Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet15/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Назорат топшириқлари:

  1. Энеолит даврига таъриф беринг.

  2. Энеолит даври ўзгаришларини очиб беринг.

  3. Меҳнат тақсимотларини санаб, ёритиб беринг.

  4. Моногамия тушунчасини изоҳланг.

  5. Матриархат билан патриархат даврини таққосланг.

  6. Ҳарбий демократия даврига баҳо беринг.

  7. Энеолит ва бронза даврларини қиёсланг.

  8. Кенотаф тушунчасини ёритиб беринг.



3-асосий савол:
Ибтидоий жой номлари ва ёдгорликлар.
Таянч иборалар:
Қўлбулоқ, Жойтун, Калтаминор, Саразм, Тозабоғёб маданиятлари, Сополлитепа, Жарқўтон, Селенгур ёдгорликлари.
Мақсад:
Талабаларга тарихий ном билан аталган ёдгорликлар ва жойлар ҳақида маълумот бериш. Бу ёдгорликларга нисбатан фаҳр руҳини шакллантириш.


Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Тарихий ёдгорликларни санаб беради.

    2. Тарихий ёдгорликлар жойлашган ўрнини аниқлайди.

    3. Тарихий ёдгорликлар даврини қиёслайди.

    4. Тарихий ёдгорликларни таҳлил қилади.



3-асосий саволнинг баёни:
Ҳар бир тарихий даврни ўрганаётганда, айниқса қадимги даврни мукаммал ёритиб бериш учун тарихий ёдгорликларга мурожаат қиламиз. Бир-бирига яқин бўлган бундай ёдгорликлар маълум бир маданият таркибига киритилиб, тарихий ном билан аталади. Бу номлар эса фанда тарихий атамалар қаторига ҳам киради. Ибтидоий даврга хос баъзи тарихий номлар билан танишамиз.
Кўлбулоқ- қадимги тош (палеолит) даврига оид археологик ёдгорлик. 1963 йилдан бошлаб фанда маълум. Археологик изланишлар натижасига кўра Кўлбулоқ маконида энг қадимги аждодларимиз қадимги тош даврининг ашель, мустье ва юқори палеолит босқичларида яшаган. Ҳозирги Тошкент вилоятида жойлашган.
Селунгур- қадимги тош (палеолит) даврининг ашель босқичига оид археологик ёдгорлик. Бу маконда 1950 йил ўрталарида биринчи бор академик А.Окладников, 1980 йилларда археолог У.Исломовлар изланишлар олиб боришди. Тадқиқотларга кўра Селенгур Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимги ёдгорлик бўлиб, бу маконда одамзод аждодининг синантроплар даври вакиллари яшаганлиги аниқланган. Фарғона водийсида жойлашган.
Жойтун маданияти- Копетдоғ этакларида, Қорақум чўлида янги тош (неолит) даврида илк деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар маданияти. Ҳозирги Туркманистон ҳудудида жойлашган.
Калтаминор маданияти- Амударёнинг қуйи ҳавзасида янги тош (неолит) даврида дарё ўзанлари ва кўл ёқаларида макон топиб яшаган овчилар қабилалари маданияти. Ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган.
Учтут ёдгорлиги- Зарафшон воҳасида (ҳозирги Навоий вилояти) жойлашган ибтидоий одамлар манзилгоҳи, қадимги тош даврининг мустье босқичи билан боғлиқ ёдгорлик.
Сазағон- зарафшоннинг ўрта ҳавзасида жойлашган реолит даврида яшаган қабилилар маданияти.
Саразм маданияти- Зарафшон воҳасининг Тожикистонга тегишли Саразм қишлоғидан топиб ўрганилган энеолит даври қабилалари маданияти. Бу қабилалар тадқиқотларга кўра бундан 6 минг йил аввал Туркманистон ҳудудидан кўчиб келишган.
Замонбобо- Бухоро вилояти Қоракўл туманида Зарафшоннинг қуриб боаётган ўзани Гурдуш йўлида ташкил топган кўл. Шу кўл соҳилида 1950 йил академик Я.ғуломов илк бронза даврига оид ёдгорлик (қабр)ни ўрганди. Бу деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган қабилалар маданияти эди.
Сополлитепа- бундан 3,5-4 минг йил аввал жанубий Ўзбекистонда яшаган деҳқонлар ҳаёти билан боғлиқ ёдгорлик. Бу ёдгорлик илдизлари Жанубий Туркманистон ҳудудида таркиб топган қадимги Шарқ маданияти билан узвий боғлиқ эканлиги илмий асосланди.
Ўзбекистонда шаҳар маданияти камида минг йилга қадимийлашди.
Жарқўтон- Ўзбекистон ҳудудида таркиб топган энг қадимги шаҳар харобаси. Энг қадимда ижтимоий ва мулкий табақаланиш таркиб топаётган бир даврда яшаган кишилар маданияти.
Тозабоғёб маданияти- эр.ав. II минг йилликнинг ўрталарида Амударёнинг қуйи ҳавзасига Қозоғистон чўлларидан келиб қолган чорвадор қабилалар маданияти. Бу аҳоли Кўкча дарёси бўйларига жойлашган, Деҳқончилик билан ҳам шуғулланган.
Чўст маданияти- - эр.ав. II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг1-чорагида Ўрта Осиёда юз берган ўзгаришлар натижасида вужудга келган маданият. Кўчманчи қабилаларнинг ўтроқлашиш даврига хос деҳқонлар маданияти. Фарғонанинг Чуст шаҳри яқинида жойлашган.
Амиробод маданияти- Амударёнинг қуйи ҳавзасида эр.ав. X- VIII асрларда кўчманчиликдан деҳқончиликка ўтаётган қабилалар маданияти. Бу маданият Хоразмнинг Амиробод канали бўйларидан топилган.
Бурғулиқ маданияти- эр. ав. IX-IV асрлар давомида Тошкент воҳасида илк деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар маданияти.
Андронова маданияти- эр. ав. II минг йиллик давомида Жанубий Сибир ва Қозоғистон даштларида Енисейдан то Уралгача бўлган ҳудудларда кенг тарқалган чорвадор қабилалар маданияти.

Назорат топшириқлари:



  1. Марказий осиё ҳудудидаги қадимги давр ёдгорликларини санаб беринг.

  2. Қуйидаги ёдгорликлардан қайси бири тошкент воҳасида жойлашган?

А. Сеунгур
В. Кўлбулоқ
С. Учтут
Д. Жарқўтон
Е. Сополлитепа
3. Калтаминор маданиятига таъриф беринг.
4. Чуст маданияти даврини кўрсатинг.
А. Эр.ав.IV минг йиллик
В. Эр.ав.III минг йиллик
С. Эр.ав.II минг йиллик
Д. Эр.ав.II минг йиллик охири ва I минг йиллик бошлари
Е. Эр.ав.I минг йиллик
5. Сополлитепа ёдгорлигининг ўзига хос томонини очиб беринг.
6. Ҳисор, Жойтун ва Калтаминор маданиятларини қиёсланг.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish