Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet20/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

2-асосий савол:
«Авесто» да жой номлари Билан боғлиқ атамалар.
Таянч иборалар:
Тур, Сўғд, Гава, Мауру, Баҳди, Нисайа.
Мақсад:
Талабаларга зардуштийлик динининг муқаддас китоби саналган «Авесто» китобида келтирилган жой номларини тушунтириб бериш, Ўтмиш тарихимизга мухаббат уйғотиш.


Идентив ўқув мақсадлари:

    1. «Авесто» да келтирилган жой номларини санаб беради.

    2. «Авесто» даги Марказий Осиёга кирадиган жой номларини билиб олади.

    3. «Авесто» даги жой номларини ҳудудий жойлаштиради.

    4. «Авесто» да келтирилган номларни таҳлил қилади.

2- асосий саволнинг баёни:


Ватанимиз ҳудудида яшаб келаётган халқлар дунёнинг энг қадимий маданиятига эга бўлган халқлардан бири эканлигини тарихда «Авесто» китоби исботлади. Унда Марказий Осиё ҳудудларида яшаган барча туркий халқлар, форс-тожик, озарбайжон, афғон ва бошқа халқларнинг қадимги даврлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари. Маънавий маданиятлари ўз аксини топган.Манбаларда «Авесто» китобининг муаллифи Зардушт бўлганлиги қайд қилинади. Лекин Зардуштнинг қаерда яшаганлиги, аниқроғи «Авесто» нинг қаерда ёзилганлиги ҳақидаги тортишувлар ҳалигача баҳслилигича қолиб келмоқда.
Баъзи олимлар Зардуштийлик динини Мидиядан келиб чиққан десалар, айримлари уни Эронда пайдо бўлган деб исботлайдилар. Зардуштийликнинг ватани Эрондир деб исботловчи олимлардан бири Э.Берзиннинг фикрича, зардуштийлик дини «ҳинд-эрон қабиласи динидан келиб чиққан».
Олимларнинг ката бир гуруҳи- В.В.Струве, В.В.Тревер, С.П. Толстов, Н.Прохоров ва бошқалар зардуштийлик динининг ватани Марказий Осиё деб исботлайдилар. «Авесто» да ёзилишича, китобда Ахурамазда яратган 16 та мамлакатнинг номи берилган. Бу мамлакатлардан иккитаси афсонавий бўлса. 9 таси Марказий Осиёга тегишли бўлган вилоят ва шаҳарлардир. Қолган 5 таси Ҳиндистон. Озарбайжон. Арманистон ҳудудларига тегишлидир. Унда келтирилган вилоятлар:
Гава- географик ҳудуд. Сўғдиёна ҳудудига Зарафшон ва Қашқадарё воҳалари чегарасидаги ҳудудлар кирган. Аҳолиси сўғдийлар.
Мауру- маарғиёна. Географик ҳудуд. Ҳозирги Туркманистоннинг Марв вилояти ҳудудлари.
Баҳди- бақтрия, ҳозирги Жанубий Ўзбекистон (Сурхандарё вил), жанубий-ғарбий Тожикистон ва шимолий Афғонистон ҳудудлари кирган. Бу вилоят аҳолиси баҳтарлар номи билан тилга олинган.
Нисайа- Нисо. Ашгабат атрофидаги қадимги шаҳар. Парфия давлатининг пойтахти.
Хуросон- Ҳирот, Қобул, Тус. Ҳозирги Афқонистон ва Шимолий Эрон ҳудудлари.
Варана- Туркманистон ва Эрон чегаралари оралиғида бўлган шаҳар.
Аръянам Вайчах- зардуштийлик пайғамбари Заратуштранинг ватани. Таниқли этнограф ва археолог олим С.П. Толстов Арьянам Вайчах Амударё дарёсининг соҳилида жойлашган, у «Авесто» да келтирилган таърифга кўра, қадимги Хоразмдир деган хулосага келган.
Дайтийа- қадимги тарихимиз билан боғлиқ бўлган амударёнинг номланиши.
Дану ёки Яоша- қадимги дарё. Сирдарёнинг номланиши.
Тур- Турон, «Авесто» да Туронзамин худи шу ном Билан келтирилган. Тур яъни Амударёдан шимолда яшовчи чорвачилик билан шуғулланган уруғ ва қабила маъносида.
Бақтрия қоҳинлари уюшмаларида «Авесто»нинг даставвал кўл ва дарёлар мамлакати- Хоразмнинг кичик ҳудуди билан боғланган географияси ҳам Хоразмни қуршаб олган қабилалар билан бўлган урушлар тўғрисида ҳикоя қилувчи «Авесто» тарихи бугун Шарқий Эрон ва Ўрта Осиё миқёсида кенгаяди. Сосонийлар давридв «Авесто»
да келтирилган жой номлари ва ҳодисалар ўз тарихи билан боғланиб, уни сосонийлар давлати чегарасига олиб кирадилар ва уларни сўнгги зардуштийлик динининг ўз даврларидаги марказлари билан боғлайдилар. Кейинчалик киритилган бундай қўшимчалардан тозаланган «Авесто» Хоразм ва унга қўшни бўлган давлатлар тарихи билан боғлиқлиги аниқланди. «Авесто» да келтирилган жой номлари тарихдаги баъзи жумбоқларни очишда асос бўлади.

Назорат топшириқлари:



  1. «Авесто» да Марказий Осиё халқлари тарихига оид қандай маълумотлар борлигини айтиб беринг.

  2. «Авесто»нинг ватани ҳақида маълумот беринг.

  3. «Авесто»да нечта мамлакат номи келтирилган?

А. 10 та
В. 12 та
С. 14 та
Д. 15 та
Е. 16 та
4. «Авесто» да номи келтирилган мамлакатлардан нечтаси Марказий Осиё ҳудудига тегишли?
А. 10 таси
В. 9 таси
С. 8 таси
Д. 6 таси
Е. 5 таси
5. «Авесто» да номлари келтирилган вилоятларни санаб беринг.

  1. Мауру мамлакати ҳудудларини айтиб беринг.

  2. «Авесто» да келтирилган вилоят номларини ўз номи билан ва ҳудудий таҳлил қилинг.

  3. Арьянам Вайчах ҳақида «Авесто»да келтирилган маълумотларни конспект қилинг.


Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish