Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet19/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Мустаҳкамлаш босқичи:Мавзу юзасидан талабалар ўзлаштиришини аниқлаш учун муаммоли саволлар берилади
Дарсда фаол қатнашган талабалар баҳоланади.

Ўқитувчи


V.Босқич

Умумий якуний хулосалар:Мавзуга якуний хулосалар берилиб ТМИ га оид тавсиялар берилади.

Ўқитувчи

МАВЗУ: «АВЕСТО» АТАМАЛАРИ.

Асосий саволлар:



  1. «Авесто» да ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий атамалар.

  2. «Авесто» жой номлари билан боғлиқ атамалар.

1-асосий савол:


«Авесто» да ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий атамалар.
Таянч иборалар:
Ясна, Гипта, Виспрад, Виндевдат, Ариман, Ахурамазда, Нмана, Занту, Виспата.
Мақсад:
Талабаларга «Авесто» даги атамалар ҳақида маълумот бериш, уларнинг маъносини очиб бери шва шу орқали ватанимиз тарихини ёшларга мукаммал ўргатиш.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. «Авесто» бўлимлари матни мазмунини билиб олади.

    2. «Авесто» даги илоҳий кучларни санаб беради.

    3. «Авесто» даги яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги курашувчи кучларни ўрганади.

    4. «Авесто» даги тарихий атамаларни таҳлил қилади.

    5. «Авесто» даги тарихий атамаларни қиёслайди.

1-асосий саволнинг баёни:


«Авесто»- Ўрта Осиёнинг тарихан ажралмас қисми бўлган Туронзамин ҳудудларида шаклланган энг қадимий дин- зардуштийликнинг муқаддас китобидир. Унда ўзбек, тожик, туркман, озарбайжон, форс, афғон ва бошға халқларнинг ибтидоий ва қадимий илоҳий тасаввурлари, коинот ва ердаги дунёнинг яратилиши билан боғлиқ тушунчалвр, афсона ва ривоятлар, фалсафий-ахлоқий қарашлар ўз аксини топган.»Авесто» матнини эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги, яъни Ахурамазда ва Ахриман ўртасидаги кураш ташкил этади. «Авето» да акс этган асосий қонун-қоидалар, диний эътиқоднинг етакчи тушунчалари тарихий шахс Заратуштра номи билан боғлиқ. У эзгулик худоси Ахурамазда билан одамлар ўртасидаги вакил сифатида майдонга чиқади.
Заратуштра- эронча сўз бўлиб, «уштра»- туя, «зарат»- сариқ, яъни кекса туячи- туячилар авлодидан маъносини англатади. У илоҳиёт билимдони, файласуф, ўта истеъдодоли шоир ҳам эди. У ягона худога ишонишгина жамиятни янги тараққиёт боқичига олиб чиқади деб ҳисобларди.
Хаома- Зардуштийлик динида муқаддас ичимлик. У зардуштийлик динининг ибодатхоналари қошида махсус ўсимликлардан тайёрланган ва ибодат кунлари ичилган.
Ахурамазда- Зардуштийлик динининг бош худоси, эзгулик худоси, инсонга доимо яхшиликни раво кўрувчи илоҳий куч. Зардуштнинг ҳомийси.
Митра- Зардуштийлик динидаги ёруғлик ва қуёш худоси, деҳқонлар ва чорвадорлар ҳимоячиси, ҳосил, маъмурчилик ва тўкин-сочинликни таъминловчи бўлган. Митра жангчи йигит қиёфасида тасвирланган. Оловли чақмоқлар орқали ёвуз кучларга қарши курашган.
Ноҳид (Анахита)- ҳосилдорлик ва сув илоҳи ҳисобланган.
Оссуарий-суякдон. Зардуштийлик динида махсус баланд тепаликларга ташланган ўликлар суяги гўштидан тозалангач, улар махсус идишларга солинган, бу идишлар оссуарий- суякдон. Остадон деб юритилган.
Ноус- ўликлар суяклари сақланадиган, яъни оссурийлар сақланадиган бино.
Занд- форс тилида битилган «Авесто» оятларининг шарҳи.
Ахриман- зардуштийлик динидаги ёвузлик худоси, халқ бошига ёмонликлар, офат келтирувчи худо образи.
Йима- бош худо Ахурамазданинг эзгулик ниятларининг қурилиш, ободончилик йўналишини бошқарувчи фаришта. У кўп шаҳарлар қурдириб, у «Авесто» да «вар» деб юритилган.
Азата- эркин шахс, озод маъносида. «Авесто» га кўра, ўша замон жамоасининг аъзолари асосан азаталардан ташкил топган.
Асна- жамоа уруғлари, эркин жамоа аъзоси маъносида.
Гайта- «Авесто» да азаталарнинг бойлиги ҳайвон, ҳовли-жой, қалъа-қўрғон, умуман бойлик тушунилган.
Нмана- оила, нманапати-оила бошлиғи; ага роила бошлиғи аёл киши бўлса «нманапатна» деб аталган.
Вира- эркин аскар.
Вайса- уруғ хизматкори, ҳуқуқи чекланган уруғ аъзоси.
Париайтар-эркин жамоа аъзоларининг камбағаллашиб қолган қатлами. Улар ҳаётда бой хонадон ҳайвонларига қараган: чўпон маъносида. Кимгадир иқтисодий жиҳатдан қарам, тобе одам, аммо ҳали қул эмас.
Вис- уруғ, бир уруғ жойлашган қишлоқ.
Виспати- уруғ бошлиғи.
Вразана- бир қишлоқда жойлашган бир неча уруғлар уюшмаси.
Арьяман- уруғдошлар иттифоқи, қабила маъносида.
Занту- қабила.
Зантупати- қабила бошлиғи.
Шайтра- туман маъносида; деҳқон округи. Масалан, гава шайтра-Гава тумани, деҳқончилик округи.
Дахью- вилоят, йирик округ. Йирик ҳудудий бирлик.
Дахьюпати- вилоят ҳокими.
Састар- ҳукмдор, ҳоким. Дахью округларидан бирининг ёки вилоят пойтахтининг ҳокими. У олий ҳукмдор ҳамдир.
«Авесто»- «қатъий қоунлар» маъносини англатган.
Бу атамалар зардуштийлик динининг муқаддас китобида келтирилган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётга оид тарихий терминларнинг бир қисми. Асарда ахлоқ-одобга, тарихий номларга оид атамалар ҳам мавжуд. Бу атамалар тарихни мукаммал ёритиш учу насос бўла олади.

Назорат топшириқлари:



  1. «Авесто» асосий бўлимларини санаб беринг.

  2. «Авесто» да ёвузлик худосини кўрсатинг.

А. Анаҳита
В. Ахриман
С. Ахурамазда
Д. Митра
Е. Ноҳид
3. Зардуштийлик динида келтирилган «Асна», «Гайта», «Вайса» атамалари ўртасидаги фарқни тушунтириб беринг.
4. Заратуштра сўзининг маъносини очиб беринг.
5. «Вис» ва «врзана» нинг фарқини айтиб беринг.
6. «Зантупати» ва «Дахьюпати» ларни қиёсий таҳлил қилинг.
7. «Авесто» даги эзгулик, ҳосилдорлик, яхшилик ваш у каби худоларни фарқлаб беринг.
8. «Авесто» да қабила қандай аталган?
А. Хаома
В. Вар
С. Вис
Д. Занту
Е. Дахью



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish