Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet24/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Мустаҳкамлаш босқичи:Мавзу юзасидан талабаларнинг қанчалик ўзлаштирганини аниқлаш учун муоммоли саволлар берилади.
Дарсда фаол қатнашган талабалар баҳоланади.

Ўқитувчи


V Босқич

Умумий якуний хулосалар:Мавзуга якуний хулосалар берилиб ТМИга оид тавсиялар берилади

Ўқитувчи





МАВЗУ: ТУРК ҲОҚОНЛИГИ ДАВРИ АТАМАЛАРИ.

Асосий саволлар:



  1. Турк ҳоқонлиги даври ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий атамалари.

  2. Турк ҳоқонлиги даври маҳаллий мустақил давлатлардаги ижтимоий-сиёсий атамалар.

Таянч иборалар:
Ашантош, Бумин, Истами, ҳоқон, теле, жабғу, бўдун, шод, чўр, божу ясоқ, Тўнябғу, ихшид, маликшоҳлар, ғувокор, озодкор, корикор, бантак, доя, вағи.

1- асосий савол:


Турк ҳоқонлиги даври ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий атамалари.
Мақсад:
Талабаларга Турк ҳоқонлиги даврида Марказий Осиёга кириб келган тарихий атамалар ҳақида маълумот бери шва талабаларни халқимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан боғлиқ тарихини ўрганишга қизиқтириш.

Идентив ўқув мақсадлари:



    1. Турк ҳоқонлиги даврига хос тарихий атамаларни санаб беради.

    2. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий атамаларни алоҳида ажратиб айтиб беради.

    3. Турк ҳоқонлиги даври атамаларини олдинги давр атамалари билан таққослайди.

    4. Шу давр атамаларининг ўзига хос томонларини таҳлил қилади.

1-асосий савол баёни:
VI аср ўрталарига келиб Марказий Осиёда йирик кўчманчилар давлати- турк ҳоқонлиги таркиб топди. Турк ҳоқонлиги Билан боғлиқ баъзи масалалар М. Бичурин, В. Бартольд, А.Ю. Якубовский, А.Н. Бернштам, С.П. Толстов ва бошқа олимлар асарларида баён этилган. В.В. Радлов илк бор Урхун ёзувини нашр Эттирган. Хорижда эса И.Маркварт ва Э.Шаваннларнинг хитой матнлари таржимасини санаб ўтиш мумкин.
«Турк» атамаси этник мазмунни англатмай. Балки бир неча қабила ва халқЛар бирлашувини билдирувчи сиёсий атама саналади. С.П. Толстов «туркий» сўзи «ёш, уйланмаган зангчи» маъносини англатишини исботлаган. Сўнг бу сўз «қабила аъёнлари» ва ниҳоят, сиёсий жиҳатдан бирлашган халқларнинг умумий номига айланган.
Асантош, Туу ва Бўминлар- Олтой ва Жанубий Сибирда яшаган Ашина қабиласининг ябғулари. Улардан Бўмин теле қабилаларини бирлаштириб 551 йилда «ҳоқон», яъни туркларда ҳукмдор деб эълон қилинди.
Туркларнинг ғарбга юришига бошчилик қилган Истами «Ябғу ҳоқон»- яъни эл ҳокими деган унвонни олган.
Туркларда ҳукмдорнинг ҳокимияти уруғ-аймоқ удумларига таянган ҳарбий-маъмурий бошқарувга асосланган эди. Мамлакат чорвадор кўчманчи ва ўтроқ деҳқон аҳолига бўлинарди. Кўчманчи чорвадор аҳоли «будун» ёки «қора будун» номлари Билан юритилган. Будун ўз навбатида қабилалар иттифоқи бирлашмасини ташкил этарди.
Эл ҳокими «ябғу» ёки «жабғу» номи Билан аталарди. Ябғу даражасига фақат ҳоқон уруғига қон-қариндош бўлганларгина кўтариларди. Шу боисдан баъзан у «ябғу ҳоқон» деб улуғланарди.
Эл сардори раҳнамолигида бир туман, яъни ўн минг суворийни сафга тортар эди. Бундай ҳарбий бўлинманинг туманбошиси «шод» деб юритиларди.
Божу ясоқ- қарам ерлардан ундириладиган солиқ. VI асрда Чирчиқ, Зарафшон. Қашқадарё ва Амударё ҳавзаларида ўндан ортиқ ҳоқонликка қарашли ерлар бўлиб. Улар ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мустақил бўлсада. Улар туркларга божу ясоқ тўлашган.
Шарқий турк ҳоқонлиги- 603 йилдан кейин ҳозирги Мўғилистон ҳудудида ташкил топган давлат.
Ғарбий Турк ҳоқонлиги-603 йилдан кейин Ўрта Осиё, Жунғария ва Шарқий Туркистоннинг бир қисмида ташкил топган давлат. Маркази- Еттисув шаҳри эди.
Тунябғу- ҳоқон. 618-630 йиллари ғарбий Турк ҳоқонлигининг ҳоқони бўлган шахс.
Абрўй- VI аср ўрталарида Бухорода туркларга қарши кўтарилган қўзғалон раҳбари. Улар тўртта «з» ҳарфи билан бошланган нарсанинг ҳаммага тенг бўлинишини талаб қилиб чиқишган:
Зар- бойлик;
Зўр- ҳокимият;
Замин- ер;
Зан- хотин.
Тўнюқуқ, Қултегин, Билгаҳоқон, Онгин- булар қадимий туркий битиклар бўлиб, мўғулистон ҳудудидан топилган турк ҳоқонлиги ҳақида қимматли маълумотлар берувчи манбалардир. Бу битиклар XVII асрда топилган. Худди шундай ёзувлар Олтой ва Ўрта Осиё ҳудудидан топилган.

Назорат топшириқлари:



  1. Турк ҳоқонлиги даври бўйича кўпроқ иш олиб борган олимларни санаб беринг.

  2. «Турк» атамаси бу этник мазмунни англатмайди, балки__________атамадир.

  3. Ҳоқон ва ябғу ҳоқон атамаларини солиштиринг.

  4. Будун ёки қора будунлар бу ______________________.

  5. Божу ясоқ кимлар ҳисобига ундирилганини аниқланг.

  6. Абрўй қўзғалони талаблари нималардан иборат эканлигини топинг.

Адабиётлар:



  1. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1 китоб.- Т., 2000.

  2. Раҳмонов Н. Турк ҳоқонлиги.- Т.: Мерос, 1993.

  3. Раҳмонов Н. Иссиқ ёзуви.- Мулоқот журнали, 1994 № 11-12.

  4. Аҳмедов Б. Ўзбек улуси.- Т.: Нур, 1992.

2-асосий савол:


Турк ҳоқонлиги даври маҳаллий мустақил давлатлардаги ижтимоий-сиёсий атамалар.
Мақсад:
Талабаларга Турк ҳоқонлиги давридаги маҳаллий мустақил давлатлар ҳаётига оид атамаларни тушунтириш, уларни ўзбек давлатчилиги тарихига қизиқтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Маҳаллий мустақил давлатлар ҳаёти билан боғлиқ тарихий атамаларни санаб беради.

    2. Давлатлардаги бошқарувни бир-бири билан таққослайди.

    3. Маҳаллий мустақил давлатлар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ атамаларни таҳлил қилади.

2-асосий саволнинг баёни:


Илк ўрта асрларга келиб феодал муносабатлар ривож топиб, сиёсий жиҳатдан заифлашув оқибатида V-VI асрлардаёқ Ўрта Осиёда бир қанча майда давлатлар вужудга келди. Бу майда феодал давлатлар V-VII асрларда аввал эфталлар, сўнгра Турк ҳоқонлигига бўйсундирилган бўлсада, лекин эфталлар ҳам турклар ҳам уларнинг ички ҳаётига аралашмайдилар. Улар марказий ҳокимиятга бож тўлаб туриш билан ўз мустақиллигини маълум даражада сақлаб қолдилар. Бундай давлатлардан энг йириги сўғдда- ихшидлар, Тоҳаристонда- маликшоҳлар, Хоразмда-хоразмшоҳлар, Чоч ва Элоқда- будун ва деҳқонлар, фарғонада- ихшидлар ҳукмронлик қилишди.
Сўғд ихшидлари- V-VII асрларда Зарафшон ва Қашқадарё водийларига жойлашган Самарқанд, Бухоро, Кеш ва Наҳшаб мулкларини бирлаштирган. Сўғд илк феодал давлатлари ичидаги ката сиёсий нуфузга эга бўлган мулк. Бу мулкда ҳукмдорлар ихшидлар деб юритилган.
Маликшоҳлар- ўзига 27 та тоғ ва тоғ олди вилоятларини бирлаштирган Тоҳаристон давлати ҳукмдорлари.
Тудунлар- V-VII асрларда Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида мавжуд бўлган Чоч давлати ҳукмдорлари шу ном билан аталган.
Илк ўрта асрларда сўғдда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси «наф» дейилган. Ижтимоий жиҳатдан у бир неча табақага бўлинган:

  1. мулкдорлар- озод;

  2. шаҳар ҳунармандлари- озодкор;

  3. савдогарлар- ғувокор;

  4. зироаткорлар- кашоварз;

  5. хизматкорлар- корикор;

  6. муте қўшчилар- кадивар;

  7. қул ва чўрилар - а) эркаклари- бантак; б) аёллари- доя деб юритилган.

Аслзода- «озод»лар табақасига подшоҳ, маҳаллий ҳукмдорлар ва феодал деҳқонлар кирган.
Сўғдда ибодатхоналар ва уларнинг тасарруфида мулк ва ерлар бўлган. Бу даврда ибодатхоналар- вағн. унинг бош руҳоний мулозими, яъни қоҳини вағнпат деб юритилган. Қоҳинлар тасарруфидаги ерлар эса «вағнзе» деб аталган. Бундай ерлардан олинган фойда ибодатхона эҳтиёжига сарфланган.
Бу даврларда тоғ олди майдонларига сув чиқарилиб, янги ерлар ўзлаштирилди. Қишлоқларда «кўшк», «қаср», «қўрғон» ва «қўрғонча» номлари билан шуҳрат топган истеҳкомли турар жойлар қад кўтарди.
Кўшк ва қасрли қўрғонларда мулкдор деҳқонлар, қўрғончаларда эса зироатчи меҳнаткаш аҳоли яшар эди. Бу истеҳкомли қаср ва қўрғонлар асосан ташқи душман ҳужумидан ўзини ҳимоя қилиш учун қурилган.
Бу даврга келиб шаҳар атрофлари деворлар билан ўралиб, шаҳарчаларда аҳоли яшаш жойлари алоҳида қилиб қурилган. Натижада айрим марказий шаҳарларнинг ташқи деворларига туташган жойларда ҳунармандчилик мавзелари пайдо бўлади. Атрофи мудофаа девори билан ўралган бу истеҳкомсиз мавзелар манбаларда «рабод» номи билан аталган. Кейинчалик рабодлар ҳам алоҳида деворлар билан ўраб олинган ва бу рабодларда савдогарлар, мусофирлар учун карвонсаройлар, бозор, ибодатхона ва даҳмалар қад кўтарди.
Шундай қилиб, шаҳарлар ёнбошида рабодларнинг қад кўтариши билан илк ўрта асрларда улар уч қисмли бўлиб қолади. Унинг подшоҳ қасри жойлашган қисми «арк», ички шаҳар- «шаҳристон» деб юритилган.
Шаҳарларнинг учала қисми ҳам алоҳида-алоҳида деворлар билан ўраб олинган. Манбаларда келтирилишича, VIII асрда Бухоро беш қисмдан иборат бўлиб, у беш қатор девор халқаси билан ўралган.

Назорат топшириқлари:



  1. Маҳаллий мустақил давлатларни санаб беринг.

  2. Тудунлар бу…

А. Сўғд ҳокимлари
В. Чоч ҳокимлари
С. Фарғона ҳокимлари
Д. Элоқ ҳокимлари
Е. Турк ҳоқонлари
3. илк ўрта аср давлатларидаги ижтимоий табақаларни санаб беринг.
4. Озод, озодкор, гувокор атамалари фарқини очиб беринг.
5. Кўшк, қас рва қўрғонларнинг фарқини аниқланг.
6. VI-VII аср шаҳарлари қандай қисмлардан иборат эди?

Адабиётлар:



  1. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1 китоб.- Т., 2000.

  2. Раҳмонов Н. Турк ҳоқонлиги.- Т.: Мерос, 1993.

  3. Раҳмонов Н. Иссиқ ёзуви.- Мулоқот журнали, 1994 № 11-12.

  4. Аҳмедов Б. Ўзбек улуси.- Т.: Нур, 1992.

  5. Каримов Ш., Шамсутдинов Р. Ватан тарихи.- Т., 1997.




Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish