV асрларга оид атамалар.
Мақсад:
Эрамиздан аввалги IX-IV асрлар тарихий воқеаларни шарҳлаб, асосий атамаларни талабаларга тушунтириш, уларда қадимги давр тарихига, тарихий атамалар маъносини билиб ва тушуниб олишга қизиқиш уйғотиш.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Эрамиздан аввалги IX-IV асрларда Марказий Осиё ҳудудида истиқомат қилган ўтроқ ва кўчманчи аҳолини тавсифлайди.

    2. Скиф ва саклар ҳақида маълумотга эга бўлади.

    3. Ушбу даврга оид тарихий атамаларни изоҳлайди.

    4. Ушбу дардаги давлатлар тўғрисида тушунча беради.

1-асосий саволнинг баёни:


Милоддан аввалги II минг йиллик охири ва I минг йилликнинг бошлари Марказий Осиё ҳудудидаги ҳаёт ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлишда археологик топилмалар ва уларни ёзма манбалар билан солиштириш катта аҳамиятга эгадир. Бу даврда Марказий Осиёнинг ҳудудларидаги ҳосилдор воҳалар ўтроқ деҳқончилик аҳоли томонидан ўзлаштирила бошлаган бўлса, шимолий вилоятларда кўчманчи чорвадор қабилалар ва ўтроқ аҳолининг узвий муносабатлари асосида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар бўлиб ўтди.
Темирнинг кенг тарқалиши- мил.ав. X-VIII асрларда Марказий Осиё жанубида темир буюмлар пайдо бўлади. VII-VIII асрларга келиб эса барча ҳудудларда темирдан меҳнат қуроллари ясаш кенг расм бўлади.
Скифлар- Юнон тарихчиларининг маълумотларига қараганда Евроосиёдан Олтойгача бўлган ҳудудда яшовчи кўчманчи қабилалар умумий ном билан скифлар деб аталган. Маҳаллий қабилалар ичида энг йириги-массагетлар ва саклар.
Саклар- Страбон уларни «дах», «дай», «дов» номлари билан атайди. Саклар ҳозирги Қозоғистон ва ШарқИй Туркистон, Амударё ва Сирдарёнинг шимолидан тортиб то Жанубий Сибир ерларигача кўчманчи ҳолда яшаганлар. Ўтроқлашганлари Сўқд, Бақтрия ва Парканада яшаган. Ахмоний миллат ёзувларида скифлар таркибига кирувчи учта сак гуруҳи эслатилади: 1) сакахаумаварка-тадқиқотчилар бу гуруҳни Герадотнинг «скиф аморглари», Ктесийнинг «Шоҳ Омарг скифлари» билан айнан бир деб ҳисоблайдилар, улар С.П.Толстов фикрича Қорақум,Хоразм воҳаси,Сирдарёнинг қуйи оқимида яшаганлар. 2) сака-тиграхауда-таржимаси «ўткир учли қалпоқ киювчи саклар», улар Сирдарёнинг ўрта оқими, Тошкент вилояти, жанубий Қозоғистонда яшаган; 3) сака-тиай-тара-дарайя-«дарё ортидаги саклар», улар Марказий Осиёнинг жанубидаги тоғ ва чўл воҳаларида, Амударёнинг ўнг қирғоғида яшаганлар.
Массагетлар- баъзи фикрларга қараганда массагетлар мил.ав. VII-IVасрларда бир неча сак қабилаларини бирлаштириб турган йирик қабилалар иттифоқи эди. «Маза-гета»- «буюк гетлар» деб таржима қилинади. Бошқа бир тахминларга кўра «массаката»- «катта сак уюшмаси». Айрим муаррихлар массагет номи бирор қавмнинг асл номи эмас, балки халқ маишатини англатувчи лақаб бўлиши керак дейдилар. «Масья»- балиқ, «ка»-егувчи, яъни балиқ егувчилар, балиқхўрлар деб айтишади. Баъзи тарихчилар эса массагетлар «шак» қабиласининг ҳарбий бирлашмаси бўлган деб кўрсатадилар.
Қориз-ер ости каналлари. Улар ҳақида энг дастлабки маълумотлар Полибий асарларида Аҳмонийлар даврига оид қоризлардир.
Меҳнатнинг дастлабки йирик тақсимоти-бронза даврида чорвачилик деҳқончиликдан ажралиб чиқиши жараёнига аталади.
Катта Хоразм- аҳмонийлардан олдин, мил.ав. I минг йиллик ўрталарига яқин даврда бу давлат ҳозирги Хоразм ўрнида бўлмасдан, жануброқда, Марв ёки Хиротда бўлган деган фикр мавжуд. Герадотнинг маълумотига кўра мил. олдинги VIII-VII асрларда Окс-Тажан воҳаси, яъни ҳозирги Туркманистон ҳудудлари «Катта Хоразм» ерлари бўлган. Мил.олд. IV асрга келиб Катта Хоразмнинг Амударёнинг қуйи ҳавзасидаги ҳудуди Қадимги Хоразм давлатига уюшди деган маълумотлар ҳам мавжуд.
Қадимги Бақтрия- бу давлат таркибига Бақтрия, Сўғд ва Марғиёна ҳудудлари кирган.
Сўғдиёна- Қашқадарё ва Зарафшон воҳаларидаги давлат.
Маарғиёна- Мурғоб дарёси воҳасидаги давлат.

Назорат топшириқлари:



  1. Милоддан аввалги VII-IVасрларда Марказий Осиё ҳудудида қандай қабила ва қавмлар яшаган?

А. саклар, массагетлар
В. Сўғдлар, бактрияликлар

С. Марғиёналиклар, хоразмликлар, парфияликлар


Д. тўғри жавоб А ва В
Е. барчаси тўғри
2. Сака-хаумаварка бу...
А. оролбўйи саклари
В. Тоғли ҳудудларда яшовчи саклар
С. Ўткир учли қалпоқ киювчи саклар
Д. дарёнинг нариги томонида жойлашган саклар
Е. сўғдийлар



  1. Милоддан ав. IX- IX асрларда Марказий Осиё ҳудудидаги илк давлатларни кўрсатинг.

А. Қадимги Бактрия, Катта Хоразм
В. Моварауннахр, Хуросон
С. Сўғдиёна, Марғиёна
Д. Бақтрия, Парфия
Е. Хоразм, Сўғдиёна



  1. Сак ва массагетларнинг асосий машғулотини топинг.

А. чорвачилик
В. Зироатчилик
С. Ҳунармандчилик
Д. ипакчилик
Е. тўқувчилик



  1. Бирор манба ёки адабиёт бўйича мил.ав. IX- IX асрларга оид тарихий атамаларни шарҳлаб ўтинг (ёзма иш).

  2. Юнонлар қадимги Хоразмни қандай аташган?

А. Хорасмия
В. Хваризам
С. Хваразмиш
Д. Сакастан
Е. Зариасп
7. Саклар гуруҳи сака-тиграхауда қандай таржима қилинади?
А. кўчманчи саклар
В. Кигиз телпак кийиб юрувчи саклар
С. Учли қалпоқ кийиб юрувчи саклар
Д. дарё ортида яшовчи саклар
Е. зироатчи саклар

2-асосий савол:


Форс ва юнонлар босқини даври атамалари.

Мақсад:
Марказий Осиёни форслар ва Юнон-македонлар ҳукмронлиги остида бўлган давр тарихини ўша даврга оид тарихий атамалар орқали ёритиб бериш, атамалар маъносини талабаларга тушунтириш.


Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Эрон Аҳмонийлари даври Марказий Осиё тарихига оид атамаларни изоҳлайди.

    2. Александр Македонский даври атамаларини тушунтиради.

    3. Юнон-Бақтрия давлати даври атамаларини изоҳлайди.

2-асосий савол баёни:


Аҳмон- мил. ав. VII аср бошларида форс қабалаларига бошчилик қилган подшо. Форс подшоларининг энг қадимги сулоласи асосчиси.
Кир II-мил. ав.VI асрда ҳукмронлик қилган аҳмонийлар подшоси.
Тўмарис-Кир II массагетлар устига юриш қилганда, уларга малика Тўмарис бошчилик қиларди. Тўмарис Кир II ни жангда енгади.
Камбиз- мил. ав. 530 йил августида Аҳмонийлар тахтига ўтирган Кирнинг ўғли.
Фреда қўзғалони- Беҳистун ёзувларига қараганда, мил. ав. 522 йил охирида Маарғиёнада кўтарилган Фрада бошчилигидаги қўзғалон.
Доро I-мил. авв. VI аср сўнгида ҳукмронлик қилган Аҳмонийлар подшоси.
Широқ- Аҳмонийларни сувсиз саҳрога олиб боиб, халқини аҳмонийлар зулмидан қутқарган чўпон.
Сатрапия- сатраплик. Аҳмонийлар подшолари босиб олган ҳудудларни сатрапия-ҳокимликларга бўлиб бошқарганлар. Бу сўз форсча «хшатра»-«вилоят» сўзидан келиб чиққан. Герадот маълумотига кўра Марказий Осиё вилоятлари 4 та сатрапликка бўлинган: Каспий бўйларида яшовчи кўчманчи қабилалар XI сатрапия бўлиб, форс подшоларига 200 талант. Бақтрия XII страпия бўлиб, 360 талант; саклар XVсатрапия бўлиб,250 талант; Хоразм, Сўғд ва Парфия XVI сатрапия бўлиб, 300 талант миқдорида йиллик солиқ тўлар эди.
Талант- Бобил кумуш пул бирлиги, 1 талант 30 кг кумушга тенг.
Амударё хазинаси- бу Хазина 1977 йилда Вахш дарёсининг Амударёга қуйиладиган ерида, Қўбодиён беклиги ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан топиб олинган. Хазинанинг 180 тага яқини заргарлик буюмлари ва кўплаб тангалари бўлган.
Бақтриш- Форс ёзувларида Қадимги Бақтриянинг номланиши. Аҳолисининг асосий Машғулоти деҳқончилик эди. Қалаимир, Кучуктепа, Қизилтепа, Қизилча, Бандихон каби ёдгорликларида кўплаб меҳнат қуроллари топилган. Пойтахти Бақтро (ҳозирги Балх) бўлган.
Суғуда- мил. авв. VI-IV асрларда форс ёзувларида сўғдиёна шундай деб аталган. Узунқир, Ерқўрғон, Даратепа, Сагиртепа, Лолазор, Хўжа-бўстон, Афросиёб, Қоровултепа, Қўрғонча каби кўплаб ёдгорликлари ўрганилган. Пойтахти Афросиёб бўлган. «Иккинчи пойтахти» Ерқўрғон (Қашқадарё) бўлган.
Филлип II-мил. авв. 360 йилда Македония тахтига ўтириб, Македонияни бирлаштирган ва кучли давлатга айлантирган подшо. Мил. авв. 337 йилда ўзини Юнонистон подшоси деб эълон қилди.
Александр Македонский (Искандар Зулқарнайн)- Филлипнинг ўғли, мил. авв. 336 йилда отаси ўлдирилгандан кейин тахтга ўтирди.
Граник дарёси бўйидаги жанг- мил. ав. 334 йил баҳорида Юнон-македонлар ва форслар ўртасида бўлиб ўтган бу жанг натижасида форслар мағлубиятга учраб, мил. ав. 333 йилда Искандар Кичик Осиёда ўз ҳукмронлигини ўрнатади.
Бесс- Доро III га қарши фитна уюштирган Бақтрия сатрапии. Ўзини аҳмонийларнинг Осиёдаги подшоси деб эълон қилиб, Артаксеркс деган ном олади ва Искандарга қарши чиқади. Бироқ мағлубиятга учраб, сўғдиёнага қочади.
Ақинак- ханжар
Сагарис- жанговор табар, ҳарбий болта
Баргустивон- жангчилар отлар устига ёпадиган темирдан тўқилган ўпиғич.
Мароқанда- Сўғдиёнанинг пойтахти, Самарқанднинг номланиши.
Уструшона- Самарқанд ва Жиззах оралиғидаги ерлар.
Яксарт- Юнон-рим манбаларида Сирдарё дарёсининг аталиши.
Окс- бу ном қадимги туркий «Ўкуз», ҳозирги Амударё сўзининг юнонча айтилишидир.
Спитамен- мил. ав. 329 йилда Юнон-македонларга қарши сўғдиёнада кўтарилган қўзғалон раҳбари, маҳаллий саркарда.
Александрия Эсхата- Искандар томонидан ҳозирги Бекобод ва Хўжанд оралиғида қурдирилган қальа, таржимаси Чекка Александрия.
Политимет- Юнон-рим манбаларида Зарафшон дарёсининг аталиши.
Роксана- Рохшанак, маҳаллий ҳукмдор Оксиартнинг қизи, унга Искандар маҳаллий аҳоли билан муносабатларини чуқурлаштириш мақсадида уйланади.
Салавкийлар давлати- мил. ав. IV аср охири III асрнинг ўрталарида Александрнинг саркардаларидан бири Салавка томонидан тузилган давлат. Унинг таркибига Бақтрия ҳам киради.
Антиох I- салавканинг ўғли, марказий Осиё ерларига ҳоким этиб тайинланади.
Парфия- мил. ав. 250 йилларга келиб Салавкийлар давлатидан ажралиб чиққан давлат.
Юнон-Бақтрия давлати- мил. ав. 250 йилларда Салавкийлар давлати таркибидан ажралиб чиққан иккинчи давлат, Диодот даврида ташкил топади. Унинг ҳокимлари Евтидем, Деметрий, Евкратидлар ҳам бўлган.

Назорат топшириқлари:



  1. Кир II га қарши курашда массагет қабилаларига ким бошчилик қилди?

А. Широқ
В. Спарангиз
С. Скунха
Д. Тўмарис
Е. Фарасман



  1. Широқ ким бўлган?

А. сак қабилалари халқ қаҳрамони
В. Аҳмонийларга қарши қўзғалон бошлиғи
С. Искандарга қарши курашда жасорат кўрсатган халқ қаҳрамони
Д. Доро 1 га қарши курашда жасорат кўрсатган қаҳрамон
Е. тўғри жавоб А, Д.
3. Сатрап-бу...
А. Ахмонийларга қарши қўзғалон раҳбари
В. Миср ҳукмдори
С. Босиб олинган вилоятлар бошлиғи
Д. давлат бошлиғи
Е. тўғри жавоб А ва Д.
4. Сирдарё бўйида Хўжанд яқинида македониялик Искандар қурдирган қалъа қандай аталган?
А. Чека Александрия
В. Окс Александрияси
С. Александрия Эсхата
Д. Александрия Марғиёна
Е. тўғри жавоб А ва С

5.Сагарис нима?


А. Камон
В. Дубулға
С. Ҳарбий болта
Д. Икки эшкакли қайиқ
Е. кўкрак қалқони

3-асосий савол:


Дастлабки маҳаллий давлатлар даври атамалари.

Мақсад:
Ўзбекистон ҳудудидаги дастлабки маҳаллий давлатлар ҳақида талабаларга тушунча бериш, маҳаллий давлатлар тарихига оид атамаларни тушунтириш.


Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Ўзбекистон ҳудудидаги дастлабки маҳаллий давлатлар ҳақида тушунчага эга бўлади.

    2. Маҳаллий давлатлар ташкил топишини шарҳлайди.

    3. Маҳаллий давлатлар тарихига оид атамаларни изоҳлайди.

3-асосий савол баёни:


Антик давр- мил. ав. III-милодий IV асрлар. Юнонча «қадимги» деган маънони англатади.
Эллинлаштириш- Шарққа Юнон маданиятининг ёйилиши жараёни. Аралаш маданиятнинг- юнон ва маҳаллий шарқ маданиятининг ташкил топиш жараёни.
Парфия- ҳозирги Туркманистон ва Эроннинг бир қисмини ўз ичига олган қадимги давлат. Тажан дарёси бўйларида яшовчи парнлар қабиласининг бошлиғи, антик давр тарихчилари парнларни Парфия империясининг асосчиси сифатида тилга олишади.
Аршак- аршакийлар сулоласининг асосчиси бўлади.
Митридат-I мил. ав. 171-138 йилларда ҳукмронлик қилган Парфия подшоси.
Довон мил. ав. II-I асрларда Хитой манбаларида тилга олинган давлат, тадқиқотчилар уни қадимги Фарғона деб ҳисоблайдилар. У Довон, Паркана, Бохан. Палона номлари билан манбаларда эслатилади.
Эрши- Довон давлатининг пойтахти.
Самовий отлар- Фарғонанинг насллик отлари.
Қанғ давлати- мил. ав. III аср бошида пайдо бўлган давлат. Унинг ҳудудлари дастлаб Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлардан (Тошкент воҳаси ҳамда унга туташ тоғ ва чўл зоналари) иборат эди. Мил. ав.II аср бошларига келиб Қанғ давлатининг ерлари кенгайиб, шарқда Фарғона, шимоли-шарқда усун, юечжи қабилалари Билан, шимоли-ғарбда Сарису дарёси, ғарбда Сирдарёгача борган.Бу ката ҳудуд Тошкент воҳасини, Талас водийсини ва қисман Чу дарёсининг қуйи оқимидаги ерларни ўз ичига олиб, Қанғ давлатининг асосий ерлари ҳисобланган.
Мил. ав II-I асрларда қанғликлар Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ва Хоразмни ўзларига бўйсундирадилар.
Хоразм- мил. ав.IV асрда Хоразм мустақил давлатга айланади. Жонбосқалъа, Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа ёдгорликлари Хоразмнинг ўзига хос маданияти намуналари.

Назорат топшириқлари:


1. Эллинлаштириш бу …
А. Юнонларнинг марказий Осиёга кўчиб келиши
В. Марказий Осиё ҳудудида Юнон маданиятини ёйиш
С. Римликлар ва юнонлар маданиятини ёйиш
Д. Маҳаллий аҳолига Юнон ҳужжатларини топшириш
Е. Римликларни Марказий Осиёга кўчириш
2. Қанғ давлатини Хитой йилномачилари нима деб аташган?
А. Довон
В. Бақтра
С. Қанғюй
Д. Қандаҳор
Е. Хоразм
3. Довон давлатининг пойтахти қайси шаҳар бўлган?
А. Қанғдез
В. Қанғха
С. Эрши
Д. Қува
Е. Фарғона
4. Қанғ давлатига қайси қабилалар асос солишди?
А. Саклар
В. Юэчжилар
С. Массагетлар
Д. Кушонлар
Е. Кўчманчи қанғарлар

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish